Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبَحُوا عَلَىٰ مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
– “Эй иймон келтирганлар! Агар бир фосиқ (ёки ишончсиз манба) сизга бирор хабар келтирса, аниқлаб (текшириб) кўринглар! Токи, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишингизга пушаймон бўлувчига айланманглар”. (Ҳужурот:6)
Бир қатор ОАВ, жумладан, eurasia24.media сайти томонидан тарқатилган хабарда «Қозоғистон ва Озарбайжон ҳеч бир динга эътиқод қилмайдиган давлатлар бўйича жаҳон рейтингига кирди» дейилади.
Унда келтирилишича:
World Population Review 2026 тадқиқотига кўра, Қозоғистон аҳолисининг 49 фоизи динга эътиқод қилмайди. Бу кўрсаткич бўйича Озарбайжон (37%) ни ташкил қилади.
Изланиш ва ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, асл воқелик:
Халқаро академик тадқиқот марказлари (Pew Research Center, Gallup International, World Values Survey) ҳамда расмий давлат статистикаларининг хулосалари:
Озарбайжон бўйича статистик-илмий манбалар:
Диний эътиқодга мансублиги (диний идентификация): Pew Research Center ва The ARDA (Association of Religion Data Archives) маълумотларига кўра, Озарбайжон аҳолисининг 96% дан 99% гача қисми ўзини мусулмон деб атайди. Мамлакатда атеистлар ва ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганлар умумий аҳолининг атиги 1% — 1,3% қисмини ташкил этади.
Диний амалиёт: Gallup International сўровномаларида савол «Сиз динсизмисиз?» эмас, балки «Дин кундалик ҳаётингизда муҳим роль ўйнайдими?» ёки «Ўзингизни фаол диндор ҳисоблайсизми?» тарзида қўйилади. Озарбайжонда аҳолининг 37% қисми ўзини кундалик ҳаётда диний амалларни мунтазам бажармасалар-да, лекин эътиқоди бўйича мусулмон деб кўрсатган.
Хулоса: Озарбайжонда аҳолининг мутлақ кўпчилиги маданий ва миллий ўзликни Ислом дини билан боғлайди.
Қозоғистон бўйича статистик-илмий манба:
Эътиқод ва статистика: Қозоғистон Миллий статистика бюроси ва Pew Research тадқиқотларига кўра, аҳолининг тахминан 70-72% қисми Ислом динига эътиқод қилувчилардир. Россия билан чегарадош шимол қисмининг аҳолиси аксари рус миллатига мансуб бўлганликлари учун 20-23% аҳоли насронийлик (асосан православие) эътиқодига мансуб.
Динсизлар улуши: Мамлакатда ўзини очиқчасига атеист ёки ҳеч қайси динга мансуб эмас деб ҳисоблайдиганлар улуши турли тадқиқотларда 2,25% дан 11-13% гача баҳоланади. 49% кўрсаткичи ҳеч бир демографик манбада мавжуд эмас.
Статистик маълумотни атайлаб, қасддан бузиб кўрсатиш замирида, албатта, ғаразли ният ётади.
Бугун дунё мусулмонлари қатори МО ва Жанубий Кавказ халқлари ҳам Ислом билан уйғониб, Исломга ҳаётларининг мазмуни, дастурул-амал сифатида қарашмоқда. Бундан хавотирга тушган мустамлакачи кучлар, минтақавий ва минтақадан ташқари рақиблар талқини:
«Марказий Осиё (Қозоғистон) ва Жанубий Кавказ (Озарбайжон) аҳолиси ўз диний ўзлигини йўқотмоқда, Ғарбга қарам бўлиб бормоқда ёки диндан узоқлашмоқда» деган образни яратиш.
Бундан кўзланган мақсад:
Дунёда тобора бўй чўзиб бораётган Ислом мафкурасига нисбатан ишончсизликни пайдо қилиш орқали умидсизлик уйғотиш. Бошқа мусулмон миллатлари орасида бу миллатларга нисбатан нафратни шакллантириб, мусулмон халқлари орасида парокандаликни вужудга келтиришдир.
Геосиёсий йўналтириш: Минтақани «Ғарб маданияти ва ахлоқсизлиги ютиб юбормоқда» деб кўрсатиш орқали аҳолини муқобил геосиёсий ва ғоявий куч марказларига (АҚШ ва Ғарбга) интилишга ундаш.
Ахборот урушида рақамларни сохталаштириш техникаси:
Социологик тадқиқотлардаги «секулярлик (дунёвийлик)» ва «атеизм (динсизлик)» тушунчалари атайлаб адаштирилади.
Жамиятдаги дунёвий ҳаёт тарзи ёки диний амалларни мунтазам бажармаслик кўрсаткичлари «аҳоли диндан воз кечди» ёки «атеистлар кўпаймоқда» дея талқин қилинади. Бу эса ижтимоий тармоқларда эҳтиросли баҳслар ва ғоявий бўлинишларни келтириб чиқаради.
Хулоса:
Марказий Осиё ва Озарбайжон (Жанубий Кавказ) — ҳам геосиёсий, ҳам маданий-диний томондан жуда нозик ва муҳим минтақа. Шу сабабли, турли ахборот марказлари бу ердаги аҳолининг диний ва ижтимоий ҳолатини ўзларининг сиёсий ва мафкуравий мақсадларига мослаб кўрсатишга мунтазам ҳаракат қилади.
Шу нарсани қатъият ва ишонч билан айтамизки, Исломни қабул қилган ҳеч бир миллат ёппасига диндан чиқмаганлар.
Рум подшоҳи Ҳиракл (Хераклиус) Абу Суфёндан Муҳаммад алайҳиссаломнинг атрофидаги кишилар ҳақида сўраганида, шундай деган эди:
«Унинг динига кирганлардан бирортаси ўз динидан норози бўлиб, ундан қайтадими?»
Абу Суфён (у пайтда ҳали мусулмон эмас эди): “Йўқ”, деб жавоб берди.”
Шунда Ҳиракл айтди:
«Иймон ҳам шундайдир — агар унинг нури ва ҳаловати қалбга кириб жойлашса, ҳеч ким ундан воз кечмайди». (Имом Бухорий).
Аллоҳ ботилни кетказиб, ҳақни қоим қилсин. Золимларнинг макр-ҳийлаларини уларнинг зиёнига, биз мусулмонларнинг эса фойдамизга ҳал қилсин.
Муҳиддин
10.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ