Марказий Осиё мусулмонлари Ислом билан яшашни хоҳлайдими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Марказий Осиё мусулмонлари Ислом билан яшашни хоҳлайдими?
Ҳаммамизга маълумки, Марказий Осиё халқларининг аксарияти мусулмонлардан иборат ва бу мусулмонлар мана бир неча асрлардан буён бир ақидага бирлашиб, ўз Исломига амал қилиб, ўзаро хамжиҳатликда яшаб келишаётган эди. Лекин бугунга келиб, дунёни ўзининг куфрий мустамлакачилик қонунлари орқали ва ушбу қонунларни майда мустамлакаларга олиб кириш натижасида, майда давлатларни бир бирларига душман кайфиятида қилиш орқали, ушбу халқларни Исломга амал қилишдан тўсиш, минтақада Исмломий бирликни ўлдириш учун, Марказий Осиё мусулмонларининг устига турли зулмлар жорий қилиш ва ушбу халқлар онгида мусулмонларни жиноятчи террорист қилиб кўрсатиш ишлари одатий холга айланди.
Хозирга келиб эса, ушбу минтақа мусулмонлари демократиянинг охири йўқ алдовларидан безиди. 70 йил Худосиз мабда, Совет давлати эзиб хор қилиб келганидан кейин, минтақага демократия балоси келди. Мана 25 йилдирки, Марказий Осиё халқлари президентлик бошқарувидан зулм кўрса кўрдики, асло яхшилик кўрмади. Жумладан Ўзбекистонни мисол қиладиган бўлсак, ушбу мамлакат мусулмонларни Исломга амал қилишдан тўсишда дунёдаги энг кўзга кўринган золимларнинг биринчиларидан бўлиб қолди.
Ушбу мамлакатда жамоатчилик ерларида Исломнинг ҳар қандай кўринишлари аёвсиз йўқ қилинди. Кўчаларда мусулималарнинг ҳижобда юришлари жиноят даражасига олиб чиқилди. Бунга мисол қилиб, 2014 – йил июн ойи бошларида пойтаҳт Тошкент шаҳридаги баъзи бозорларда, шу жумладан, Бек Барака буюм бозорида савдо қилувчи муслима аёлларни очиқчасига бозорларнинг ўзида куч органлари ходимлари турли таҳдидлар билан, рўмол ўраганларнинг савдо моллари мусодара қилиниши билан қўрқитилгани, рўмолларни ечишга мажбурлашганини келтириш мумкин. Айни кўринишдаги холатлар мамлакатнинг деярли барча бозорлар ва жамоатчилик жойларида кузатилмоқда. Эркак мусулмонлар ҳам ташқи кўринишлари мусулмонликни ифодаловчи холат сезилиб, масалан, соқол ёки узун, суннатга мувофиқ кўйлак каби, ёки бирон бир жамоатчилик ерида, кўчаларда намоз ўқиб қўйган одам каби холатлар содир бўлса, бундай мусулмонлар жиноий жавобгарликка тортилиб, турли муддатларга қамоқларга ташланмоқда. Масалан: Ўтган йил август ойи охирлари, сентябр ойи бошларида Фарғона вилоятида 30 га яқин мусулмон йигитлар ва муслима аёллар диний айблар билан куч тузилмалари ходимлари томонидан ушланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Шу кунларга келиб ушбу мазлумларнинг устидан суд ишлари бошланган бўлиб, уларнинг баъзиларига Ўз ЖК нинг 159 – моддаси баъзиларига эса, ЖК нинг 244 – моддаси бўйича, яъни қисқача қилиб айтганда, ҳаммаларига диний айблар қўйилмоқда. Ачинарлиси ушбу мазлум мусулмонларнинг ичида аёллар ҳам борлигидир.
Ахоли орасида хукумат томонидан Исломга қарши кураш шу даражага етдики, ўтган 2014, 2013 – йилларда, ахолиси Исломга амал қилишда сезиларли даражада салмоғи билиниб турадиган Фарғона водийси вилоятларидаги баъзи умумий овқатланиш жойларида куч органлари томонидан махсус рейдлар ўтказилиб, рейд давомида ошхонлардан оддий жойнамоз топилган ошхоналарни катта жарималарга тортиш холатлари бўлиб ўтди.
Лекин капиталистик етакчи давлатлар манфаатлари учун малай бўлган, диктатурага асосланган хукумат ўз халқи устида очиқчасига мана шундай куфрий зулмларни кўпайтиришига қарамасдан, халқ орасида хозиргача, тинимсиз равишда, Ислом динини ўргангани учун, ёки Исломга кўзга кўринадиган холда амал қилиб қўйгани учун хукумат томонидан жазоланаётган, қамоқларга ташланаётган мазлумларнинг кети узилгани йўқ. Буларнинг барчаси халқ ўз Исломи билан яшашни хоҳлаётганини, капиталистик диктатура ва капиталистик демократиялар мусулмонларга қарши очиқ кураш қилаётганини кўрсатади.
Қўшни Тожикистонда ҳам мусулмонларга нисбатан хукуматнинг муомиласи юқоридаги каби дейиш мумкин. Тожикистоннинг аксар халқи мусулмонлардан иборат бўлиб, улар шу кунгача ўз Исломига қўлларидан келганича амал қилиб келишаётган бўлсаларда, бугунга келиб Тожикистон хукумати ҳам, “терроризмга қарши кураш” сўзини даъво қилган холда, мусулмонларни Исломдан тўсишда жонбозлик кўрсатмоқда.
Яна бир қўшни давлат Туркманистонга эътибор берадиган бўлсак, ушбу давлатнинг Тошховуз туманидаги аёллар жазони ўташ колониясида фохишалик қилган, деган айб билан 37 та аёл жазо ўтаётгани ОАВ ларда айтилмоқда. Уларнинг орасида ёши 50 дан юқори бўлганлари ҳам бор.
Аслида ушбу аёллар асло фохишалик билан шуғулланмаган бўлиб, уларнинг биргина айби, мусулмон эркакларга иккинчи хотин бўлиб текканларидир. Туркманистонда кўпхотинлик қонун томонидан тақиқланган, лекин мазкур давлатда шариат қонунларига мувофиқ биттадан ортиқ хотинлар билан никох қилган мусулмонлар кўплаб топилади.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 24 феврал куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида тегишли органларга мамлакатда экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтириш вазифасини топширган ва керакли чораларни кўриш зарурлигини белгилаб ўтган эди.
Назарбоевнинг бу чиқиши ортидан Қозоғистон ҳукумати ўқувчиларнинг масжидларга намоз ўқишга бориши туфайли дарсларни қолдираётганларидан “ташвиш” билдирди. Бу орқали расмий ҳукумат куч органларига “экстремизм”га қарши курашда қайси йўлдан бориш зарурлигини белгилаб берди. Бундан ташқари Қозоғистонда ҳам, бошқа давлатлар сингари соф Ислом ақидасига чақирган ҳар қандай ҳаракатларни жамиятдан йўқ қилишга қаттиқ харакат қилиб келинмоқда.
Қирғизистонда ҳам аксар халқ имкони борича Исломга амал қилишни хоҳласада, бугунга келиб, дунё бўйлаб авж олдирилаётган “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида Исломга қарши курашни Қирғизистон хукумати ҳам кучайтириб бормоқда. Бунга мисол қилиб, мусулмонларга соф Исломни гапираётган, умматга ўз ақидасига мувофиқ ҳаёт кечириши лозимлигини тушунтираётган Рашод Қори Камоловни турли тухматлар билан, Қирғизистон хукумати куч органлари томонидан асоссиз қўлга олинганини келтириш мумкин.
Бундан ташқари, минтақа мусулмонларига Исломни соф кўринишда тушунтиришга уринган ҳар қандай Ислом олимлари ушбу минтақа давлатлари томонидан турли тазйиқларга учраб келмоқда, ва аксар холларда ўлдириб йўқ қилиш билан чора кўрилмоқда. Бунга Обид Қори Назаровга суиқасд қилиниши, Рафиқ қори Камоловни отиб ўлдирилиши, Абдуллоҳ Бухорийни отиб ўлдирилиши, Абдували қори Мирзаевни йўқ қилиниши кабиларни мисол қилишимиз мумкин.
Капиталистик демократия тамоилларига бўйин эгувчи, мўътадил Исломни тарғиб қилган Ислом олимларигина хукуматлари зулмидан омонда қолишни умид қилишлари мумкин бўлиб қолди. Ва хукумат иқтидоридаги дин олимлари мана шундай йўл билан, ўзларини умматга Исломни ўргатаётгандек кўрсатиб келмоқдалар ва холанки, ушбу олимлар мусулмон умматини доимий тазйиқ қилиб келаётган капиталистик тузум малайлари бўлган мустамлака давлатлар чизиб берган Исломдан нарига ўта олмаяптилар.
Хулоса қиладиган бўлсак, Марказий Осиёнинг мусулмон уммати Исломга амал қилиб яшашни хоҳлашаётгани кўриниб турибди ва мазкур минтақа давлатлари устига ноқонуний ўрнашиб олган золим бошқарувчилар мусулмонларни ўз Исломига амал қилиши ортидан пайдо бўлиши мумкин бўлган, мусулмонларнинг фикрий уйғониб кетишларидан қўрқиб, доимий тарзда, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида, Исломнинг ҳар қандай кўринишга қарши тазйиқ ва зулмларни жорий қилиб келмоқда. Минтақа мусулмонлари эса, хозирги демократик президентлик бошқарувидан қаттиқ безор бўлди ва бундай холатдан яхши томонга ўзгаришни умид қилмоқда. Яхши томонга ўзгариш эса, инсонларнинг хуқуқларини ҳақиқий илоҳий адолат орқали кафолатлайдиган Рошид Халифалик билангина бўлиши мумкин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
06.03.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми