Ҳайвон идентификацияси: назоратми, ғамхўрликми, ёхуд навбатдаги солиқ?
Ҳайвон идентификацияси: назоратми, ғамхўрликми, ёхуд навбатдаги солиқ?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. Бу 6 август куни қабул қилинган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган. Қонунга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат орган ҳисобланади.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
- қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
- отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
- чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
- итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак. Шунингдек, сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. (qalampir.uz)
Ҳайвонларни идентификация қилиш нима ва у нега керак?
Янги қабул қилинган қонунда ҳар қанча ит ва мушуклар мисоли келтирилмасин, аслида асосий эътибор – иқтисодий фойда келтирадиган соҳаларга, яъни чорвачиликка қаратилгани шубҳасиз. Бу жараён ҳайвонларни рақамлаш, рўйхатга олиш, электрон ахборот тизимида қайд этиш ва тўлиқ назоратга олишдан иборат. Бунинг учун махсус биркалар, чиплар ва бошқа рақамлаш воситалари жорий этилади.
Бугунги дунёда ҳукмрон бўлган капиталистик демократия тузумида ҳар бир нарсага, ҳатто тирик жонзотга ҳам фақат манфаат нуқтаи назаридан қаралади. Шу нуқтаи назардан қаралганда, ҳайвонларни идентификация қилиш шунчаки техник жараён эмас. Бу:
- Ҳар бир ҳайвонни мулк сифатида рўйхатга олиш;
- Унинг ишлаб чиқаришдаги (гўшт, сут, насл) роли ва қийматини баҳолаш;
- Ва энг муҳими, солиқ базасини кенгайтириш, яъни ҳайвон орқали ҳам бюджетга пул тушириш усулидир.
Капиталистик мантиққа кўра, мол – товар, ҳайвон – иқтисодий актив. У қанча озуқа еган, қанча сут берган, қайси вакциналар билан эмланган – барчаси электрон ҳисобда бўлади. Демак, идентификация амалий жиҳатдан солиқ тўплашнинг самарали воситасига айланади.
Тўғри, ҳозир ҳам фермерлар ва чорвачилар давлатга солиқ тўлашади. Аммо бу идентификация орқали энди оддий хонадонда 1 та мол ёки бир неча бош қўй-эчки боқадиган фуқаролар ҳам солиқ тўловчилар рўйхатига қўшилади. Чунки давлат энди ҳар бир ҳайвон ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади. Бу эса келажакда уларга ҳам солиқ солиш йўлини очади. Мана сизга ҳукуматнинг навбатдаги “халққа ғамхўрлиги”: молингизни рўйхатга олиб, эртага унинг учун ҳам солиқ оладиган капиталистча тизим!
Албатта, бу каби амалиётлар ўзбек ҳукумати томонидан капиталистик давлатлардан кўчириб олинган. Масалан, Британияда CTS (Cattle Tracing System) тизими орқали ҳар бир ҳайвон ҳаракати – қачон туғилгани, қаердан қаерга кўчирилгани, қаерда сўйилганигача доимий қайдда бўлади. Бу маълумотлар фермерларни солиққа тортиш, жарима ва субсидия тизимини баҳолашда асос қилиб олинади. FAO’нинг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва кичик ишлаб чиқарувчилар”га бағишланган ҳисоботида (2002й) қайд этилишича, Бразилияда SISBOV идентификация тизими Европа Иттифоқи каби талабчан бозорларга гўшт экспорт қилиш мақсадида жорий қилинган. Аммо бу тизим, хусусан, кичик фермерлар учун катта иқтисодий юк келтирган. Масалан, 50 бош молга эга кичик хўжаликлар учун идентификация жараёни ҳар бир ҳайвон учун 9,75 реал (ўшандаги ҳисобда тахминан 1,3%) қўшимча харажат келтирган. Яъни ҳар сотилган молдан олдин давлатга деярли “бож” тўлаш керак бўлган. Катта фермер хўжаликларида бу юк мол сонига нисбатан анча енгиллашса-да, кичик хўжаликлар учун идентификация жорий этилиши қарз ва зарарга олиб келаётгани ҳужжатда алоҳида таъкидланган. (openknowledge.fao.org)
Бундан келиб чиққан хулоса шуки, идентификация – “бу мол сеники, демак, сен ундан фойдаланяпсан, шундай экан, давлатга ҳам улуш бер” деган капиталистик мантиқдаги сигналдир.
Ўзбекистон ҳам ана шундай сценарий бўйлаб ҳаракат қиляпти. Чунки қонун аввал ҳайвонни идентификация қилади, кейинчалик рухсатномалар талаб қилинади, сўнгра солиқлар жорий этилади. Ва эҳтимол, келажакда молни сўйиш ёки сотиш учун ҳам махсус лицензиясиз ҳаракат қилиш мумкин бўлмай қолади.
Агар ушбу амалиётга Ислом нуқтаи назаридан қаралса, ҳайвонларни идентификация қилиш – агар у ношаръий солиқ йиғиш, зулм ёки назорат воситаси эмас, балки мулкни муҳофаза қилиш, Аллоҳ буюрган закотни аниқ ҳисоблаш, эпидемияларнинг олдини олиш ва халқ манфаатини кўзлаш мақсадида жорий этилса – бундай услуб жоиздир. Халифалик давлатида бу каби воситалар фақатгина Уммат манфаати йўлида татбиқ этилади, ишлар шаръий асосларда ҳал қилинади ва бундан ҳеч кимга бирор зарар етмайди.
Салоҳиддин
11.08.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми