Ўзбекистон сиёсатига оид таҳлиллар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон сиёсатига оид таҳлиллар
22-26 апрел кунлари АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифини бошлади.
23 апрел куни Остонада Қозоғистон расмийлари билан учрашганидан сўнг, Ўзбекистонга келади ва 24-апрел куни Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси унверситетида Американинг Марказий Осиё юзасидан ташқи сиёсати хақида маъруза қилади.
Сўнгги вақтларда йирик давлатлар вакилларини Марказий Осиё ва ҳусусан Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолишларининг замирида нималар ётибди?
Бунинг учун ўша йирик давлатларнинг сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ва мулозимлари билан бўлган расмий ташриф ва учрашувларининг хронологиясини келтириб ўтсак:
1) 2013 йилнинг 27 феврал куни АҚШ мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Девид Сидни Тошкентга келди.
2) 11-13 март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иш сафари билан Вашингтонда бўлиб, АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашиб қайтди.
3) 30 март куни АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Меттис Тошкентга келди.
4) 5 апрел куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда Каримов билан учрашди.
5) 11 апрел куни АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Майк Хаммер Тошкентда ҳукумат расмийлари билан мулоқот ўтказди.
6) 14-15 апрел кунлар Каримов Москвада президент Путин билан учрашиб қайтди.
Энди эса Роберт Блейкни ташрифи…
Фикримизча, бундай ташрифларни жадаллашиб бораётгани кўп жиҳатдан 2014 йилдаги АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёнига бориб тақалади.
Чунки бу кучларни ўз ҳудуди орқали олиб чиқилиши эвазига, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ва НАТОдан замонавий қурол-аслаҳаларини маълум қисмини қолдириб кетишлик бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Агар бу музокаралар Ўзбекистон учун муваффақиятли амалга ошадиган бўлса, у холда Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қувват бўйича гегемон (ҳўжайинлик қилувчи) кучга айланади.
Табиийки, Марказий Осиёдаги кучлар мувозанатидаги бундай кўриниш, Россия манфаатларига тамоман зид келади. Чунки Россия сўнгги асрларда Марказий Осиё минтақасини ўз нуфузи остидаги майдон сифатида кўришга одатланган.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги йўналиши ғарбпараст бўлиб бараётганлиги ҳамда Ўзбекистонни НАТО стандартидаги қурол-яроққа эга бўлишлик учун қилаётган ҳаракатлари, Россияни ташвишга солиб, ундан ушбу холатга нисбатан жиддий ёндашувни талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам 2014 йилнинг охирига қадар, Каримов масаласини узил-кесил ҳал қилишликка қасд қилганлиги кўриниб бормоқда.
Россиянинг Европа йўналишидаги сиёсати, унинг фойдасига ҳал бўлиб бормоқда. Чунки Украина масаласида россияпараст Янукович хокимиятни ўз қўлида ушлаб турган бўлса, Грузияда ашаддий америкапараст бўлган президент Саакашвили, сўнгги бўлиб ўтган парламент сайловларида ўзининг тарафдорлари билан мағлубиятга учрагандан сўнг, амалда ҳокимиятдаги олдинги таъсири қолмади.
Шунингдек Грецияни иқтисодий инқироздан чиқиб кетаолмаётгани ва Кипрнинг банк тизимидаги улкан инқирозга учрашлиги ҳамда Португалия, Ирландия, Испания ва Италия каби Европа давлатларининг иқтисодиётида жуда кўп муаммолар пайдо бўлаётганлиги, Европа Иттифоқини геосиёсат масалаларидаги имкониятларини чеклаб қўйди. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё учун бўлаётган кураш, асосан Россия ва АҚШ ўртасида кечмоқда.
Геосиёсатда дунёга ҳукмронлик қилиб, дунё сиёсатини ўз таъсир доирасида ушлаб туришлик учун Америка сиёсатшунос-олимлари тарафидан назариялар ишлаб чиқарилган бўлиб, булар “хартленд” ва “римленд” назарияларидир. Бу назарияларга кўра, Марказий Осиё минтақаси, “хартленд” назариясига тушади. Бу назария формуласига мувофиқ, кимки Евро-Осиёни ўз қўлида ушлаб турса, у бутун олам устидан ўз хўжайинлигини ўрнатади. Шунинг учун ҳам АҚШ хозирги тарихий имкониятдан фойдаланиб, бу минтақада ўз нуфузини ўрнатишлик мақсадида, ўзининг имкониятидаги барча воситаларни ишга солиб, бу ерда доимий қолишликка ҳаракат қилиши табиий.
Ўз навбатида Россия, Осиё йўналишидаги ташқи сиёсатини Хитой билан келишган холда кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун Россия, АҚШни Марказий Осиё ва ҳусусан Ўзбекистондан эътиборини буриб ва ўзи учун ушбу минтақада сиёсий манёврларини кенгайтириш мақсадида, Корея ярим ороли кризисини келтириб чиқарди. Шу сабабли Шимолий Корея тўсатдан сўнгги ойда АҚШга тахдидни кучайтириб, Жанубий Корея билан уруш холатига келганлигини эълон қилишлиги билан, ўзини ҳарбий пўписаларини кучайтириб юборди.
Ўзбекистоннинг ички сиёсатида эса, президентликка даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётган Гулнора Каримовага қарши, юз миллионлаб долларларни ноқонуний топганлиги, улкан миқдордаги пулларни чет эл оффшор банкларида ювиш амалиёти билан шуғулланганлиги ва юз миллионлаб доллар миқдорида пора олганлиги каби фош қилувчи материалларни пайдо бўлишлиги ҳам, Гулнора Каримовани ғарбпараст бўлганлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга Ўзбекистон сиёсатида шу вақтга қадар кузатилмаган ишларни содир бўлишлиги яъни, сиёсий доирадаги шахсларнинг бир-бирларини кирдикорларини фош қилувчи материалларни ошкор бўлиб бориши, масалан;
Гулнора Каримова томонидан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни бир-неча миллиардлаб долларни ноқонуний йўллар билан ўзлаштирганлиги ҳақидаги фош қилувчи материаллар ёки Гулнора Каримовани ахлоқсиз видеотасвирлари ва қаллобликларини фош қилиниши ва шунча ишларни содир бўлаётганлиги Ўзбекистонда ҳокимият учун кураш шиддатли тус олаётганидан дарак бериб турибди. Ҳатто Каримов оиласини ичида ҳам бўлиниш пайдо бўлган бўлиб, уларнинг ҳар бири ё Россия, ёки Америка қаноти остига кириб олиб, ҳокимият учун кураш олиб бормоқдалар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ичидаги россияпараст кучлар, Каримовни жиддий ташвишга солиб қўйди. Шу жиҳатдан унинг 14-15 апрел кунлари Москвага қилган ташрифи чоғида, Путин уни кутиб олгани чиқмаганлиги ва учрашувдан сўнг журналистлар билан бўлган матбуот йиғинида савол-жавобга рухсат берилмаганлиги, Путин билан Каримов ўртасида бўлиб ўтган учрашув кенг оммага ёритилмайдиган мавзулар эканлигига ҳамда кўп масалаларда келиша олмаганликларига далолат қилиб турибди.
Ўз навбатида АҚШ расмийларини Каримов билан тез-тез учрашиб туришлиги, Каримовни маълум вақтга қадар ўз таъсир доирасида ушлаб туришликка ва шундан сўнг унинг ўрнига ўзларини манфаатларини кафолатлаб бераоладиган шахсни ҳокимият тепасига олиб келишлик учун бўлган ҳаракатлар деб изоҳласа бўлади.
Чунки вақт ўтгани сари Каримов сиёсий мурдага айланиб бормоқда ва у Россияга ҳам, умуман олганда бутун дунё ҳамжамияти назарида қонхўр диктатор тамғасини орттириб олганлиги жиҳатидан Америкага ҳам керак эмас. Шунингдек бу золим на Ўзбекистон халқига, на тадбиркору ишбилармонларга, на мухолифату ва айрим сиёсий доираларга ҳам керак эмас.
Бу нарсаларни Каримов жуда яхши билади ва содир этган жиноятлари учун ҳақли бўлган жазо муқаррар эканлигини ҳам яхши тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам Каримов имкони борича ҳокимиятда ўзи қолишлигига, ёки қизини ҳокимиятга олиб келишликка жидду-жаҳд билан ҳаракат қилади. Нега деганда унинг табиати ўзи шундай бўлиб, ҳеч кимга ишонмайди ва қочишга ҳам бирор-бир ишончли жойи ҳам йўқ.
Шу сабабли Каримов ўз хавфсизлигини сақлаб қолишлик учун барча разилликларга, ҳатто қонхўр Башар Асад сингари ўз халқини қириб ташлашга ҳам тайёр. Бу нарсага Андижонда содир этган ҳунрезликлари ёрқин мисол бўлиши мумкин.
Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар!
Сизлар ҳокимият бошқарувида кимни кўришни хоҳлайсизлар?
Ярим яланғоч, шарм-ҳаёсиз ва фаросатсиз аёлними, ёки Америка ёҳуд Россия томонидан қўйиладиган ва ўз хожаларини рози қилиш учун ўз халқи манфаатларини бир четга суриб қўйиб, қашшоқлик ва хорлик исканжасига ташлаб қўйишликка тайёр бўлган яна бир янги малайними?
Ёки дунёни иккига бўлиб олган Рум ва Форс империяларини мағлубиятга учратиб, исломий ўлкага айлантирган, лекин шунга қарамай ўзининг оддий фуқаросини оч қолганини билиб қолгач, озиқ-овқат етказиб бериб ўз қўли билан овқат пишириб берган, маҳр юзасидан бўлган масалада оддий бир аёлни -“Эй Умар пайғамбар чекламаган нарсани сен чеклайсанми?” деган хитобига жавобан- “Бу аёл тўғри айтди, Умар хато қилди” деган, ҳамда -“Агар мен хато қиладиган бўлсам тўғрилаб қўйинглар” деганда -“Эй Умар агар хато қиладиган бўлсанг сени қилич тўғрилайди” деб айтган инсонни сўзларини тўғри қабул қилган ва бутун бошли Ислом давлатида бирорта ҳам фақир, камбағал қолдирмаган аммо, ўзидаги куч ва ҳокимиятдан фойдаланиб шахсий бойлик орттирмаган Хулафои рошидинлардан бири бўлган Умар ибн Ҳаттоб каби Ислом низомлари асосида бошқарадиган адолатли Халифани кўришни хоҳлайсизларми?
Эй Ўзбекистон куч тузилмаларида хизмат қилаётган мусулмон ўғлонлар, сизларга яна бир карра эслатиб ўтамиз!
Қонхўр Каримов амалга оширган Андижон қирғинини ва турли хил соҳта айбловлар билан озодликдан маҳрум этаётган ҳамда ғайриинсоний қийноқларга солаётган ва бунинг натижасида шаҳид бўлаётган биродарларимизга нисбатан содир этилаётган жиноятларини на уларни оила аҳллари, на юртдаги ва на дунёдаги мусулмонлар унутгани йўқ.
Биз сизларни жаллод Каримовни ўз хокимиятини сақлаб қолишлик учун содир этиши мумкин бўлган янги жиноятларига кўмакдош бўлиб, шерик бўлиб қолишлигингиздан огоҳлантирамиз.
Агар сизлар унга эргашадиган бўлсангизлар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрувчилардан бўлиб қоласизлар. Чунки жиноятлар ҳеч қачон жавобсиз қолмайди!
Ҳизб ут–Таҳрир Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб