| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Миллатчилик офати Малайзияда роҳинжаларни таъқиб қилмоқда

  • Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

  • Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун денгиз иттифоқлари ва мудофаа битимлари!

  • Юртларимиздан дунёвийликни (секуляризмни) қандай қилиб илдизи билан суғуриб ташлаймиз?

  • Марказий Осиё ҳарбий тизимлари: модернизация шиори остида НАТО томонми ёки янги қарамлик сари?

  • Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги: Геосиёсий манфаатлар, ички хавфлар ва кутилаётган оқибатлар

  • Кўп миллатли мудофаа денгиз коалицияси — Саудия раҳбарлиги остида

  • Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

By htadmin
22.08.2026
0
Share:

Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда аҳолининг банклар ва молия ташкилотлари олдидаги қарздорлиги мисли кўрилмаган даражага етди. Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, мамлакатда 9,3 миллион қарз олувчининг жами кредит қарздорлиги 610 триллион сўмга (тахминан 50 миллиард доллар) етган. Сўнгги бир йил ичида аҳолининг кредитлари 21,2 фоизга, охирги олти йилда эса беш баробардан ортиққа кўпайган. Мажлисда иштирок этган Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров вазият ҳақиқатан ҳам хавотирли эканини тан олиб, регуляторни кредитлар ҳажмидан кўра, аҳолининг қарз юки, яъни олинган қарзларни қайтара олиш имконияти безовта қилаётганини таъкидлади. МБ томонидан ўтказилган сўровномада респондентларнинг 73 фоизи қарзи борлигини ва уларнинг 61 фоизи қарз мажбуриятларини ўз вақтида бажаришда жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини маълум қилган.

Бу расмий хабар ва рақамлар ортидаги воқелик аслида нима? Бу — мамлакатда аҳолининг реал даромадлари ва харид қуввати издан чиққани ҳамда инфляция ва қимматчилик янги антирекордларни ураётгани оқибатида одамларнинг яшаб қолиш, ўз эҳтиёжларини қондириш манбаи сифатида сурункали равишда банк ва финтех кредитларига қарам бўлиб бораётганидир. Бу ҳолат жамиятнинг кенг қатлами чуқур «қарз ботқоғи»га ботиб бораётганини кўрсатувчи жиддий сигналдир.

Хўш, бу хавотирли манзара нега содир бўлди? Бунинг асосий сабаби бир томондан сурункали инфляция, паст маошлар, ишсизлик ҳамда тиббиёт ва таълим каби ижтимоий соҳаларнинг қимматлашиб кетгани бўлса, иккинчи томондан банк ва нобанк ташкилотларининг агрессив, тийиқсиз тижорат сиёсатидадир. «2 дақиқада онлайн кредит», «ҳужжатсиз ва кафилсиз микроқарз» каби жозибадор, аммо аслида йиллик 40-60 фоизлик ўта оғир ва яширин устамаларга эга бўлган молиявий маҳсулотлар аҳолига агрессив тарзда тиқиштирилди. Даромад етмагач, одамлар тўй-маърака, даволаниш, фарзанд контракти ёки ҳатто кундалик озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ҳам тузоқдек жозибадор кредит иловаларига югуришга мажбур бўлди.

Бу вазият қайси муносабатдан келиб чиқди? Бу давлат ва банк тизимининг фуқарога нисбатан фақат фойда олишга йўналтирилган «истеъмолчи ва фоиз тўловчи» муносабатидан келиб чиқди. Банклар ва микромолия ташкилотлари аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлиги ва иложсизлигидан фойдаланиб, фақат қарзга ботириш ҳисобига ўз капиталини кўпайтиришни кўзладилар. Регулятор ҳисобланган Марказий банк эса, бу жараённи йиллар давомида «молиявий оммабоплик ва ислоҳотлар» номи остида эркин қўйиб берди ва вазият назоратдан чиқиб, одамларнинг 61 фоизи қарз тўлашга қийналаётган бир пайтдагина «хавотир» билдира бошлади. Албатта, бу хавотир ҳам одамларнинг қарз ботқоғига ботиб, янада қашшоқлашиши борасидаги куюниш эмас, балки одамлар қарзларини қайтара олмаса, банк тизимининг касодга учраши ва йирик иқтисодий инқироз келиб чиқиши оқибатида иқтидордаги режим учун катта муаммо туғилишидан қўрқувдир. Ўзбек режимининг бахтига ҳозирча меҳнат муҳожирларининг четдан юбораётган миллиардлаб маблағлари иқтисодни чўкишдан асраб турибди. Чунки айнан ана шу маблағлар ҳисобига кўпчилик ўз кредит ва қарзларини тўлаб юрибди.

Одамларни кредит олишга мажбур қилаётган нарса капиталистик тузум ва унинг иқтисодий низоми яратаётган муҳитдир. Биринчи сабаб муҳтожлик бўлса, иккинчиси капитализмнинг чексиз истеъмолчилик (консьюмеризм) культи турибди. Ушбу тузумнинг молиявий тизими одамларга «ҳозироқ олинг ва роҳатланинг, эртага тўлайсиз» деган сохта фаровонлик иллюзиясини сингдирди. Аслида эса, бу тушунча инсоннинг келажакдаги меҳнати ва даромадини олдиндан гаровга қўйиш, уни доимий руҳий ва молиявий қарамликда ушлаб туриш механизмидир.

Бугунги капиталистик тузум одамларни икки томонлама тузоққа туширди:

Биринчидан, моддий шароит нуқтаи назаридан: Капиталистик иқтисодиёт бойларни янада бойитиб, оддий халқни сурункали қашшоқликда ушлаб туради. Коммунал тўловлар, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва таълим каби базавий эҳтиёжлар тижоратлаштирилади. Одамларнинг даромади инфляция ортидан етолмайдиган бундай адолатсиз тузумда улар иложсизликдан банкка югуришга мажбур қилинмоқда. Бу инсонни сармоядорлар учун фақат арзон ишчи кучи деб қарайдиган тузумнинг оқибатидир.

Иккинчидан, мафкуравий ва психологик томондан: Капиталистик демократия тузуми инсон онгига «инсоннинг қадри унинг истеъмоли, минган машинаси, кийган кийими ва ишлатаётган телефони билан ўлчанади» деган бузуқ фикрни сингдирди. Ижтимоий тармоқлар ва медиа орқали кеча-ю кундуз «кўпроқ истеъмол қил, ҳозироқ завқлан, бошқалардан кам бўлма» деган истеъмолчилик культи тарғиб қилинмоқда. Халқ онгига тиқиштирилган бу сохта қадриятлар одамларда «бугунги ўткинчи, сохта орзу учун келажакни сотиш»дек зарарли фикрлашни шакллантирди. Банклар ва финтех ташкилотлари эса, капитализмнинг энг айёр қуроли сифатида айнан шу сунъий эҳтиёжларни қарз эвазига қондиришни таклиф қилмоқда.

Энг ёмони, ўзбек режими Аллоҳ қатъий ҳаром қилган судхўрликка рухсат бериб, шаръий ҳукмларга беписандлик билан қараб, мункар ишни қилиш билан бирга, одамларни қарз ботқоғига ботишига замин яратиб беряпти. Аллоҳ таоло айтади:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

– “Аллоҳ савдони ҳалол қилди, рибони (судхўрликни) эса ҳаром қилди”. (Бақара:275)

Ислом эса капиталистик тузумдагидек ресурслар чекланган ва эҳтиёжлар чексиз, деган нотўғри ёндашувни рад этган ҳолда, иқтисодий муаммонинг ҳақиқий ечимини жамиятдаги ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва бойликни адолатли тақсимлашда деб қарайди. Бунинг учун, энг аввало, жамиятни ҳалокатга етаклайдиган рибо (судхўрлик) ҳамда унга асосланган тизимлар батамом тақиқланиб, ҳаводан пул ишлашга тамоман барҳам берилади. Давлат ҳар бир фуқаронинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, тиббиёт ва таълимга бўлган асосий эҳтиёжларини таъминлашни ўз зиммасига олади, бу эса инсонларни энг зарур эҳтиёжларини қондириш учун қарз ботқоғига тушишдан халос этади. Бунинг учун давлат оғир саноатни йўлга қўйиш билан миллионлаб реал, сифатли иш ўринларини яратади. Шариат белгилаб қўйган закот, хирож, ушр, жизя ва давлат мулки даромадлари Байтулмолда жамланиб, ундан қарздор бўлиб қолган ҳамда оғир аҳволга тушган фуқароларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатилади ва агар қарз берилган тақдирда ҳам фоизсиз берилади. Шу билан бирга, реал иқтисодиётга сармоя киритадиган музораба каби шариат рухсат берган шериклик муносабатлари жорий этилади. Нефт, газ, сув ва конлар каби умумий мулклар хусусийлаштирилмасдан, монополия қилинмасдан, улардан келадиган даромадлар бутун халқ манфаатларига йўналтирилади. Хулоса қилиб айтганда, Ислом низоми татбиқ қилинган давлатда фуқароларни қарзга ботириш сиёсати олиб борилмайди, балки жамият иқтисодий жиҳатдан фаровон бўлиши учун бор имкониятлар сафарбар қилинади.  

Форуқ

22.08.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Германия Британиясиз Европа мудофааси иттифоқига чақирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    “Аҳли Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған Халифалик давлатини бузган ва Росулуллоҳ САВнинг тузумини ағдарган кимсани расман хотиралаш маросимини ўтказмоқда!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/