Ҳалабнинг қулаши сабоқ ва ибратдир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳалабнинг қулаши сабоқ ва ибратдир
Аҳмад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб
2016 йил 23 декабр куни одамлар саросимага тушган бир манзарада Ҳалаб шаҳридан охирги гуруҳ чиқиб кетиб, ғарбий районлар томон йўл олди… Россия учоқлари ушбу жафокаш шаҳарни уй-жойларини аҳолиси билан ер билан яксон қилиб, кулини кўкка совурганидан сўнг, Шом тоғути уни тўла ўз назорати остига олгани билан мақтана бошлади… Вайроналар остида аёллар, болалар ва қариялар қолиб кетди… йиртқичларча тўхтовсиз қилинган бомбардимонлар остидан уларни ҳеч ким чиқариб ололмади. Узоқ қийналиш ортидан оҳиста жон беришларига ташлаб қўйишди…, улар ҳақида бирортаси гапиргани ҳам йўқ!
Ҳалаб қулади ва унинг қулаши билан Ҳалаб борасида савдолашганлар юзидаги ниқоблар ҳам тушиб кетди. Шунингдек, ортларидан улкан миқдорда қурол-аслаҳа арсеналларию озиқ-овқат захираларини ташлаб чиққанлар юзидаги ниқоб тушиб кетди. Ушбу арсенал ва озиқ-овқат захиралари Ҳалабни бир неча йил душман штуримидан асраб туришга ярар эди. Нафақат асраб туришга, ҳатто шаҳарнинг қолган қисмларини қонхўр режимдан, унинг армиясидан, Эрон ва Афғонистоннинг жангари аскарларидан, Эрон Ҳизбидан ва бошқа нобакорликда ҳаддан ошган кимсалардан озод этишга етарди.
Ҳалаб қулади ва қулаши ортидан Сурия ҳодисаси билан боғлиқ кўп саволлар ва ишораларни, жумладан, бунинг жавобгарлигини ким кўтаради, деган саволни қолдирди, қулашдан якуний ибратлар келиб чиқди. Ҳалаб қулади-ю, бироқ унинг қулаши қайта ҳисоб-китоб қилиш учун ақлларни уйғотди, қалбларни ўртади…
Мен Ҳалабга оид сабоқ ва ибратлар ҳақида сўз юритишдан олдин у ерда содир бўлган ҳодисаларга тўхталиб ўтмоқчиман. Аввал гуруҳ етакчилари шаҳардан қамални бузиш учун катта жанг бошлаб, машаққатли жанглар ортидан бир неча минтақаларни ўз назоратлари остига олишга маваффақ бўлганларидан кейин ҳамда ҳаводан рус учоқларининг қонхўр режимни қўллаб-қувватлаб туриши ва ушбу ўхшаши йўқ қўзғолонга қарши бутун дунёнинг бирлашишига қарамай, шундай ютуқни қўлга киритганларидан сўнг Ҳалабнинг қамал қилиниши муқаррар бўлиб қолди. Чунки кучлар мувозанатида аянчли инқилоб юз берган эди. Шаҳар у ердаги гуруҳлар билан қўшиб, қамал учун тайёр ҳолга келтирилди. Натижада озиқ-овқат ва ўқ-дорилар ҳаддан ташқари даражада қимматлаб кетди. Мана шундай аҳволда шаҳар қарши курашишга тайёрланди. Бир вақтнинг ўзида, Шом тоғути ва унинг жангарилари шаҳарга бостириб киришга тайёргарлик кўрди. Шундай қилиб, бу бостириб кириш ҳам кутилмаган, тасодифий бўлмади. Ҳужум вақти белгиланиб, чор атрофдан ваҳшиёна бомбалар ёғдирилди, ахборот воситалари айни ҳодисани тинимсиз бера бошлади, бутун дунё давлатлари эса бунга сукут сақлаб турди. Одатларидек, «терроризм»га қарши курашни ўзларининг бош позицияларига айлантиришди… Ҳалаб минтақалари бирин-кетин қўлдан чиқиб, ҳамма ёқни саросима қамраб олди. Тўла емирилиш бошланиб, Ҳалаб аҳлининг гуруҳлар билан бирга шаҳардан кўчирилиши тўғрисида гап-сўз пайдо бўлди. Ҳақиқатдан шундай бўлди ҳам, аҳоли ўз шаҳарларидан кўчирилиб, шаҳар Асад жангарилари назоратига ўтди… Хўш, бу ҳодиса жавобгарлиги кимнинг зиммасига тушади?!
Ҳеч шубҳа йўқ, ағдарилган Ҳалаб ва оққан қонлар жавобгарлиги, биринчи навбатда, жим қўл қовуштириб ўтирган халқаро ҳамжамият зиммасига тушади. Шунинг учун унинг тил бириктируви ҳам, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркинликларни таъминлаш каби даъволари ҳам, ғирт ёлғон экани фош бўлди, ҳазорат-маданияти одамлар бош чаноқлари ва сочилган таналари устига қурилгани яна бир бор тасдиқланди. Халқаро ҳамжамиятнинг сукут қилиши ҳам табиий эди, ҳеч ким унинг ҳаракат қилишини кутмаганди.
Кейинги навбатда, жавобгарлик мусулмонларнинг ўликлар каби жимиб қолган ҳукмдорлари зиммасига тушади. Улар учун гўё қирғин қилинаётганлар мусулмонлар, ҳатто одамлар эмасдек… Мусулмонлар армиялари шу ҳукмдорлар буйруғини кутиб, казармаларида биқсиниб ётаверди. Лекин, бу ҳукмдорлардан Шом аҳлига нусрат-ёрдам беришга буйруқ чиқишини ҳеч ким тасаввур қилолмайди!!
Кейинги навбатда, жавобгарлик жангчи гуруҳлар етакчилари зиммасига тушади. Чунки улар Ҳалаб аҳли оғирини енгил қилиш учун битта ҳам ўқ узмади. Бу уларда қурол-яроғ ва тайёргарлик етишмаслиги ёки ёрдам беришга ожизликлари сабабли бўлмади, балки савдо келишуви сабабли бўлди. Яъни айрим етакчилар Туркия воситачилигида Россия билан учрашганларидан сўнг туркларнинг анжуман бозорида Ҳалабни сотиб пуллашди. Агар шундай бўлмаса, у ҳолда, Ҳалабнинг бир неча кундаёқ қулаганини қандай тушуниш мумкин. Ахир, Дарайя йиллаб сабот билан турдику?! Дарайяда Ҳалаб каби районлар кўп эмасди, Ҳалаб қўлида бўлган қурол-яроқ, тайёргарлик ва озиқ-овқатнинг ўндан бирига ҳам эга эмасди. Бунинг устига, айни етакчилар билан алоқа боғлаб, уларни ўз бағриларига олган Туркия ҳукмдорлари Ҳалабдан жангчилар чиқиб кетиши, ўт очишни доимий тўхтатиши, Суриядаги сиёсий ечимга кўниши лозимлиги тўғрисида баёнот беришди. Буларнинг барчаси Ҳалаб шаҳри жанг қилиш натижасида эмас, балки таслим бўлиш натижасида қулаганига далолат қилади.
Ҳалабдаги бундай таслим бўлиш, аввало, Ислом ҳаққига, қолаверса, мусулмонлар ҳаққига нисбатан улкан жиноятдир. Бу жиноятни содир этганлар учун бутун Уммат олдида ҳисоб берадиган кун албатта келади ва бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Ҳалабнинг қулаши қўзғолон тугади дегани эмас. Аксинча, Аллоҳнинг изни ила, қўзғолон янги босқичга кирди, деганидир.
Бунинг учун биз аввало, мазкур ишлардан сабоқ чиқариб, ибрат олиб, битта чуқурга икки марта тушишдан, битта тешикдан икки марта чақтиришдан сақланмоғимиз керак бўлади. Барча билиб қўймоғи лозимки, бегоналарга таяниш, ҳар қандай шаклда бўлмасин, сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир. Чунки сиёсий маблағ ва даъво қилинган ҳарбий қўллаб-қувватлов қўзғолонга пичоқ урди:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّـهِ
«Албатта, кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар» [Анфол 36]
Қўзғолончиларнинг етакчилардан ҳисоб талаб қилмай, маъруфга буюриб, мункардан қайтармай қўйишлари, ўз ҳукмронликларидан воз кечишлари, айнан мана шу нарсалар ўзини тутолмайдиган заиф кимсаларни шаҳидлар қони билан савдолашишга ва уни сариқ чақага пуллашга ундади. Бу эса хор қилувчи азоб келтирди ва дуо ҳам фойда бермай қолди, ҳатто Ҳалабдаги аҳлимизни бу аҳволдан қутқариш тўғрисидаги дуо ҳам фойда бермай қолди. Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмай қўяди». Шуниси исботландики, одамлар ҳаракатга келган пайтда таъсир қила олгандилар. Демак, улар ўзгартиришга қодир бўлиб, ҳукмронликка эришган бўлар эдилар, чунки уларнинг кучи чакана эмас эди. Бунинг учун барчамиз билиб қўяйлик, бўлиниш ва низо албатта куч-қудратимизни кетказади. Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَأَطِيعُوا اللَّـهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ وَاصْبِرُوا ۚ إِنَّ اللَّـهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
«Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз ва низолашмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» [Анфол 46]
Ўз масаламизни душманлар қўлига топшириб қўйишимиз жиноят, жиноят бўлганда ҳам оғир жиноятдир. Чунки бизнинг алоҳида «дўстларимиз» йўқ эканлиги, балки уларнинг барчаси ушбу ўхшаши йўқ қўзғолонимизга қарши битта хандақда туриб курашишаётгани ўз исботини топди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Ҳалабни қулашидан олишимиз шарт бўлган сабоқ ва ибратлар мана шулар. Демак, битта чуқурга икки марта тушмаслигимиз ва битта тешикдан икки марта чақтирмаслигимиз учун қўзғолонимиз тақдири билан ўйнашаётган ҳар бир кимсанинг қўлига болта урмоғимиз лозим. Ана шунда ўз куч-қудратимизга эга бўламиз. Шунингдек, қўзғолонимизни Холиқимизга боғламоғимиз шарт. Чунки нусрат берувчи ҳам, мададкоримиз ҳам Холиқ Субҳанаҳу ва Таолодир. Аввал ёлғиз Унгагина таяниб, кейин ўзимизга таянмоғимиз керак бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَمَن يَتَّقِ اللَّـهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا* وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ ۚ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّـهِ فَهُوَ حَسْبُهُ
«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир» [Талоқ 2-3]
Барчамиз аввало Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилувчи очиқ сиёсий лойиҳа атрофига бирлашмоғимиз даркор. Яъни онгли холис сиёсий етакчиликка эргашган ҳолда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасига ёрдам беришимиз ҳамда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғланмоғимиз шарт:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
Чунки Аллоҳнинг арқонидан бошқа нарсага боғланиш, асло яхшиликка олиб келмайди. Қачон Аллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғланганимиздан сўнг, Аллоҳ бўладиган ишни бўлдириши учун, анави режимга оғриқли зарба берамиз ва белини синдирамиз. Қилишимиз лозим бўлган иш мана шу. Уни қилмаслик учун мутлақо узр қолгани йўқ. Аллоҳим, етказдимми, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.
Роя газетасининг 2016 йил 28 декабр чоршанба кунги 110-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ