Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги делегацияси давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқарув сифатини юксалтириш мақсадида Британияга хизмат сафарини амалга оширди. (dunyo.info 18.07.2026й)
Изоҳ: Ташриф доирасида Британия давлат тузилмалари, дунёнинг етакчи таълим ва тадқиқот марказлари, жумладан, Оксфорд университети, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби, Қиролича Мэри университети ҳамда Лондон Империал коллежи вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Бир қарашда “малака ошириш” ва “ташаббусларни қўллаб-қувватлаш” каби баландпарвоз шиорлар остида тақдим этилаётган ушбу ҳамкорлик ортида аслида Британиянинг асрлар давомида синалган геосиёсий қуроллари ва стратегик манфаатлари яширинганини пайқаш қийин эмас. Тарихга назар ташласак, Британия ўз даврида “қуёши ботмайдиган салтанат” мақомини бошқа халқлар бойликларини тизимли равишда ўзлаштириш ва “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” сиёсати орқали қўлга киритган. Шунингдек, Британия дипломатиясининг геосиёсий юришлари, хусусан, Дэвид Фромкин ўзининг “Барча тинчликка хотима берган тинчлик” асарида таъкидлаганидек, Яқин Шарқни бўлаклаб ташлаш, ички низоларни авж олдириш ва мусулмонларнинг асрий сиёсий қалқони бўлган Усмоний Халифаликни парчалаб, ҳудудларни майда давлатчаларга бўлиб юборишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Бугунги кунда ҳам бу ёвуз давлат ушбу мафкуравий ва институционал услубларидан асло воз кечгани йўқ, балки уларни давлат хизматчиларини ўқитиш ва бошқарув тизимини ислоҳ қилиш каби “замонавий ҳамкорлик” ниқоби остида қайта ишга солмоқда. Оксфорд ёки Лондон иқтисодиёт мактаби каби марказларда бўлажак раҳбар кадрларни ўқитиш орқали уларнинг онгига капиталистик дунёқарашни ҳамда ХВЖ ва Жаҳон банки каби ташкилотларнинг қоидаларини сингдириш кўзланган. Бу таълим масканларидан қайтган битирувчилар келгусида амалдорларга айланиб, Ғарб андозаларига мос келувчи қарорларни қабул қила бошлайдилар ва давлат аппаратини ичкаридан туриб хорижий марказлар йўриғига соладилар. Ўзбекистон каби мусулмон ўлкаларининг энг катта инқирози – ўз сиёсий дунёқараши ва бошқарув андозаларини мустамлакачилик тарихига эга бўлган Ғарбдан олишга интилишидир. Бугунги кунда Британия каби айёр кучлардан давлат бошқарувини ўрганиш тузоғига тушиш эмас, балки Ғарбнинг барча сақофий, молиявий ва сиёсий занжирларини парчалайдиган, Умматнинг ҳақиқий суверенитетини таъминлаб, Исломнинг адолатли сиёсий ва иқтисодий низомини ҳаётга қайтарадиган қалқонни – Халифаликни тиклаш фарзларнинг тожидир!
Хабар: 16 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Дўрмон йўли» кўчасида ЙПХ ходимлари бошқарувидаги патруллик мотоцикллари ва фуқарога тегишли «Onix» русумли автомобиль тўқнашиши оқибатида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. (ozodlikkanali 18.07.2026й)
Изоҳ: ЙТҲ натижасида бир нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда, ҳаракат йўлни тўсиб турган ходим томонидан очиб берилганидан сўнг, автомобил катта тезликда келаётган мотоцикллар билан тўқнашгани акс этган. Жамоатчилик ва Озодлик манбаларига кўра, мазкур ҳодиса “президент кортежи” ҳаракатланаётган вақтда содир бўлгани иддао қилинмоқда. Орадан бир кун ўтиб, 17 июл куни Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси Алишер Усмонов лавозимидан олингани ва ўрнига Рустам Жўраев тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу мудҳиш ҳодиса Ўзбекистондаги қонун ва қоидаларнинг ҳамма учун баробар ишлаши борасидаги баландпарвоз баёнотлар пуч эканини яна бир бор ошкор қилди. Жамиятда “қонун устуворлиги” ҳақида қанчалик кўп гапирилмасин, амалиётда тизимнинг энг юқори поғонасида турганлар учун қонунлар ишламайди. Катта тезликда ҳаракатланиш, йўлларни ёпиб қўйиш ва фуқароларнинг хавфсизлигини хавф остига қўйиш каби ҳолатлар айнан жамиятни бошқараётганлар томонидан оддий ҳолга айлантирилган. Бундай адолатсизликнинг туб сабаби – қонун манбаси инсон ақли эканидадир. Ҳокимият тепасида турганлар ўзлари учун алоҳида имтиёзлар, хавфсизлик ва дахлсизлик ҳуқуқини яратиб олишади. Бундай тузумда “қонун устуворлиги” деган нарса фақат оддий халқни жиловлаш ва жазолаш учун хизмат қилади, ҳокимият эгалари эса, қонундан юқори туради. Исломда эса, қонун чиқариш ҳуқуқи ягона Аллоҳга тегишлидир ва шу сабабли ҳеч бир инсон – у давлат раҳбари бўладими ёки оддий фуқароми – қонундан ҳеч қачон юқори турмайди. Исломий бошқарувда раҳбар ва фуқаро қонун олдида мутлақо тенгдир. Бу адолат мезонини Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг ушбу машҳур ҳадислари яққол кўрсатиб беради: “Сизлардан олдин ўтган қавмларнинг ҳалокатга учрашига сабаб шуки, уларда бир шариф (амалдор, бой) ўғирлик қилса, уни жазосиз қолдиришар, аммо бир заиф (оддий одам) ўғирлик қилса, уни жазолашарди. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам, албатта, унинг қўлини кесаман!”
Хабар: Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2026 йил 18 июндаги 315-сонли қарорига мувофиқ, республикадаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизликни таъминлаш, аварияларнинг олдини олиш ва соҳани рақамлаштириш мақсадида янги тартиблар жорий этилмоқда. (lex.uz)
Изоҳ: Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг газ баллонларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича “Автоматлаштирилган ахборот назорат платформаси” маълумотлари “Eco-Himoya” ва “U-Gas” дастури билан интеграция қилинади. Сиқилган газни сотишни тўлиқ рақамлаштириш ва онлайн назорат қилиш мақсадида “UZINFOCOM” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган “U-Gas” аппарат-дастурий мажмуасини барча “заправка”ларда жорий этиш мажбурий талаб қилиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ушбу қарор сиртдан қараганда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва соҳада тартиб ўрнатишга қаратилгандек туюлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ва кенг муҳокама қилинаётган видеолардан кўринадики, эндиликда тегишли QR-кодга эга бўлмаган ёки тизимда рўйхатдан ўтмаган автотранспорт воситаларига газ қуйиб берилмайди. Масаланинг энг эътиборли жиҳати шундаки, бутун республика бўйлаб миллионлаб ҳайдовчилар ва минглаб заправкаларни назорат қилувчи ва улардан даромад олувчи ягона онлайн тизим – “U-Gas” дастурини жорий этиш, маъмурийлаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи ҳеч қандай очиқ танловларсиз “UZINFOCOM” МЧЖга топширилган. Схема жуда оддий ва таниш: заправкалардаги портлашлар ва газ баллонлари билан боғлиқ фожиалардан фойдаланиб, “хавфсизлик” ниқоби остида қайсидир монополист корчалонга навбатдаги тайёр пул келадиган манба яратилмоқда. Табиийки, бу каби тизимларни жорий этиш, QR-кодлар ва техник кўриклардан ўтиш харажатлари охир-оқибат оддий ҳайдовчилар ва тадбиркорлар чўнтагини қоқиштиради. Аслини олганда, агар давлат ҳақиқатан ҳам ўз фуқароларининг хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳақида қайғурганида эди, аҳолини хавфли ва сифатсиз газ ёқилғисига ўтишига мажбур қилган бензин танқислиги ва қимматлиги каби сунъий муаммоларга барҳам берган бўларди. Зотан, бунга давлатнинг ресурслари ҳам, имконияти ҳам етарли. Бироқ афсуски, амалдаги юлғич тузум эгалари одамларга хавфсиз муқобил вариантларни тақдим этиш ўрнига, уларни ночор аҳволда хавфли газга қарам қилиб қўймоқда ва эндиликда ўша хавфсизликнинг ўзидан ҳам тижорий манфаатдорлик йўлида фойдаланмоқда.
Хабар: Миграция агентлиги Кореяга борувчилардан 20 млн сўмдан ортиқ хизмат ҳақи ундирмоқда – ОАВ. (kun.uz 19.07.2026й)
Изоҳ: Хабарга кўра, Кореяга меҳнат миграцияси хусусий фирмалар орқали эмас, балки Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти (HRD Korea) ва Ўзбекистон давлат органи ўртасидаги EPS (Employment Permit System) расмий келишуви асосида амалга оширилади. Ҳужжатларга кўра, HRD Korea имтиҳон тизимини ва техник базани молиялаштиришдан ташқари, Ўзбекистондаги ваколатли органга ҳар бир номзод учун 8 АҚШ доллари миқдорида тўлов ҳам ўтказиб беради. Номзоднинг ўзи эса имтиҳон (28$), тиббий кўрик (1 млн сўм), виза (70$) ва авиачиптага (ўртача 3 млн сўмдан ошиқ) алоҳида пул тўлайди. Шундай экан, агентлик ундираётган БҲМнинг 50 баравари, яъни 20,6 млн сўм миқдоридаги маблағ айнан қайси кўрсатилган хизматлар учун ишлатилаётгани мавҳумдир. Масаланинг энг ачинарли ва оғриқли томони шундаки, мамлакатда аҳолини муносиб иш ва маош билан таъминлаш давлатнинг тўғридан-тўғри мажбурияти эди. Бироқ ўз фуқаросига юртида даромад манбаи яратиб беролмаган давлат, чорасизликдан хорижга кетаётган аҳолидан оғир молиявий бадал талаб қилмоқда. Ахир, иши йўқ, маблағи йўқ, рўзғорини тебратиш учун сўнгги чора сифатида Кореяга интилаётган фуқарода “фалон минг доллар” пул қайдан бўлсин?! Бу аҳолига ёрдам бериш эмас, балки “ўлганнинг устига тепгандек” қилинган адолатсизлик эмасми?! Бундан-да ёмони, шундай катта миқдордаги пуллар расмий ва норасмий шаклда ундирилган тақдирда ҳам, ҳукумат ўз зиммасидаги мажбуриятни бажармаяпти. Яқинда 15 мингга яқин фуқаронинг синовлардан ўтиб, барча керакли ҳужжатларни топширгани ва тегишли тўловларни амалга оширганига қарамай, ойлаб Кореяга кета олмай, норози бўлиб чиқишгани фикримизнинг яққол исботидир. Ушбу ҳолат ҳукуматдаги амалдорлар учун миграция масаласи ҳам аллақачон мўмай даромад келтирадиган бизнесга айлантириб олинганини яққол тасдиқлайди. Чунки бу ёндашувлар марказида инсон манфаати эмас, балки капиталистик ва моддиятпараст тузум ётади. Доимий таъкидлаб келаётганимиздек, мусулмон халқимиз ушбу бузуқ капиталистик тузумдан нажот кутишни бас қилиб, ўз Исломига юз буриши ва уни ҳокимият тепасига олиб келиш учун бор куч-имкониятини сарфламоғи вожибдир!
Хабар: Фарғонада чақалоғини сотишга уринган ота-она 5 йилга қамалди. (gazeta.uz 20.07.2026й)
Изоҳ: Суд материалларига кўра, 2025 йилнинг октябр ойида туғилган ўғил фарзандини сотишга уринган аёл бунга оғир моддий қийинчиликлар, қарздорлик ва оилавий жанжаллар сабаб бўлганини билдирган. У олинган маблағ эвазига қарзларини ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишни режалаштирган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди эр-хотинни Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан айбдор деб топиб, 5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади, чақалоқ эса давлат ҳимоясига олинди. Маълумот ўрнида, 2025 йилда Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ 177 та, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида эса 57 та ҳолат аниқланган. Бироқ суд органи ва жазо тизими фақат оқибатга қарши курашиб, ўз фарзандини сотишдек ғайритабиий ишга қўл урган ота-онанинг иқтисодий чорасизлиги ва оғир турмуш шароитини мутлақо инобатга олмади. Аслида, ўз фарзандини сотиш даражасида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг бундай аянчли ҳолати учун энг биринчи навбатда амалдаги ҳукумат жавобгардир. Чунки ҳар бир фуқаронинг озиқ-овқат эҳтиёжини қондириш, уй-бошпана ва хавфсизлик билан таъминлашга бевосита давлат жавобгар. Режим эса ўзининг ушбу бирламчи бурчини бажара олмагани ва аҳолини қашшоқликка маҳкум этгани етмаганидек, ўша қашшоқлик ва чорасизлик туфайли жиноятга қўл урган фуқароларини жазолаб, барча айбни уларнинг бўйнига ағдармоқда. Ҳолбуки, жамиятда бу каби жиноятчиликни келтириб чиқараётган сабаблар ва носоғлом муҳитни бартараф қилмай туриб, одамларни фақат жазолаш билан асло адолатни рўёбга чиқариб бўлмайди, балки бу айни адолатсизликдир. Шунинг учун Ислом ҳукмлари одамларга фақат жазо беришни қабул қилмади, балки биринчи навбатда жамиятдаги фаровонликни таъминлашни давлатнинг бош вазифаси қилиб белгилади. Хусусан, Ислом татбиқ қилинган даврларда жиноятчиликнинг асосий сабаби бўлган иқтисодий тангликка барҳам берадиган ҳукмларни татбиқ қилиш орқали давлат жиноятларни деярли йўқ даражага туширишдек улкан муваффақиятга эришди. Аммо бугун юртимизда одамлар ночорликдан ҳатто ўз жигарбандларини сотишдек ғайриинсоний жиноятга қўл ураётганлари ҳам бу режимни сергак торттирмаяпти, ўзи учун буни шармандали ҳолат сифатида қабул қилмаяпти. Айтиш жоизки, фуқаролари ночорликдан фарзандларини сотадиган юртнинг раҳбарлари юзига аслида бу катта қора доғдир.
Хабар: Ўзбекистонда совуқ ва иссиқ кунларда бир-бирига беғараз ёрдам қўлини чўзаётган оддий одамлар ва тадбиркорлар бугун мамлакатнинг янги визиткасига айланиб бормоқда. (ozodlikkanali 21.07.2026й)
Изоҳ: Нашр тарқатган видеолавҳада мамлакатда аҳоли, айниқса, тадбиркорлар ва оддий фуқаролар томонидан бепул нон тарқатиш, беғараз такси ва тиббий хизматлар кўрсатиш, муҳтожларнинг қарзларини узиш каби эзгу ишларнинг кундалик одат тусига кириб бораётгани, бу эса юртга келаётган хорижлик сайёҳ ва блогерларда катта ҳайрат уйғотаётгани ҳақида сўз юритилади. Лавҳалардан кўринадики, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, айниқса, жума кунлари ёки муқаддас Рамазон ойида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан турли саховат акциялари ўтказилмоқда. Дўконларда бепул нон расталари, беғараз такси хизматлари, эҳтиёжмандларга яширинча кўрсатилаётган ёрдамлар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат муҳитини шакллантирмоқда. Видео қаҳрамонлари ва мутахассислар бу жараёнларни жамиятдаги маънавий эҳтиёж, диний эркинликнинг нисбий ошиши ва ижтимоий жипслашув билан изоҳлашга ҳаракат қилишган. Аслида эса, бу манзаралар ўзбек халқи табиати ва қонида Ислом эътиқоди нечоғлик чуқур илдиз отганининг яққол далилидир. Ҳукумат йиллар давомида турли йўллар ва чекловлар орқали халқни ўз диний ва маънавий илдизларидан узоқлаштиришга қанчалик ҳаракат қилмасин, Исломнинг асл қадриятлари – меҳр-саховат ва биродарлик халқ онгига сингиб бўлган. Бугунги кунда инсонларнинг бир-бирига беғараз ёрдам бериши ва оқибат кўрсатиши айнан Исломни ёйилаётгани ва қадим исломий қадриятлар аҳолининг ўзаро муносабатларини шакллантирувчи асосий омилга айланаётганини кўрсатади. Бироқ бу жараёнда яна бир муҳим жиҳат борки, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бугунги кунда жамиятда фуқаролар ва алоҳида шахслар ўз зиммасига олаётган бундай хайрия ишлар аслида тўлиқ давлатнинг мажбурияти ва бурчи ҳисобланади. Бу ҳолат амалдаги ҳукумат томонидан жорий этилган капиталистик демократия тузумининг нақадар яроқсиз ва инсонийликдан йироқ эканини яққол очиб бермоқда. Чунки фақат фойда, капитал ва моддий манфаатга асосланган бундай тузумларда жамиятнинг заиф қатламларига раҳм-шафқат кўрсатиш, уларнинг ижтимоий таъминотини тўлиқ кафолатлаш тизими мавжуд эмас. Энди бир тасаввур қилиб кўринг, мусулмонлар шахсий ташаббус сифатида бир-бирларига шунчалик ёрдам бериб, жамиятда муҳтожларнинг оғирини енгил қилаётган экан, агар Исломий бошқарув – Халифалик давлати бўлса, жамиятдаги ўзаро ҳамжиҳатлик қандай бўларкин-а?!
Хабар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2026 йилнинг 20-27 январь кунлари аҳолининг қарз юки бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди. (gazeta.uz 22.07.2026й)
Изоҳ: Хабарга кўра, қарздорларнинг 61 фоизи тўловларни ўз вақтида қайтаришда қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлаган бўлса, қарийб ярми (47 фоиз) қарз тўловларига оилавий даромадининг 50 фоиздан ортиғини сарфламоқда. Маълумки, Марказий банк – бу ижтимоий ёрдам кўрсатувчи ёки аҳолининг қарзини кечадиган хайрия ташкилоти эмас. Унинг бирламчи вазифаси капиталнинг дахлсизлигини ва судхўр банк тизимининг синмаслигини таъминлашдир. Демак, сўровномадан мақсад – одамларни қарз ботқоғидан олиб чиқиш эмас, балки молиявий машинанинг тўхтаб қолишининг олдини олиш ва келажакдаги эҳтимолий инқирозларда масъулиятни бўйиндан соқит қилишдир. Бу каби сўровномалар ҳукумат томонидан йиллар давомида илгари суриб келинаётган кўплаб баёнотлар ва “муваффақиятли ислоҳотлар” ҳақидаги даъволарнинг пуч эканини ошкор қилмоқда. Яъни расмий минбарлардан айтилаётган гўзал рақамлар ва аҳолининг реал турмуш даражаси ўртасида катта фарқ мавжудлигини айнан шу давлат органининг ўз статистикаси фош этди. Аҳолининг бундай оғир аҳволга тушиб қолгани ва кредит қарамлигига гирифтор бўлганининг бош сабабчиси – ҳаводан пул ишлаш, яъни судхўрликка асосланган капиталистик тузумдир. Бу тузумда инсон эмас, балки капитал, фойда ва соф манфаат ҳамма нарсадан устун туради. Капиталистик тузумда уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлаш каби энг бирламчи инсоний эҳтиёжлар давлат кафолатидаги ҳуқуқ эмас, балки сотиладиган ва сотиб олинадиган товардир. Одамлар яшаш учун уй олишга, даволанишга ва фарзандини ўқитишга мажбур ва бунинг учун улар банк капиталига қарам қилиб қўйилади. Марказий банк сўровномаси шунчаки қуруқ статистика эмас. Бу – одамларни сариқ чақалик қадри қолмаган маошлар ва тинмай ошаётган нархлар фонида яшаб қолиш учун ҳаром кредит ботқоғига ботирган капиталистик тузумнинг мантиқий оқибатидир. Токи, жамиятда Аллоҳ рози бўлган Ислом тузуми татбиқ қилинмас экан, инсонлар моддий қулликдан қутула олмайдилар. Чунки Исломнинг Иқтисодий низомигина судхўрликка барҳам беради ва одамларни қарздан боши чиқмайдиган бехотиржам ҳаётдан озод қилади.
Форуқ
25.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ