Эй Шом аҳли Ғарбга боғланган етакчилар ортидан юришдан эҳтиёт бўлинг

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Эй Шом аҳли Ғарбга боғланган етакчилар ортидан юришдан эҳтиёт бўлинг
Муҳандис Комил Хавроний қаламига мансуб
Шом аҳлининг тоғутга қарши қўзғолони ва намойишлари бошланган кунда улар ўзларини йўлга етакловчи, йўлда йўлиқиши мумкин бўлган муаммоларни ечиб берувчи сиёсий етакчиликка эҳтиёж сезмаган эдилар. Бунинг сабаби шуки, Шом аҳли қўзғолоннинг дастлабки босқичида Тунис ва Миср намойишларида юз берган воқеаларни бошдан кечирди. Улар, агар одамлар намойиш қилиб кўчага чиқса ва тинчлик намойиши давом этиб, режимнинг репрессияси қаршисида сабот билан турса, бу режим етакчиларини ўз ўринларини бўшатиб юртдан қочиб кетишга мажбур қилади, деб ўйлашган эди. Агар шу иш рўй берадиган бўлса, бу ўша пайтдаги Шом аҳли учун мақбул иш бўлар эди. Шунинг учун улар сиёсий етакчиликнинг аҳамияти ва зарурлигини тушунмадилар. Бундан ташқари Шомдаги намойишларни бошқараётганлар аниқ шахслар эмас эди. Ҳатто намойишлар уларни бошқараётган ва етаклаётган кишилардан таъсирланмаган эди…
Қўзғолоннинг иккинчи босқичида, яъни режим зўравонлиги ва жинояти натижасида Шом қўзғолонидаги мусулмон ёшлар ўзлари, аҳли аёллари ва номусларини ҳимоя қилиш учун қурол кўтаришга мажбур бўлишди. Натижада қўзғолон режим зўравонлигига қарши реакция сифатида қуролланиш томон бурилди. Шундан сўнг гуруҳлар пайдо бўлди, жанг майдони кўпайди ва қисқа вақт ичида шаҳарлар, қишлоқлар ва минтақалар озод қилина бошлади…
Шом аҳли бу босқичда қўзғолонни ҳар қанча қуролсиз ва тинчлик қўзғолони бўлишига ҳаракат қилмасин, жиҳод қилиш фарз эканини англашди ва шунга тайёргарлик кўришди. Улар бу босқичда сиёсий етакчиликка эҳтиёж сезишмади ва унинг аҳамиятини тушунишмади. Чунки энг матлуб иш фақат жиҳод ва қўлга қурол олиш бўлиб қолди. Шунинг учун мужоҳидларнинг ўша пайтдаги ягона душманлари бўлмиш режимга қарши жанг қилиши ва шу ишда Дамашққа етиб боргунча давом этиши режимни қулатишга ва уни илдизи билан қўпориб ташлашга кифоя эди. Буларнинг барчаси Шом аҳли учун маълум ва машҳур бўлиб, уларнинг фикрича сиёсий етакчиликнинг аҳамияти йўқ эди. Шунинг учун улар сиёсий етакчиликни қабул қилишга ҳаракат қилишмади.
Лекин Ғарб Шом қўзғолонини ўз манфаатларига хатарли эканини англади. Шунинг учун у гуруҳларни бирлаштирувчи ва мужоҳидларни режимни қулатиш учун пойтахт Дамашқ сари етакловчи ҳар қандай ҳарбий амалиётни тўхтатиш учун бор кучини сарфлай бошлади.
Ғарб позицияни эгаллаш учун айрим араб ва мусулмон режимлар орқали кўмак ва пул таклиф қилди. Жангчилар Ғарбнинг кўмагига ишонгач, уларнинг аксар етакчилари алданди ва мунофиқ бўлишига қарамай Ғарбга ишонди.
Сўнг ушбу қўллаб-қувватловчи давлатлар аста-секин улар билан муомала қилаётган етакчиларни танлаб олди. Шунингдек уларга жанг, режа, захира ва жанг харажатларини белгилаб беришди. Сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, гуруҳлар ушбу қўллаб-қувватловчи давлатлар талабини бажарадиган бўлиб қолди. Бошланишда бу ишдан бироз ҳаё қилишган бўлса, кейинроқ ҳаёдан нишон ҳам қолмади. Жангларда муваффақиятсизликка учраш, минтақаларни топшириш, гуруҳлар бир-бири билан уришиши, музокаралар ўтказиш, ўт очишни тўхтатиш ва конференциялар ўтказиш шулар жумласидандир…
Бу босқичда гуруҳларга нисбатан ишлар чалкашиб кетди ва битим тузиш лозим деган шиор ўртага чиқди. Шунингдек улар қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи давлатларга топшириб қўйишди. Бундан ташқари етакчилар қўллаб-қувватловчи давлатлар билан боғланиб қолди, натижада қўзғолон тойилиб, ишлар чигаллашиб кетди…
Шом аҳли шунда тўғри йўлга ва яхшиликка етакловчи, нотекис йўлларни тўғрилаб берувчи, Ғарб фитналари ва ҳийлаларидан огоҳлантирувчи ҳамда малайларни шарманда қилиб, режаларини фош қилувчи етакчиликка муҳтож эканини ҳис қилди…
Лекин бу каби сифатларга эга ва Шом қўзғолонига сиёсий етакчи бўладиган тараф мавжудми?
Биз бу саволга жавоб беришдан олдин Ғарб Шом қўзғолонида ўзига малай сиёсий етакчиликни пайдо қилиш учун қанчалик уринаётганига назар ташлашимиз лозим. Чунки агар Ғарб шу ишни қила олса, ушбу етакчилик унинг сиёсий ечимини мустаҳкамлашда унга ёрдам беради. Шунда унинг малайи ҳокимиятда қолади ва Шомда Америка нуфузини сақлаб қолади ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Ғарб қўзғолон бошида ахборот воситаларида айрим сиёсий арбоблар позициясини намойиш қилиб уларни мақтади. Шундан кейин келгусида улардан сиёсий етакчилик пайдо қилиш учун айримларини коалиция ташкил қилишга қизиқтирди. Лекин бу Шом аҳли эътиборини тортмагач, Америка барча сиёсий арбобларни битта ҳайъатга йиғишни хоҳлади. Сўнг одамларни янада кўпроқ чалғитиш учун Американинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд 400га яқин сиёсий арбобни Қатарда йиғди. Чунки Ғарб қўзғолон Ислом томон кетаётганини англади. Форд коалиция етакчиси машҳур шайх Муоз Хатиб бўлишини хоҳлади. Лекин қўзғолон бу йиғилишга эътибор бермади ва уларни қўзғолон вакиллари деб билмади. Шунингдек коалициянинг кенгайганига ҳам эътибор бермади. Чунки уларнинг ортида Ғарб турганини ҳис қилди…
Шундан сўнг, Ғарб озод қилинган минтақаларда бу коалициянинг таъсири бўлишини хоҳлади. Натижада у ерларда таълим ва ёрдам марказлари очиб, ишчиларни ёллади. Сўнг масала муваққат ҳукумат пайдо қилиш, айрим вазирлик ва кенгашлар очишгача етиб борди. Лекин шуларнинг барчасига қарамай, ҳатто унда мусулмон биродарлар иштирок этишига қарамай Шом аҳли бу коалицияни қабул қилмади…
Ғарб кейинги босқичда сиёсий характердаги танланган ҳарбий етакчиликни кўрсатишга уринди ва уни хориждаги конференциялар орқали намойиш қилди… Қўзғолонни шакллантирувчи сиёсий етакчилик бўлиши учун пайдо қилинган кенгашлар шулар жумласидандир. Лекин шакллантириш ва йўналтириш хато бўлди, чунки хорижий давлатларга йўл очди.
Риёз шаҳрида бўлиб ўтган охирги конференцияда ичкари ва хориждаги мухолифатни ўз ичига оладиган лойиҳа ишлаб чиқилди. Ундан мақсад қўзғолонга сиёсий ечимни қабул қилдириш эди, лекин у бошланмасданоқ муваффақиятсизликка учради.
Америка ҳарбий ва сиёсий етакчиликларни бирлаштириш ҳамда сиёсий етакчиликни ўз мевасини бериши учун гуруҳларга қўллаб-қувватловчи давлатлар орқали ёрдам беришни тўхтатишга қарор қилди. Лекин Америка бу ёрдамни сиёсий кенгашлар орқали амалга оширишни хоҳлади, бундан мақсад сиёсий кенгашларни ҳарбийлар устидан ҳукмрон қилиш эди. Чунки сиёсий етакчиликлар мана шу орқали намоён бўладилар.
Шундай экан, Шом аҳли бошига Фаластиндаги биродарларига тушган нарса тушмаслиги учун ҳамда Шом қўзғолони ўз мақсадига қисқа йўллар билан етиши учун, улар қуйидаги ишларга шошилишлари лозим:
1 –Шом аҳли Ҳизб ут-Таҳрирни ўзларига сиёсий етакчи қилиши лозим.
2 –Ҳизб ут-Таҳрир ишлаб чиққан дастур лойиҳасини қабул қилиши лозим.
3–Ғарб давлатларига алоқадор барча етакчиликларни инкор қилиши ва ҳақиқий мужоҳидларни бирлаштирадиган ва қисқа йўллар билан уларни Дамашққа олиб борадиган ҳарбий етакчиликни танлаши лозим.
4 –Ўзимизнинг куч ва имкониятимизга суяниши ҳамда Аллоҳ йўлида дўст бўлган кишиларга таяниши лозим. Мана шу айтганларимизга амал қилинса, албатта Аллоҳнинг нусрати келади.
Эй Шом аҳли ғалаба сари қадамингизни тезлатинг, ортингизда Аллоҳ бор. Аллоҳ ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.
Роя газетасининг 2017 йил 13 декабр чоршанба кунги 160-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ