Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп шанба кунги баёнотида ўз мамлакати Венесуэланинг 65 миллиард баррелдан ортиқ нефть захиралари устидан назорат ўрнатганини заррача истиҳоласиз очиқ-ошкора эълон қилди. У катта минбардан туриб фахр билан шундай деди:
«Давлат котиби Рубио ва Мудофаа вазири Ҳегсет менинг бевосита кўрсатмаларимга асосан, америкалик солиқ тўловчиларга бир цент ҳам харажат юкламаган ҳолда, Венесуэланинг 65 миллиард баррелдан ортиқ деб тасдиқланган стратегик нефть захираларининг асосий қисми устидан Қўшма Штатлар гегемониясини таъминлашга муваффақ бўлдилар».
Ушбу иқрор Вашингтоннинг аслида мустамлакачи давлат эканини яна бир карра исботлади. Маълум бўлдики, йиллар давомида халқаро минбарлардан тинимсиз тарғиб қилинган «эркинликлар», «мустақиллик», «халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи» ва «инсон ҳуқуқлари» сингари баландпарвоз шиорлар Америка сиёсий элитасини азалдан мутлақо қизиқтирмаган. Мазкур чалғитувчи шиорлар мустамлакачи Американинг молия баронлари ва трансмиллий капитал наҳанглари манфаати йўлида мустақил халқларни қарам қилиш ҳамда бутун инсониятнинг қонини сўриш учун тўқилган сиёсий парда ва геосиёсий дастакдан ўзга нарса эмас.
Аслини олганда, Трамп қўшни суверен давлатнинг табиий бойликлари ва нефть ресурсларини ҳеч қандай қонуний асоссиз, фақатгина «кучлилик ҳуқуқи»га таянган ҳолда ўзлаштириб олгани билан мақтанар экан, қандайдир янги сирни очгани йўқ. У шунчаки кучлилар заифларни ютиб юборадиган «ўрмон қонуни»ни очиқ тантана қилди, холос. Зеро, Американинг бу тажовузкор сиёсати на сир ва на янгиликдир; у давлат сифатида шаклланган илк кунлардан буёғига европалик босқинчилар томонидан қириб ташланган миллионлаб туб аҳолининг бош суяклари устига қурилган.
АҚШнинг бу хунук империалистик қиёфаси, айниқса, ўтган асрнинг ўрталаридан сўнг — мамлакат изоляционизм (ўзини яккалаш) сиёсатидан чиқиб, глобал миқёсда неоколониал экспансияни бошлаган даврда ўзининг энг жирканч кўринишида намоён бўлди. Вашингтон мусулмонлар диёрларини тўғридан-тўғри ҳарбий босиб олди, аксар ҳудудларни ўз протекторатига айлантирди ҳамда ушбу халқлар устига ўз фуқароларини аёвсиз эзган, юртни қашшоқлик ботқоғига ботириб, миллий бойликларни талаган қўғирчоқ, малай режимларни ўрнатди.
Оқибатда, бир вақтлар цивилизация бешиги бўлган мусулмон ўлкалари дунё харитасида қашшоқлик, очарчилик ва ижтимоий қолоқликнинг рамзига айлантириб қўйилди. Ер ости захиралари нефть, табиий газ ва стратегик маъданларга лиқ тўла бўлишига қарамай, бугун мазкур ҳудудлар аҳолиси электр энергияси, ичимлик суви, нон, дори-дармон ва энг зарурий кундалик эҳтиёжлар тақчиллигидан азоб чекмоқда. Чунки уларнинг пешона тери эвазига яратилган миллий бойликлар содиқ малай ҳукмдорлар томонидан америкалик ва европалик мустамлакачиларнинг тўймас нафсини қондириш йўлида сув текинга талон-торож қилинмоқда.
Ҳа, Америка ва бошқа мустамлакачи куфр кучларининг ҳақиқий қиёфаси ана шундай: улар бегона халқларни талаш ва уларнинг бойликларини эгаллаб олишдан лаззатланадиган тажовузкор империялардир. Венесуэла воқеаси бунинг яққол амалий далилидир. Қолаверса, Трамп Оқ уйга келганидан буён Панама канали, Гренландия ороли, Канада, Куба, стратегик Ҳурмуз бўғози, Ғазо сектори ва Украинанинг улкан табиий ресурсларини АҚШ назоратига олиш ниятини тинимсиз очиқлаб келмоқда ва бу геосиёсий иштаҳа рўйхати ҳали узоқ давом этиши шубҳасиздир.
Шу сабабли, бугунги кунда дунё халқларига ҳақиқий адолат ва фаровонликни қайтарадиган, Трамп каби мустамлакачи, мутакаббир ва золим истилочиларнинг илдизини қирқадиган Одил Рошид Халифалик давлатига ниҳоятда муҳтождир. Зеро, Ислом инсон қадр-қимматини энг олий даражага кўтаради; жамиятни зулмат, қашшоқлик ва истибдод кишанларидан халос этиб, илм, адолат, раҳмат ва кенг фаровонликка олиб чиқади. Ислом цивилизацияси ва унинг давлатчилик тарихи бунга энг ишончли гувоҳдир.
Инсоният тарихида ирқидан қатъи назар оқни қора билан, арабни ажам билан, оддий қашшоқни эса ҳукмдор билан ҳуқуқий жиҳатдан тенглаштирган ягона мафкура айнан Исломдир. Ислом давлати қачонки бирор ҳудудни фатҳ этар экан, у ерга талон-торож, талончилик ва мустамлакачилик мақсадида эмас, балки халқларга ғамхўрлик кўрсатиш, хизмат қилиш ва тенглик ўрнатиш учун қадам қўйган. Бу эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасининг амалий исботидир:
﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ﴾
«(Эй Муҳаммад!) Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик». (Анбиё сураси, 107-оят)
Бас, эй мусулмонлар! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини қайта барпо этиш сари шижоат билан ҳаракат қилинг! Зеро, у эзилган халқларнинг ягона нажот қалъаси ва барча мазлумларнинг ҳақиқий умид маёғидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ