| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
27.06.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 19.06.2026й): Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, терговчи фуқаро Д.К.нинг зўрланиш бўйича қилган аризасини бости-бости қилиб, жиноят таркиби йўқ деган сохта қарор чиқарган ва ҳатто прокуратура ҳужжатларини ҳам сохталаштирган. Ушбу жиноий лоқайдлик оқибатида озодликда қолган жиноятчи В.В. орадан кўп ўтмай яна иккита шунга ўхшаш жирканчли жиноятга қўл урган… Шунингдек, терговчи жабрланувчининг тушунтириш хатига “жинсий алоқани ўз ихтиёри билан қилгани” ҳақида сохта маълумотлар киритган. Яъни бу тузумда агар фаҳш ва зино ўз хоҳишига кўра қилинса умуман жиноят ҳисобланмайди. Шундан ҳам кўриниб турибдики, ҳозирги мавжуд қонунлар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол, ҳалол қилган нарсани ҳаром қилади. Масалан, жамиятни маънавий ва ахлоқий покликка, Ислом билан яшашга даъват қилган, инсонларни инсофга ва Аллоҳдан қўрқишга чақирган иймонли мусулмонлар ҳукумат назарида жамият учун энг хавфли жиноятчи сифатида кўрилиб, узоқ йиллаб оғир қамоқ жазоларига маҳкум этилмоқда. Бир аёлнинг номуси топталишини қасддан яширган, далилларни йўқ қилган ва бу орқали бошқа бир ожизанинг тақдири барбод бўлишига тўғридан-тўғри шароит яратиб берган ички ишлар ходимига эса, атиги 3 йиллик қамоқ жазоси берилди. Мана шунинг ўзи ҳукуматнинг аёлларга бўлган асл муносабатини кўрсатиб турибди. Бундай инқироз ва иккиюзламачиликнинг асл сабабчиси – ўзбек режими татбиқ қилаётган қонунлардир. Чунки бундай сохта қонунлар илоҳий мезонларга эмас, ҳокимият тепасида турган кимсаларнинг сиёсий манфаатларини ва амалдаги тузумни ҳимоя қилишга мослаб ёзилади, вазиятга қараб ўзгартирилади, хоҳлаган пайтда оёғости қилинади. Чинакам адолат фақатгина бандаларнинг қонунидан воз кечиб, Яратувчининг мутлақ адолат мезонларига қайтилгандагина қарор топади. Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қотилликни яширган ва унга сукут сақлаган гуруҳ ҳақида: “Агар ушбу жиноятда Санъо шаҳри аҳлининг ҳаммаси тил бириктириб, шерик бўлганида эди, уларнинг барчасини қатл қилган бўлардим!” – дея ҳукм қилганди.

Хабар (daryo.uz 20.06.2026й): Миграция агентлигининг халқаро қидирувдаги собиқ ходими “Корея иши” бўйича коррупцион ҳолатларга агентлик раҳбариятининг ҳам бевосита алоқаси борлиги ҳақида постлар эълон қилди.

Изоҳ: Жанубий Кореяга ишга юбориш бўйича аниқланган ўта йирик – 90 млн. долларлик шов-шувли жиноий ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлмоқда. Хабарга кўра, агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси собиқ раҳбари, ҳозирда фирибгарликда айбланиб халқаро қидирувда бўлган 35 ёшли Азизбек Тоштемиров Telegram’даги “Корея 24 соат” каналида агентлик раҳбариятининг бевосита алоқаси борлигини кўрсатувчи аудиоёзувлар, ёзишмалар ва ҳужжатларни эълон қилди. У собиқ раҳбар Афзал Эрматовнинг пандемия даврида сунъий навбатлар яратиб, ҳар бир фуқародан 500 доллардан олгани, 4 миллион сўмлик чипталарни 12 миллион сўмдан сотгани ва пул беришдан бош тортган 102 нафар фуқарони қасддан имтиҳондан йиқитганини фош этди. Шунингдек, амалдаги раҳбар Беҳзод Мусаевнинг хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш эвазига ҳақ ундиргани, виза тартибига аралашгани ҳамда шахсий эҳтиёжлари ва оиласи учун қимматбаҳо маҳсулотлар, ҳатто ваколатхона бюджети ҳисобидан 150 минг долларлик махсус Hyundai Palisade автомобилини сотиб олишни талаб қилганини илгари сурди. Ошкор бўлаётган ушбу рақамлар ҳамда агентликнинг эски ва янги раҳбариятига қарши илгари сурилаётган жиддий айбловлар бутун бир тизимнинг нечоғлик чириб кетганини кўрсатувчи улкан айсбергнинг фақатгина учи холос. Чунки бу қадар йирик жиноий занжирнинг пайдо бўлиши ва узоқ вақт давомида фаолият юритиши ўзбек ҳукуматидаги энг юқори доиралар ва мансабдорларнинг бевосита розилиги, шериклиги ва ҳомийлигисиз  имкони йўқ иш. Бу гуруҳнинг юқори бўғинларга боғланганини айбдорларга нисбатан кўрилаётган “жазо” чораларининг масхараомуз даражада енгиллиги ҳам яққол исботлаб турибди. Масалан, юз минглаб долларларни шипириб олган собиқ раҳбар Афзал Эрматовга суд томонидан бор-йўғи 180 миллион сўмлик (тахминан 14 минг доллар) рамзий жарима жазоси берилиши ва уч йилга раҳбарликдан маҳрум этилиши сояда ҳомийлар борлигидан далолатдир. Ўзбек режими ўз халқи учун муносиб иш ўринлари ярата олмаётган бир пайтда, одамларнинг четдан иш топиш эҳтиёжини ҳам фойда олинадиган бизнесга айлантириб олгани – ўлганни устига тепгандек гап. Юртимизда коррупция аралашмаган бирор соҳа қолмади, халқ давлатнинг қайси идорасига кирмасин порахўрлик ва таниш-билишчиликка дуч келади. Шунинг учун халқимиз бундай бузуқ тузумдан воз кечиб, Исломни ҳаёт низоми сифатида татбиқ қилиш учун уни ҳокимият тепасига олиб келишга бор эътиборини қаратиши зарурдир!

Хабар (daryo.uz 21.06.2026й): Марказий банк 2026 йилнинг I чораги бўйича аҳолининг «Истеъмол кайфияти шарҳи»ни тақдим этди.

Изоҳ: Ушбу сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 66 фоизи ўз даромад манбаи сифатида расмий иш ҳақини қайд этган бўлиб, аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Сўровда қатнашганларнинг 68 фоизи келгусида даромади ошишини кутаётган бўлса-да, айни пайтда 77 фоиз аҳоли харажатларининг ҳам тинимсиз ўсиб боришини айтган. Бундан ташқари, аҳоли ўртасида қарз олишга бўлган эҳтиёж кучли – респондентларнинг 56 фоизи келгусида кредит олишга мажбурлигини билдирган. Бундай сўровномалар орқали манфаатдорликка асосланган капиталистик тузумни татбиқ қилаётган ҳукумат халқнинг чўнтагида қанча пул борлигини, уларнинг иқтисодий чидамлилик даражасини ва қайси соҳадан кўпроқ пул шилиб олиш мумкинлигини назорат қилади. Марказий банк аҳолининг харажат кутилмаларини ўрганиш орқали келгусида солиқлар, коммунал тўловлар ёки мажбурий харажатларни яна қанчага ошириш мумкинлигини аниқлайди. Кредитга бўлган эҳтиёжнинг 56 фоизга етганини билиш эса, тижорат банклари учун янги ўлжадир – улар қайси қатламга қандай фоизли қарз тузоқларини қўйишни айнан шу тадқиқотларга таяниб режалаштиради. Бу тадқиқотнинг мақсади – аҳолига ёрдам бериш эмас, балки уларнинг иқтисодий хулқ-атворини тизим манфаатларига мослаб бошқаришдир. Шунингдек, “аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори” деган ибора аслида мамлакатда мустақил иқтисодий қатламнинг деярли йўқ қилинганини англатади. Яъни ҳукумат атайлаб одамларни кичик ва ўрта тадбиркорлик орқали мустақил оёққа туришига йўл қўймай, сунъий солиқлар ва монополиялар билан уларни бўғиб, фақатгина тузумнинг арзон ишчи кучига – ойликка қарам кимсаларга айлантирди дегани. Хулоса қилиб айтганда, Марказий банкнинг ушбу тадқиқоти Ўзбекистондаги иқтисодий тизимнинг халқни даромадли қилишга эмас, уни шилишга мослашганини яна бир бор исботлади. Умуман олганда, капиталистик иқтисод татбиғидан бундан бошқасини кутиш нодонликдир. Ушбу хабардаги воқелик инсон ўз фитратига мос келадиган тузумга нақадар муҳтож эканини яққол далилидир. Бу тузум эса, оламлар роббиси Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ислом бўлиб, уни Халифалик давлатигина татбиқ қилади.

Хабар (ozodlikkanali 22.06.2026й): Ўзбекистонда қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил этувчи Шўртан газ-кимё мажмусини кенгайтириш лойиҳаси давомида пул маблағларини ўғирлаш бўйича йирик жиноий схема фош этилди.

Изоҳ: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти берган расмий маълумотга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Солиқ қўмитаси ҳамда қатор хусусий ширкатлар масъуллари ўзаро тил бириктириб, 5,3 триллион сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, сохта электрон ҳисоб-фактуралар орқали бюджетдан асоссиз равишда 643,2 миллиард сўмлик маблағни ҳосил қилиб, талон-торож қилганлар. Айни пайтда, терговга тортилишидан қўрққан “Ўзбекнефтгаз” мулозими Рустам Юнусов ижтимоий тармоқларда президентга видеомурожаат йўллаб, тизимдаги “катта фигуралар” ва соядаги миллиардерлар уни навбатдаги қурбон – “тансоқчи” сифатида танлашганини, сохта шартномаларга қўл қўйишга мажбурлашганини иддао қилди. Расмий баёнотларда ўндан ортиқ ўрта бўғин мулозимлари ва солиқчиларнинг қамоққа олингани шов-шув қилинаётган бўлса-да, миллиардлаб долларлик лойиҳаларни ўзининг таъсир доирасида ушлаб турган асл эгалари ҳамон сояда қолмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳақли равишда таъкидлаганидек, йиллар давомида ушбу монополистнинг ҳисоботларини текширган халқаро аудиторлар ва рейтинг агентликлари бу схемаларни кўрмаган бўлиши мумкин эмас. Нефт-газ каби стратегик секторда, унда ҳам 2 миллиард долларлик йирик лойиҳада улкан суммалар осонгина талон-тарож қилинганидан президент Шавкат Мирзиёев ва унинг атрофидаги сиёсий элитанинг бехабар қолгани мумкин бўлмаган ишдир. Ўзбекистондаги вертикал бошқарув тизимида ҳар бир йирик молиявий транзакция ва халқаро тендерлар тўғридан-тўғри юқори доираларнинг рухсати ва назорати остида амалга оширилади. Бироқ қилмишлар фош бўлиб, халқ орасида норозилик кучайганда ёки ички иқтисодий инқироз яқинлашганда, тузум ва бошқарув эътиборни бошқа томонга буриш учун Рустам Юнусов каби ижрочиларни “қурбон” сифатида маҳкамага улоқтиради. Бунинг энг аянчли натижаси ўлароқ, Ўзбекистон ўз табиий бойликлари устида ўтириб хориждан, хусусан, Россиядан газ импортини кескин оширишга, яъни иқтисодий ва сиёсий қарамлик занжирига боғланишга мажбур этилмоқда. Мусулмон халқимизга бу каби йирик коррупцион ишлар мавжуд тузумдан юз ўгириб, ўзининг Ислом низоми асосидаги бошқарувига қайтиши учун кучли туртки бўлиши керак.

Хабар (uzdiplomat 22.06.2026й): Президентга маҳалла тизимини рақамлаштириш, молиявий имкониятларини кенгайтириш ва илмий асосда ривожлантириш бўйича янги таклифлар тақдим этилди.

Изоҳ: Унга кўра, ер ва мол-мулк солиғидан маҳаллага қоладиган улуш 10 фоиздан 15 фоизга кўтарилиши, санитария ва ноқонуний қурилиш жарималарининг бир қисми, бўш майдонларни ижарага бериш ва биноларни сотишдан тушган маблағлар маҳалла бюджетида қолиши белгиланмоқда. Шунингдек, 35 та вазирлик тизими уланадиган “Рақамли маҳалла” платформаси ишга туширилиб, муаммоларни олдиндан аниқлаш учун сунъий интеллект жорий этилади. Ўзбек режими ўз назорати ва бошқарувини маҳалладан бошлаш кераклигини аввалдан жуда яхши ҳис этиб келади. 35 та вазирлик тизимини бирлаштирган “Рақамли маҳалла” ва унга сунъий интеллектнинг жорий этилиши ҳам назоратни кучайтиришга қаратилган чоралардан биридир. Маҳалла бюджетини оширишни назарда тутувчи қарорга келсак, бу гўё маҳалла раислари ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг режимга содиқлигини сақлаб туриш мақсад қилинган кўринади. Чунки бу пулларнинг катта қисми турли йўллар билан ўзлаштириб юборилишини режим жуда яхши билади. Ҳукумат маҳалла раисларига бутун халқни назорат қилишдаги бошланғич бўғин сифатида қарайди. Шунга кўра, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан кўзланган мақсад одамлар муаммоларига тўғри ечимлар бериб, уларнинг оғирини енгил қилиш эмас. Балки улар устидаги назоратни кенгқамровли қилиш ва назоратчини “сийлаш”дир. Энг қизиғи, моҳиятан олиб қаралганда, одамлар устиларидаги режим назорати кучайишини ўз пулларига “сотиб олишяпти”. Яъни лойиҳада маҳаллага бериладиган пуллар айнан ўша маҳаллада яшаётган оддий халқ чўнтагидан олинаётган ер ва мол-мулк солиқлари, жарималар ва сотувлардан келиши айтилмоқда. Умуман олганда, президентга киритилган таклифлар режимнинг халқдан ҳимояланишдаги энг биринчи ҳимоя девори – маҳаллани мустаҳкамлашга қаратилган, десак муболаға бўлмайди. Бундай сиёсатни соддароқ қилиб “сопини ўзидан чиқариш” деб аташ мумкин. Зеро, маҳалла бошқаруви топширилган одамлар ҳам шу халқни ичидан чиққан, ўзини мусулмон ҳисоблайдиган, бироқ арзимас дунё матоси учун ўз халқини режимга бўйсундиришда хизмат қилаётган кимсалардир.

Хабар (qalampir.uz 22.06.2026й): 21 июнь куни Андижон вилоятининг Янги Андижон шаҳрида «Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради» шиори остида ўтказилган гала-концертда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг россиялик машҳур телебошловчи ва блогер Виктория Боня билан биргаликда тушган сурати тарқалди.

Изоҳ: Суратни Виктория Боня ўзининг Instagram саҳифаси орқали улашиб, таклиф ва гуллар учун Андижон вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдирган. Маълумот учун, Виктория Боня МДҲ мамлакатлари орасида ўзининг ахлоқсиз чиқишлари, жанжалли воқеалари ва бузуқликни ёядиган контенти билан танилган, 18+ форматдаги “Дом-2” реалити-шоуси орқали машҳурликка эришган манфур бир кимса ҳисобланади. Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган ушбу оммавий форумда вилоят ҳокими бу каби ахлоқсиз лойиҳалар вакиласини шахсан кутиб олиб, унга гуллар тақдим этган. Минглаб ўзбек ёшлари йиғилган майдонда, “Янги Ўзбекистон” шиорлари остида ахлоқсизлик, маънавий бузуқлик тимсоли бўлган кимсаларга ҳурмат-эътибор кўрсатилиши бугунги ўзбек режими ва ундаги мулозимларнинг асл башарасини, иккиюзламачи қиёфасини яққол очиб бермоқда. Бир томондан, минбарлардан туриб “миллий қадриятлар”, “маънавият” ва “соғлом авлод” ҳақида айюҳоннос солаётган ҳокимлар ва раҳбарлар, иккинчи томондан, айни шу кимсалар Ғарб, рус оммавий маданиятининг тубан, фаҳшга ботган, беҳаё вакилларини юртга таклиф қилиб, уларнинг пойига гул сочмоқда. Бу ҳолат шуни кўрсатадики, режим учун ёшларнинг ахлоқи, иймони ва маънавий софлиги заррача аҳамиятга эга эмас. Уларнинг ягона мақсади – ёшлар қатламини мана шундай хорижлик блогерлар, енгил-елпи шоулар, яъни чалғитувчи омиллар орқали асл сиёсий-иқтисодий воқеликдан узоқлаштириш, фикрсиз, онгсиз ва нафсига қул бўлган тўда сифатида шакллантиришдир. Ушбу мудҳиш манзара Ғарб дунёқарашининг жамиятни қай даражада чиритишига, чўктиришига оид навбатдаги жонли далилдир. Бошқа томондан эса, қаёқдаги бузуқ кофир кимсаларнинг бемаъни шоу тадбирларига халқимизнинг миллионлаб маблағлари сарфланяпти. Ҳатто ҳукумат вакиллари бу ахлоқсизликни тўхтатиш ўрнига, улар билан ёнма-ён туриб суратга тушишни ўзларига фахр деб билишмоқда. Мусулмон ёшларнинг онгги ва ахлоқини бундай заҳарлардан фақатгина шариат қонунлари асосида қуриладиган ва софликни ҳимоя қиладиган Исломий давлатчиликкина асраб қола олади.

Хабар (gazeta.uz 24.06.2026й): Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара демаркацияси доирасида навбатдаги ер алмашинувини амалга оширди.

Изоҳ: Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозовнинг маълум қилишича, илгари Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган, 2,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистон таркибига ўтди. Эвазига Ўзбекистон томонига майдони бўйича тенг қийматли ер участкалари топширилди. Бир қарашда, икки давлат раҳбарларининг ушбу чегара демаркацияси ва ер алмашинуви “тарихий ютуқ” ёки “ҳудудий баҳсларнинг якуни” деб талқин қилинаётган бўлса-да, аслида бундай сиёсий келишувлар минтақадаги тизимли муаммонинг ҳақиқий ечими бўла олмайди. Эътибор бериш керакки, бундай ер алмашишлар жуда узоқ вақт давом этадиган, бюрократия ва режимларнинг ўзаро шахсий манфаатлари тақозо қиладиган мураккаб жараёндир. Бунга Сўх тумани каби анклавлар аҳолисини ўнлаб йиллардан бери қийнаб келаётган ҳудудий бўлинишлар муаммоси бугунги кунгача ўз ечимини кутиб ётгани ҳам бунга ёрқин мисолдир. Шунинг учун минтақа аҳолиси бу сохта ва атай айқаш-уйқаш қилиб ташланган чегаралар аслида қачон пайдо бўлган, кимга ва нимага керак, деган савол ҳақида жиддий фикрламоғи лозим. Чунки айнан шу тортилган чизиқлар муаммонинг бош илдизидир. Улар биз мусулмонларнинг куч-қудрати ва бирлигини зое қилаётган, сиёсий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқараётган катта балодир. Аммо устимиздаги режимлар чегарани мустаҳкамлаш, баъзи келишувлар тузиш билан халқ кўзини бўяшдан нарига ўтишмаяпти. Аслида чегарани тартибга солиш эмас, балки уларни тамоман бекор қилиш ва совет-рус мустамлакачилиги давридан қолган кишанлардан озод бўлиш сари қадам ташлашлари лозим эди. Кўриб турганимиздек, бўйнимизга ташланган сиртмоқ бугун ҳам бизни фақат орқага тортмоқда, тарқоқлик, қолоқлик ва заифлик ботқоғига ботирмоқда. Аввалдан таъкидлаб келяпмизки, минтақадаги чегара ва ҳудудий баҳсларнинг, сув ва ер муаммоларининг асл ечими – мустамлакачилар томонидан чизилган ушбу сохта ва сунъий чегараларни бутунлай йўқ қилиб, ўз динимиз – Исломимиз буюрган ягона давлатга бирлашишимиздадир!

Форуқ    

27.06.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарбнинг кофир қўшинлари мусулмонларга дўст бўлишлари мумкин эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Усмоний Халифалик заминидан туриб, фарзандларимизни қирғин қилишни ва бомбалашни эълон қилишмоқда! Эй Эрдўған бу қандай хорлик?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оли Сауд ҳукмдорлари яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш сари шахдам қадам ташлашмоқда!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/