| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Америка империясининг қулаши ҳақиқатми ёки хаёл?

Америка империясининг қулаши ҳақиқатми ёки хаёл?

By htadmin
26.11.2016
1785
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Америка империясининг қулаши ҳақиқатми ёки хаёл?

(2 — қисм)

Ушбу номли мақоламизнинг аввалги сонида Америка дунё бўйлаб бир қутбли яккахоким давлатга айланиб олиши тарихи ва келажакда қўл остидаги мустамлакари хисобига дунё бошқарувини ўзида ушлаб турган ушбу золим империя парчаланиб кетиши эхтимолидан кундан кун АҚШ нинг ўзи ҳам қаттиқ хавфсираб бораётгани ҳақида гапирган эдик. Мазкур таҳлилнинг давомида АҚШ империяси қандай қилиб, қайси омиллар сабабли парчаланиб кетиши мумкин, каби мавзуларни кўриб чиқамиз.

Буюк куч сифатига эга бўлган Американинг инқирозга учраши мавзуси қуйидаги қатор саволларни келтириб чиқаради: Буюк кучнинг инқирозга учраши қандай бўлади? Американинг инқирози ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларгагина чекланадими ёки бу инқироз Америка халқини ва унинг ҳазоратини ҳам қамраб оладими? Американинг эгаллаган мақомидан чекиниши қай даражада бўлади? Американинг инқирози қулаш ёқасига келиб қоладиган даражада жуда кучли инқироз ҳисобланадими? Америка қулаш ёқасига келиб қолса бу қулаш вақтинча бўладими ёки доимийми? Бу саволлар ва шунга ўхшаш бир неча саволлар тарихчилар ақлини ўтмишда ҳам банд қилиб келган ва ҳозир ҳам банд қилиб турибди.

Айрим ёзувчилар буюк кучларнинг завол юз тутиши билан боғлиқ эътиборга сазовор баъзи фикрларни ўртага ташлашган. Масалан Пол Кеннеди ўзининг «буюк кучларнинг юксалиши ва қулаши» номли китобида қуйидагиларни айтади: «Буюк кучларнинг юксалиши ва қулашини уларнинг саноат базаларининг ўсиши кўрсаткичлари ва мустамлакачилик мажбуриятлари сарф-харажатларини уларнинг ялпи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришига солиштиришга асосланиб аниқланади». Кеннеди қуйидагиларни ҳам таъкидлайди: «Агар давлат ўзининг узоқ кўламли режаларини ўзининг қудратидан ошиқча шаклда кенгайтирадиган бўлса бу режаларни амалга ошириш сарф-харажатлари замирида ётадиган хатарга дуч келади. Чунки бу сарф-харажатлар бу давлат хорижий кенгайишдан йиғиб оладиган манфаатлардан ошиқ бўлиши мумкин». Ҳозирги аср ёзувчиларидан бири Жаред Даймонд эса ўзининг «қулаш» номли китобида бундай дейди: «Жамиятлар муваффақият ёки барбодликни қандай танлайди?… Жамиятлар ўзини ўзи емириб вайрон қилади, чунки улар ўзининг табиий муҳитларига зиён етказади».

Бу фикрлар гарчи инқироз моҳияти ҳақида бир ўткир қарашни илгари сурса-да лекин улар буюк кучларнинг инқирози ҳақидаги кенг чизиқларни чизишда жуда ҳам фойдали эмас. Чунки бунда нафақат инқирозга таъриф беришда ёрдам берадиган, балки буюк кучларнинг инқирози ҳақида бир аниқ тасаввурни ишлаб чиқишда қўл ҳам келадиган бир намуна талаб қилинади.

Инқирозга учрашни юксалишдан айри ҳолда тушуниш мумкин бўлмайди. Шунинг учун демак уйғониш-юксалиш деганда нимани кўзда тутишимизни аниқ белгилаб олишимиз муҳимдир. Интернет тармоғидаги Оксфорд қомуси (луғати)да уйғониш маъноси ҳақида қуйидагилар келган: «Уйғониш – бирон бир шахснинг ёки бирор нарсанинг қуввати, ҳолати ва бойлигида яхшиланиш рўй беришидир». Насронийликда эса уйғониш «имонлилардан иборат бир жамият Аллоҳ рисолатини қабул қилган пайтда» бўлади деб таъриф берилади. Лекин давлатларнинг уйғонишини ўрганиб чиқилса луғатда ва насронийликда уйғонишга берилган таъриф мукаммал ва етарли эмаслиги аён бўлади.

Ислом келиб уйғонишга «руҳий асос устига қурилган фикрий юксалиш» деб аниқ таъриф берди. Бу таъриф давлат уйғонишини тўғри ва мукаммал уйғониш деб ҳисоблашдан олдин икки шарт топилишини тақозо қилади. Бу шартлардан биринчиси уйғонишнинг асоси ақида бўлишидир. Шу маънодаки уйғониш албатта коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги ва буларнинг ҳаётдан олдинги ва кейинги вужуд билан алоқаси ҳақидаги куллий фикрат устига қурилиши зарур. Чунки бу куллий фикрат ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли фикрлар ва низомларнинг юксалишига олиб келади. Лекин куллий фикрат ҳамда фикрлар ва низомлар – модомики бу ерда уларни воқе ҳаётда ижро қилиш тариқати бўлмас экан – китоблар қорнида қолиб кетаверади. Бу ижро қилиш иши тариқат куллий фикрат жинсидан бўлсагина амалга ошади, яъни тариқат куллий фикратдан келиб чиққан бўлиши лозим. Масалан исломий шариатни демократия орқали татбиқ этиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳар қандай уйғониш фикрат ва тариқатдан иборат мабда асосига қурилмас экан фақат битта томонгагина чекланиб қолаверади. Масалан Сингапур транспорт ва етказиб бериш бўйича етакчи марказ бўлса, жанубий Корея рақамли технология соҳасида етакчидир. Кения эса узоқ масофага югуриш бўйича етакчидир. Шу билан бирга бу уч мамлакат тўла уйғонган мамлакат деб ҳисобланмайди. Чунки бу мамлакатлар уйғониши фақат битта томонгагина чекланган. Бунинг сабаби аввало бу давлатларнинг ўз уйғонишининг асоси сифатида бир мабдага таянмаганига бориб тақалади. Иккинчи шарт эса уйғониш руҳий асосда бўлишидир. Яъни Холиқ-Яратувчи борлигини тан олиш зарур. Бошқача айтганда кенг қамровли фикрат Холиқ борлигини тан олиши лозим. Мана шу тўғри, руҳий уйғониш бўлишини кафолатлайди.

Бугун оламда мавжуд мабдалар учтадир, улар: Ислом, Ғарб капитализми (либерал демократия) ва социализм. Ислом юқорида айтиб ўтилган тўғри уйғониш шартлари тўлиқ топиладиган ягона мабдадир. Бу Ғарб капитализмини ва социализмни татбиқ этаётган давлатлар уйғонмаган давлатлардир, деган маънони англатмайди. Аксинча бу мамлакатлар ўзи татбиқ этаётган мабда билан уйғонган ҳисобланади. Лекин бу уйғониши тўғри уйғониш ҳисобланмайди. Чунки Ғарб капитализми ва социализм руҳий томонни инкор қилади. Ғарб капитализми Холиқнинг ҳаётдаги ҳар қандай ролини инкор қилса, социализм Холиқнинг борлигини бутунлай инкор қилади.

Шунинг учун ягона тўғри мабда Исломдир. Чунки Ислом Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло коинот, инсон ва ҳаётни яратди ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тўғри дин билан бутун башариятга пайғамбар қилиб юборди, деб кўрсатиб беради. Шундан келиб чиқиб демак исломий оламнинг барча томонларида исломий ҳаётни қайта бошлашга интилаётган мусулмонлар тўла ихлос билан фикрат ва тариқат бўлган исломий мабдасигагина асосланишлари вожиб. Зеро фақат ўшандагина уларнинг Исломий Умматни уйғотиш сари саъй-ҳаракатлари муваффақият қозонади.

Бирон умматнинг уйғониш ёки таназзулга учраши воқеси ҳақида – агар бу уммат ҳаётининг узунроқ даврини ўрганиб чиқилса – аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бинобарин Халифалик ҳақида биз келтирган мисол сиёсий, фикрий ва ташриий тафкирдаги уйғониш ўз чўққисига рошид Халифалик асрида етганини, ўзининг энг тубан даражасига эса усмоний давлатнинг охирги кунларида етганини аниқ кўрсатиб турибди.

Инқирозга учраш тушунчасини юқорида айтиб ўтилган Халифалик давлатига ва бошқа давлатларга татбиқ этиш борасидаги муфассал тадқиқот гарчи бу мақола доирасига кирмаса-да лекин сиёсий тафкирдаги заифликни ва унинг давлатларга бўлган таъсирини ёритиб бериш муҳимдир.

Масалан, Халифалик 1300 йилдан ошиқ муддат давом этди. Уни 1924 йилда йўқ қилинди. Лекин сиёсий тафкирдаги заифлик бундан бир неча аср олдин ҳокимлар ва Уммат даражасида аллақачон бошланган эди. Чунки халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврида кўпгина саҳобаларга Мадинани тарк қилиб давлатнинг турли қисмларига сафар қилишга рухсат берилди. Усмон ибн Аффоннинг қарори ўзининг икки ўтмишдоши Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг саҳобаларнинг ўз яқинларида ушлаб туриш ҳақидаги қарорларига бутунлай зид эди. Мана шу тарзда Росулуллоҳнинг сиёсий ҳизби – хокимиятнинг олиб бораётган ишларини сиёсий жиҳатдан мухосаба қилиб борувчи гуруҳ – тарқатиб юборилди. У биринчи исломий сиёсий ҳизб эди. Бу ҳизбнинг тарқатиб юборилиши Ислом душманларининг маънавият руҳини кучайтирди. Чунки бу душманлар Усмон ибн Аффон бошқарувига қаттиқ қарши чиқишаётган эди. Шунинг учун улар турли вилоятлардаги одамларни Халифаликка қарши қўзғашга ҳаракат қилишди ва охир-оқибат Мадинага ўтишди. Усмоннинг бу исённи бостиришни рад этиши ва исёнчилар бошлиқлари билан диалогни афзал кўриши унинг жонига суиқасд қилинишига олиб келди. Ана шундан кейин Халифалик нотинчликлар ҳолатига тушиб қолди, халифа Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бу ҳолатни муолажа қилишга уринди. Сиёсий ҳизб бўлган саҳобалар ҳизбини тарқатиб юбориб йўл қўйилган хато ва халифанинг исёнчиларни йўқ қилмаганлиги Халифалик давлатидаги ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга йўл очиб берди.

Яна бир масала ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш ёнига қўшилди. У байъат олишнинг бузилишидир (байъат – халифанинг бошқарувни ўз қўлига олишига асос бўладиган шаръий битимдир). Чунки Муовия ибн Абу Суфён бошқаруви даврида байъат олиш бузилди. Чунки Муовия ҳаётлик чоғида аҳли ҳалл вал ақдни ўзининг ўғли Язидга байъат беришга мажбур қилди. Шунинг учун демак бу учта сиёсий қарорлар Исломий Умматга бир неча асрларгача хатарли таъсир қилди, оқибатда Халифалик 1924 йилда бекор қилинди, бошқарувга тааллуқли баъзи исломий тушунчалар қаттиқ заифлашди ва тўғри ташриий бошқарув хато тушунча сабабли ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйилди. Бошқа носоғлом сиёсий қарорлар ҳам пайдо бўлди, улар Ислом билан ажнабий фалсафаларни бир-бирига мослаштиришга уриниш, араб тили аҳамиятига эътиборсизлик, ижтиҳод эшикларини ёпиб қўйиш, жиҳоддан бутунлай воз кечишдан иборат эди. Бу сиёсий қарорлар Халифаликнинг инқирозга учрашига ва одамлар ақлида исломий фикрнинг заифлашишига ўз ҳиссасини қўшди.

Келинг, яна бир буюк куч ташқи сиёсат масаласи хусусида сиёсий баҳо беришда йўл қўйган хатога, бу хато бу кучнинг оламда тутган ўрнига ва ўз сақофатини ёйиш қудратига салбий таъсир қилганига бошқа бир мисолни келтирайлик. У Британиядир. Чунки Британиянинг оламдаги биринчи давлат мақомидан тушиб қолиши Ҳиндистон мустақиллигидан кейин ва Сувайш канали кризиси жанжалидан кейин аниқ бўлиб қолган эди. Бу икки ҳодиса Британиянинг ўз ҳудудидан ташқаридаги қуввати чекли эканини исботлабгина қолмай балки Британия оламий куч сифатида секин-аста йўқ бўлиб боряпти деган тасаввурни ҳам берди. Лекин бу ва бошқа ҳодисалар аслида Британиянинг – бу даврга келиб Британия олам бўйлаб бошланган мустамлакачиликка қарши кураш тўлқини сабабли ўз мустамлакаларидан воз кечган эди – Американи иккинчи жаҳон урушида шерик қилиш истаги сабабли ҳамда Британия бош вазири Уинстон Черчилль ва унинг маслаҳатчиларининг Американинг кучига ва унинг биринчи давлат бўлишга интилишларига етарли баҳо беришмагани сабабли бўлган эди. Бу Британияга жуда қимматга тушди. Ана шундан кейинги йиллардаги мана шу сиёсий қарор натижасида Британия шундай тўловни тўлади. Чунки Британия бир қанча мустамлакаларидан Америка фойдасига маҳрум бўлди, ўз сақофати ва фикрларини хорижда ёйиш қудратини йўқотди. Америка сақофати халқлар орасида кенг ёйилиши, ҳукмронлигининг ошиб бориши сабабли ҳамда фақат Америка ҳукмронлиги остида иш олиб борадиган БМТ, Халқаро Банк, Халқаро Валюта Фонди ва бошқа халқаро муассасалар ўйнайдиган рол сабабли Британия нуфузи секин-аста йўқолиб борди.

Охирги мисолимизда эса Совет Иттифоқининг ўз мабдаси борасида ажнабий давлатлар билан муносабатда бўлишда савдолашганини шарҳлаймиз. Чунки Совет Иттифоқи 1961 йилда ўзининг коммунистик ақидасига очиқдан-очиқ хилоф равишда (оламда биринчи мақомдаги капиталистик давлат) Америка билан тинч-тотув яшаш ва келишишга ҳаракат қилди. Хрушчов билан Кеннеди ўртасида тузилган келишув фикрий нуқтаи назардан туриб қаралганда Совет Иттифоқининг йўқ бўлишига ёрдам берди. Чунки коммунизм капитализм билан ҳар қандай тинч-тотувликни, келишишни рад этади. Капитализмни йўқ қилиш ўрнига у билан келишиш кўп одамларнинг коммунизмнинг давлатлар ўртасидаги ташқи алоқаларни тартибга солишга қудрати етмаслигини тушуниб етишига олиб келди.

Учинчи мақолада Американинг оламда тутган ўрни ҳақида, Америка ҳақиқатдан ҳам инқирозга учрамоқдами ёки бу шунчаки бир инқироз бўлиб, Америка тезда яна ўзини тўла тузатиб ўнглаб оладими, шулар ҳақида баҳс қиламиз, ин ша Алоҳ.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

14.03.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фаластин режими душман олдида қўрқоқлик қилиб тақволи инсонларни жиноятчига чиқармоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони давлатлар позицияси ва сиёсий алдов ўртасида

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазабга учраганларнинг тажовузи тўхтамаяпти!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/