| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка, Хитой ва йўқ бўлишини кутаётган сохта ҳазоралар

  • Ироқ ҳукуматининг ваъдалари — қуруқ сароб!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати бошидан кечираётган дарднинг илдизи ва балонинг асл сабабини англади

  • Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир

  • БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакилларининг Судан аҳолиси нуфузли кишилари билан учрашувлари давом этмоқда

  • Бу буюк мартабага эришиш шарафини ким истайди?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар

Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар

By htadmin
24.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар

Муҳаммад Ҳанафий Яғмур қаламига мансуб

Туркия-Россия муносабатларидаги таранглик 2015 йил 24 ноябрда русларнинг SU-24 учоғи туркларнинг иккита Ғ-16 учоғи томонидан – қуролдан фойдаланиш қоидасига асосан – уриб туширилиши натижасида юзага келди. Бунинг ортидан Россия Туркияга савдо-сотиқ байкотини жорий қилди. Бу байкот ҳар икки юртнинг иқтисодига бир қатор салбий оқибатларни олиб келди.

26 июнда яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштиришга оид келишув эълон қилиниши билан бошқа бир қатор ишлар бир вақтга тўғри келди. Ўша кунлари Россия куни бўлиб ўтди. Туркия президенти Эрдоган россиялик ҳамкасби Путин билан телефонда суҳбатлашди. Икки юрт ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш учун Турк бош вазири Йилдирим рус ҳамкасби Медведевга мактуб юборди. Россия ҳам тезда ижобий жавоб қайтарди. Сўнг ана шу куннинг ўзида Эрдоган-Путин ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди.

Турк президентлиги томонидан айни учрашув ҳақида чиқарилган баёнотда бундай дейилади: «Президентимиз Эрдоган ва жаноб Путин минтақадаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар кризисга қарши курашда ҳамкорлик қилиш жуда муҳимлигини таъкидладилар, иккаласи ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш учун керакли қадамларни ташлаш зарурлигини урғуладилар». Ўз навбатида, Путин ҳам «Ҳозирги вазият икки давлат учун ҳам манфаатли эмас, албатта тоза саҳифа очишимиз лозим, Туркия билан Россия олдида бажариш зарур бўлган минтақавий масала турибди», деди.

Кремл матбуот воизи Дмитрий Песков Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан Россия президенти Владимир Путинлар ўртасида кутилаётган учрашув ҳақида баёнот бериб, «Чамаси, бир ой ёки кўпроқ вақтдан сўнг Туркия билан муносабатларни барқарорлаштиришга қаратилган кенг кўламли қатор учрашувлар, сўзлашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда», деди. Францияда Эрдоган билан Путин учрашгач, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бундай деди: «Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Москва билан Анқара ўртасида ҳамкорлик қайта тикланиши эҳтимоли кучли. Мен Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган Қора денгиз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғинида турк ҳамкасбим Мавлуд Човушўғли билан Сурия бўҳронига албатта тўхталамиз, деган умиддаман». У яна айтдики: «Терроризмга қарши курашда Туркия билан бирга фаолият қилувчи гуруҳ тузилди. Бу гуруҳ ташқи ишлар вазирлиги ва махсус хизматлар вакилларидан ташкил топган бўлиб, фаолияти ўтган етти ой ичида музлатиб қўйилганди. Бироқ бугун уни қайта ишга туширишга келишиб олдик… Суриядаги террорчи ташкилотлар билан террорчи бўлмаган ташкилотлар ўртасини фарқлашда биз билан Туркия ўртасида ихтилоф йўқ… Америкалик ҳамкасбларимиз бўлса, айрим жамоаларга уларни Жабҳатун Нусрадан фарқлолмаётганини айтиб, таҳдид қиляпти. Ким Россия ва Сурия режими отаётган оловнинг қурбони бўлишни истамаса, Жабҳатун Нусра жойлашган ерда турмаслигини маслаҳат берамиз. Бу иш унчалик мушкул эмас. Турк ҳамкасбларимиз бу мантиққа мутлақ қўшилишларини билдирди».

2016 йил 1 июлда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу рус ҳамкасби билан Сочида учрашиб, бундай сўзларни айтди: «Иккала давлат ҳам Сурия бўҳронини ҳал этиш учун ҳамкорлик қилишлари лозим. Бу мулоқотни қайта тиклаш Сурия келажаги учун жуда муҳимдир. У ерда сулҳ ва инсонпарварлик ёрдамлари жуда зарур. Фақат сиёсий ечимгина Сурия бўҳрони учун энг тўғри ечим бўлади. Биз Сурия чегараларининг мустаҳкам ва тинч бўлиши ҳамда илмонийлик ва тоталитаризм каби масалаларда бир хил фикрдамиз. Зеро бу нарсалар эртага Сурияга етакчилик қиладиган ҳукумат безаниши лозим бўлган сифатлардир… Асаднинг қолиши ё кетиши тўғрисида фикрларимиз турлича эди… Ҳозир эса биз худди ўша фикрдамиз, дейиш қийин… Биз тарихнинг махсус даврини бошдан кечиряпмиз, бугунги кунда тарих оқими тезлашиб кетмоқда. Илгари дуч келмаган таҳдидларга дуч келяпмиз. Бу таҳдидларга қарши ёлғиз ўзимиз курашишга мажбур бўлдик. Регионал ва халқаро даражада жиддий бурилишлар юзага келди».

Булар расмий доираларнинг 26 июндан бошланган Туркия-Россия муносабатларидаги янги давр билан боғлиқ баёнотларнинг бир қисми. Бу баёнотларни диққат билан ўрганиб, таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар аён бўлди:

1 –    Бу расмий баёнотларда савдо масаласига тўхталинмади. Ваҳоланки, жамоатчилик диққат-эътибори икки давлат ўртасидаги таранг муносабатларнинг савдо ва иқтисодий оқибатларига қаратилган эди. Бинобарин, муносабатларни қайта тиклашдаги асосий сабаб, иқтисодий зарарлар ҳам, заиф ва синиқ савдо алоқалари ҳам эмас. Зотан, савдо муносабатларини қайта тиклаш, деган нарса жамоатчилик фикрини асосий масаладан чалғитиш учун тиқиштирилган иккиламчи масаладир.

2 –    Туркия ва Россия томонлари берган баёнотларга назар солсак, уларда Сурия масаласи яққол намоён бўлиб турганига гувоҳ бўламиз. Чунки бугун Суриядаги мавжуд ўзгаришлар кўпроқ Россияни ҳамда минтақадаги барча давлатларни, асосан, АҚШни ташвишга солмоқда. Шу сабабдан АҚШ айни масалани ҳал этишда ўзи билан бирга фаолият қилаётган барча давлатлар ўртасидаги реал ва иккиламчи муаммоларни ҳам ечиш зарур, деган қарорга келди. Бир томондан, Америкадаги президентлик сайловлари бўлмоқда, иккинчи томондан, бу давлатлар Сурияда боши берк кўчада қолишган. Шу нарсалар улар олдида Сурия бўҳрони оқибатларига оид жиддий таранг вазиятни келтириб чиқарди. Чунки Туркия билан яҳудийлар давлати ўртасидаги муносабатларни зудлик билан нормаллаштиришга уриниш ҳамда Россия-Туркия ўртасидаги тарангликни бартараф этишга уриниш ортида, шунингдек, яқин келажакда Туркия-Миср муносабатларида тахмин этилаётган тоза саҳифа очиш уриниши ортида битта омил турибди, у ҳам бўлса, Сурия масаласи!

Бироқ Россия-Туркия муносабатларининг бундай тезлик билан яхшиланиши ва уйғун тус олиши ёнида, терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ошириш ҳам мавжуд. Шунга биноан, Туркия дарҳол ўзида яшаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан айримларини ҳибсга олиб, Россияга топширишга киришди. Бошқача ибора билан айтадиган бўлсам, келаси яқин кунлар ичида тақволи, холис ва онгли мусулмонларга тазйиқлар бир мунча кучайиши кутилмоқда.

3 –    Халқаро майдонда содир бўлаётган бундай тезкор ўзгаришлар, Сурия масаласида янги бир фаол режа тузилиши мумкинлигидан дарак беради. Бу янги режада Туркияга алоҳида роллар ва муҳим вазифалар берилиши эҳтимолдан холи эмас. Мазкур муносабатлар турк халқи манфаати йўлида яхшиланмаганига ҳам асло шубҳа йўқ.

Сўзим ниҳоясида шуни айтмоқчи эдимки, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга бор кучини сарфлаб ҳаракат қилаётган турк масъуллари, мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичида Россия томонга ўтишди. Россия эса мусулмонлар бошига бомба ёғдирмоқда, уй-жойлари ва юртларини вайрон қилмоқда. Бу давлатнинг Ислом ва мусулмонларга етказаётган азоб-уқубатларини санаб тугатиб бўлмайди.

Роя газетасининг 2016 йил 6 июл чоршанба кунги 85-сонидан

TagsмуносабатларРоссияТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиси Кинона қўшинини мустамлакачи кофирларга саховат билан тақдим этмоқда, мусулмонлардан эса қизғанмоқда!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё: Маҳаллий саҳна кўринишларидан буюк уйғониш сари  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун халқаро майдонда содир бўлаётган шиддатли талатўплар, инқирозлар ва урушлар шунчаки тасодифий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: