Юртларимиздан дунёвийликни (секуляризмни) қандай қилиб илдизи билан суғуриб ташлаймиз?

Юртларимиздан дунёвийликни (секуляризмни) қандай қилиб илдизи билан суғуриб ташлаймиз?
Британия мустамлакачилигининг Суданга аралашуви 1882 йилда Миср босиб олингандан сўнг бошланди. 1896 йилда Маҳдийлар давлатини қулатиш учун Китченернинг ҳарбий юриши бошланди.
1898 йил 2 сентябрда Умдурмон жанги бўлиб ўтди ва Маҳдийлар давлатининг пойтахти Британия мустамлакачилиги қўлига ўтди. У Суданни динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланган ўз низомлари билан бошқарди ҳамда буни жамият ҳаётида ва давлатда мустаҳкамлади, худди шу асосда сиёсий партияларни, шунингдек армияни тузди. Токи «ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи» деб аталган давр келгунча ва 1956 йилда Британия мустамлакачиси чиқиб кетгунга қадар шундай бўлди. У тўғридан-тўғри мустамлакачиликни Суданга нисбатан билвосита мустамлакачиликка алмаштирди ҳамда худди шу йўналишда давом этишлари учун, динни давлатдан ажратишга асосланган республика низомини татбиқ этиш орқали Судан юрт аҳли манфаатларини эмас, балки Британия манфаатларини рўёбга чиқарадиган хизматкор давлат бўлиши учун Судан аҳлидан бўлган сиёсий табақа ва ҳукмдорларни олиб келди.
Сўнгра инглиз-америка кураши юз берди, натижада Судан 1969 йил 25 майдаги Жаъфар Нумайрий тўнтариши билан то 2019 йил декабрида халқ қўзғолони томонидан ағдарилган Башир бошқарувигача Америка нуфузи остига тушди.
Ҳозирги лаҳзагача Судан, гарчи унинг бошқарувига фуқаровий ва ҳарбий элиталар кетма-кет келган бўлса-да, дунёвий (секуляр) низом асосида бормоқда; улардан кимдир демократия шиорини кўтарди, кимдир эса исломий шиорларни кўтарди. Лекин савол шундайлигича қолмоқда: сиёсий кучлар ва уларнинг ортида турган мустамлакачи кучлар (Америка ва Британия) томонидан дунёвийликнинг бундай шиддат ва қатъият билан ўртага ташланишидаги сабаб нимада? Бу эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда гавдаланадиган Исломнинг сўнгги қалъасини (ижтимоий низомини) йўқ қилиш учунми ёки Исломнинг бошқарув низомига (Халифаликка) қарши урушиш ҳамда Халифаликка даъват кучайиб, Уммат оммаси ва юрт аҳли у томон юзланганидан кейин унга бўлган даъватни ва уни барпо этиш устида фаолият юритувчиларни жиноятга чиқариш учунми?
Суданнинг илдизлари тарихда буюк Исломга бориб тақалади — ҳижрий 31 йилда Рошид Халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу давридаги Суданнинг исломий фатҳидан бери шундайдир; ўшанда у Мисрдаги ўз волийсига буйруқ берди ва у Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳ қўмондонлиги остида Ислом аскарларини юборди.
Аббосий халифа Маъмун давридаги Судан: ўшанда айрим мусулмонлар Нубада ер сотиб олдилар, насронийларнинг каттаси эса савдонинг тўғрилигига эътироз билдириб: «Ерни сотган насроний унинг фуқароси эканини, унинг рухсатисиз ерини сотиши жоиз эмаслигини ва у рухсат бермаслигини» айтди. Шунда масала халифа Маъмунга кўтарилди ва у ишни қозига топширди. Қози ер эгаси насронийлар каттасининг рухсатисиз ўз ерини тасарруф қилишга ҳақли, чунки у ўз мулкини тасарруф қилишдан тўсиладиган унинг қули эмас, деб ҳукм қилди. Ушбу адолатли ҳукм ўз бошқарувида ҳеч кимга зулм қилмайдиган Исломга кўплаб насронийларнинг киришига сабаб бўлди.
Усмонийлар соясидаги Судан: унда Судан 1821 йилда Миср билан бирга ягона бир вилоятга айланди. Буларнинг барчаси Судан турли даврларда Халифалик давлати танасининг бир қисми бўлганини тасдиқлайди. Токи салибчи мустамлакачилик Халифаликни қулатиш ва унинг вилоятларини парчалаб ташлаш ҳамда миллий, минтақавий, дунёвий (секуляр) давлатни барпо этиш лойиҳаси билан келгунга қадар шундай бўлди. У бу орқали Ислом давлатининг бирлигига зарба бериш ва Ислом бошқарувини четлаштиришдаги ўз нияти ва мақсадларини рўёбга чиқарди. Натижада Уммат бунинг ортидан заифлик, қашшоқлик, фитналар ва ички урушлардан («қон чегаралари»дан) иборат аччиқ меваларни терди.
Албатта, Суданда ва бошқа барча мусулмон юртларида дунёвийликни (секуляризмни) илдизи билан суғуриб ташлаш ва уни йўқ қилиш — Ислом давлатини барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Росулуллоҳ ﷺга эргашган ҳолда у зот ﷺнинг тариқати билан ўзгариш сари интилиш ва фаолият юритиш билан бўлади:
- Саҳобалар ҳизбий уюшмасини пайдо қилиш;
- Ислом ва унинг низоми ҳақида жамоатчилик фикрини пайдо қилиш;
- Қабилалардан иборат куч ва ҳимоя эгаларидан нусрат талаб қилиш.
Бас, иккинчи Ақаба байъати, ҳижрат ва давлатнинг барпо этилиши содир бўлди.
Мана, Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йилда ташкил топганидан бери Росулуллоҳ ﷺга эргашиб фаолият юритмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
﴿لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثيرا﴾
«Албатта, сизлар учун — Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун — Аллоҳнинг Росулида гўзал ўрнак бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Ва Ҳизб ут-Таҳрир марказлашган сақофат орқали эркакларни тайёрламоқда ва исломий шахсиятларни шакллантирмоқда, жамоавий сақофат орқали жамоатчилик фикри ва онгини пайдо қилмоқда ҳамда мусулмонлар юртларидаги армиялардан нусрат талаб қилмоқда. Зеро ечим — Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва фарз ҳамда вожиб бўлган Халифаликни барпо этишдадир.
Абу Ҳозимдан ривоят қилинади, у айтди: «Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим ва ундан Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини эшитдим:
“Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юритар эдилар, қачон бир пайғамбар вафот этса, унинг ўрнини бошқа бир пайғамбар эгаллар эди. Албатта, мендан кейин пайғамбар йўқдир, ва халифалар бўлади ҳамда улар кўпаяди”. Улар: “Бизга нимани буюрасиз?” дедилар. У зот ﷺ айтдилар: “Биринчисининг, бас биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларга ҳақларини беринглар; зеро Аллоҳ улардан ўз раияти (қўл остидагилар) ҳақида сўроқ қилур”».
Абу Саид Ал-Худрийдан ривоят қилинади, Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Агар икки халифага байъат берилса, уларнинг кейингисини ўлдиринглар!».
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади, у Росулуллоҳ ﷺ нинг шундай деяётганларини эшитди:
«Ким бир имомга (раҳбарга) байъат берса, унга қўлини ва қалб мевасини (садоқатини) берган бўлса, бас, унга итоат қилсин!».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар ﷺ айтдилар:
«Албатта, Имом (халифа) бир қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига жавобан:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни ҳаёт берадиган нарсага даъват қилганда, ижобат қилинглар! Ва билингларки, албатта Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини тўсиб қўюр ва албатта Унинг ҳузурига ҳашр қилинурсизлар» (Анфол сураси, 24-оят).
Ушбу насслар ўн уч аср давомида саҳобалар, тобеинлар ҳамда улардан кейин келган умавийлар, аббосийлар ва усмонийлар учун ҳидоят машъали бўлди. Бас, Халифалик мусулмонларнинг ҳимоячиси, уларнинг ери ва муқаддасотларини мудофаа қилувчиси, қонларини тўкилишдан сақловчиси, уларнинг азизлиги ва шарафини муҳофаза этувчиси, адолатни рўёбга чиқарувчиси ва қашшоқликка чек қўювчиси эди. Бас, Усмоний Халифалик даврида европалик сайёҳлар Усмоний Халифаликда бирорта ҳам тиланчи йўқлигига гувоҳлик берганлар.
Бугун эса хорлик, таҳқирланиш, бахтсизлик, бўлиниш ва парчаланиш ҳаётидан чиқишимиз учун бизга Халифаликни қайта тиклаш йўлида ҳаракат қилиш ва уни барпо этиш учун фаолият юритувчилар билан бирга ҳаракат қилиш вожибдир. Мана, ўз аҳлини алдамайдиган пешқадам Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ субҳанаҳунинг ваъдасини ва суюкли Мустафо ﷺнинг хушхабарларини рўёбга чиқариш учун Халифаликни барпо этиш йўлида тунини кунига уламоқда. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга уларни худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек ер юзида халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динини мустаҳкамлаб беришни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг тинчлик-омонликка алмаштириб беришни ваъда қилди» (Нур сураси, 55-оят).
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Эй Судан аҳли! Ушбу хушхабарни рўёбга чиқариш учун, Судан Халифалик давлатига таянч нуқтаси бўлиши учун дунёвийликни (секуляризмни) Судандан илдизи билан суғуриб ташлаш йўлида қадамларимизни тезлатишимиз керак, токи дунёвийлик зулмати ер юзини қоплаганидан кейин уни Ислом нури билан ёритиш учун Исломни миллатлар ва халқларга етказайлик:
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати-ғалабаси билан шодланурлар. У Ўзи хоҳлаган кишига нусрат-ғалаба берур ва У Азиздир, Раҳимдир» (Рум сураси, 4-5-оятлар).
Муаллиф: Устоз Абдуллоҳ Ҳусайн (Абу Муҳаммад Ал-Фотиҳ)
Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий Алоқалар Қўмитаси аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ