Ўзбекистондаги сиёсий вазият
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзбекистондаги сиёсий вазият
(Иккинчи қисм)
Устоз Ислом Абу Халил қаламига мансуб
Америка ҳақида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон АҚШ учун тақдирий масала бўлмаса-да, лекин унинг стратегик жойлашуви туфайли муҳим давлатдир. Шунинг учун Ўзбекистонни ўз таъсир доирасига тўлиқ киритиш орқали Америка Ўрта Осиёда Россияга ҳам, Хитойга ҳам катта муаммолар туғдириш имкониятига эга бўлади. Россиядан фарқли ўлароқ, Американинг Ўзбекистонга таъсир ўтказиш имкониятлари анча кенг. Чунки унинг қўлида ХВЖ (Халқаро валюта жамғармаси), Жаҳон банки, HRW (Инсон ҳуқуқлари ташкилоти) каби ричаглари бор. Иқтидорга келган Мирзиёевнинг ўта манфаатпараст эканлигини ҳисобга олган ҳолда АҚШ унинг кўзини миллионлаган доллар қарзлар ва инвестициялар билан ўйнатиб, уни ўзига мойил қилишга уриниб келяпти. Буни 2016 йил Мирзиёев ҳокимиятга келганидан бошлаб ўтган беш йил ичида Ўзбекистон ташқи қарзининг кескин ўсиб кетганидан билиш мумкин. (қўшимча маълумот учун http://hizb-uzbekiston.info/uzbekiston-arz-bot-o-iga-botib-bormo-da/ ).
Шунингдек, Америка сақофий йўналишда инглиз тили ўқитувчиларини юртимизга жўнатиш, IREX каби сақофатга оид турли ташкилотлар очиш орқали ўзига мойил кадрлар етиштириш каби ишларни амалга оширишга ҳаракат қилади (қўшимча маълумот учун http://hizb-uzbekiston.info/a-shning-irex-tashkiloti-mustamlakachi/ ). Америка шунингдек, ғарбпараст сиёсий элитани шакллантириш орқали ҳукуматга таъсир ўтказишга ҳам интилади. Ҳарбий йўналишда эса, Америка 2005 йили Қарши-Хонободдан ўз ҳарбий базасини олиб чиқиб кетганидан бери ўз ҳарбий контингентини жойлаштириш имконияти туғилмади ёки бунга эҳтиёж сезмади. Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги эълонидан сўнг уни яна Ўзбекистонга жойлаштириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган бўлса-да, бунинг эҳтимоли жуда оз. Чунки Ўзбекистон Американинг тўлиқ таъсир доирасига кирди, деб айтиш қийин. Бундан ташқари, Россия шундай биқинида Америка ўз ҳарбий базасини жойлаштиришига сукут сақламаслиги аниқ. У бу масала борасида ўзининг дастлабки реакциясини ҳам билдирди.
Бу икки давлатнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсатларини умумий равишда шундай баҳолаш мумкин. Каримов вафотидан сўнг бу икки давлат Ўзбекистон учун курашишни янада жадаллик билан давом эттирмоқда. Бироқ ҳозирча улардан бири яққол устунликка эриша олгани йўқ. Агар Ўзбекистон ҳукумати икковидан бирининг этагини тутадиган бўлса, биз буни Ўзбекистоннинг улардан бирининг йирик лойиҳасига қўшилишидан билиб олишимиз мумкин бўлади. Масалан, Ўзбекистонни Россиянинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиши ёки Америка ҳарбий базасининг Ўзбекистонга жойлаштирилиши кабилардан.
Энди ҳокимият алмашинувига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Мирзиёев ҳам Каримов каби коммунистик ақлиятга эга, бироқ у Каримовнинг мусулмонларга ақидавий душманлигидан фарқли ўлароқ манфаатпараст шахсдир. Каримов режими даврида Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсиз курашиш сиёсатдаги асосий йўналиш бўлган бўлса, Мирзиёевда аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсий йўналиш йўқ. Чунки унинг учун манфаат биринчи ўринда туради. Бироқ бундан у динга қарши курашмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, бу кураш давом этади, фақат услуб ва воситаларда фарқ бўлади, холос. Чунки Мирзиёев хоҳ Россияга, хоҳ Америкага малайлик қилсин, иккиси ҳам ундан Исломга қарши курашишни талаб қилади. Зеро, бу мусулмонлар юртида ҳокимиятда туришнинг биринчи шартидир! Каримов режими курашда кучга таянган бўлса, Мирзиёев кўпроқ яхши муомала, халққа тилёғламалик қилиш, уни ўз тарафига оғдириш йўлидан бормоқда. Бу борада у афтидан кўпроқ Ғарбга қулоқ солаётган кўринади. Чунки бу Ғарбча услуб ва бу энг хавфлиси ҳамдир.
Мирзиёев ҳокимиятини ҳозирда мустаҳкам деб бўлмайди. Чунки, биринчидан, ноябрда бўладиган сайловларни октябрга кўчирди. Демак, у нимадандир хавфсирагани учун тезроқ сайланиб олишга ҳаракат қиляпти. Иккинчидан эса у сайловларда ғолиб чиқишда асосан халқ базасига суянишга мажбур бўляпти. Бу унинг сайлов олдидан Ўзбекистон бўйлаб халқ билан тинмай учрашувларга бораётганида кўриняпти. Халққа ёқиш учун тилёғламалик қилиб, ўзини халқ учун жонини фидо қилишга тайёр одамдек кўрсатмоқда. Ваҳоланки, у ҳокимиятда бўлган беш йил ичида Каримов режимининг деярли ўзгармаганлиги, баъзи соҳалардаги ҳолат янада оғирлашгани кузатиляпти. Айниқса, президент ўзгаришидан иқтисодий соҳада яхши ўзгаришлар бўлишини кутган халқнинг хафсаласи пир бўла бошлади. Чунки халқнинг иқтисодий аҳволи аввалгидан ҳам оғирлашиб кетди.
Дин борасида эса, ҳукумат ўзбекзабон мусулмонларнинг интернет тармоғида жадал суръатлар билан уйғонишини жиловлашга ёки тўғри йўналишдан буриб, ўз йўналишига солишга уриняпти. Бунда у асосан сарой имомларидан фойдаланмоқда. Унинг қўл остида халқ орасида пиар қилиниб, атайин машҳурлаштирилаётган бир неча асосий таянч бўладиган имомлар бор бўлиб, улар орқали ишларни марказлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг ичида ҳақиқатни бир қисмини айтиб, қолганини билиб ёки билмай яширадиган, бу билан оми халқни ўзига эргаштиришга интилаётганлари ҳам бор. Бу албатта ўзлари учун Охират ҳаётида оғир юк бўлажак.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон ҳукумати ҳам бошқа мусулмон юртлари ҳокимлари каби ботил йўлдан юрмоқда. У ё Россияга ё Америкага суяниш орасида иккиланиб турибди. Бироқ улардан куч-қудратлироқ бўлган Аллоҳ Таолога суяниш энг тўғри иш бўлишини эсидан чиқарди. Улардан қўрқиш ўрнига Аллоҳдан қўрқиши керак эмасмиди?
إِنَّمَا ذَلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءهُ فَلاَ تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
– “Албатта, ана ўша – шайтон ўз дўстларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар”. (Оли Имрон:175)
Ўзбекистондаги мусулмонларга келсак, уларнинг уйғониш сари жадал қадам ташлаётганлари қувонарли ҳолат албатта. Бироқ энди алданмасликлари керак. Динини арзимас дунё матосига сотиб, ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга қарши сиёсатига садоқат билан хизмат қилаётган сохта имомларнинг макр-ҳийлаларидан ҳушёр бўлмоқликлари лозим. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ:
لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جَحَرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ
“Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди”, — деганлар.
Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми