| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркия Украина урушига қандай қарайди?!

Туркия Украина урушига қандай қарайди?!

By htadmin
25.03.2022
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия Украина урушига қандай қарайди?!

Устоз Маҳмуд Кор

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия

вилояти матбуот бўлими раиси

2022 йил 24 февралда Россия Украинага уруш қилди. Америка ва барча Ғарб давлатлари Россияга айрим сиёсий ва иқтисодий санкциялар билан таҳдид қилмоқда. Россия Украина тупроқларида кутилмаган қаршиликка учраган бир пайтда, бу санкциялар янада кучайди. Шу даражадаки, Россия тарафида турувчи Хитой ҳам биринчи марта ўз позициясини қайта кўриб чиқишини айтди. Бошқа томондан эса, Туркия на Россияни қўллаб-қувватловчи позицияда турибди ва на Украинани. Берган баёнотида «биз Россиядан ёки Украинадан воз кечмаймиз», деди. Америка билан Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаётганини очиқ-ошкор айтаётган ва Россияга сиёсий, иқтисодий санкциялар қўллаётган бир пайтда, НАТОга аъзо Туркиянинг Украина билан Россия ўртасида бетараф қолишига турлича ёки алоҳида сабаб бўлиши керак! Туркиянинг бетарафлигининг сабаби ўзи билан боғлиқми ёки Россия биланми ёхуд бунинг бошқа сабаби борми, деб ўйлаб қоласан киши… Бироқ келинг, аввало бу урушга нисбатан Ғарбнинг сезиларли реакциясини кўриб чиқайлик:

АҚШ президенти Жо Байден «Ёлғиз Россиягина бу ҳужум оқибатида келиб чиқадиган ўлим ва вайронагарчиликка жавобгардир. Бунга Қўшма Штатлар ва иттифоқчилари бирдамлик ва қатъият билан жавоб қайтарадилар», деди. Британия бош вазири Борис Жонсон «Путин Украинага мана шундай асоссиз уруш бошлаш билан қон тўкиш ва вайрон этиш йўлини танлади», деди. Бошқача ибора билан айтганда, АҚШ ва Англия бунинг бадалини Россия тўлайди, демоқчи. Германия канцлери, Франция ва бошқа Европа давлатлари президентлари Россияни қораловчи баёнотлар беришди. Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатларнинг кўпчилик қисми Россияни қоралаш қарорига имзо чекишди (аммо бу қарор Россия ветоси туфайли тасдиқланмади). Бироқ, бу давлатларнинг барчаси Россияга нисбатан душманона баёнотлар беришда давом этар экан, Туркия Россиянинг урушини қораловчи бирор очиқ ва аниқ баёнот ҳалигача бергани йўқ. Ҳатто Европа Кенгашида Россияга қарши қабул қилинган резолюцияга овоз беришдан тийилди, (зотан, Европа Кенгаши Россияни айни кенгашга аъзоликдан чиқаришни режалаштирган). Ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли «Биз рус ватандошлари ҳуқуқини ўйладик», дея Туркиянинг бетараф позициясини ҳимоя қилди. Айрим Россия манбаларида ёзилишича, Туркия Украинага етказиб бераётган «Bayraktar» самолётларининг рус танкларига жиддий зарар етказиши оқибатида Москва Туркияга босим қилган ва Туркия Украинага янги партияни етказиб беришдан воз кечган. Агар бу гап тўғри бўлса, АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга санкциялар қўяётган бундай уруш шароитида Туркиянинг урушга бўлган позицияси ўртача эканини кўрсатмоқда.

Қуйида Украинага уруш қилиши сабабли Россияга жорий қилинган санкциялардан бир қисмини келтирамиз:

– АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия Марказий банкининг захира ва активларини музлатди. Бу эса, Россия ўзининг 640 миллиард доллар миқдоридаги пулидан фойдалана олмайди, деганидир.

– АҚШ ва Европа давлатлари Россияни халқаро пул ўтказмаларини таъминловчи тизимдан чиқариб ташлади.

– Европа Иттифоқи Украинага 500 миллион евролик ҳарбий ёрдам бюджетини тасдиқлади.

– Швейцария ва Европа Иттифоқи давлатларининг барчаси русларга, жумладан, олигархлар, журналистлар, ҳукумат амалдорлари ва ҳарбийларга нисбатан иқтисодий ва сиёсий санкцияларни жорий этишга қарор қилди.

– НАТО Украинага мудофаа ёрдамини кўрсатишини эълон қилди.

Шу ва бошқа санкциялар билан АҚШ ва Европа Иттифоқи очиқдан-очиқ Россияга қарши позиция эгаллаётган бир пайтда, Туркиянинг бетараф қолаётгани табиий кўринмаяпти. Нима учун, чунки Туркия ўз йўналишини Ғарб томонига ўзгартирган давлат. Туркия билан Шарқ, Россия ва Хитой ўртасида савдо алоқаларининг мавжудлиги Туркия сиёсий жиҳатдан ва йўналиш бўйича Ғарбдан узоқлашганини англатмайди. Шу сабабдан Туркиянинг Россияга қарши чиқмаётганини ундан газ сотиб олаётганлиги билангина изоҳламаслик керак. Шунингдек, буни Туркиянинг Россияга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилаётгани билан ҳам изоҳлаб бўлмайди. Чунки Европа Иттифоқига аъзо кўплаб давлатлар ҳам газни Россиядан сотиб олишади, Туркия ҳам ўшалардан бири. Ҳатто улар «Шимолий оқим» лойиҳасининг барбод бўлиши хавфидан хавотирланаётган бўлишлари мумкин. Ҳатто Европа давлатлари ичида Россия билан кўпроқ савдо алоқасига эга бўлган Германия ҳам Россияга қарши очиқ позиция эгаллади. Бироқ Туркия Россияга нисбатан худди АҚШ ва Европа Иттифоқи каби очиқ позицияни эгалламаяпти ва бунинг сабаби, демак, табиий газ ва савдо алоқалари билан изоҳланмайди. Зотан, Туркия иқтисодиёти хавфли бир кризисни бошдан кечирмоқда ва бу кризисдан чиқиш учун у иқтисодий ва сиёсий барқарорликка муҳтож, шу сабабдан Россиядан ажралишни истамайди. Бироқ, бундан кўпроқ эътибор бериш керак бўлган бошқа сабаб ҳам бор. Гап шундаки, Туркия икки сабабдан бетараф турган бўлиши керак: Биринчи сабаб, сиёсий фикр ва Сурия билан боғлиқ. Чунки Туркия Украина урушида Россияга қарши турса, бунинг жавоби Сурияда руслардан келиши ва бу Туркиянинг ички сиёсатида инқироз ва тартибсизлик келтириб чиқариши мумкин. Иккинчи сабаб, Россия билан Украина ўртасида воситачи ҳам Туркия бўлиши мумкин ва Ушбу музокара столида Туркия ўз сўзини албатта АҚШ манфаатлари учун айтади. Бу иккисидан бошқа учинчи масала ҳам борки, у туризм билан боғлиқ. Яъни Tуркия Россиядан келувчи сайёҳлардан 35-40 миллиард доллар даромад олмоқчи бўляпти ва буни у эътиборсиз қолдирмайди. Чунки аввалги самолёт кризисида Россия Туркияга сайёҳлар юбормай қўйган эди.

АҚШ президенти Байденнинг Украинани қўллаб-қувватловчи баёнотлари ёлғондан берилаётган баёнотлар эканини, чунки Украинани гижгижлаб, Россияни урушга тортган Америка эканини Туркия яхши билади. Зеро, НАТОга аъзо Европа давлатлари Украина ҳимояси учун реал жанговар қадам ташлай олмайдилар. Европа шарқи руслар томонидан бомбардимон қилинаётган бир пайтда бу давлатлар Ғарб алянсида заиф-иродасиз аҳволда Америка етакчилиги остида қоладилар. Мана шу амалиётлар жараёнида Америка Европа давлатларини етаклаб, чор атрофдан Россияга босим қилишга уринмоқда. Қачон уруш тугаса, сиёсат столидаги энг кучли томон Америка бўлади. Туркия ҳам албатта столда ўтиради, бироқ у ўзидан эмас, Америкадан вакил сифатида гапиради. Шу сабабдан Америка Туркиянинг АҚШ-Россия ўртасида бетараф тураётгани ҳақида гапирмаяпти ва реаксия билдирмаяпти. Биз Америка Туркиянинг Россияга қарши аниқ позиция эгалламаганига кўп ҳам эътибор бермаётгани сабабини мана шулардан тушунишимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, Халифаликдан сўнг, бугунги кунда Туркия ўзининг стратегик жойлашуви, ҳарбий қудрати ва тарихий ўтмиши билан ҳал қилувчи ва қарор қабул қилувчи давлат бўлиш ўрнига мувозанатли (нейтрал) рол ўйнамоқда. Россия ўзининг кенгайиш сиёсати доирасида Шарқ томонда Қрим ярим ороли ва Украинани босиб олган бўлса, Европа ва Америка Ғарб томонда 100 йилдан бери Яқин Шарқ, ва Африкани эксплуатация қилиб келмоқда. Шунинг учун Туркия Украина урушига ўз ойнагидан эмас, Америка ойнагидан қарайди.

Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан

TagsРоссияТуркияУкраина уруши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсон ўзлигини шаръий бошқарувсиз асло сақлаб қололмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Ироққа ҳарбий техника сотиб олиши учун 2.7 миллиард доллар қарз бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Нима учун технологик жиҳатдан тараққий топган давлатлар исломий юртларни бирданига босиб ололмайдилар?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/