| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

By htadmin
03.09.2026
0
Share:

ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ойларида Тошкент, Тошкент вилояти, Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Наманган ҳудудларида бозор ва савдо объектларида бир қатор ёнғинлар қайд этилди. Айрим ҳолатларда бутун бозор эмас, унинг ҳудудидаги дўкон ва расталар зарарланган. Масалан, Қизириқда 70 м², «Ўрикзор»да 150 м², «Бешқўрғон»да эса ёнғин тахминан 8 000 м² ҳудудни қамраб олган. Бу ҳодисаларни ягона сабаб билан боғлашга ҳозирча далил йўқ. Аммо улар хусусийлаштириш, рақамлаштириш ва бозорларни қайта ташкил этиш жараёни билан бир даврда кечаётгани жиддий саволларни туғдиради.

Бир томонда — ёнғинлар ва текширувлар; иккинчи томонда — бозорларни рақамлаштириш; учинчи томонда — давлат активларини хусусийлаштириш ва хорижий капитални жалб қилиш. Бу оддий тасодифий жараёнми ёки муайян иқтисодий манфаатлар тўқнашувими? Бу саволга далилсиз хулоса эмас, фактларни солиштириш орқали жавоб излаш керак. Асосий савол эса шу: Ўзбекистон бозори ким учун қайта қурилмоқда ва бундан халқ нима олади?

2024 йил охирида Тошкентдаги «Аския» бозорининг мулкий комплекси ва 1,83 гектар ер майдони аукционга чиқарилди. 2025 йил январда Хитойнинг Sheng Ke-International компанияси 225,59 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлди.

Бозор — фақат дўконлар эмас. Унинг қиймати ер, жойлашув, инфратузилма ва тайёр харидорлар оқими билан ҳам белгиланади. Демак, бозор хусусий инвестор учун оддий бино эмас, катта даромад келтириши мумкин бўлган иқтисодий активдир.

2025 йилда хусусийлаштириш кенгайди. Шу билан бирга, АҚШнинг Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди активларини бошқаришга жалб қилинди. Яъни давлат корхоналари ва активларининг бир қисми энди хорижий инвесторлар улуш олиши ёки акция сотиб олиши мумкин бўлган инвестиция объектига айланмоқда.

2026 ЙИЛ РАҚАМЛАШТИРИШ — ФАҚАТ ШАФФОФЛИКМИ?!

2026 йил 2 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 358-сон қарори бозор ва савдо комплексларини рақамлаштириш, савдо жойларини электрон ҳисобга олиш ва маиший коррупциянинг олдини олишга қаратилган.

Расмий мақсад — шаффофлик ва назоратни кучайтириш. Бироқ рақамлаштириш давлатга бозорда қанча савдогар, қанча савдо жойи, қандай тушум ва қандай иқтисодий салоҳият борлигини аниқ кўриш имконини ҳам беради. Демак, рақамлаштириш — технология билан бирга бозорни ҳисобга олиш ва бошқаришнинг янги воситаси ҳамдир. Худди 7 августдан Ўзбекистонда ҳайвонларга паспорт бериш ва уларни рўйхатдан ўтказиш баҳонаси билан халқнинг қўлида қанча бош қора-мол борлигини ўрганишни ният қилгани каби.

2026 йил июль ойида Тошкентдаги 35 та энг йирик бозорлар ва савдо комплекслари хусусийлаштириш учун аукционга чиқарилиши маълум қилинди. Расмий мақсад — уларни модернизация қилиш. Аммо жамоатчилик учун асосий саволлар очиқ: Ер қанча туради? Давлат қанча олади? Инвестор қанча сармоя киритади? Савдогарлар қаерга кўчирилади? Янги ижара ҳақи қанча бўлади? Эски савдогарлар қайтиб кела оладими? Ёнғиндан зарар кўрганларга ким моддий ёрдам беради?

Бозор — халқнинг кундалик ризқ манбаи. Агар бозор ёнса ёки бузилса, унинг ўрни бўш қолмайди. У ерда янги савдо мажмуаси, гипермаркет ёки кўп функцияли марказ пайдо бўлиши мумкин. Энг қизиқ савол: давлат учун бу режани амалга оширишда бозорларнинг ёниб кетишидан бошқа ечим йўқмиди?!

Бу ерда асосий иқтисодий масала — тайёр харидорлар оқими кимнинг қўлига ўтиши. Илгариги бозорда минглаб кичик савдогарлар тарқоқ ҳолда даромад қилган бўлса, янги марказда шу савдо оқими бир ёки бир нечта йирик мулкдор назоратига ўтиши кутилмоқда. Натижада савдо марказлашади, асосий фойда ҳам инвестор қўлида жамланади. Давлат эса сотув маблағи, солиқ ёки шартномадаги тўловлар орқали манфаат кўради. Бундай хулосага келишимизнинг сабаби, бу ҳодисалар Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий компаниялар фаоллашган бир даврда юз бермоқда. Шунинг учун «бозорларни замонавийлаштириш» деган сўз ортида давлатнинг «махфий», аммо барчага кундак равшан бўлган режаси беркитилмоқда. Бу ерда манфаат халққа эмас, балки хорижий инвесторлар ва ҳукуматга бўлмоқда.

Минглаб савдогарларнинг бир кечада товарлари, жиҳозлари ва катта миқдордаги айланма маблағи ёниб кул бўлди. Кўпчиликнинг суғуртаси ҳам йўқ. Давлатнинг бундан, албатта, хабари бор. Келажакда барча оилаларга суғурта балоси кириб келишини президентнинг ўзи мустақиллик байрамида сўзлади.

Хулоса: Давлатнинг вазифаси фақат активни сотиш, бозорни рақамлаштириш ёки инвестор жалб қилиш эмас. У биринчи навбатда халқнинг мулки, ризқи ва иқтисодий манфаатини ҳимоя қилиши керак эди.  Аммо давлат тескари йўл тутди, яъни у катта инвесторлар тарафини танлади. Чунки халқни оммавий суғурта тизимига киритиш Ғарб суғурта компаниялари учун катта даромад бозорини яратади. Давлат эса улардан солиқни олади деб гумон қилмоқда. Аммо ҳукумат шуни унутмасинки, у инвесторлар сармоя олиб киришда қанчалик уддабурон бўлса,  уни фойдаси билан олиб чиқиб кетишда ҳам катта маҳоратга эгадир! Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَىٰ أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ

«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз эгаларига адо қилишингизни ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизни буюради».                                                               (Нисо: 58)

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди

03.09.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия-Америка муносабатларидаги таранглик ҳақиқат билан ёлғон ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом Уммати Росулуллоҳ ﷺнинг байроғидан бошқа байроқ остида жамланмайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: