| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • “Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • «Троя оти» стратегияси: АҚШ–Хитой қарама-қаршилигида геосиёсий синовдаги Марказий Осиё

  • «Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Қалб — ақл маъносидами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

“Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

By htadmin
19.08.2026
0
Share:

“Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Олий Мажлис Сенати томонидан экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги қонун маъқулланди. Ушбу ҳужжатга кўра, амалдаги қонунчиликдаги «диний экстремизм» атамаси чиқариб ташланиб, у шунчаки «экстремизм» тушунчаси билан алмаштирилмоқда. Бундан ташқари, экстремизм ва сепаратизмга оид айрим ҳаракатлар биринчи марта содир этилганда жиноий эмас, маъмурий жавобгарлик қўлланиши ва жиноий жазо асосан такрорий ҳолатларда юзага келиши белгиланмоқда.

Ташқаридан қараганда, ҳукумат гўёки инсофга келгандек, юзлаб ва минглаб мазлум мусулмонларнинг, ўз халқининг ёш ўғил-қизлари тақдирини ўйлаётгандек, ҳуқуқий соҳани “либераллаштираётгандек” ва “инсон ҳуқуқлари”га амал қилаётгандек туюлиши мумкин. Аммо Исломнинг фикрий ва сиёсий моҳиятини англаган, Ғарб мустамлакачилигининг услубларини ва уларнинг маҳаллий тузумлар орқали юритаётган маккорона сиёсатини теран тушунадиган мусулмон учун бу қадам мутлақо бошқача маъно англатади.

Модомики, ҳақ келиб, ботил чекинмас экан, Ҳақ билан ботил ўртасидаги бу мафкуравий кураш ҳеч қачон тўхтамайди. Бугун бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ва бутун Марказий Осиё минтақасида Ислом тобора бўй чўзмоқда, Уммат ўз аслига қайтмоқда. Дунё ёшлари каби Ўзбекистон ёшлари ҳам Ислом шунчаки маросимлар тўплами эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи, дунё ва охират нажоти, олий мафкура эканини англаб етмоқдалар. Улар ўз эътиқодлари ва диний кимликлари учун боболари ва оталари қатл қилинганини, қийноққа солинганини ҳамда ўнлаб йилларга қамоқхоналарга ташланганини ўз кўзлари билан кўриб туриб ҳам, Исломни янада маҳкам ушладилар. Мустабид тузумнинг чорак асрдан ортиқ вақт давомида олиб борган ваҳшиёна қатағонлари ва босимлари исломий уйғонишни тўхтата олмади.

Демак, давлатнинг бугунги қадами — Ислом ва мусулмонларга қарши курашдан воз кечиш эмас, балки бу курашнинг усулини ўзгартиришдир. Қаттиқ, қўпол, очиқдан-очиқ динни – соқол, ҳижоб, намоз каби шиорларни нишонга олувчи, жамиятда нафрат ва ғазаб тўлқинини уйғотувчи “Каримовча” ваҳшиёна услублардан воз кечилмоқда. Унинг ўрнига юридик жиҳатдан мукаммалроқ, Ғарб стандартларига мослаштирилган ва мусулмон жамиятида очиқ эътироз уйғотмайдиган “инглизча” айёрлик ва замонавий назорат механизмига ўтилмоқда. Чунки мустамлакачи Ғарб яхши англадики, диннинг сиёсий ва мафкуравий табиатини тўғридан-тўғри куч ишлатиш, қийноқ ва қатоғонлар билан бутунлай ўчириб ташлаш мураккаб ва имконсиздир. Чунки бу эътиқод одамларнинг онгида ва қалбида чуқур илдиз отган. Ушбу стратегик ва юридик манёврнинг асл моҳиятини, унинг ортида яширинган фикрий-сиёсий тузоқларни қуйидагича кенгроқ очиб бериш мумкин:

  1. Илгари қўлланилган «диний экстремизм» деган атама мусулмон оммасида «давлат тўғридан-тўғри Ислом ва мусулмонларга қарши курашяпти» деган ҳақли ва табиий ҳисни пайдо қилар эди. Ҳар бир балоғатга етган мусулмон ўзига нисбатан қўлланилаётган бу айблов аслида унинг эътиқодига ва исломий шахсиясига қарши ҳужум эканини тушунарди. «Диний» сўзининг терминологиядан олиб ташланиши жамиятдаги ана шу зиддиятли босимни ва қаршилик кўрсатиш кайфиятини юмшатишга қаратилган.

Ислом фақат шахсий эътиқод ва якка тартибдаги ибодатлардан иборат эмас. У инсон ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини — ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларни тартибга солувчи мукаммал ҳаёт низомидир. Унда давлатчилик, бошқарув, адлия ва халқаро муносабатлар аҳкомлари мавжуд. «Диний» сўзини қонунчилик ва терминологиядан чиқариб ташлаш орқали тузум Исломни сиёсий ва мафкуравий майдондан мутлақо узиб қўйишга, яъни уни шунчаки «виждон эркинлиги», маросимчилик ва шахсий эътиқод доирасига қамаб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Очиқчасига куч ишлатиш ва масжидлару ибодатларни нишонга олиш мусулмонларда қаршилик ва исломий садоқат туйғусини кучайтирганини англаган тузум, бу сафар тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочиб, Исломнинг ҳаётбахш ва мафкуравий табиатини «секуляр» (илмоний) қолипга солишни мақсад қилган. Яъни “сиз ибодатингизни қилаверинг, лекин Исломнинг жамият, сиёсат ва давлат ҳақидаги аҳкомларини оғзингизга олманг, акс ҳолда сиз диндор бўлганингиз учун эмас, балки давлат тузумига қарши  бўлганингиз учун жазоланасиз” дейилмоқда.

  1. Ғарб сиёсий ва ҳуқуқий услубида (хусусан, Британия ва Европа ҳуқуқ тизимида) давлат очиқчасига «эътиқод»га ёки «дин»га қарши курашмайди. Улар ўзларини диний эркинликлар ҳимоячиси қилиб кўрсатади ва гўёки фақат муайян «радикал ҳаракат ва зўравонлик»ка қарши курашаётганини даъво қилади. «Экстремизм» атамасини универсаллаштириш орқали режим ўз ҳаракатларини ҳам ички, ҳам ташқи майдонда қонуний кўринишга келтирмоқда. Бу БМТ, Инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва Ғарб инвесторлари олдида “демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар” сифатида сотилади. Бироқ замонавий «экстремизм» ва «терроризм» тушунчалари Ғарб мустамлакачилик стандартлари асосида шунчалик кенг, мавҳум ва ноаниқ шакллантирилганки, у мавжуд капиталистик ва секуляр тузумга муқобил деб қаралган ҳар қандай исломий ғоя, сиёсий фикр ва адолатли талабни «хавф» деб эълон қилишга кенг йўл очиб беради.

Жазонинг биринчи маротаба маъмурий даражада енгиллаштирилиши эса, жамиятда ва мусулмонлар орасида «давлат инсофга келди, энди бемалол нафас олсак бўлади» деган хатарли тушунча ва хотиржамликни пайдо қилади. Аслида эса бу — аҳолини, айниқса уйғонаётган ёшларни доимий назоратда, хавф ва огоҳлик манбаи сифатида ушлаб туришнинг юридик жиҳатдан мукаммаллаштирилган «либерал» воситадир. Маъмурий жазо орқали инсон маълумотлар базасига (қора рўйхатга) тушади, унга нисбатан назорат ва тазйиқ тизими кучаяди ва такрорий ҳолатда у тўғридан-тўғри оғир жиноий жавобгарликка тортилади. Бу — мусулмонларни сездирмасдан, шовқин-суронсиз жиловлаб туришнинг “инглизча” дипломатиясидир.

  1. Диннинг сиёсий ва мафкуравий ғоясини қолипга солиш, яъни «эътиқодга ва шахсий ибодатларга тегмаймиз, масжидларингиз очиқ, лекин сиёсий Исломга ва Исломнинг ҳаётдаги ўрнига асло йўл қўймаймиз» чегарасини жуда нозик чизиш — бу айнан маккорона Ғарб мустамлакачилик ва давлатчилик мактабларига хос ҳийлакор курашиш усулидир. Бу Британия мустамлакачилиги томонидан ишлаб чиқилган ва асрлар давомида синалган “Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” стратегиясининг замонавий кўринишидир. Исломни «сиёсий» ва «ғайрисиёсий», «мўътадил» ва «экстремист»га ажратиш — Уммат бирлигига ва эътиқодий яхлитлигига қарши йўналтирилган хатарли маданий ва мафкуравий ҳужумдир. Давлат бу нозик чизиқ ва янги терминология орқали мусулмон жамиятини иккига бўлади:

Бир томонда — фақат масжидлар, маросимлар, тасаввуфий таскин ва секуляр тузумга мутлақ итоат билан чекланадиган, тузумга ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган «анъанавий, мақбул, мўътадил  мусулмонлар»;

Иккинчи томонда эса — Исломни мукаммал ҳаёт низоми деб биладиган, жамиятда Аллоҳнинг шариати ҳукм суришини талаб қилувчи ва жамиятдаги бузуқликларга сукут сақламайдиган, тез орада «экстремист» деган ёрлиқ ёпиштириладиган холис мусулмонлар.

Бу атамалар ва тактика орқали мусулмон жамияти ўзининг энг катта кучи бўлмиш исломий яхлитлигидан ва биродарлигидан маҳрум қилинади. Бир-бирига салбий қарайдиган, бир-бирини “экстремистлик”да ва радикализмда айблайдиган бўлинган жамиятни бошқариш ва назорат қилиш эса, Ғарб ва унинг гумашталари учун жуда осон кечади. Манбаларда таъкидланганидек: “Ғарб ва унга тобе минтақа режимлари куч ишлатиш орқали Ислом низомини ҳаётга қайтариш иштиёқини йўқота олмасликларига ишонч ҳосил қилгач, атамалар, қонунчилик тузоқлари ва “юмшоқ куч” воситасида мусулмонларнинг фикри ва диний тушунчаларини бузишга ўтдилар. Улар Исломни сиёсий аҳамиятдан холи оддий бир руҳий таълимотга айлантирмоқчи бўлмоқдалар”.

Бу каби маккорона сиёсатнинг илдизи қаерда? Нега бугун Ислом уммати ва хусусан Марказий Осиё мусулмонлари ўз юртларида ўз эътиқодлари, қадриятлари ва ҳаёт тарзларини ҳимоя қила олмай, бундай юридик манёврлар ва сиёсий ўйинларнинг қурбонига айланмоқдалар?

Бунинг ягона сабаби — Ислом оламида Пайғамбарлик манҳажи асосидаги ягона Ислом Давлатининг — Халифаликнинг йўқлигидир! Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилганлар:

‏إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

«Дарҳақиқат, Имом (Халифа) қалқондир, унинг орқасида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Муслим ривояти, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан).

Бугунги кунда мусулмонлар устида ҳукм сураётган режимлар Уммат манфаатларини эмас, балки кофир мустамлакачи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. Улар ўз манфаатларини сақлаб қолиш учун Ғарб давлатлари томонидан ишлаб чиқилган “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” баҳонасида ўз халқига қарши курашмоқдалар. Уларнинг қонунчилиги Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺнинг Суннатига эмас, балки Вашингтон, Лондон ёки Москвадан келадиган кўрсатмаларга асосланган.

Бу сохта, деспотик ва секуляр тузумлар Исломни ҳаётдан мутлақо ажратишга қарор қилганлар. Уларнинг иқтисоди судхўрлик (рибо), сиёсати ёлғон ва тобеликка, қонунчилиги эса Аллоҳнинг аҳкомларини четга суриб, инсонлар томонидан тўқиб чиқарилган ясама қонунларга асосланган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг ҳукмидан бошқа ҳукмга эргашадиганлар ҳақида шундай дейди:

‏أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ ۚ وَمَنْ أَأَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ

«Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Иймон келтирган қавм учун Аллоҳдан кўра гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» (Моида:50)

Бу каби юридик терминология ўйинлари, “инглизча” дипломатия механизмлари қаршисида Ислом жамияти, энг аввало, теран фикрий ва сиёсий огоҳликка ҳамда мустаҳкам исломий бирдамликка эга бўлиши шарт. Шунинг учун ўзбек режимининг сиёсий-мафкуравий манёврлари ҳамда сохта атамалари орқали жамиятни «мақбул» ва «экстремист»га, «мўътадил» ва «радикал»га ажратиш, сунъий равишда мусулмонлар орасида парчаланиш пайдо қилиш ҳийлаларига учмаслик — бугунги куннинг муҳим фикрий ва шаръий талабидир.

Уларнинг ҳийлалари қанчалик мукаммал ва маккор стратегиялар кўринишида бўлмасин, қонунларни қанчалик ўзгартирмасинлар, ҲАҚқа қарши тузилган бу режалар барбод бўлишга маҳкумдир. Зеро, инсонлар томонидан тузилган ва ботилга асосланган ҳар қандай моҳирона стратегия ва тизимлар Аллоҳнинг ҳақ дини, Унинг нури ва адолати олдида ожиздир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз каломида шундай баён қилади:

‏يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчиришни хоҳлайдилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмасалар–да, Ўз нурини мукаммал қилишдан бошқасига йўл бермайди».   (Тавба:32)

Аллоҳ таоло Ислом Умматига фикрий теранлик, сиёсий огоҳлик ва ўз эътиқодида мустаҳкам туришни насиб этсин. Ботилнинг маккорона тузоқларини фош қилиб, Ислом нурини бутун оламга ёйишда холис бандаларига мададкор бўлсин!

 

Муҳиддин

19.08.2026й

Tags"Диний экстремизм" атамасиОлий Мажлис Сенати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Путиннинг гаровдагиларни алмашуви унинг Украинадаги сиёсий мағлубиятидан дарак беради

  • МАҚОЛАЛАР

    Адлия вазири: “Одамларга дўзахга кириш, кирмаслик танловини ўзларига қўйиб берайлик”

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/