SOCAR орқали Ғарб қадами
SOCAR орқали Ғарб қадами
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон энергетика соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда. Жорий ҳафтада Озарбойжоннинг SOCAR (State Oil Company of Azerbaijan Republic) компанияси билан Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва нефть қазиб олиш бўйича муҳим келишув тузилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, икки томонлама келишув доирасида маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим тайёр бўлиб, ушбу ҳафта охирига қадар расман имзоланиши режалаштирилган. “Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқов эса шартларнинг асосий қисми SOCAR билан келишиб олинганини ва улар Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилганини маълум қилди. (kun.uz)
SOCAR (State Oil Company of Azerbaijan Republic) – Озарбойжон давлатининг нефт-газ соҳасидаги асосий миллий компанияси бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган. Компания Озарбойжон иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мамлакат экспорт салоҳиятининг катта қисмини ташкил қилади.
SOCAR’нинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагиларни қамраб олади:
– нефт ва газ қидириш;
– углеводород захираларини қазиб олиш;
– қайта ишлаш;
– махсулотларни ички ва ташқи бозорларга ташиш ва сотиш.
Бугунги кунда SOCAR нафақат Озарбойжонда, балки хорижий давлатларда ҳам фаолият юритмоқда. Компания Туркия, Грузия, Украина, Австрия, Швейцария ва Руминия каби мамлакатларда инвестициявий лойиҳалар, қайта ишлаш заводлари ва тарқатиш тармоқларига эга. Туркиядаги “Star Refinery” заводи ва TANAP (Trans-Anatolian Pipeline) лойиҳасидаги иштироки эса унинг минтақавий даражадан чиқиб, глобал энергетика тўридаги ўрнини мустаҳкамлаётганини кўрсатади.
SOCAR ўз фаолиятида нафақат иқтисодий, балки сиёсий алоқаларни ҳам кучайтириш воситаси сифатида хизмат қилиши мумкинлиги билан алоҳида эътибор қозонмоқда. Айниқса, Туркия ва Ғарбдаги фаолияти бу компаниянинг халқаро майдондаги кенг таъсир ҳудудини англатади.
Аҳамиятли жиҳат шундаки, SOCAR фақат техник жиҳатдан эмас, стратегик ва бошқарув нуқтаи назаридан ҳам Ғарб маслаҳатчилари билан яқин ҳамкорликда шаклланган компаниядир. Масалан, Assembly of the Friends of Azerbaijan (AFAZ) орқали SOCAR АҚШнинг Вашингтондаги сиёсий ва энергетик доираларига чуқур интеграция қилинган. Бундан ташқари, компания NATO ҳамда экологик йўналишдаги халқаро лойиҳаларда – BP, Total каби трансмиллий корпорациялар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда (Wikipedia). Янги ва теран аҳамиятга эга воқелик шундаки, АҚШ Конгрессининг Сенатидаги Ташқи ишлар қўмитаси томонидан Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган эшитувлардан сўнг, сенатор Стив Дейнс ўзининг X (Twitter) саҳифасида қуйидагича баёнот берди: «Озарбайжон-Исроил муносабатларини мустаҳкамлаш АҚШ миллий хавфсизлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга».
У ушбу эшитувлар чоғида (видео) Боку шаҳрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан яқинда бўлиб ўтган учрашувини (https://t.me/az_front/62330) «жуда самарали» деб атади. Сенаторга кўра, Озарбайжон ва “исроил” ўртасидаги алоқалар нафақат сақланиб қолади, балки SOCAR билан имзоланган янги келишув фонида янада мустаҳкамланади. Чунки бу битим “исроил”нинг энергетик имкониятларини диверсификация қилиш учун муҳим воситага айланиши кутилмоқда. Бунинг ўзи SOCARнинг қайси геосиёсий лагер манфаатларига хизмат қилаётганини очиқ кўрсатади. Компаниянинг сиёсий шахсияти ва стратегик мақсадлари коллектив Ғарб таъсирида шаклланган бўлиб, бу таъсир фақат ички бошқарув тизимида эмас, балки унинг ташқи сиёсий йўналишларида ҳам ўз аксини топаяпти.
Шу нуқтаи назардан қаралганда, SOCAR’нинг Ўзбекистонга кириб келиши тасодифий иқтисодий битим эмас. Балки буни АҚШ ва Ғарбнинг Марказий Осиёдаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ҳаракати сифатида баҳолаш мумкин. Ушбу жараён орқали минтақадаги энергетика таъсир доирасини кенгайтириш, Россия ва Хитой нуфузини пасайтиришга уриниш кузатиляпти.
Айни пайтда, яна бир муҳим жиҳат – Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар сўнгги вақтларда сезиларли даражада совуқлашиб бормоқда. Бу кескинлик Озарбайжон ҳарбий учоғининг Россия томонидан уриб туширилиши билан бошланганди. Орадан кўп ўтмай, Россияда мигрантларга қарши рейдлар давомида икки нафар озарбайжон фуқароси полиция томонидан ўлдирилди. Бунга жавобан, Боку ҳам русларга қарашли “Спутник Озарбайжон” телеканали раҳбариятини жосусликда айблаб қўлга олди. Энг эътиборга молик воқеалардан бири эса, Озарбайжонда ўтган медиафорумда президент Илҳом Алиев украин журналисти Дмитрий Гордоннинг саволига жавобан "Анексияга ҳеч қачон рози бўлманг" дея қатъий баёнот берди. Натижада, рус Z-блогерлари Озарбайжонга қарши очиқ уруш чақириқлари билан чиқишди ва бу ҳолат сўзсиз равишда геосиёсий тангликнинг қизғин нуқтаси эканини тасдиқлайди.
Бинобарин, Россия таъсирида деб кўрилаётган Ўзбекистоннинг айни мана шу вазиятда Озарбайжон билан яқинлашуви Кремл учун жиддий, хавотирли сигналдир. Бу фақат иқтисодий эмас, геосиёсий силжиш белгиси ҳамдир.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Озарбайжон ҳам, Ўзбекистон ҳам мусулмон юртлари ҳисобланса-да, афсуски, бу икки мамлакат раҳбарияти ҳам мустамлакачилар қўлидаги қўғирчоқлар сингари ҳаракат қилмоқда. Улар учун асосий манфаат — кучли, обрули ва молиявий имкониятга эга кофир давлатларнинг этагини маҳкам ушлаш ва уларга хизмат қилишдир. Бу йўлда на халқ манфаати ва на унинг иродаси инобатга олинади – улар табиий бойликларни арзон гаровга сотишга ҳам, халқларини зулм тизимига тобе этишга ҳам ҳеч иккиланмай рози бўлишмоқда.
Энг аламли жиҳати шуки, Озарбайжон бугунги кунда мусулмон умматининг танасига суқилган “Иброҳимий келишувлар” каби ифлос сиёсатларни тарғиб қилмоқда. Бу эса, Ғазода яхуд вужуди томонидан қирғин қилинаётган бегуноҳ болалар ва аёлларнинг қонига шериклик демакдир.
Афсуски, бугун барча мусулмон юртлари айнан шундай хор ва малай раҳбарлар томонидан бошқарилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон инсон учун асосий вазифа ушбу куфр тузумлардан юз ўгириб, Аллоҳ рози бўладиган ҳақиқий бошқарув – Халифаликни тиклаш йўлида ҳаракат қилишдир.
Халифалик, Аллоҳнинг изни ила, барча Ислом юртларини бир байроқ остида, бир тана каби жипслаштиради. У мустамлакачиликнинг ҳар қандай кўринишини илдизи билан қўпориб ташлайди. Уммат қалбига ханжар каби санчилган “яхудий вужудини”ни суғуриб олиб, золимларга муносиб жавоб қайтаради, иншаАллоҳ. Аллоҳ таоло дейди:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ ٱلْمُؤْمِنُونَ
– “Ва ўша кунда мўминлар шодланурлар”. (Рум:4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
26.07.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми