| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нусрат: унинг сабаб ва асослари

Нусрат: унинг сабаб ва асослари

By htadmin
16.05.2023
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нусрат: унинг сабаб ва асослари

Шайх Исом Амира

«النُّصْرُ нусрат» сўзи луғатда ёрдам бериш бўлиб, лисанул араб китобида бундай дейилган: «نَصَرَ المظْلومَ نَصْراً ونُصوراً мазлумга нусрат берди дегани – унга ёрдам берди, демакдир. نَصَرَ الغَيْثُ الأرضَ ёмғир ерга ёрдам берди, дегани – уни ўз инъоми билан қамраб олди, деганидир. «النُّصْرُ нусрат» сўзининг антоними «الْهَزِيمَةُ» бўлиб, мағлубият, синиш, барбод бўлиш, муваффақиятсизлик, таслим бўлиш, зиён ва заволга юз тутиш, бахтсизлик, омадсизлик ва енгилиш маъноларини англатади». Нусрат сўзининг истилоҳий маъноси: ғолиблик, устунлик, душманни енгиш ва мағлубиятга учратишдир. النَّصْرُ гўзал калимадир… унинг товуш тембри хуш ёқиб, юракларга роҳат ва хотиржамлик бахш этади. «النُّصْرُ нусрат»нинг акси бўлган «الْهَزِيمَةُ» мағлубият эса, ёқимсиз калимадир. Унинг товуш тембри кўнгилга ёқмайди, чунки унда хорлик, расволик, қашшоқлик ва душманнинг ғолиблиги каби мазмунлар бор. «النُّصْرُ нусрат» сўзининг шаръий маъноси рақибни енгмоқ, жанг ва урушларда душманлар устидан зафар қучмоқдир. Бу сўз мусулмонларнинг ҳолини сифатлашда ишлатилади. Агар улар душманларига қарши олдинга интилиб, чекинмай, Аллоҳ йўлидаги жанггоҳда душманлари устидан ғалаба қозонсалар, шундай сифатланадилар. Нусрат сўзи мудофаа жиҳодида эмас, балки аксар ҳолларда, ҳужумкор жиҳодда ишлатилади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ الله بِبَدْرٍ وَأَنتُمْ أَذِلَّةٌ فَاتَّقُوا اللهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾

«Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангиз-да, сизларга нусрат берди-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз! Шунда шояд (унинг неъматларига) шукр қилгайсиз»                                            [Оли Имрон 123]

Ҳақ Субҳанаҳу яна бундай деди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади»    [Муҳаммад 7]

Бу оятлар Аллоҳнинг мусулмонларга нусрат ато этиб, собитқадам қилмоғи учун уларнинг маълум амалларни Аллоҳнинг амру фармонларига мувофиқ бажармоқлари шартлигига очиқ далолат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, нусратнинг ягона сабаби фақат ва фақат Аллоҳ Азза ва Жалладир. Бунга Унинг

﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِندِ اللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ﴾

«Аслида нусрат фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур»    [Оли Имрон 126]

деган каломи далил. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу ерда нусратни иззат-қудратга боғлади. Чунки нусратни Ўз ҳикмати асосида нозил қилиб, уни ўзининг иззатига лойиқ бўлган зотларга беришини айтди. «النُّصْرُ нусрат» сўзи Қуръони Каримнинг ўнлаб ерида келган бўлиб, барчасида нусратнинг калити Аллоҳ Субҳанаҳунинг қўлида экани таъкидланган. Жумладан:

﴿وَلَيَنْصُرَنَّ اللهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) нусрат-ёрдам берадиган зотларга нусрат берур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»                                                                                         [Ҳаж 40]

﴿وَلَقَدْ سَبَقَتْ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا الْمُرْسَلِينَ + إِنَّهُمْ لَهُمُ الْمَنْصُورُونَ﴾

«Шак-шубҳасиз, пайғамбар қилиб юборилган бандаларимизга (илгари) сўзимиз ўтгандир. (Бу) албатта улар, фақат уларгина нусрат топадилар (деган сўзимиздир)»                [Соффат 171-172]

Кейин кофирлар, мунофиқлар, йўлдан озганлар ва золимларга нусрат ҳаром қилингани тўғрисида оятлар келган:

﴿وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ﴾

«… Уларга нусрат берилмас»  [Духон 41]

﴿وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ﴾

«Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар, сўнгра уларга нусрат берилмайди»    [Оли Имрон 111]

Мусулмонлар ҳам – агар нусрат шартларидан воз кечсалар, айниқса, золимларга суянсалар – нусратдан маҳрум бўладилар. Бунга Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломи далил:

﴿وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ﴾

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга нусрат берилмас»   [Ҳуд 113]

Нусратнинг сабаб, асос ва бадаллари мавжуд. Нусратнинг сабаби Аллоҳ бўлиб, у ёлғиз Парвардигорнинг қўлида. Унинг натижалари эса, нусрат бериладиган кишининг мўминлигига боғлиқ. Нусратнинг Аллоҳдан мўминларга нозил қилинувчи натижалари Ҳақ Субҳанаҳу томонидан бериладиган бир туҳфа бўлиб, мўминлар унга нусрат асосларига амал қилганликлари учун зулм қилинмаган ҳолларида эришадилар.

Шунинг учун мўминлар Аллоҳга ёрдам беришлари керак. Аллоҳга ёрдам бериш ҳақиқий маънода эмас, балки мажозий маънодадир. Яъни мўминлар шаръий вазифаларни тўлиқ адо этсалар ва Аллоҳнинг ушбу каломида

﴿وَلَوْ أَرَادُواْ الْخُرُوجَ لَأَعَدُّواْ لَهُ عُدَّةً﴾

«Улар (жиҳодга) чиқишни истаганларида унинг учун тайёргарлик кўриб қўйган бўлур эдилар»     [Тавба 46]

дейилганидек, нусрат учун керакли тайёргарлик кўриб қўйсалар, Аллоҳга ёрдам берган бўладилар. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу қачон мўминларда холислик, амал ва тайёргарлик борлигини кўрса, истаган вақтида ва истаган тариқа уларга нусрат нозил қилади.

Нусрат асосларига келсак, у Аллоҳ Субҳанаҳунинг улуғлигини эслаш, фақат Аллоҳгина нусрат беради, деб ишониш ва бор кучи билан керакли тайёргарликни кўришдир. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللهُ يَعْلَمُهُمْ﴾

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган, Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар»         [Анфол 60]

Ушбу оятда нусрат учун икки омил бўлиши таъкидланмоқда, бири мўминларнинг ғолиб келиши, иккинчиси кофирларнинг мағлуб бўлиши.

Биз бугунги кунда мусулмонларнинг воқелигини муҳокама қилиш ва ушбу мураккаб тупикдан чиқиш йўлини баён қилишдан аввал нусрат масаласи билан халифа қилиш масаласи ўртасини фарқлаб олмоғимиз лозим. Чунки нусрат жанг майдонида душманни мағлуб этишдир. Халифа қилиш эса мусулмонларнинг давлатлари йўқлиги сабабли заифҳолликларининг тугашидир. Шунинг учун нусрат бадал-тўлови халифа қилиш бадал-тўловидан фарқ қилади. Нусрат бадал-тўлови, юқорида айтганимдек, кофирларга қарши урушга киришиш учун зарур нарсаларни тайёрламоқдир. Халифа қилиш бадал-тўлови (фикрий ва сиёсий) даъват ишларини адо этиш ҳамда мусулмонларнинг ҳокимиятини босиб олган ҳукмдорларга қарши сиёсий фаолият билан шуғулланиб, ушбу тортиб олинган ҳокимиятни покиза шариатимизни ичкари ва ташқарида татбиқ қилувчи Ислом давлатини барпо этиш орқали қайтариб олишдир. Гарчи халифа қилиш мажозан нусрат, деб аталса-да, бироқ аслида у нусратга муқаддима ва нусратга етишишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Бошқача айтганда, мусулмонлар тортиб олинган ҳокимиятларини қайтариб олиб, Халифалик давлатини барпо этсалар ва Халифалик давлати Исломни Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод орқали бутун оламга олиб чиқа бошласа, ана шунда душманга қарши жанг қилиб – куч-қувватлари қанча бўлишидан қатъий назар – Аллоҳнинг изни ила албатта нусратга эришадилар ва буни Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи тасдиқлаб турибди:

﴿كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللهِ وَاللهُ مَعَ الصَّابِرِينَ﴾

«Қанчадан-қанча кичик гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир»    [Бақара 249]

Энди, мусулмонларнинг бугунги аҳволини ва уларнинг қандай мағлубиятга учраганини тўғри баҳолаш ва заифлик ҳолатидан халифа ҳолатига чиқиш учун тўғри фаолият қилиш масаласига келсак, бу нарса мусулмонларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, географик ва бошқа воқелигини тушуниш билан ҳамда воқеликни муолажа қилиш учун Китобу Суннатдан муносиб далилни излаб топиш, сўнг уни татбиқ қилиш билан боғлиқ. Бу эса мусулмонларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришни ва худди Росулуллоҳ ﷺ каби фикрий ва сиёсий курашга шўмғишни талаб қилади. Зеро, ул зот Маккада фикрий ва сиёсий курашга киришганлар. Бу кураш ﴿اقْرَأْ﴾дан бошланган, сўнг давом этиб иккинчи Ақаба байъати бўлган, кейин даъват билан нусрат бир-бирига чамбарчас боғлангандан сўнг Ислом давлатини барпо этиш учун Ясрибга ҳижрат қилишга қарор қилинган. Бу нарса ҳабибимиз Муҳаммад мустафо ﷺнинг Маккадаги сийратларига мувофиқ қадам ташлашни талаб қилади. Ўшанда саҳобаи киромларнинг Росулуллоҳ ﷺ бошчилигида битта уюшмада бирлашишлари орқали даъват фаолияти бошланиб, фикрий ва сиёсий фаолият хусусиятлари аниқ-тиниқ шаклда чизилган эди. Саҳобаларнинг мушриклар ақидаларини ларзага келтиришгани, илоҳларини айблаб, хаёлларини пучга чиқаришгани, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа тузумларини танқид қилганлари ҳамда ўша бузуқ ақида ва тузумлари учун соғлом альтернативани, яъни Исломни тақдим этганлари доимо кўз олдимизда бўлмоғи даркор.

Маккада даъват қотиб қолиш даражасига етгач, қабила етакчиларидан қўллаб-қувватлов, ҳимоя ва ёрдам талаб қилиш учун Макка ташқарисига чиқишга тўғри келди. Бу қабилалардан бирортаси ҳам талабни қабул қилишмаган эса-да, бироқ Аллоҳ Таоло ўз динини азиз қилишни ва даъватини ғолиб қилишни истаб, Пайғамбар \га ясрибликларни рўпара қилди. Улар Маккага ўзларининг айрим қавмларига қарши Қурайш билан иттифоқ тузиш мақсадида келишган эди. Ана шунда Набий ﷺнинг Ясрибдаги таянч нуқтасига киришлари учун бир йўлак очилди. Росулуллоҳ A Ясрибни Ислом билан тоблаб-эритиш ва ясрибликлардан биринчи куч-қудрат аҳлини касб қилиш, сўнг улар Набий ﷺ ва у зотнинг асҳобларини қўллаб-қувватлашлари ҳамда Мадинада Ислом бошқарувини жорий қилиш ва мусулмонларнинг биринчи давлатини барпо этиш йўлида лозим бўладиган куч-қудрат билан таъминлашлари учун Мусъаб ибн Умайр Gни Ясрибга юбордилар.

Давлат барпо бўлиб, барқарорлашгач, у жуда қисқа вақт ичида кофирлардан иборат душманларга зарба йўллашга муваффақ бўлди ва бу барчаларини шайтон васвасасига солган зарба эди. Ушбу зарба Бадрдан бошланиб, Уҳудда, ундан кейинги кўп ғазотларда ва Ҳудайбия сулҳида давом этди. Сўнг Қурайш вужудига барҳам бериш учун Маккани фатҳ қилиб, ҳеч кимнинг бир томчи ҳам кўз ёшини оқизмай, Маккани ўз вилоятларидан бирига айлантирди. Зотан, ўша пайтда Макка оёғида аранг турган эди.

Бугун биз ҳам мусулмонлар ҳокимиятини тортиб олган зараркунанда давлатчалар ва уларнинг ортидаги Ғарбу Шарқнинг зўравон давлатлари устида худди мана шу ҳолат ҳукм суришини умид қиляпмиз. Зотан, бу давлатчалар ҳам оёғида аранг туриб, уларни ағдариб ташлайдиган кишиларга мунтазир бўлиб турибди… Улар Аллоҳнинг изни ила Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик томонидан ағдариб ташланади.

﴿إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيداً وَنَرَاهُ قَرِيباً﴾

«Улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!»   [Маориж 6-7]

Роя газетасининг 2023 йил 19 апрел чоршанба кунги 439-сонидан

 

TagsНусрат: унинг сабаб ва асослари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик цивилизация «мева»ларидан: 18 ёшга тўлмаган қизларга ҳижоб кийиш тақиқланган, 15 ёшдан бошлаб зинога рухсат берилган!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан бу мустамлакачилар вужудга келтирган давлат бўлиб, у табиий яшашга яроқсиздир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Афғонистондаги тинчлик сафсатаси ҳамда уруш ботқоғи!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/