“Ўрмон қонуни” хамон ўзини кўрсатишда давом этмоқда

“Ўрмон қонуни” хамон ўзини кўрсатишда давом этмоқда
01.06.2013 – йил Фарғона вилояти хокимлигида ўтган кечки селектор (мажлис) йиғилишида Бош вазир Ш. Мирзиёевнинг водийдаги ишончли суянчиғи, Фарғона вилояти хокими Шуҳрат Ғаниев шу вилоятга қарашли Риштон тумани хокими Ғайратали Мамадалиевни кечқурун иш жойида бўлмаганлиги учун калтаклаган, бу калтак орасида туман хокимининг бошига телефон билан урган, зарба шу даражада зўрлигидан туман хокимининг боши ёрилиб қон оқишгача борган.
Ўзбекистонда хокимият эгалари ва куч ишлатар тузилмаларида бундай холатлар одатий тусга кириб бормоқда ва бунга хеч ким оғиз очиб гапиришга ботинмайди, бу албатта одамларнинг хаддан зиёд қўрқоқ бўлиб кетганлиги ва хукумат шунақанги зўравонлик усули билан халқни эзиб, босим остида ушлаб туришга харакат қилаётганлигидадир. Бошқарув тузилмалари мансабдорлари томонидан бундай хунрезликларнинг мисоли кундан кунга кўпайиб бораётгани хеч кимга сир бўлмай қолди. Халқ эса шу бошқарувчиларнинг шундай даражада золим бўлиб кетишига олиб келган президентидан хамон “миннатдор” бўлиб, чет давлатларда сарсонликда юришибди. Бу золим президентнинг қизлари эса навбатма навбат уммат мулкини талон тарож қилишликда кимўзарга ўтиб кетишди.
“Ўрмон қонуни” Ўзбекистонда чуқур илдиз отиб улгурган, чунки президентдан тортиб кичик бир бошқарувчигача, муносабатлар фахш сўзлар билан бўралаб сўкиш ва муштлаб ташлашлик билан ҳал қилинадиган бўлиб қолган. Бошлиқ ва ижрочи ёки оддий фуқаро ўртасидаги бу муносабат қулдорлик тузумидан деярли фарқи йўқ. Ҳа ботил тузумни татбиқ қиладиган кимсалар ким бўлишидан қатъий назар, президентми ёки унга хизмат қилаётганларми, маънавиятдан мосуво бўлган бир тубан шахслардир. Аллоҳ Таоло Ислом динини ер юзига охирги дин сифатида ҳаёт учун қўлланма қилиб юборгунгача, ер юзи шундай бузғунчилик, ёвузлик ва зулм исканжасида эди. Бироқ Аллоҳнинг Росули Муҳаммад(солаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг ва у зотдан кейин Ҳалифаларнинг Ислом динини ёйиш ва татбиқ қилишликдаги саъй-ҳаракатлари билан, бутун оламга рисолат ёйилди. Ва бу ҳол куфр давлатлари ва уларга малай бўлган ҳоинлар бундан 89 йил илгари ўша Ҳалифалик давлатини қулатгуниларигача давом этди. Эндиликда бутун олам яна зулмат исканжасида, чунки Ислом динининг яна татбиқи йўқ. Ва лекин ин ша Аллоҳ, Аллоҳнинг нусрати яқин, Ислом Уммати қаерда бўлмасин хоҳ Ўзбекистондами, ҳоҳ бошқа юртлардами исломий яшаш тарзисиз, мусулмонлар ҳор ва камситилган бўлишларини англаб етмоқдалар хамда шунинг учун ҳам бутун дунёдаги мусулмонлар Ҳалифлик давлатини тиклашлик сари жидду-жаҳд билан ҳаракат қилмоқдалар. Ва иккинчи тўғри йўлдаги Ҳалифаликни тиклашлик, яқин вақт масаласи бўлиб қолди.
Салоҳиддиноа Али



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ