| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халққа бош оғриқ бўлган қуёш панеллари

Халққа бош оғриқ бўлган қуёш панеллари

By htadmin
27.10.2024
547
0
Share:

Халққа бош оғриқ бўлган қуёш панеллари

بسم الله الرحمن الرحيم

Деярли ҳар йили куз-қиш мавсуми яқинлашар экан, табиий газ ва электр таъминотидаги муаммолардан безовта бўлмаган хонадон Ўзбекистонда топилмаса керак. Ҳукумат ҳар йили бюджетдан триллионлаган маблағларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ажратиб келади. Бу йил ҳам ўтган йилги каби 14 триллион сўм ажратилди. Эътиборли томони, 2023 йилда шунча маблағ ажратилган бўлса-да, бироқ қишда энергия таъминоти ночор бўлганини ҳеч ким унутмаган бўлса керак. Мана бу йил ҳам худди шу миқдордаги маблағ ажратилган бўлишига қарамай, кузнинг ёмғирли кунларида тизим бардош беролмаётганига ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. Бу ҳақида Озодлик радиоси ҳам 15 октябр кунги “Энергетика тизими кузнинг илк енгил имтиҳонидан ўтмади” номли хабар тарқатди. Хабарда мазкур энергокулфат ўтган ва ундан олдинги йили ҳам шундай бошлангани айтилади. Албатта, энергетик таъминот ёмон бўлишини истамасак-да, ҳукумат бу йил ҳам халқ қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Бу энергетик тизимдаги ҳолат…

Президент Ш. Мирзиёев энергиядаги тақчилликни қоплаш учун “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 57-сонли қарорни қабул қилди. Мазкур қарор чиққандан кейин панелларни ўрнатиш мамлакат бўйлаб ур-тўпалон кампаниябозликка айланиб кетди. Ҳукуматнинг мана шундай ҳаракатларидан бир йил ўтиб кўп ерларга қуёш панеллари ўрнатилган бўлса ҳам, лекин барибир халқ энергия ва газ таъминотида унчалик катта ижобий ўзгаришлар сезмади. Нима учун шундай бўлмоқда? Бунинг сабабини аниқлаш учун аввало президент қарорига эътибор бериб кўрсак. Қарордан иқтибос:

умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини, шу жумладан 2100 МВт – йирик қуёш ва шамол электр станциялари, 1200 МВт – ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари, 550 МВт – тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали 2023 йилда қўшимча 5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилиш; 

ушбу мақсадларга жами 15,4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш, шу жумладан, 13,4 миллиард АҚШ доллари – давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида инвесторлар маблағлари, 1,1 миллиард АҚШ доллари – тижорат банклари кредитлари, 610 миллион АҚШ доллари – корхоналарнинг ўз маблағлари, 150 миллион АҚШ доллари – хорижий молиявий ташкилотлар маблағлари ва 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги Давлат бюджети маблағларидан ажратиш назарда тутиляпти. (қарорнинг тўлиқ матни https://lex.uz/uz/docs/6385716)

Мазкур қарордан кўриниб турибдики, ўзбек ҳукумати асосий эътиборини панелларни ўрнатишга қаратган. Бироқ собиқ совет тузуми қулатилиб, “мустақил” бўлганига 30 йилдан ошган бўлса-да, ўзбек ҳукумати эскирган электр тармоқларини ҳануз янгиламаган. Бу ҳақда Озодликнинг жорий йил 8 май кунги “Мирзиёев қуёш панелларининг қоронғи томони” номли суриштирувида шундай дейилади: “Бироқ мутахассислар қуёш станциялари билан боғлиқ лойиҳаларнинг тўла амалга ошишига монелик қиладиган бир қанча омиллар мавжудлигини таъкидлашмоқда. Биринчидан, Ўзбекистондаги қуёш станциялари ишга тушгач, асосий электр тармоқлари қувурларига уланмоқда. Озодлик суҳбатлашган мутахассислар дастлаб Ўзбекистондаги эскирган электр тармоқларини янгилаш зарурлиги, кейин муқобил энергия ишлаб чиқаришни бошлаш лозимлигини таъкидлашди. Боиси эскирган тармоқларга уланган муқобил энергиянинг самарадорлиги паст бўлиши мумкин”. “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳисоб-китобича, бугунги кунда магистрал тармоқларнинг 66%, тақсимлаш тармоқларининг 62%, подстанцияларнинг 74%, трансформаторларнинг 50%ининг хизмат қилиш муддати 30 йилдан ошган.

Хўш, ўзбек ҳукуматининг бундан хабари йўқми? Ёки қўёш панелларидан кўзланган мақсад бошқамиди? Бу ҳақида ҳам Озодлик суриштирувида шундай дейилади: “Ҳукумат нимага дастлаб эскирган электр қувурларини янгиламасдан муқобил энергия станцияларини қуришга зўр бермоқда? Ҳукуматга яқин манба бунинг сабабини коррупцияга боғлади. “Муқобил энергия учун хориждан кредит олиш осон. Халқаро банклар қуёш станциялари экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилишини инобатга олиб, кредит беришади. Шунинг учун одамлар иложи борича кўпроқ кредит олишларига ҳаракат кетмоқда. Дунёда ҳеч бир давлатда қуёш станцияларини қуришда биздагидек, шошмашошарликка йўл қўйилмаган. Бу ерда натижа самарасизлик билан якунланишини ҳукумат ҳам билади. Лекин гап кўпроқ соққа қилиш ҳақида кетмоқда. Олинган кредитни ўзлаштириш йўллари сон-мингта. Қайси станция бўйича олинган кредитнинг ҳисоб-китоби очиқланди? Уларнинг иши чўнтакни қаппайтириш холос”, дейди Энергетика вазирлигидаги манба.

Ҳа, албатта, ўзбек ҳукуматининг коррупцияга қулоғигача ботиб ётганлиги ҳақ гап. Бу масалада иқтисодчи блогер Отабек Бакиров шундай дейди: “Ўтган йилги режалар ижроси “ура-ура” кампаниявозликка ва пул ўзлаштириш мусобақасига айлантирилмай, соғлом ақл билан иш тутилганида ўтган қишда электр энергиясида узилишлар бўлмаслиги керак эди. Ҳаммадан қизиғи, ўрнатилган қуёш панеллари қанча электр энергияси генерация қилаётгани ҳақида ҳеч қандай даврий ва очиқ маълумот мавжуд эмас. Агарда 2023 йил режалари бажарилганида ўрнатилган қуёш панеллари 900,3 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариши лозим эди. Бу Туркманистондан 45 кунлик электр энергияси импорти билан тенг”.

Бундан ташқари, бу панелларнинг халқ учун ўрнатилаётганлиги ҳам савол остида қолмоқда. Чунки суриштирувда Мирзиёев давридаги илк қуёш станцияларидан бири бўлган Нуробод станцияси 80 мингдан ортиқ хонадонни муқобил энергия билан таъминлаши режаланган эди. Бироқ станциянинг шундоқ биқинида жойлашган Тутли маҳалласи аҳолиси барибир электрга ёлчимагани ва бунга ушбу станциядан Тутли маҳалласини тўғридан-тўғри электр билан таъминлаш назарда тутилмагани сабаб қилинади холос.

Айни озодликнинг суриштирувидан кейин Кун.uz.нинг жорий йил 31 август кунги хабарида Энергетика вазирлиги жорий йилда Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан қанча электр энергияси ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Хабарда айтилишича, мамлакатнинг 7 та вилоятида умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган 9 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда битта шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда. Бироқ бу 7 вилоятнинг айни қайси вилоятлар эканлиги, ишлаб чиқарилган электр энергияси қайси станциялардан чиқаётгани ва халқ ушбу ишлаб чиқилаётган энергиядан таъминланяптими ёки йўқми, бу ҳақида маълумот берилмаган ва халқ томонидан тасдиқланмаган ҳам.

Юқорида, ўрнатилаётган қуёш панел станциялари халқ учунлиги савол остида қолаётганини айтгандик, мақола ёзилаётганда бу масалада Qalampir.uz томонидан жорий йил 19 октябрь куни бир хабар тарқалди. Унда айтилишича, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон 29-Томонлар Конференцияси (COP29) доирасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолайди. Ушбу битимда Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудудида Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан Европага яшил энергия етказиб бериш учун юқори вольтли кабель ётқизиш орқали уч мамлакатнинг энергия тизимларини улаш имконияти ўрганилиши кўзда тутилган. Буни қандай тушуниш мумкин?! Мирзиёев ҳукумати панел станциялардан кўзлаган асл мақсад – ўзимиз қолиб, Европани таъминлашми?! Нима бўлганда ҳам бу вақти келганда, албатта, яна ҳам аниқроқ юзага чиқади.

Юқоридаги иқтибос ва хабарлардан қуёш панелларининг воқелиги ҳамда ундан кўзланаётган мақсадларни анча аниқлаштириб олдик. Энди масаланинг бошқа томони ҳам бор, яъни Мирзиёев ҳукумати қуёш панелларидан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини тўлиқ халқнинг эхтиёжини қоплаш учун йўналтирганда ҳолат қандай бўлиши ҳақида қисқа бўлса ҳам тўхталиб ўтсак. Бундай бўлган тақдирда ҳам бизнинг назаримизга кўра, бундан оддий халқ учун катта фойда бўлиши эҳтимоли кам. Сабаби, халқ шундоқ ҳам оширилган тарифлардан ва нодонларча белгиланган 200 квт лимитдан қийналмоқда.  Яшил энергия ҳам арзон бўлмаслиги аён, чунки станциялар қарз ва инвестиция маблағлари эвазига қурилмоқда. Бу нархга инвесторларнинг ҳам таъсири бўлади дегани. Шунинг учун яшил энергия билан таъминланган тақдирда ҳам халқнинг оғири унчалик енгил бўлмайди.

Сўз электр энергия таъминоти ҳақида борар экан, биз, албатта, бу масалада энг тўғри муқобил ечимни айтиб ўтишимиз зарур. Бу мутлоқ тўғри ечим Исломда эканлиги аниқ. Ислом аҳкомларига кўра, аҳолини электр энергия билан таъминлаш бутунича давлатнинг вазифаси ҳисобланади. Давлат бу ишни қуёш панелларини ўрнатган холда амалга оширадими ёки бошқа услублар биланми фарқи йўқ. Муҳими ҳар бир хонадон электр билан таъминланиши шарт. Шунингдек, Ислом давлати бу масалада кофир инвесторларни жалб қилиши шаръан жойиз эмас ва жалб қилмайди ҳам. Бундан ташқари, Ислом давлати электр ишлаб чиқариш учун қанча маблағ сарф қилишдан қатъий назар, бугунги кундагидек халқнинг аҳволини оғир қиладиган нархларда сотмайди. Умуман олганда, Ислом давлатининг вазифаси электр энергиясини халққа сотиб фойда кўриш эмас, балки унга, асосий эҳтиёж деган эътиборда қараб, халқни таъминлашдир. Расулуллоҳ ﷺ муборак ҳадисларида шундай деганлар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”.

Энди қайси фуқаро қуёш панелини мустақил ўрнатишни ихтиёр қилса, давлат бунга аралашмайди. Яъни бу масалада ҳеч бир хонадон ёки тадбиркор панел ўрнатишда ҳам, панел етказиб берувчини танлашда ҳам мажбурланмайди. Исломда токи шахс ўз ишларида ожиз бўлиб қолмайдиган бўлса, давлат унинг ишларига аралашмайди. Хуллас, Ислом тузуми татбиқи остида қуёш панеллари бугунги кундагидек бошоғриқ бўлмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

27.10.2024й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsқуёш панеллари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фаластин маъмуриятининг Миҳрон Хузайротни қамоққа олиши жиноятдир Унинг бу иши Фаластин аҳлига нисбатан нафратининг белгисидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳни қўйиб демократияни илоҳ қилиб олманг!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/