| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

  • Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

  • Давлатдан қарз олиш ҳукми

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳаво ифлосланишига қарши рейдлар ортидаги сиёсий муҳандислик

Ҳаво ифлосланишига қарши рейдлар ортидаги сиёсий муҳандислик

By htadmin
07.12.2025
0
Share:

Ҳаво ифлосланишига қарши рейдлар ортидаги сиёсий муҳандислик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Махсус комиссия йиғилишидан сўнг, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул шахслар билан биргаликда ҳавони ифлослантираётган иссиқхоналар бўйича рейдга чиқди. Бу каби рейдлар ҳар тун ўтказилмоқда.

“Биз ҳам Тошкентнинг бошқа аҳолиси билан бир хил ҳаводан нафас оляпмиз. Мен ҳам, болаларим ҳам. Миллат саломатлиги – Президентимиз учун устувор вазифа ва биз бу муаммо бутунлай ҳал бўлгунига қадар тўхтамаймиз”, – дея таъкидлади Саида Мирзиёева йиғилиш чоғида.

Тошкент ҳавосининг кескин ёмонлашуви ҳукуматни бутун мамлакат бўйлаб ҳаракатга келтиргандек.

Иссиқхоналар, қўлбола қозонхоналар, ҳатто тандирли сомсахоналаргача “нишон”ига айланган рейдлар айнан шундай тасаввур пайдо қилишга хизмат қиляпти. Ушбу рейдлар бошида эса, Саида Мирзиёева турибди.

Бир қарашда, бу – экологик муаммони тезкор ҳал этишга қаратилган ижроий фаолиятдек. Аммо сиёсий манзара кенгроқ контекстга эга.

Ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари аниқ – йирик заводлар, ташқи инвесторларга тегишли корхоналар, автомобил оқими, номувофиқ қурилишлар ва энергетикадаги улкан камчиликлардир. Бир сўз билан айтганда, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий ва энергетика сиёсатидир. Шунга қарамасдан, иссиқхоналар ва майда ишлаб чиқариш хўжаликларини нишонга олиб, рейдлар ўтказилиши – уларни текшириш осон, ҳимояга эга эмас, қаршилик кўрсатмайди ва тез натижа беради. Бу эса, “халқ ичида”, “жойларда”, “муаммони шахсан кўриб…”, “мана, курашяпмиз” каби кўринишлар орқали афкори оммага таъсир қилишга интилишнинг классик усулидир.

Йирик саноатларнинг ортида эса, хорижий сармоя, айниқса, америкалик, россиялик ва хитойлик инвесторлар тургани учун уларни қаттиқ босимга олиш — ташқи сиёсий жиҳатдан хатарли ҳамда узоқ ва самарасиз йўл. Чунки бу ерда муҳим жиҳат – халқда “экологик хавф” кайфиятини пайдо қилиб, сўнг унга мувофиқ фикрий жавоб қилишдир. Саида Мирзиёеванинг: “Биз ҳам халқ билан бир хил ҳаводан нафас оляпмиз. Миллат саломатлиги — Президентимиз учун устувор вазифа”, – дегани ўз моҳиятида халқнинг кайфиятига жавоб сифатида янгради. Бошқача айтганда, бу жавоб – халқнинг фикр ва сезгиларига таъсир кўрсатиб, уни бошқаришга интилишдир.

Саида Мирзиёева ҳозирда ҳукуматдаги иккинчи рақамли шахс сифатида унинг жамоатчилик олдидаги бундай фаоллиги ва чиқишлари бир неча вазифани бажараётгани кўринади:

1. Президент сиёсатига нисбатан ўсиб бораётган аҳоли норозилигини юмшатиш. Халқ орасида иқтисодий танглик, коммунал муаммолар ва адолатсизликлар сабаб норозилик ортмоқда. Шу боис, ҳукуматнинг “дарз кетган жойларини ямаш” ролини бажараётган шахс сифатида, Мирзиёева президент ва халқ ўртасида пайдо бўлган жарликни йўқотишга қаратилган “кўприк” бўлишга интилаётгани кўринади. Бу жараёнлар Вашингтоннинг Ўзбекистондаги барқарорлик ва ҳозирги ҳукуматнинг сақланиб қолишига бўлган манфаатлари билан уйғун келади. АҚШ учун Марказий Осиёда кескин сиёсий ўзгаришлар эмас, прогноз қилинадиган ва ҳамкорликка мойил тизим муҳим. Чунки бу Россия ва Хитой таъсирига қарши туришга ёрдам беради.

Бу ўринда, ҳукуматнинг имиджини тиклаш, дарз кетган жойларини “ямаш” функцияси Мирзиёева зиммасига юклатилган кўринади. Шунинг учун, Мирзиёева бошчилигидаги махсус йиғилишлар ва рейдлар акс этган видеоларнинг ижтимоий тармоқларда тез тарқалиши ва “Биз ҳам халқ билан бир ҳаводан нафас оляпмиз. Миллат саломатлиги — Президентимиз учун устувор вазифа” каби баёнотлари кенг ёритилиб, расмий медиада қўллаб-қувватланиши тасодиф эмас.

2. Меросхўр сифатидаги амалиётни ўрганиш.

Мирзиёеванинг ҳокимликлардан тортиб куч тузилмаларигача барча бўғин билан ишлаётгани – сиёсий тажриба тўплаш ва келажакдаги етакчи сиёсий фигура сифатидаги вазифалари учун тайёргарлик эканини ҳам кўрсатади. Ушбу жараёнда, президент қизи билан доим ёнма-ён юрган Комил Алламжонов Мирзиёеванинг устози ва стратегик маслаҳатчиси сифатида кўзга ташланмоқда. Унинг яқинда Жорж Вашингтон Университетининг Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти қошидаги Марказий Осиёни ўрганиш дастурининг махсус маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида маслаҳатчи-элчи лавозимига – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили этиб тайинланиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Демак, ҳаво ифлосланишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирларга “экологик кураш” эмас, балки ҳукуматнинг геосиёсий манфаатлар билан боғлиқ ҳолда ички легитимликни сақлаб қолишга интилиши, сиёсий муҳандислик ва келажакдаги вазифаларни шакллантириш жараёни сифатида кўриш тўғрироқ бўлади. Энг асосийси, ушбу чоралар татбиқ қилинаётган капиталистик тузумнинг фош бўлган ярамасликларини ёпишга уринишдир. Бу эса, тузумнинг сақланишига хизмат қилади. Зеро, тузум сақланар экан, мамлакат устидаги мустамлакачи кучлар ҳукмронлигининг давомийлиги таъминланади. Шу боис, бугунги “экологик инқироз”ни ҳақиқий ҳал қилиш йўли косметик тузатишлар билан эмас, балки мавжуд тузумни Ислом тузумига ўзгартириш билан бўлади. Бу ўзгартириш халқдан Исломни тузум сифатида қабул қилиб, уни ҳаёт майдонида тўлақонли татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун амалдаги бошқарувни Ислом асосида муҳосаба қилиш ва у татбиқ қилаётган капиталистик тузумни рад этишга мажбурлаш билан бўлади.

 

Иззатуллоҳ

07.12.2025й

TagsрейдҲаво ифлосланиши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британиянинг Ироқ урушида қатнашгани тўғрисидаги Чилкот ҳисоботи нимани англатади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британия Хитой билан муносабатларини мустаҳкамламоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон ...

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 22 октябрь куни Нью-Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терроризмга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Икки ўт орасидаги энергетика

    Икки ўт орасидаги энергетика: Вашингтон ваъдалари фонида Жиззах АЭСига қуйилаётган «Росатом» бетони بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда 19 октябрь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга «Американинг кичик модулли ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда: «Иқтисодий очиқлик» ниқоби остидаги  мустамлакачилик بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда бўлиб ўтган «Америка–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши, унда янграган расмий баёнотлар ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: