Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!
Мусулмон юртларидаги режимлар Сайкс-Пико чегараларини мустаҳкамлашда иштирок этмоқда ҳамда худди Шарқий Тимор ва Жанубий Суданда содир бўлгани каби Яман, Ливия, Судан, Марокаш ва Сурияда янги сиёсий тузилмалар пайдо бўлиши учун янада кўпроқ парчалаш ишларига киришмоқда!
Барча мусулмон юртларидаги режимларнинг нутқи истисносиз Ғарб сақофати билан заҳарланган ҳамда Исломга бўлган чуқур нафратдан дарак берувчи ақлларни фош қилмоқда. Зеро капиталистик ҳазорат жон талвасасида бўлиб, сўнгги нафасларини чиқараётган Ғарбнинг глобал молиявий тизими кафанланиб, тупроққа кўмилишни кутмоқда. Бу ҳолат пулнинг ҳақиқий хавфсиз бошпанаси бўлмиш олтин билан муомала қилишга бутун дунё бўйлаб муқаррар қайтиш, қоғоз пулларнинг буғланиб кетиши ва уларнинг қиймати олтинга нисбатан қайта белгиланиши шароитида содир бўлмоқда.
Бу — ҳижрий 1342 йил / милодий 1924 йилдан бери Халифалик давлатининг йўқ қилиниши ортидан қолган сиёсий бўшлиқни тўлдиришда мусулмон юртларидаги барча ҳукмрон режимларнинг эълон қилинмаган қақшатқич муваффақиятсизлиги ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик Давлати қуёшининг чиқиши яқинлашганидан далолатдир.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾
«Албатта, Биз росулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ҳамда гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда ҳам нусрат-ёрдам берурмиз» (Ғофир сураси, 51-оят).
Ва Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ