| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

  • Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда

  • Хитойнинг J-10CE қирувчи учоқлари хариди ортида нима ётибди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбайжон ва Ўзбекистон мустамлакачи кофирларга хизмат қилишда чегара билмаяпти!

  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

By htadmin
06.09.2026
0
Share:

Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

2-қисм

Инсон қандай уйғонади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсон бир куни ўзидан жиддий сўрай бошлайди: мен қаердан келдим? Бу саволга, “Ота-онамдан”, деб жавоб бериш осон. Лекин бу жавоб саволни ҳал қилмайди. Чунки ота-онамиз ҳам бир вақтлар йўқ эди. Уларнинг ота-оналари ҳам. Авлодларни қанча орқага сурмайлик, савол фақат бир инсондан иккинчисига кўчиб боради, холос. Биз: «Мени ким туғди?» деб сўрамаяпмиз. Савол: инсоннинг ўзи қаердан келди? Бу икки савол бир хил эмас. Бир дарахтни кўрсатиб:

— Бу қаердан келди? — десак:

— Уруғдан, — деймиз.

— Уруғ қаердан келди?

— Бошқа дарахтдан.

— У дарахт-чи?

— Яна бошқа дарахтдан.

Шу тариқа дарахтни дарахт билан тушунтириб бораверишимиз мумкин. Аммо ҳали ҳам: бу мавжудликнинг асл сабаби нима? деган саволга жавоб бермадик. Инсон ҳақида ҳам худди шундай. Бир авлод иккинчи авлоднинг пайдо бўлишига “сабаб” бўлиши мумкин. Лекин бутун инсон зотининг мавжудлигини инсоннинг ўзи билан тушунтириб бўлмайди. Шунда ақл инсондан ташқарига қарай бошлайди. Ерга. Қуёшга. Осмонга. Сувга. Ҳавога. Ўсимликка. Ҳайвонга. Ва яна инсоннинг ўзига. Уларнинг барчасида битта умумий хусусият кўринади: улар чекланган. Инсон кучли бўлиши мумкин. Аммо чексиз эмас. У ҳавога муҳтож. Сувга муҳтож. Таомга муҳтож. Уйқуга муҳтож. Ҳарорати муайян чегарадан чиқса, танаси ишдан чиқади. Бир аъзоси шикастланса, бутун ҳаёти ўзгариши мумкин. У ўзининг туғилиш вақтини белгиламаган. Ўз танасини нолдан яратмаган. Юрагини ўзи ҳаракатга келтирмаган. Ҳатто ҳозирги нафасининг ҳам барча шартларини ўзи яратмаяпти. У туғилади. Ўсади. Кучаяди. Қарийди. Ўлади. Демак, инсон: ўз-ўзига етарли мавжудот эмас. У муҳтож. Ҳаётга ҳам қаранг. У муайян тирик мавжудотда пайдо бўлади ва бир вақт келиб тугайди. Коинотга қаранг. Биз кўриб турган ҳар бир жисм муайян ўлчамга, муайян хусусиятга, муайян чегарага эга, муайян қонуниятга бўйсунади. Бир нарса бошқа нарсага таъсир қилади, худди олов сувга таъсир қилгани каби… Бирининг мавжудлиги бошқа шартларга боғлиқ. Демак, инсон, ҳаёт ва коинотдаги нарсаларнинг барчасида: чекланганлик; муҳтожлик; ожизлик кўринади. Шу ерда ақл табиий савол беради:

МУҲТОЖ НАРСАЛАРНИНГ ЎЗИ ҚАЕРДАН КЕЛДИ?

Биров:

— Ўз-ўзидан, — дейиши мумкин. Хўп. Бир нарса ўзини ўзи яратиши мумкинми? Бунинг учун у ўзини яратишидан олдин мавжуд бўлиши керак эмасмиди?! Чунки яратувчи бўлиш учун аввал бор бўлиш зарур-ку. Лекин агар у аввалдан бор бўлса, уни: — Ўзини ўзи яратди, — деб қандай айтамиз? Демак, «ўзини ўзи яратди» деган фикр бир вақтнинг ўзида: «У йўқ эди» ва: «У бор эди» дейишни талаб қилади. Бу эса ақлга зиддир. Бошқа биров: — Ҳар бир нарсани бошқа нарса вужудга келтирган, — дейиши мумкин. Аммо бу ҳам саволни ҳал қилмайди. Инсонни бошқаси. Уни яна бошқаси. Уни яна бошқаси. Агар занжирдаги ҳар бир ҳалқанинг ўзи муҳтож бўлса, бутун занжир қандай қилиб ўз-ўзига етарли манбага айланади? Тасаввур қилинг. Бир одамнинг қўлида пул бор.

— Қаердан олдингиз? — дейсиз.

— Алишердан.

Алишер:

— Мен Валидан олдим.

Вали:

— Мен Ҳасандан.

Ҳасан:

— Мен яна бошқа одамдан.

Агар ҳар бир инсон:

— Менда аслида йўқ эди, фақат бошқасидан олдим, — деб чексиз давом этса, бугунги пулнинг асл манбаи қаерда?

Ушбу мисолнинг мақсади бир нарсани кўрсатиш: Муҳтож нарсаларнинг чексиз занжири мустақил манбага айланмайди. Демак, чекланган ва муҳтож борлиқнинг мавжудлиги охир-оқибат: ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган Яратувчини тақозо қилади. Агар У ҳам бошқа томонидан яратилган бўлса, У Яратувчи эмас, яратилган бўлиб қолади. Агар У ҳам муҳтож бўлса, савол яна давом этади. Шунинг учун борлиқнинг ягона яратувчиси: ўзи яратилмаган; бошқага муҳтож бўлмаган; мавжудлиги бошқасига боғлиқ бўлмаган Зот бўлиши зарур. БУ — АЛЛОҲ ТАОЛОДИР.

Мана шу ерда инсоннинг фикри биринчи марта тубдан силкинади. Чунки бу,

“Мен ҳам Аллоҳнинг борлигига ишонаман”, деган оддий гап эмас. Инсон биринчи марта ўзининг воқелигини кўради: мен маҳлуқман. Мен ўзимни ўзим яратмаганман. Мен ўз мавжудлигимни ўзимга бермаганман. Мен бу дунёга келишимни ҳам ўзим танламаганман. Шу лаҳзада яна бир савол пайдо бўлади: агар мен ўзимни ўзим яратмаган бўлсам, қандай қилиб «ҳаётим мутлақо ўзимники, хоҳлаганимча яшайман» дея оламан? Мана шу саволни енгил ўтказиб юборманг. Чунки инсоннинг бутун ҳаёт тарзи шу ерда синовдан ўтади.

Биз кўпинча:

— Менинг ҳаётим.

— Менинг танам.

— Менинг пулим.

— Менинг хоҳишим.

— Менинг танловим, деймиз. Албатта, инсонда ихтиёр бор. У танлайди. Қарор қилади. Ҳаракат қилади. Аммо: Ихтиёр билан мутлақ эгалик бир нарса эмас. Инсонга танлаш имконияти берилганлиги уни ўзини ўзи яратган мавжудотга айлантирмайди. Унга мол-мулк берилган бўлиши мол-мулк ҳақидаги ҳар қандай ҳукмни ўзи чиқариши мумкин дегани эмас. Унга ҳаёт берилган бўлиши ҳаётнинг мақсадини ҳам ўзи истаганича белгилайди дегани эмас. Шунда инсон ўзидан сўрайди: мен нима учун яратилдим? Бу саволга одатда кўп жавоб берилади.

— Бахтли бўлиш учун.

— Бой бўлиш учун.

— Оила қуриш учун.

— Фарзанд кўриш учун.

— Дунёда из қолдириш учун.

Бу ишларнинг айрим жиҳатлари яхши. Лекин яхши иш билан ҳаётнинг асл мақсади бир хил нарса эмас. Бир инсон жуда яхши ота бўлиши мумкин. Аммо: — Инсон айнан ота бўлиш учун яратилган, — деган хулоса қаердан чиқди? Бир инсон бой бўлиши мумкин. Аммо: — Инсон бойлик учун яратилган, — деган далил қаерда?

ИНСОН ЎЗИНИ ЯРАТМАГАН БЎЛСА, ЎЗ ЯРАТИЛИШ МАҚСАДИНИ ҲАМ ФАҚАТ ЎЗ ХОҲИШИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ БЕЛГИЛАЙ ОЛМАЙДИ.

Ана шу нуқтада савол бутунлай ўзгаради. Аввал: «мен ҳаётдан нимани хоҳлайман?» деб сўрар эдик. Энди эса: «яратган зот мени нима учун яратди?» деб сўрай бошлаймиз. Бу жуда катта бурилиш. Чунки биринчи саволда инсон марказда. Унинг хоҳиши. Унинг лаззати. Унинг манфаати. Унинг режаси. Иккинчи саволда эса, инсон ўзини борлиқнинг маркази деб қарашдан чиқади. У ўзини: яратилган ва яратувчисига муҳтож ожиз мавжудот сифатида кўра бошлайди. Лекин бу ерда яна бир муҳим эҳтиёт бор. Ақл: — Яратувчи бор, — деган натижага келди. Аммо ақл ўз-ўзидан:

— Яратувчи сенга тонг(бомдод)да икки ракаат намозни буюрган;

— фалон савдони ҳаром қилган;

— фалон ишни фарз қилган;

— ўлимдан кейин қиёмат, жаннат ва дўзах бор, деб билолмайди.

Нега? Чунки булар ҳис қилинадиган воқеликдан ташқаридаги нарсалар. Ақл Яратувчининг мавжудлигига борлиқ орқали етади. Аммо, Яратувчининг иродасини Яратувчидан хабар бўлмасдан билиб бўлмайди. Мана шу ерда ваҳий масаласи пайдо бўлади. Инсон сўраши керак: Аллоҳ инсонни яратиб, уни ўз ҳолига ташлаб қўйганми? Агар шундай бўлса, инсон ўзининг чекланган ақли билан ҳаёт мақсадини, қандай яшаш кераклигини топишга уринишига тўғри келади. Агар Аллоҳ инсонга хабар юборган бўлса, бутун масала ўзгаради. Чунки унда инсон ҳаёт мақсадини ўзи тўқиб чиқармайди. У уни Яратувчисидан ўрганади. Шунда пайғамбарлик, ваҳий, Қуръон, Муҳаммад ﷺнинг рисолати масаласи юзага чиқади. Аммо бу ерда ҳам тақлидан (яъни кўр-кўрона) ишониб кетиш билан чекланиш мумкин эмас. — Мен мусулмон оилада туғилганман. Бу далил эмас. — Ота-боболаримиз шундай ишонган. Бу ҳам далил эмас. — Миллионлаб одамлар ишонади. Кўпчилик ҳақиқатни яратмайди. Агар ақидамиз ҳақ бўлса, у саволдан қўрқмаслиги керак. Чунки ҳақиқат текширувдан қўрқмайди. Шунинг учун: Қуръон ҳақиқатан Аллоҳданми? Муҳаммад ﷺ ҳақиқатан Аллоҳнинг расулими? деган саволлардан қочмаймиз. Зеро гап бутун ҳаётимизнинг манбаси ҳақида кетмоқда. Агар Қуръон ҳақиқатан Аллоҳнинг каломи ва Муҳаммад ﷺ Аллоҳнинг Росули, деб билсак ва амин бўлсак, У зот олиб келган барча хабарга муносабатимиз ҳам тубдан ва бутунлай ўзгаради.

Яна ўлим масаласига қайтайлик. Инсон ўлишини билади. Бу баҳссиз воқелик. Аммо, ўлимдан кейин нима? Ақлнинг ўзи бу саволга тафсилотли жавоб бера олмайди.

У:

— Ўлим бор, дейди.

Лекин: — Қиёмат қандай?

— Ҳисоб борми?

— Жаннат ва дўзах ҳақиқатми?

— Инсон нима учун жавоб беради? каби масалалар Яратувчидан хабарни талаб қилади. Демак, «Қаердан келдим?» деган савол бизни Аллоҳга олиб келди. «Нима учун яшаяпман?» ва «Қаерга кетаман?» деган саволлар бизни Аллоҳнинг иродасини билиш заруратига, аниқроғи ваҳийга муҳтож қилди.

Мана шу уч савол бир-бирига боғлиқ: ҚАЕРДАН КЕЛДИМ? НИМА УЧУН ЯШАЯПМАН? ҚАЕРГА КЕТЯПМАН?

Уларнинг биринчисига жавоб топиб, қолган иккитасини очиқ қолдириб бўлмайди. Акс ҳолда инсон: — Аллоҳ мени яратди, дейди. Аммо: — Қандай яшашимни ўзим белгилайман, дейди. Сўнг: — Аллоҳга қайтаман, дейди. Қаранг, қандай зиддият пайдо бўлди. Бошланиши — Аллоҳга боғлиқ. Охири — Аллоҳга боғлиқ. Аммо ўртадаги бутун ҳаёт: «бу меники» деб Аллоҳдан ажратиб олинди. Тўғри фикрий уйғониш мана шу узилишни қабул қилмайди.

Агар мен Аллоҳдан келган бўлсам ва Аллоҳга қайтсам, унда энг табиий савол: бу икки нуқта ўртасидаги ҳаётни қандай яшашни ҳам Аллоҳ баён қилганми?

Мана шу савол энди ҳал қилиниши керак. Шунинг учун кейинги, қисмда бу  масалани охирига етказамиз: Қуръоннинг Аллоҳдан эканини қандай биламиз? Муҳаммад ﷺнинг расул эканликлари қандай исботланади? Ўлимдан кейинги ҳаёт бугунги қарорларимизни қандай ўзгартиради? Ва охирида энг муҳим нуқтага келамиз: Инсон ўзининг Аллоҳдан келганини, Аллоҳнинг ҳукми билан яшаши лозимлигини ва Аллоҳга қайтиши муқаррарлигини англаса — у аввалгидек яшай оладими? Ана шу саволнинг жавоби билан «уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?» мавзуси ўзининг тўлиқ маъносига етади иншаАллоҳ.

Салоҳиддин

06.09.2026й

Tagsинсон қандай уйғонадиУйғониш нима
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши уруш эълон қилди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Мағфират ва раҳмат ойи бўлган Рамазон муборак бўлсин!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади 2-қисм Инсон қандай уйғонади? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон бир куни ўзидан жиддий сўрай бошлайди: мен қаердан келдим? Бу саволга, “Ота-онамдан”, деб жавоб бериш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: