| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар

  • Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Миллатчилик офати Малайзияда роҳинжаларни таъқиб қилмоқда

Миллатчилик офати Малайзияда роҳинжаларни таъқиб қилмоқда

By htadmin
22.08.2026
0
Share:

Миллатчилик офати Малайзияда роҳинжаларни таъқиб қилмоқда

Сўнгги ойларда Малайзиядаги роҳинжа мусулмон қочқинларини нишонга олган нафрат риторикаси, чалғитувчи сохта маълумотлар ва ғайриинсоний хитобларнинг кучайиши бутун мамлакат бўйлаб уларга тегишли бўлган камида тўққизта мактабнинг ёпилишига олиб келди. Роҳинжаларга қарши адоват кайфиятининг бундай авж олиши уларнинг кўплаб болаларини таълимдан маҳрум қилди, бошқаларини эса мактабга боришдан ёки ҳатто ўз уйларидан чиқишдан ҳам қўрқадиган ҳолга солиб қўйди. Интернетдаги айрим нашрлар роҳинжаларга ва уларнинг болаларига қарши зўравонликка ундаб, уларни «бир хонага қамаб ёқиб юборишга, зўрлашга, қарғалар каби отиб ташлашга ва аёлларни бепушт қилишга» даъват қилди! Уларни Малайзиядан депортация қилишга чақирган электрон кампания қарийб ярим миллион имзо тўплади. Буларнинг барчаси роҳинжалар Мьянмада дуч келган ҳамда минглаб одамларнинг ўлимига ва юзлаб минглаб кишиларнинг қочоқ бўлишига сабаб бўлган нафрат ва оммавий қирғин (геноцид)ни эслатади.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий Матбуот бўлими Аёллар қаноти чиқарган матбуот баёнотида шундай дейилди: Заҳарли миллатчилик тушунчаси ягона айби оммавий қирғиндан қочиб, қўшни исломий юртдан бошпана сўраш бўлган мазлум бир мусулмон халққа нисбатан ушбу шиддатли нафратни озиқлантирмоқда ва алангалатмоқда. Пайғамбаримиз ﷺ у ҳақда:

«Уни тарк этинглар, чунки у сассиқдир!»

деган ушбу заҳарли ва хатарли тушунча турли ирқий келиб чиқишга ёки бошқа юртга мансуб бўлган эзилган мусулмонларга бегона ва жиноятчилардек муомала қилинишига сабаб бўлмоқда. Натижада уларга ҳимоя, кўмак, муносиб бошпана, сифатли таълим ва шарафли ҳаётни таъминлаш ўрнига, уларнинг болалари ўз мусулмон биродарлари қўли билан таъқиб, таҳдид ҳамда ўз мактаблари ва уйларидан қувилишга дучор бўлмоқда.

Ўтган 27 июль куни Малайзия расмийлари ҳудудни «роҳинжалардан холи ҳудуд» деб эълон қилган маҳаллий аҳоли томонидан Пенангдаги ўз уйларидан чиқариб юборилгач, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги идорасидан бошпана излаган 100 дан ортиқ роҳинжа қочқинларини ҳибсга олди. Малайзия роҳинжаларни расман қочқинлар деб тан олмайди, балки уларни ноқонуний муҳожирлар сифатида таснифлайди ҳамда уларни фуқаролик  ҳуқуқларидан, жумладан меҳнат қилиш ҳуқуқидан ва болаларининг давлат мактабларида таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади, бу билан эса ҳибсга олиш хавфини доимий равишда уларнинг боши узра муаллақ қолдиради.

Баёнотда яна шундай дейилди: Буларнинг барчаси шармандали ва ҳаромдир! Ахир Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ﴾

«Албатта мўминлар биродардирлар» (Ҳужурот сураси, 10-оят)

ва

﴿إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ﴾

«Албатта ушбу умматингиз ягона бир умматдир ва Мен сизнинг Раббингиздирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар!» (Анбиё сураси, 92-оят)

деб айтмаганмиди?! Ахир Пайғамбаримиз ﷺ:

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир: унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди ва уни хорламайди!»

деб айтмаганмидилар?! Ахир у зот ﷺ ансорлар ва муҳожирларни исломий биродарлик риштаси билан боғлаганларида, ансорлар муҳожирларга ёрдам бериш учун ўз моллари, уйлари ва ерларининг ярмини тақдим этганларида мусулмонлар ўзларига ҳижрат қилиб келган биродарларига қандай муомала қилиши кераклигини кўрсатиб бермаганмидилар?!

Баёнот қуйидаги сўзлар билан якунланди: Роҳинжа мусулмонларига, Туркиядан бошпана излаётган уйғурларга, Покистондаги афғон қочқинларига ва мусулмон юртларида бошпана берилиши ва шарафли ҳаёт кечириши рад этилаётган бутун дунёдаги эзилган мусулмонларга таъсир қилаётган ушбу ачинарли аҳвол — модомики биз миллатчиликни маҳкам тутиб, қалбларимиз ва ақлларимизни ажратиб турган миллий чегараларни сақлаб турар эканмиз — давом этаверади.

Мусулмон қочқинларнинг оғир мусибати модомики ирқи, қабиласи ёки рангидан қатъи назар барча мусулмонларни ҳимоя қилувчи давлат бўлмиш пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик мавжуд эмас экан, сақланиб қолаверади. У миллатчиликни рад этадиган, исломий юртларни бирлаштириш ҳамда бошпана излаётган ҳар қандай мазлум халқ олдида уларни очиш ва худди Аллоҳ таоло буюрганидек ҳамда инквизиция судлари даврида Испанияда таъқиб қилинган мусулмонлар ва яҳудийларни қутқариш учун ўз денгиз флотини юборган ва улардан юзлаб мингтасини Халифалик ерларига жойлаштирган султон Боязид II каби халифалар намоён қилганидек, уларга тўлиқ фуқаролик ҳуқуқларини таъминлаш устида фаолият юритадиган давлатдир.

Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дунёга етакчилик қилишга фақат биз мусулмонлар лойиқмиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Халққа бош оғриқ бўлган қуёш панеллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига адолатсиз ҳукмларни чиқариш билан Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик қилишда давом этмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: