Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Қатар, Баҳрайн, Қувайт
Бугунги мақоламизнинг олдингилардан озгина фарқи бор, чунки бу гал БАА, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт ҳақида сўз юритамиз, яъни бира тўла тўртта мусулмон давлатларнинг бойликлари ва иқтисодий имкониятлари ҳақида маълумот берамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу тўрт давлатда дунё нефт захираларининг 13 фоизи, табиий газ захираларининг 15.6 фоизи жамланган, яъни бу минтақа стратегик энергия манбаларига жуда бойлиги билан ажралиб туради. Шу ва бошқа маълумотлар ҳақида қуйида батафсил сўз юритамиз.
БАА
Майдони: 82 880 км².
Аҳолиси: 9 771 000 киши (01.07.2019й ҳолатига, 76 фоизи мусулмон).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 421 млрд долларни ташкил қилган (2019й).
Қатар
Майдони: 11 437 км².
Аҳолиси: 2 753 045 киши (01.11.2019й ҳолатига, 77.5 фоизи мусулмон).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 176 млрд долларни ташкил қилган (2019й).
Баҳрайн
Майдони: 701 км².
Аҳолиси: 1 443 093 киши (01.01.2018й ҳолатига, 85 фоизи мусулмон).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 38.6 млрд долларни ташкил қилган (2019й).
Қувайт
Майдони: 17 820 км².
Аҳолиси: 4 207 000 киши (01.07.2019й ҳолатига, 80 фоизи мусулмон).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 135 млрд долларни ташкил қилган (2019й).
Олтин резерв (2020 йил декабр ҳолатига):
БАА: 46.4 тонна.
Қатар: 53.6 тонна.
Баҳрайн: 4.7 тонна.
Қувайт: 79 тонна.
Қуйида бу юртларнинг муайян йилларда қазиб олинган баъзи табиий бойликларини келтирамиз:
Нефт (2019 йил):
БАА: 180.2 млн тонна (дунё бўйича 7-ўрин). Нефт захираси 13 млрд тоннани (дунё бўйича нефт захираларининг 5.7 фоизига тенг) ташкил қилади.
Қувайт: 144 млн тонна (дунё бўйича 10-ўрин). Нефт захираси 14 млрд тоннани (дунё бўйича нефт захираларининг 5.8 фоизига тенг) ташкил қилади.
Қатар: 78.5 млн тонна (дунё бўйича 14-ўрин). Нефт захираси 2.6 млрд тоннани (дунё бўйича нефт захираларининг 1.5 фоизига тенг) ташкил қилади.
Табиий газ (2019 йил):
Қатар: 183.6 млрд м3 (дунё бўйича 5-ўрин). Табиий газ захираси 23.8 трлн м3 ни (дунё бўйича табиий газ захираларининг 11.6 фоизига тенг) ташкил қилади.
БАА: 55.1 млрд м3 (дунё бўйича 15-ўрин). Табиий газ захираси 6.1 трлн м3 ни (дунё бўйича табиий газ захираларининг 3 фоизига тенг) ташкил қилади.
Баҳрайн: 16.9 млрд м3 (дунё бўйича 35-ўрин). Табиий газ захираси 0.2 трлн м3 ни ташкил қилади.
Қувайт: 14 млрд м3 (дунё бўйича 36-ўрин). Табиий газ захираси 1.8 трлн м3 ни (дунё бўйича табиий газ захираларининг 1 фоизига тенг) ташкил қилади.
Энди бу юртларда маълум йилларда ишлаб чиқарилган баъзи саноат маҳсулотлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз:
Электр-энергияси (2019й):
БАА: 138.1 ТВт/соат
Қатар: 48.6 ТВт/соат
Қувайт: 75 ТВт/соат
Пўлат (2016й):
БАА: 3.2 млн тонна
Қатар: 2.5 млн тонна
Алюминий (2019й):
БАА: 2.7 млн тонна (дунё бўйича 5-ўрин)
Баҳрайн: 1.4 млн тонна (дунё бўйича 7-ўрин)
Қатар: 640 минг тонна (дунё бўйича 14-ўрин)
#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلافة / #YenidenHilafet
#TurudisheniKhilafah / #خلافت_کو_قائم_کرو
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими. Фаррух
07.03.2021й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми