Ислом мафкураси – инсониятни уйғотган ва бирлаштирган нур

Ислом мафкураси – инсониятни уйғотган ва бирлаштирган нур
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ислом мафкураси – Аллоҳ нозил қилган ҳаёт тузуми сифатида инсониятга нур, адолат ва хотиржамлик олиб келди. Бу мафкура тарихда энг кучли бирлаштирувчи ва уйғотувчи кучга айлангани исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир. Ҳатто уни танимаганлар ҳам, ундан юз ўгирганлар ҳам унинг таъсиридан холи бўла олмаган.
Бирлаштирувчи куч сифатидаги Ислом мафкураси
Жоҳилият замонида араблар тоифачилик ва қабилачиликнинг қора зулматлари ичида яшар эдилар. Бир-бири билан қир-пичоқ бўлиб, ҳатто сув ва туя учун қон тўкар эдилар. Расулуллоҳ ﷺ келиб, Ислом нури билан уларни уйғотди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
لَوۡ أَنفَقۡتَ مَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مَّآ أَلَّفۡتَ بَيۡنَ قُلُوبِهِمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ أَلَّفَ بَيۡنَهُمۡۚ
– “Агар сен ер юзидаги барча мол-дунёни сарф қилганингда ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди”. (Анфол:63)
Исломнинг мабда сифатидаги мафкураси фақат арабларни эмас, балки бутун инсониятни қамраб олган уйғониш ва тараққиёт даврини бошлади. Турли миллатларни ягона умматга айлантирди.
Ибн Халдун ўзининг “Муқаддима” асарида ёзади: “Бирор жамиятни юксалтирмоқчи бўлсангиз, унинг эътиқодини ва фикрий асосларини тузатинг. Ислом мафкураси ана шу эътиқодни тўғрилаб, умумий мақсадга йўналтиради”.
Шайх Тақийюддин Набаҳоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганди: “Ислом – фикрий мафкура бўлиб, у тўлиқ ҳаёт тарзини белгилаб беради. Агар у давлат орқали татбиқ қилинса, оламни ўзгартиради. У ўтмишда ҳам шундай қилган, келажакда ҳам шундай бўлади”.
Бугунги вазият: Ғарб мафкураси нима учун муваффақиятсиз?
Бугунги Ғарб мафкураси – динни ҳаётдан ажратиш, либерализм, секуляризм, миллатчилик каби мафкуралар инсонни Аллоҳдан узиб қўяди. У инсонни фақат моддий манфаат учун яшайдиган маҳлуққа айлантиради. Умумий манфаат ёки инсоний қадрият деган тушунчалар ортида фақат кучлиларнинг манфаати ётади. Ғарб мафкураси инсонни моддий манфаат, шахсий эркинлик ва шаҳвоний лаззатлар атрофида айланувчи шахсга айлантирди. Бунинг натижасида:
1. Оила институти таназзулга учради.
Масалан, АҚШда 2024 йил ҳолатига кўра, оилаларнинг ярмидан кўпроғи бузилган, турмуш қуриш ўрнига “шерикча” яшаш урф бўлди. Франция ва Германияда ҳам бир жинсли “никоҳ”ларнинг қонунийлашуви, фарзандсизликни тарғиб қилиш, кўп болали оилаларни эскилик сарқити сифатида кўриш каби ҳолатлар оила институтини барбод қилди.
2. Жамиятда ёлғизлик ва руҳий касалликлар авж олди.
Британияда 2018 йилда “Ёлғизлик вазирлиги” пайдо бўлди. Номи ғалати бундай вазирлик дунёда биринчи бўлиб Британияда ташкил қилинди. Сабаби, ҳар тўртта британияликдан бири ўзини доимий ёлғиз ҳис қилар экан. Йигит-қизлар иш ва манфаат ортидан қувиб, ҳаёт мазмунини йўқотиб қўймоқда.
3. Тартибсизлик ва фитрий бузилишлар кўпайди.
Моддий манфаатни мутлоқ қадрият деб билган Ғарб жамиятлари ўз фарзандларига кимлигини танлаш “эркинлиги”ни бериб, уларга “ўғилми, қизми – ўзинг ҳал қил” демоқда. Бу эса жинсий фитратнинг бузилиши, “фитратга зид гендер ғоялари” деб аталувчи янги балони тарқатмоқда. Бу нарса на илоҳий ақидага ва на инсоний фитратга мос келади.
4. Миллатчилик ва ирқчилик алангаланмоқда.
АҚШда “Black Lives Matter” ҳаракати орқали ирқий адолатсизликқа қарши кураш кенгайди, аммо бу ҳам ўзида миллатчилик илдизларини сақлаб қолган давлатларда одамларни ҳар қандай ҳолатда ва мустаҳкам бирлаштира олмаслигини кўрсатмоқда.
5. Инсон қадри қурбон қилинмоқда.
Ғарбда инсон қадри ҳақида кўп гапирилса-да, бу қадриятлар фақат ўз фуқаролари учунгина татбиқ этилади, қолганлар бу тушунчанинг ташқарисида қолади. Масалан, Европа Иттифоқи кейинги йилларда қочқинларга нисбатан қаттиқ чекловлар жорий қилгани натижасида 2023 йилда фақатгина Ливия орқали Европага етишга уринган 2000 га яқин қочқин ҳалок бўлди. Яъни “эркинлик” ва “инсонийлик” деган шиорлар фақат ташқи кўриниш, аслида эса ўзга халқлар бу қадриятларга лойиқ эмас, деган тушунча ётади.
Бу иккиюзламачилик, айниқса, муборак Фаластин заминидаги қирғинларда яққол намоён бўлди. Ғарб давлатлари “инсон ҳуқуқлари”, “аёллар ҳуқуқлари”, “болалар ҳуқуқлари” каби шиорларни қайта-қайта такрорлаган ҳолда, айнан ўша ҳуқуқлар поймол этилган пайтда жим туришди, ҳатто бевосита босқинчи яҳуд режимини қўлладилар.
Натижада Ғарб мафкураси инсонни моддий дунёга қамаб-чеклаб қўйгани, руҳий ва ижтимоий барқарорликни йўққа чиқаргани яна бир бор намоён бўлди. Унда на ҳақ иймон бор, на бирлаштирувчи ақида, на инсонийликка олиб борувчи ғоя. Шу сабабли, Ғарб жамияти маънавий, фикрий ва ижтимоий таназзулга юз тутган.
Бу воқелик Ислом мафкурасининг бунёдкор, бирлаштирувчи ва инсонни моддий-маънавий юксакликка етакловчи ягона ҳақиқий мафкура эканини янада ойдинлаштиради.
Энг аламлиси, шунча таназзул ва иккиюзламачиликка қарамасдан, мусулмон юртлар қарийб бир асрдан бери айнан шу ғарб мафкураси таъсирида яшаб келмоқда. Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан, Миср, Тунис ва бошқа юртларда демократия, социализм ва либерализм каби турли мафкура ва тузумлар амалда синаб кўрилди. Лекин уларнинг ҳеч бири Ислом юртларини ривожлантира олмади. Барчаси бирин-кетин тор-мор бўлди. Барчаси халқ ҳаётини таназзулга олиб келди. Чунки мазкур мафкуралар на ҳақ ақидага, на инсон фитратига, на адолатга асосланмаган эди.
Масалан, Афғонистонда Ғарб мафкураси асосида қурилган демократия тажрибаси Америка етакчилигидаги НАТО қўшинлари ёрдамида мусулмон халққа тиқиштиришга қаттиқ уринилди. Бир неча йил давомида катта маблағлар сарфланди, қўғирчоқ ҳукуматлар ўрнатилди. Бироқ бу тузум халқ қалбида илдиз отмади. Аксинча, жафокаш мусулмон афғон халқи бу тузумни қабул қилмади. Чунки у фитратига ва эътиқодига зид эди. Америка ҳарбийлари 2021 йилда Афғонистонни тарихда камдан-кам кузатилган шармандаларча ва шошилинч тарзда тарк этди. Бу – ғарб тузумининг мусулмонлар юртларида яшай олмаслигининг яққол исбот-ифодаси бўлди.
Шунингдек, Тунис, Миср, Судан каби мамлакатларда юз берган “Араб баҳори” ҳам демократия эмас, балки Исломий бошқарувга бўлган талабнинг авж олишидан дарак беради. Ҳозирда Бангладеш, Туркия, Индонезия, Марказий Осиё ва ҳатто Европа мусулмонлари орасида Халифаликни тиклаш ҳақидаги истак ва талаблар кучайиб бормоқда.
Хуллас, кофир Ғарб Ислом оламини ўнлаб йиллар мустамлака қилди, турли тузум ва сақофатни мажбурлаб тиқиштирди, жорий қилди. Аммо аҳоли уларнинг тилларини, маданиятини, динини қабул қилмади. Бу Ислом мафкураси қалбларга қандай чуқур ўрнашганини кўрсатади.
Шуниси диққатга сазоворки, Ислом фатҳи ортидан бирорта миллат Исломдан қайтмаган. Ғарб мустамлакасидан кейин аксарият юртлар ўз муқаддас исломий илдизларига қайтишга интила бошлади.
Андалус (Испания) мусулмонлари инквизиция камераларида ва оловларда йўқ қилинди. Бухоро, Кавказ ва Туркистон мусулмонлари эса босқинчилар тарафидан қаттиқ таъқиб ва сургун қилинди, ўлдирилди. Аммо улар Исломдан қайтмадилар. Мусулмон халқлар ҳамон мусулмонлигича қолмоқда. Қиёматгача ҳам шундай қолади. Чунки уларни уйғотган, бирлаштирган ва адолатли жамият қуришга ундаган Ислом мафкураси ҳақдир. Исломда ғоя устувор, қонун адолатли, ҳокимият эса шариат асосида ишлайди.
Шу сабабдан мусулмон халқлар қайта Ислом тузумига қайтишни хоҳламоқда. Инша Аллоҳ Халифалик тикланганидан сўнг Ислом мафкураси яна бутун оламни нурга тўлдиради. Чунки Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ:
وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ
– “Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир”. (Сафф:8)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
15.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!