| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

By htadmin
08.07.2026
0
Share:

Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Давлатлар сиёсатда ҳиссиёт билан эмас, манфаат билан ҳаракат қилади. Халқаро муносабатларда «дўст давлат» деган тушунчадан кўра «умумий манфаат» тушунчаси устун туради. Шунинг учун ҳам Тони Блэрнинг Тошкентга ташрифини оддий протокол учрашуви сифатида баҳолаш тўғри эмас.

Савол бошқача қўйилиши керак: нега айнан бугун, нима учун айнан Ўзбекистон ва нега айнан Тони Блэр?

Бу саволларга жавоб топилмагунча, учрашувнинг ҳақиқий мазмуни англашилмайди.

Марказий Осиё нега яна дунё эътиборида?

Яқин ўтмишда Марказий Осиё кўпроқ минтақавий аҳамиятга эга ҳудуд сифатида қаралар эди. Бугун эса вазият ўзгарди.

Украина уруши Россиянинг минтақадаги имкониятларини қайта шакллантирди. Хитой ўзининг иқтисодий йўлаклари ва инвестициялари орқали таъсирини кенгайтирмоқда. АҚШ ва Европа эса, минтақада Россия ва Хитой таъсирининг мутлақ устунликка айланишини истамайди.

Марказий Осиё энди фақат беш давлат яшайдиган ҳудуд эмас. У Европа билан Осиёни боғлайдиган транспорт йўлаклари, энергия манбалари, хомашё захиралари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан стратегик аҳамият касб этган геосиёсий марказга айланди.

Бундай вазиятда ҳар бир йирик давлат минтақада ўз таъсирини мустаҳкамлашга интилади.

Нега айнан Британия?

Кўпчилик Британияни фақат Европа давлати сифатида кўради. Аммо тарих бошқача гапиради.

Британия асрлар давомида ҳарбий кучдан ташқари дипломатия, иқтисод, таълим ва экспертлик орқали таъсир ўтказиш санъатини шакллантирган давлатдир. Бугунги кунда ҳам у кўп мамлакатларга тўғридан-тўғри ҳукмронлик қилмайди, балки маслаҳатчилар, консалтинг институтлари, инвестиция ва бошқарув ислоҳотлари орқали таъсир ўтказади. Энг аҳамиятли нуқта шуки, унга ҳали-ҳамон мустамлакачи давлат, дея қараш лозимдир.

Тони Блэр ана шу сиёсатнинг муҳим ва машҳур вакилларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳар бир маслаҳати, албатта, Ўзбекистонга фойда келтиради, деб қараш ёш бола каби нодонликдандир. Шуни унутмаслик лозимки,  халқаро сиёсатнинг оддий қоидаси бор: йирик давлат арбоблари, одатда, ўз давлатининг узоқ муддатли стратегик манфаатларига зид сиёсат юритмайди. Шунинг учун ҳар қандай ташқи маслаҳатни унинг эҳтимолий оқибатлари билан бирга баҳолаш лозим.

Геосиёсий нуқтаи назар: Тони Блэр Мирзиёевга қандай маслаҳат бериши мумкин?

Расмий учрашув мазмуни тўлиқ эълон қилинмагани учун аниқ нима дейилганини билмаймиз. Лекин бугунги халқаро вазиятдан келиб чиқиб, эҳтимолий йўналишларни таҳлил қилиш мумкин.

Бугун Марказий Осиё дунёдаги энг муҳим рақобат майдонларидан бирига айланиб бормоқда. Бу ерда бир вақтнинг ўзида бир нечта кучлар таъсир учун ҳаракат қилмоқда:

Россия – анъанавий хавфсизлик ва иқтисодий таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда.

Хитой – савдо, транспорт ва инфратузилма орқали таъсирини кенгайтирмоқда.

АҚШ ва Британия эса, Россия ва Хитой таъсирини мувозанатлашга ҳаракат қилмоқда.

Тони Блэр қандайдир раҳбар сифатида эмас, балки халқаро сиёсий маслаҳатчи сифатида турне қилади. Унинг институти кўплаб мамлакатларда давлат бошқаруви, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича маслаҳат беради. Демак, бу учрашувни Британиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтириш ҳаракатларидан бири сифатида баҳолаш ўринлидир.

Ўзбекистон Россия, Хитой, АҚШ, Европа ва минтақавий давлатлар билан муносабатларни бир вақтнинг ўзида сақлашга ҳаракат қилмоқда. Бундай шароитда ташқи экспертлар қуйидаги каби ёндашувларни тавсия қилиши эҳтимолдан холи эмас:

Ташқи сиёсатда кўп векторли мувозанатни сақлаш;

Ғарб сармояси ва технологияларини кенгроқ жалб қилиш;

Давлат бошқарувини халқаро стандартларга мослаштириш;

Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳасида ислоҳотларни тезлаштириш;

Табиий бойликларни имкон қадар кўпроқ қисмини Хитойга эмас, балки айнан Британияга бериш афзаллигига кўндириш.

Бундай маслаҳатлар Ўзбекистоннинг айрим манфаатларига ҳам хизмат қилиши мумкин. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Россияни Украинага қилаётган урушида дастак бўлмагани Британия маслаҳати билан бўлган, десак ҳам бўлаверади.

Бироқ шу билан бирга, Британия ва бошқа Ғарб давлатларининг минтақадаги таъсирини кучайтириш мақсадларига ҳам мос келиши табиий. Халқаро сиёсатда бу икки ҳолат бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши ҳам мумкин.

Суверенитет қаердан бошланади?

Мустақиллик байроқ, мадҳия ва чегара билангина бўлмайди. Агар давлатнинг стратегик қарорлари, тараққиёт модели ва бошқарув фалсафаси доим ташқи марказлардан шакллантирилса, суверенитет ҳақида жиддий саволлар туғилади.

Ташқи тажрибадан фойдаланиш мумкин. Лекин уни кўр-кўрона қабул қилиш бошқа масала. Ҳар қандай миллат ўз манфаатини,  ички ва ташқи сиёсатини ўзи белгилай олсагина ҳақиқий мустақилликка эришади.

Исломий сиёсий фикр нуқтаи назаридан мусулмонлар жамияти қайси манбага таяниши керак?

Мусулмонлар учун тараққиётнинг асосий манбаи аввало Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺнинг суннатидир. Ислом сиёсий тафаккурида асосий мезон шахслар эмас, балки манба ва ҳукмдир. Қуръонда Яратган Зот шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

– “Эй иймон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийларни дўст-тиргак (авлиё) қилиб олманглар. Улар бир-бирларининг дўст-тиргакларидир. Сизлардан ким уларни дўст-тиргак қилиб олса, бас, албатта, у ҳам улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”.  (Моида:51)

Ислом Абу Халил

Роя газетасининг 2026 йил 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан

TagsТони Блэрхалқаро муносабатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалаб ва Шомга ёрдам беришда Умматнинг ҳамда Уммат армияларининг роли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: золим ҳукмрон режим ағдарилмас экан сайловларнинг мутлақо аҳамияти йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифаликни барпо этишнинг шаръий йўли

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/