| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Янги дунё тартиботи шакллана бошладими?

  • Миграция муаммосига ҳақиқий ечим

  • Нега рибо ҳаётимизнинг табиий қисми бўлиб қолди?

  • Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси

  • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

  • Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда

  • Хитойнинг J-10CE қирувчи учоқлари хариди ортида нима ётибди?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Янги дунё тартиботи шакллана бошладими?

Янги дунё тартиботи шакллана бошладими?

By htadmin
09.09.2026
0
Share:

Янги дунё тартиботи шакллана бошладими?

Тарих давомида халқаро муносабатлардаги табиий ҳолат — биринчи давлат мақоми учун рақобатлашишдир, кимки ушбу ўринни эгалласа, унга кўз олайтирган бошқа даъвогарларнинг рақобатига дучор бўлади.

Бу иш Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи давлат мақомини эгаллаган ҳамда халқаро вазиятда яккаҳокимлик қилган Американинг асосий рақобатчиси бўлмиш Совет Иттифоқи 1991 йилда қулагунига қадар ўша табиий ҳолида давом этди. Ельцин бошчилигидаги Совет Иттифоқининг вориси бўлган Россия у билан рақобатлашиш устида ишламади, балки унга шерик бўлиш ҳамда Совет иттифоқи нуфуз доираларини сақлаб турувчи йирик давлат бўлиб қолиш йўлида ҳаракат қилди. Бу ҳолат 1999 йилда Путин раҳбарликка келгунга қадар давом этди. Британиянинг яширин далдаси остида 2003 йилда Франция ва Германия унга яқинлашиб, Американинг Ироқни босиб олишига қарши мухолиф бир ўқни шакллантирган вақтда, Россия Европа билан бирга ишлаш қаторида ушбу сиёсатни давом эттирди.

Зеро Европа Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Америка билан рақобатлаша олмади, гарчи бунга уриниб кўрган бўлса ҳам; у 1991 йилда Европа Иттифоқини тузди, Болқон ва Яқин Шарқ инқирозларида фаол роль ўйнашга уринди, сўнгра АҚШ доллари билан рақобатлашиш учун 2001 йилда ўзининг «евро» валютасини муомалага чиқарди.

Бироқ Путин Американинг Россия нуфуз ҳудудларида НАТОни кенгайтирмаслик бўйича англашувларга оид ўз мажбуриятларини бузганини кўргач, 2008 йилдаги глобал молиявий инқироз сабабли ҳамда Американинг Ироқ ва Афғонистонда ғалаба қозонишга қодир эмаслиги ва улардан чекинишга тайёрланаётгани сабабли унинг мавқеи ларзага келганидан фойдаланиб қолди. У Абхазия ва Жанубий Осетияни босиб олди ва уларни Америка ўз нуфузини ёйишга ҳамда Россия нуфузини қулатишга муваффақ бўлган Грузиядан юлиб олди. Ҳамда Америка Украинада Россиянинг малайларини ағдарганидан сўнг, 2014 йилда Қримни босиб олди.

Шунга қарамай, Россия Америка билан рақобатлашишга киришмади ва унга шерик сифатида ўз сиёсатини давом эттирди. У 2015 йилда Сурия инқилобига қақшатқич зарба беришни ва муқобил шахсни олиб келгунга қадар ўзининг малайи Башарни ҳимоя қилишни истаган Америка билан ўзаро келишувлар асосида Сурияга ҳарбий жиҳатдан аралашди.

Айни пайтда Россия 2015 йилдаги Минск келишуви орқали шарқий ҳудудлар масаласида ўзи билан тил топишган ва Қримдан кўз юмган Европа билан ишлашда давом этди. Зеро ҳар икки томон Американинг яккаҳоким мавқеига қарши халқаро вазиятда ўз ҳолатларини мустаҳкамлаш учун бир-бирлари билан куч тўплаш устида иш олиб борар эдилар.

Россия ҳам, Европа ҳам ўз йўналишида, Америка жиловлай олмаган ҳамда Япония каби ўз орбитасида айланадиган давлатга айлантиролмаган Хитой билан англашувлар орқали ўзининг халқаро мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Натижада, ҳар бири ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали ўз халқаро мавқеини мустаҳкамлаш устида иш олиб борадиган учта мустақил куч пайдо бўлди.

Америка буни кўргач, ушбу кучларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида яккама-якка шуғулланиш учун уларнинг ҳамкорлигини парчалаб ташлашни ва уларни бир-биридан узоқлаштиришни истади. У 2022 йилда Россияни унинг шарқини босиб олишга гиж-гижлаб, Украина урушини алангалатди. Натижада Россия ва Европани бир-биридан узоқлаштиришда муваффақият қозонди. Россия ва Хитой ўртасида иттифоқ тузилишига тўсқинлик қилди, Хитойни ўз минтақасида жойлашган давлатлар билан бўлган муаммолар ичида банд қилиб қўйди, уларнинг айримлари билан хавфсизлик битимлари имзолаб, ҳарбий базаларни кучайтирди, унга қарши иқтисодий уруш эълон қилди ҳамда агар Тайванни ўзига қўшиб олишга қадам қўйса, унга тўғридан-тўғри ва Япония орқали очиқ таҳдид солди.

Шу тариқа Америка халқаро вазиятдаги ўз яккаҳокимлигини сақлаб қолди. Буни янада мустаҳкамлаш учун ҳамда Россия ва Хитойнинг у ердаги фаоллигини чеклаш мақсадида Панама ва Венесуэла устидан ўз ҳукмронлигини мажбуран ўрнатди. Канадага қарши кампания бошлаб, уни ўзига қўшиб олишни талаб қилди ҳамда Гренландия оролини эгаллаб олиш учун Европага қарши кампаниясини олиб борди.

2026 йил 28 февралдан бошлаб, илгари ўз орбитасида айланиб юрган Эронни ўзига тобе давлат қилиб қўйиш учун, ҳамда Эрон ёнида туришга ботина олмаган Россияга ва унга қарши чиқишга журъати етмаган Хитойга ўз таҳдидини кўрсатиб қўйиш учун унга қарши уруш очди — ҳолбуки, Эрон улар билан муносабатларини мустаҳкамлаб, уларнинг БРИКС иқтисодий ташкилотига кирган эди.

Агар Америка Эронга нисбатан ўз мақсадига эришганида эди, унинг мавқеи ниҳоятда кучли тарзда мустаҳкамланган, халқаро вазиятдаги яккаҳокимлиги яна бир бор тасдиқланган, Россия ва Хитойга ташланишни бошлаган ҳамда Гренландия ва Канада устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун ҳаракат қилган бўлар эди. Бироқ Эроннинг қаршилик кўрсатиши унинг барча саъй-ҳаракатларини чиппакка чиқарди, балки унинг халқаро мавқеини ларзага келтириб, Россия, Хитой ва Европани унга қарши дадиллаштирди.

Шу сабабли Россия ўз ташқи ишлар вазири Лавровнинг тили орқали 2026 йил 18 август куни шимолий кореялик ҳамкасби Чо Сон билан учрашувида «икки мамлакат янги ва адолатли дунё тартиботини барпо этиш устида ишлаётганини» эълон қилди. Пхеньян ўтган йили ўзаро стратегик иттифоққа мувофиқ Украина кучларини Россия ҳудудидан ҳайдаб чиқаришда Москвага ёрдам берган эди. Россия ўзини иттифоқчиларига эга бўлган глобал қутб сифатида кўрсатиш учун ушбу иттифоқни мустаҳкамлаш устида ишламоқда ва Шимолий Кореядан янада кўпроқ ёрдам олишни хоҳламоқда. Шу сабабли Украина разведкаси 2026 йил 22 август куни Американинг «CNN» тармоғига «Шимолий Корея Россияга қарийб 8500 аскардан иборат янги кучларни, жумладан Украина ичкарисидаги нишонларга зарба беришга қодир дронларга ихтисослашган бўлинмани жўнатганини» фош қилди.

Демак, Россия глобал роль ўйнаш учун мавқеи анча паст бўлган Шимолий Кореянинг кўмагига муҳтож бўлиб турибди ва ундан бошқа иттифоқчи топа олмади. Зеро у Украинада қийналмоқда ва ғалаба қозона олгани йўқ. Унинг президенти Путин 2026 йил 27 июль куни Россия парламенти — «Дума» қаршисида шунга ишора қилиб: «Россия янги дунё тартиботи шаклланаётган бир шароитда тақдирий ва бурилиш палласини бошдан кечирмоқда», деб айтди. Агар у янги дунё тартиботини барпо этишга ўзида тўлиқ ишонч ҳосил қилганида эди, Эронга тўғридан-тўғри ёрдам беришини эълон қилган ҳамда Панама ва Венесуэлада Америкага очиқ қарши чиққан бўлар эди.

Европа билан бирга Франция эса ҳозиргача глобал қутбни шакллантира олмади. Зеро унинг президенти Макрон 2026 йил 13 июнь куни: «Дунё умумий халқаро қоидаларга риоя қилишнинг чекинишига ҳамда мажбурлов сиёсатлари ва ахборот урушларининг кучайишига гувоҳ бўлмоқда, бу эса халқаро низомни оғир синов қаршисига қўймоқда», деди.

Германия ҳам ушбу мавзуда гапирди; унинг канцлери Мерц 2026 йил 13 февралда Мюнхен халқаро хавфсизлик конференциясида: «Биз билган бу дунё тартиботи энди мавжуд эмас… Американинг етакчилик роли таҳдидга ва эҳтимол чекинишга юз тутмоқда», деди ҳамда «йирик кучлар ўртасидаги тўқнашувнинг қайтиши», «Россиянинг кескин ўзгартиришга интилувчи зўравонлиги ва Хитойнинг дунё тартиботини шакллантиришда етакчилик қилишга интилиши», шунингдек «Германиянинг Франция билан бирга Европа ядровий тийиб туриш кучини барпо этиш ҳамда Европанинг ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва технологик куч-қудратини мустаҳкамлаш сари ҳаракати» ҳақида сўзлаб: «Европа тарихдаги узоқ таътилдан эндигина қайтди», деди. Ва: «Ушбу янги дунё тартиботида ўз кучимиз ва донишмандлигимиздан фойдаланиш масъулияти бизнинг зиммамизга тушади», деб таъкидлади.

Демак, Германия янги тартибот шакллана бошлади деб ҳисоблайди. Европа, Россия ва Хитойнинг ҳар бири ушбу дунё тартиботи қоидаларини белгилаш учун ўз йўлида ҳаракат қилмоқда. Бироқ улар халқаро майдондаги ўз яккаҳокимлигини маҳкам тутиб турган, ушбу кучларнинг юксалишига йўл қўймай тўсқинлик қилаётган ҳамда улар устидан ҳукмронлик қилишни истаётган Америка билан рақобатлашиш учун дадил қадамлар ташлай олмадилар.

Кўриниб турибдики, вазият маълум бир вақтгача шу ҳолича сақланиб қолади. Янги дунё тартиботини шакллантириш учун ҳаракат қилаётган ҳақиқий бир куч борки, у — гарчи ўз давлатини қайта тиклашига йўл қўймаслик учун унга қарши кескин тил бириктирувлар олиб борилаётган бўлса-да — Ислом Умматининг куч-қувватидир! Ҳолбуки,  у тўққиз аср давомида ҳеч бир рақобатчисиз, тўрт аср давомида эса рақобатчилар мавжуд бўлган ҳолда биринчи давлат мақомини эгаллаган эди. Бироқ унинг фарзандларидан иборат холис кишилар пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик сифатида уни қайта тиклаш йўлида ниҳоятда жиддий ҳаракат қилмоқдалар!

Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан

TagsЯнги дунё тартиботи шакллана бошладими?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳаво ифлосланишига қарши рейдлар ортидаги сиёсий муҳандислик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалабнинг қулаши сабоқ ва ибратдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Миграция муаммосига ҳақиқий ечим

    Миграция муаммосига ҳақиқий ечим بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугунги кунда хорижда, хусусан Россияда меҳнат қилаётган миллиондан ортиқ юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш ва уларни муносиб иш билан таъминлаш масаласи ўткир кун тартибларидан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Нега рибо ҳаётимизнинг табиий қисми бўлиб қолди?

    Нега рибо ҳаётимизнинг табиий қисми бўлиб қолди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эрталаб соат олтида уйғониб, тирбанд йўлларда ишга шошилаётган, кечгача пешона тери тўкиб, топгани рўзғорнинг йиртиғига етмаётган одамнинг юзига бир ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси

    Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Ислоҳот» сўзи араб тилидаги «ислаҳ» ўзагидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан тузатиш, яхшилаш ва бузилган нарсани аслига ҳамда соғлом ҳолатга қайтаришни англатади. Исломий нуқтаи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади 2-қисм Инсон қандай уйғонади? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон бир куни ўзидан жиддий сўрай бошлайди: мен қаердан келдим? Бу саволга, “Ота-онамдан”, деб жавоб бериш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: