Халифалик жамият рўбарў келаётган чақириқларга қандай муомала қилади?

Халифалик жамият рўбарў келаётган чақириқларга қандай муомала қилади?
Халифаликнинг воқелиги ва у суянадиган асос унинг жамият рўбарў келаётган энг долзарб чақириқларга қандай муомала қилишини ойдинлаштиради. Зеро, Халифалик — Ислом Шариати аҳкомларини барпо этиш ҳамда Исломий даъватни оламга ёйиш учун бутун дунёдаги мусулмонларнинг умумий раҳбарлигидир. У — Исломдаги бошқарув тизим бўлиб, дунёдаги ҳеч бир тизим унга ўхшамайди, чунки унинг асоси Ваҳийдир. Пайғамбар ﷺ дедилар:
«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат қилар эдилар. Қачон бир пайғамбар кетса, ортидан бошқа бир пайғамбар унинг ўрнини эгаллар эди. Мендан сўнг эса ҳеч қандай пайғамбар йўқдир, кўп сонли халифалар бўлажакдир». Саҳобалар: «Унда бизга нимани буюрасиз?», деб сўрадилар. У Зотﷺ дедилар: «Биринчисининг, сўнг яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларга ўз ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан ўз қарамоғидагилар ҳақида сўрайдигандир» (Муслим ривояти).
Халифалик — мусулмонларни ягона бир давлатда жамлайдиган уларнинг сиёсий вужудидир, ва Ислом билан ҳукм юритиш фақатгина унинг соясида амалга ошади. Шу сабабли Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тайёрланган Конституция лойиҳасининг 1-моддасида шундай дейилган: «Исломий ақида — давлатнинг асосидир, шундай экан, унинг вужудида, аппаратида, ҳисоб-китобида ёки унга алоқадор бўлган барча нарсаларда исломий ақидани асос қилмай туриб бирор нарсанинг мавжуд бўлиши асло мумкин эмас…».
Бу эса дунёвийлик ва фуқаролик давлатининг мутлақ тескарисидир. Мана шу ердан Рошид Халифалик давлатининг муаммоларни муолажа қилиши енгил ва осон кечади.
Тинч-тотув яшаш ва фуқаролик ҳуқуқлари
Дунё, хусусан Судан рўбарў келаётган чақириқлар жуда кўпдир, улардан бири ягона бир давлатда турли элатлар, маданиятлар ва динларнинг мавжудлигидир. Ислом уларни инсоний муаммолар ўлароқ ўз низомлари билан муолажа қилди. Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тайёрланган Конституция лойиҳасининг 5-моддасида шундай дейилади: «Исломий фуқароликка эга бўлган барча шахслар шаръий ҳуқуқ ва мажбуриятлардан баҳраманд бўладилар».
6-моддада эса шундай дейилади: «Давлат учун бошқарув, суд ёки фуқаролар манфаатини муҳофаза қилиш ёки шунга ўхшаш масалаларда фуқаролар ўртасида бирор-бир айирмачилик қилиш жоиз эмас, балки ирқи, дини, ранги ёки бошқа нарсаларидан қатъи назар, ҳаммага бир хил назар билан қараши шарт». Бас, Ислом ғамхўрлик кўрсатишда шахсларга, хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ зиммий (ғайридин фуқаро) бўлсин, давлат фуқаролиги нуқтаи назаридан қарайди. Шу сабабли ғамхўрликда ҳеч қандай айирмачиликнинг бўлиши жоиз эмас, чунки бошқарув, суд ва манфаатларни муҳофаза қилишга оид далиллар умумийдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
«Агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз адолат билан ҳукм қилинг» (Нисо сураси, 58-оят).
Ер мулки ва қабилачилик иллати
Мустамлакачилик Суданда пайдо қилган чақириқлардан бири, мисол учун — «ҳавокир» (қабилаларнинг хусусий ерлари) муаммосидир. Исломий ҳаёт соясида «ҳавокир», яъни қабилаларнинг хусусий ерлари деб аталган нарсанинг шаръан ҳеч қандай мавжудлиги йўқдир. Зеро ер — Аллоҳникидир, У унда инсонни халифа (ўринбосар) қилгандир. Жисмоний шахс эса Ислом белгилаб берган шаръий сабаблар билан яшаш ёки деҳқончилик учун ерни хусусий мулк қилиб эгаллайди. Ва ҳеч бир мусулмон учун қабила ёки минтақа асосида бирор кишини ерга эгалик қилишдан тўсиб қўйиши жоиз эмас, ҳадисда айтилганидек: «Кимки ўлик (қаровсиз) ерни обод қилса, у ўшаникидир».
Яйловлар, ўрмонлар ва чакалакзорларга келсак, улар бутун одамлар фойдаланадиган умумий мулклардир. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарсадан тўсилмайди: сув, ўт-ўлан ва олов». Қабилага келсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни мақтаниш ва устунлик қилиш учун эмас, балки ўзаро танишиш учун қилгандир. Бас, биз уни ушбу доирадан одамлар ўртасидаги адоват ва уруш-жанг доирасига чиқармаймиз. Аллоҳ таоло айтади:
«Эй одамлар! Албатта, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирингизни танишингиз учун сизларни турли халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик» (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Шундай экан, Исломий ҳаётда қабилачилик асосидаги «ҳавокир» ва маҳаллий бошқарув тизимига ўрин йўқдир.
Ҳокимият — “улуш” эмас, балки масъулиятдир
Ғарб сақофатининг асоратларидан бўлган чақириқлардан бири — ҳокимият ва бошқарувга бўлиниши керак бўлган “улуш” сифатида қарашдир. Шу сабабли ҳокимият ва бойлик атрофида сиёсий кураш кечади. Бошқарувга ўлжа ва тақсимланадиган улуш сифатида қараш мамлакатдаги сиёсий ҳаётни бузади ҳамда сиёсатчиларни мустамлакачиларнинг қадамини мустаҳкамлайдиган қуролга айлантиради. Ҳақиқат шундаки, Исломда бошқарув — ғамхўрлик, масъулият ва омонатдир, ўлжа ёки улуш эмасдир. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Имом (раҳбар) — масъулдир ва у ўз фуқароларидан жавобгардир».
Бас, Халифалик давлати марказ ва чекка ҳудудлар ўртасидаги кураш ёки қишлоқлар исёни, улуш бўлишиш ёки маҳаллийчилик каби нарсаларни билмайди, балки лаёқат ва қобилиятни билади.
Ҳокимиятга “ўлжа” сифатида қараш тушунчаси Суданда давлатга қарши қурол кўтарадиган милицияларни пайдо қилишга майдон ҳозирлади. Энг ачинарлиси, давлатнинг ўзи бунга ёрдам берди, балки уларни ўзи пайдо қилди. Зеро у фақат кучга эга бўлганлар билангина музокара қилади ва ҳуқуқларни беради. Илк исён 1955 йилда содир бўлган эди, ва ҳануз милициялар кўпайиб, армия ёнида 100 дан ортиқ қуролли гуруҳга етди! Ваҳоланки, давлатдаги армия ва ҳарбий куч ягона бўлиши шарт.
Шу сабабли Ҳизб ут-Таҳрир Конституция лойиҳасига 66-моддани қўйган: «Бутун армия махсус ҳарбий лагерларга жойлаштириладиган ягона бир армия қилинади. Лекин ушбу лагерларнинг баъзилари турли вилоятларда, баъзилари эса стратегик жойларда жойлаштирилиши шарт, ҳамда уларнинг баъзилари доимий ҳаракатда бўладиган зарбадор кучлардан иборат ҳаракатланувчи лагерлар қилинади. Ушбу лагерлар кўп сонли гуруҳларга тартибланади, уларнинг ҳар бир гуруҳига армия номи берилади ва унга рақам қўйилади, масалан, Биринчи армия, Учинчи армия дейилади, ёки вилоятлардан бирининг ёки вилоят бўлинмаларидан бирининг номи билан номланади».
Сиёсий партиялар ва Умматнинг уйғониши
Чақириқлардан яна бири — партиявийликни ёмонлик деб ҳисоблаш ва Исломда партиялар йўқ дейишдир. Бу қарашни мустамлакачилик пайдо қилган бўлиб, у куфр раҳбарлари икки нарса учун мустаҳкамлашга интилаётган ўта хавфли ва ғаразли ишдир:
- Биринчиси: Мусулмонларни ҳаёт воқелигида Исломни барпо этиш учун партиявий фаолиятдан узоқлаштириш, ваҳоланки Исломни барпо этиш фаолияти фақатгина Росулуллоҳ ﷺ қилганларидек уюшган жамоавий шаклдагина бўлади.
- Иккинчиси: Динни сиёсат ва бошқарувдан узоқлаштириш, токи у фақат ибодат маросимлари билан чекланган роҳиблик динига айлансин, сиёсат ва бошқарув ишлари эса — худди ирқчиликни ҳамда иқтисодда, ахлоқда ва барча ҳаёт низомларида тартибсизлик ва бузғунчиликни пайдо қилган сасиқ демократияни мустаҳкамлаган ўша ҳукмдорлар ва уларга ўхшаш сиёсатчилар ҳолатидагидек — инсонларнинг қонун чиқаришига ташлаб қўйилсин.
Ваҳоланки, уйғониш фақатгина мабдаий (мафкуравий) ғояга суянган жамоа билангина бўлади. Шу сабабли Халифаликни барпо этиш фақат исломий ақида асосида тузилган партия билангина бўлади, шунингдек давлатни муҳофаза қилиш ҳам фақат сиёсий партиянинг мавжудлиги билангина бўлади ва бу фарздир. Аллоҳ таоло айтади:
«Сизлардан эзгуликка даъват этадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир уммат (жамоат) бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят).
Шу сабабли биз 21-моддада айтдик: «Мусулмонлар учун ҳукмдорларни ҳисоб-китоб қилиш ёки Уммат орқали бошқарувга эришиш учун сиёсий партиялар тузиш ҳуқуқи бордир, бунинг шарти — унинг асоси исломий ақида бўлиши ҳамда у қабул қиладиган аҳкомлар шаръий аҳкомлар бўлишидир. Партия тузиш учун ҳеч қандай рухсатномага муҳтожлик йўқдир. Исломдан бошқа асосга қурилган ҳар қандай жамоа тақиқланади».
Хулоса
Албатта, Исломий Уммат — улуғ Умматдир, у одамларни Ислом низомлари ва аҳкомлари билан етаклаш учун чиқарилгандир. Шу сабабли Исломда сиёсат — Аллоҳга ибодат ва итоатдир. Мана шу ердан ваъда қилинган Рошид Халифалик давлатини барпо этиш — бизнинг тақдирий масаламиздир, ва бизнинг ғоямиз — Исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳамда Ислом рисолатини даъват ва жиҳод орқали оламга ёйишдир. Эртанги кун эса кутаётган киши учун Аллоҳ таолонинг изни билан жуда яқиндир.
Муаллиф: Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Матбуот бўлими аъзоси
Устоз Иброҳим Муҳаммад
Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ