ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми
ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми
بسم الله الرحمن الرحيم
Саммитлар, шериклик ва ҳамкорлик… Европа Иттифоқи нега бугун Марказий Осиёга бунчалик қизиқиш билдирмоқда? Бу ҳақиқий ҳамкорликми ёки мустамлакачиликнинг янги замонавий кўринишими?
2025 йил 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасида юқори даражадаги саммит бўлиб ўтди. ЕИ раиси Урсула фон дер Ляйен “Европа Иттифоқи Марказий Осиёни ишончли ва стратегик шерик деб билади. Биз нафақат иқтисодий, балки қийматлар соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз”, деб таъкидлади (European Council, 2025). Унинг “қийматлар” дегани нима эканини тушуниш қийин эмас, бу – ғарбча ҳаёт тарзи ва мафкурани тарқатишга ишора.
GSP+ – Иқтисодий ёрдам ниқобида мафкуравий босим
GSP+ Европа Иттифоқининг ривожланаётган мамлакатларга савдо имтиёзлари бериш тизими. Ўзбекистон бу орқали айрим маҳсулотларни божсиз экспорт қила олади. Аммо бу шартнома ташқи кўриниши иқтисодий бўлса-да, аслида мафкуравий қуролдир. Ўзбекистон бу имтиёзлар учун 27 та БМТ конвенцияларига риоя қилиши керак. Улар орасида ЛГБТ ҳуқуқлари, гендер тенглиги каби талаблар ҳам бор. Булар эса Ислом таълимотига бутунлай зид, демак, халқимизнинг Исломий ҳаёт тарзини бузишга қаратилган воситалардир. Шартларни бажариш доимий мониторинг қилинади. 2023 йилда Human Rights Watch ва ЕИ вакиллари “етарли прогресс йўқ”лигини билдирган. Агар шартлар бажарилмаса, GSP+ имтиёзи тўхтатилиши мумкин. 2022 йилда Шри-Ланка бундан жабр кўрди. Демак, GSP+ иқтисодий кўмак эмас, мафкуравий шантаж. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Агар бирор халқ кофирларнинг қонун-қоидаларини ўзиникидан устун деб билса ёки уларга мослашса, у халқ ҳалокатга юз тутади”. Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм қилмаганлар, агар буни ҳалол деб қилса, куфрга кетган бўлади. Агар ҳалол деб билмаса, у осийдир, аммо ҳар ҳолда катта хатога йўл қўйган бўлади”.
“Ёрдам” ортидаги мафкуравий инвесторлар
Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига берилаётган грантлар, техник ёрдамлар ва ҳамкорлик дастурлари – булар ташқи кўринишидан ривожланишга кўмакдек кўринади. Аммо аслида мафкуравий таъсирни кенгайтириш учун йўналтирилган сармоядир. ЕИнинг бу сиёсатини “инсон ҳуқуқлари” ва “демократлашув” шиорлари ортида амалга ошираётгани унинг иккиюзламачилигини кўрсатади. Бу каби ёрдамлар орқали ЕИ ўз қарашларини – феминизм, ЛГБТ, секуляризм ва гендер тенглик каби бузуқ мафкуравий тушунчаларини мажбуран жорий қилади. Бу ғоялар ЕИ маблағлари орқали нодавлат ташкилотлар, медиа лойиҳалар, таълим муассасалари орқали оммавий тарқатилади. БМТ ва ЕИ кўмагида “инклюзив таълим”, “ҳуқуқий саводхонлик”, “мулоқот маданияти” каби номлар билан халқ эътиқодига зид ғоялар сингдирилади.
Бу “қийматлар” Ислом ақидаси ва ҳаёт тарзига зиддир. Ғарбда маҳкам илдиз отган ЛГБТ фаолияти фоҳишаликни нормал ҳолга келтирувчи бузғунчи ҳаракат, оилавий муносабатларни йўқ қилувчи феминистик ғоялар эса, эркак ва аёлнинг табиий мақомини инкор қилувчи воситалардир. Умуман олганда, демократия ва секуляризм Аллоҳнинг қонунига эмас, инсон истагига асосланган, ҳалол-ҳаромни йўққа чиқарувчи тузумдир. Буларнинг барчаси Ислом Уммати учун заҳарли ғоялар бўлиб, бизни ўз эътиқодимиздан узоқлаштиришга хизмат қилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ҳақиқатни таниб олиш учун одамлар фақат илм ва хулққа муҳтож. Кофирларнинг ҳаёт тарзи уларни ҳақиқатга етакламайди, балки гуноҳ ва залолатга тортади”. Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Кофирларнинг урф-одатлари ва ҳаёт тарзини қабул қилган мусулмон улар каби бўлиб қолади. Шу боис, улардан фарқли ҳаёт кечириш мусулмоннинг бурчидир”.
Бугунги Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқининг ғарбча қадриятларини татбиқ этишда, халққа ЛГБТ, гендер тенглиги каби мафкуравий заҳарларни жорий этишда воситага айланган. Улар ЕИ маблағлари ва халқаро шартномалар орқали Исломга зид ғояларни халқ ичида тарқатмоқда. Бу эса Исломга қарши курашнинг бир шакли бўлиб, тоғут тузумининг белгиларидан саналади. Имом Мовардий (р.ҳ) “Аҳкам ас-Султония” асарида ёзадилар: “Ҳукмронлик Ислом шариатига асосланмаса, у зулмга айланади. Ҳукуматнинг вазифаси кофирларнинг тузумини қабул қилиш эмас, Аллоҳнинг ҳукмини татбиқ қилишдир”.
Бундай режимларнинг заҳарли таъсиридан халос бўлиш учун мусулмонлар ўз мабдасига қайтиши, Аллоҳнинг ҳукмлари асосида яшаши ва Исломий давлат – Халифаликни қайта тиклаши лозим. Аллоҳ дейди:
لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِۖ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّۚ فَمَن يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِن بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰۗ لَا انفِصَامَ لَهَاۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
– “Динда мажбурлаш йўқ. Албатта, тўғри йўл залолатдан ажралиб турибди. Бас, кимда ким тоғутни инкор этса ва Аллоҳга иймон келтирса, шубҳасиз, у мустаҳкам тутқичдан маҳкам ушлаган бўлади. У ҳеч қачон узилмайди. Аллоҳ барча нарсани эшитувчи ва билувчидир”. (Бақара:256)
Росулуллоҳ САВ марҳамат қиладилар: “Имом (яъни Халифа) бошлиқдир ва ўз қўл остидагиларидан масъулдир…”
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
05.05.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми