| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
27.05.2024
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 20.05.2024й): Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида камида учта тижорат банкида исломий молиялаштириш мезонлари ва тартибларини жорий этиш ҳамда исломий молиялаштиришнинг қонунчилик базасини шакллантириш вазифаси белгиланган.  Исломий банк ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиш учун унинг тарихига тўхталиб ўтсак. 1971 йилда Мисрда биринчи исломий банк – “Носир ижтимоий банки” таъсис этилди. 1975 йилда эса Жиддада Исломий Ривожланиш банки, сўнгра исломий молия уйи таъсис этилди. Бу банк исломий деган ном остида подшоҳ Файсал  тарафидан таъсис этилган биринчи молиявий мажмуа ҳисобланади. Унинг ортидан кўзланган махфий мақсад Саудия ва Британиянинг минтақадаги манфаатларига хизмат қиладиган лойиҳаларни пул  билан таъминлаш эди. Британия Ғарб давлатлари орасида биринчи бўлиб исломий банк ишини қабул қилди. Буни ўзининг HSBC (Эйч-Эс-Би-Си) банки орқали амалга оширди. Бундан маълум бўладики, Исломий банк мустамлакачи кофир Британия томонидан мусулмон юртларга кириб бориш учун туйнук сифатида фойдаланилган. Албатта, Исломий банк очиш кейинчалик бошқа мусулмон юртларида ҳам кенгайди. Демак, хулоса қилиш мумкинки, Исломий банкнинг Ўзбекистонда очилиши ҳам аслида Ғарб мустамлакачи давлатлари манфаати учундир. Шу сабабли мусулмон халқимиз “Ислом молияси”, “Исломий банк”, “ҳалол стандартлар” каби баъзи Исломий атамалар ва шубҳали фатволар аралашган бундай молиявий ишларда иштирок этишдан сақланишлари лозим. Бугунги кунда капиталистик иқтисод низомидаги айрим молиявий хизмат ва маҳсулотларга Ислом тўни кийдирилиб, уларни шаръий тарафдан оқлаб берадиган шубҳали фатволар билан бўяб-бежалган. Айниқса, ҳозирги ҳалол-ҳаром қасддан аралаштириб юборилаётган ва натижада уларни ажратиб олиш қийинлашиб бораётган бир даврда, мусулмонлар жуда хушёр бўлишлари талаб этилади. Албатта, Ислом тузуми ва унинг иқтисодий низомини тўла татбиқ қилиш билангина бундай ҳолатга барҳам бериш мумкин холос. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида айрим иштибоҳли (ҳукми ноаниқ) ишлар ҳам борки, уни аксар одамлар билишмайди. Ким ўша иштибоҳли нарсалардан-да сақланса, дини ва ор-номусини пок сақлашга интилибди. Ва кимки, шубҳали нарсаларга ўралашаверса, у ҳаромга ҳам қўл уради…”.

Хабар (daryo.uz 22.05.2024й): Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳамда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди.

Изоҳ: ОАВда тарқатилган хабарларда айтилишича, Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, котиб ўринбосарининг сафардан мақсади демократик бошқарув, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш ва диний эркинлик масалаларини муҳокама қилишдир. Америка бошлиқ Ғарб давлатлари илгари сураётган инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ва болалар ҳуқуқи каби нарсалар аслида қуруқ сафсата эканини одамлар, хусусан мусулмонлар аллақачон англаб етишди. Чунки мана шу Америка лаънати яҳуд режимининг Фаластин мусулмонларини оммавий қирғин қилишига нафақат қўйиб беряпти, балки уни бор имконияти билан ҳимоя қиляпти, молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаяпти. Мусулмонлар устида шунча жиноятларни қила туриб, яна ҳеч нарса бўлмагандай юртимизга келиб инсон ҳуқуқлари, диний эркинликлардан оғиз очяпти. Ахир, бундан ҳам ортиқ сурбетлик бўлиши мумкинми?! Шунинг учун халқимиз Фаластиндаги биродарларимизнинг қони дарё бўлиб оқаётганига сабабчи бўлаётган Америкадек ашаддий душманимизнинг ифлос қадамлари юртимизда мустаҳкамланишига асло рози бўлмаслиги керак. Зотан, унинг расмийлари қўяётган талаб ва тавсияларидан мусулмон халқимизга бирор яхшилик келмайди. Аксинча, уларнинг ягона мақсади – Американинг нуфузи ва таъсирини кенгайтиришдир. Унутмаслик керакки, Америка қайси бир халқ ва давлатни ўз таъсир доирасига олишни мақсад қилса, эркинлик, инсон ҳуқуқлари каби услубларини ишга солади. Демак, бу кофир мустамлакачи давлатлар расмийлари қаерга ташриф буюрмасин, мусулмонлар учун бу ўта хатарлидир. Булардан келаётган хатарларга чек қўйишнинг ягона йўли эса – олам мусулмонларини битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклашдир. Халифалик тикланмас экан, на Америка ва на Россиянинг хатарларидан омонда бўламиз. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (яъни Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 22.05.2024й): Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, бошқа соҳаларни бўлгани каби санъат ва маданиятни ҳам қўллаб-қувватлаш керак.

Изоҳ: Мусулмон халқимизга ёт бўлган “Овоз” каби Ғарб лойиҳаларига миллиардлаб пул сарфланаётганлиги ҳақиқатда танқид қилишга арзийдиган иш. Бундан аввал ҳам Маданият вазирлиги кераксиз веб-сайтлар ва портал яратиш учун 1 млрд. сўм, мобил саҳна сотиб олиш учун 15,5 млрд. сўм сарфлаган эди. Умуман олганда, 2024 йилда Маданият вазирлиги учун ғазнадан 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Ислом нуқтаи назаридан қаралганда, бундай вазирлик мавжуд бўлишининг ўзи жоиз эмас. Айниқса, у мусулмонларга тамоман ёт бўлган концерт, спектакл, “Овоз” каби лойиҳалар ва яна бошқа турли даҳмазаларни ташкил қилиб, улкан маблағларни кўкка совураётган бўлса, албатта, бундай вазирликнинг турган-битгани мусулмон халқимизга ортиқча юк ва кони зарардир. Шунингдек, бу вазирлик ҳукумат тарғибот машинасининг бир қисми ҳисобланади. Айнан у ҳозирги ғайриисломий сиёсатни халқимизга чиройли кўрсатиш, ватанпарварлик каби тубан ғояларни тарғиб қилиш, турли фасод тарқатувчи тадбирларни уюштириб ёшларимиз тарбияси, одоб-ахлоқини издан чиқариш каби ношаръий ишларнинг бошида туради. Гап бюджет тақчиллиги вақтида бу каби исрофгарчиликлар ҳақида борар экан, Маданият вазирлигининг беҳуда сарф-харажатларидан-да улканроқ маблағлар кўкка совурилаётган, талон-тарож қилинаётган бошқа соҳаларга ҳам халқимиз эътиборини қаратиши лозим. Масалан, бошқарув харажатлари, яъни ўзбек амалдорлари харажатлари учун 2019 йилда 3,7 трлн. сўм ажратилган бўлса, 2023 йилда эса бундан 4,6 баробарга кўпроқ – 17 трлн. сўм ажратилган. Балки мана шу ими-жимида қилинаётган қинғир ишлардан омма эътиборини буриш учун Маданият вазирлигидаги ноўрин сарфлар ҳақида кўпроқ шов-шув кўтарилгандир. Умуман олганда, мусулмонларнинг моли ҳозирги демократик тузум татбиқи сабабли самарасиз ва ножоиз ишларга ўйламасдан сарфлаб юбориляпти. Халқимизнинг моли ва ҳаққи бундай бемаъни, беҳуда ишларга сарфлаб юборилишига фақат Ислом тузуми ва унинг Байтул-молга доир аҳкомларини татбиқ қилиш билангина чек қўйиш мумкин бўлади. Аллоҳ таоло бундай дейди:

يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

– “Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас”.                                                                               (Аъроф:31)

Хабар (gazeta.uz 22.05.2024й): Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд долларга тенг навбатдаги суверен халқаро облигациялари 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Облигациялардан тушган маблағ Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Изоҳ: Маълумки, ушбу облигациялар давлат кафолати остида чиқарилади, яъни облигациялардан тушган маблағларни, уларни сотиб олганларга давлат фоизлари билан қайтариб беришни кафолатлайди. Бошқача айтганда, облигациялар риболи кредит ва қарз олишнинг бир тури ҳисобланади. Бу эса, шаръан асло жоиз эмас. Бундан ташқари, облигациядан тушган маблағлар Ўзбекистонда давлатни кучайтириш, масалан, оғир саноатни ташкил қилиш ва уни ривожлантириш учун сарфланмайди. Балки, хабарда айтилганидек, бюджет тақчиллигини қоплаш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари каби шубҳали ва заҳриқотил лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади. Натижада давлат яна қарзга ботади, иқтисодий аҳволи баттар оғирлашади. Ўзбек ҳукумати бундай қимматли қоғозлар чиқаришни, катта эҳтимол билан ХВЖ, ЖБ каби халқаро ташкилотлар “тавсия”лари асосида амалга оширмоқда. Бироқ ҳукуматнинг мустамлакачи Ғарб манфаатларига хизмат қилувчи ушбу ташкилотлар йўриғига юраётгани фалокатга қараб қадам босишдан бошқа нарса эмас. Бу ҳозирнинг ўзида бюджет тақчиллигининг ортаётгани, миллий валютанинг борган сари қадрсизланиб кетаётгани кабиларда очиқ намоён бўлиб турибди. Давлатни бундай таназзулдан қутқариб, саноатлашган ва тараққий этган кучли давлатга айлантириш учун, албатта, Ислом тузуми ва унинг иқтисодий низомини татбиқ қилишдан ўзга йўл йўқ. Аллоҳ таоло дейди:

إِنَّ هَـذَا الْقُرْآنَ يِهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْرًا كَبِيرًا 

– “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир”.                                                    (Исро:9)

Хабар (gazeta.uz 25.05.2024й): Янги ўқув йилидан ОТМларда давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти сифатида ажратилади. Таълим гранти фақат биринчи йил учун берилади, кейинчалик юқори рейтингга эга талабалар ўртасида тақсимланади.

Изоҳ: Президентнинг 24 майдаги фармонига кўра, эндиликда бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. Иккинчи ва кейинги йилларда грантлар университет томонидан юқори академик рейтингга эришган ва ижтимоий фаоллик кўрсатган талабалар ўртасида табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади. Таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади. Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант, таълим грантидан фарқли ўлароқ, талабанинг бутун ўқиш даври учун тўлиқ миқдорда ажратилади. Ушбу янги тартибга кўра, демак, таълим учун давлат гранти ҳам, талабалар учун ажратиладиган стипендия ҳам қисқартирилади. Давлат бюджети тақчиллиги ортиб бораётганини ҳисобга олсак, бундай чора таълимга ажратилаётган маблағларни иқтисод қилиш учун бўлаётганини англаб олиш қийин эмас. Бундан ташқари, мазкур чоралар шундай ҳам коррупцияга ботиб ётган таълим тизимида янги коррупцион йўлларнинг пайдо бўлишига йўл очади. Ҳукумат бугун бюджет тақчиллигини қисқартириш учун аҳолининг асосий эҳтиёжларини таъминлашга ажратилаётган маблағларни кесиб-йўниш устида бош қотираётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Ҳолбуки, ҳукумат давлат бошқаруви сарф-харажатларига триллионлаган маблағларни аямаяпти, амалдорларнинг қимматбаҳо машина ва телефонлар сотиб олаётганига кўз юмяпти. Масалан, 2023 йилда бошқарув харажатлари учун 17 трлн. сўм ажратилган. Бу эса доллар ҳисобида қарийб 1 млрд. 400 млн. долларни ташкил қилади. Ахир, бу ўта кетган ноинсофлик эмасми?! Бошқарувда турли тайини йўқ идора ва лавозимларни ташкил қилинаётгани-ку алоҳида масала. Энди Исломдаги таълим тизимига келсак, унда таълим барча учун бепул бўлади, олий таълимни ҳам имкон қадар бепул қилишга ҳаракат қилинади. Тарихда мусулмонлар Ислом давлати соясида таълим борасида юксак чўққиларни забт этгани, ҳамма учун  юқори сифатли таълим ва кенг илмий имконият яратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Исломда илмнинг юксак қадри бор ва талаби илм эса фарз амал ҳисобланади.

Хабар (gazeta.uz 25.05.2024й): Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги нархлар 2023 йил якунига кўра ошиб кетган миқдорларда ҳолича қолмоқда ва уй хўжаликлари даромадларидан тезроқ ўсмоқда. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида айтилди.

Изоҳ: Марказий банк шарҳига кўра, 2023 йилда уй-жойнинг бозор қиймати 36%га, аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 17%га ошган, яъни кўчмас мулкнинг бозор нархи ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 2,1 баробар тезроқ ўсган ва бу ҳолат ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда. Маълумки, юртимиз аҳолиси ўсиб боряпти ва табиийки, уй-жойга бўлган талаб ҳам муттасил равишда юқорилаб бораверади. Бироқ шу ўсаётган талабга яраша бозорда таклиф етарли даражада эмас. Соддароқ айтганда, уй-жой учун бўлган талаб етарли даражада қондирилмаяпти. Афтидан, қурилиш материаллари ва уй-жойлар қурилиши бозори йирик ширкатлар томонидан монополия қилиб олингани ҳамда нархлар спекуляцияси натижасида нархлар сунъий равишда қимматлаштириляпти. Бундан аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, аҳоли уй-жой сотиб олишда асосан ўз маблағларига таянади, яъни риболи ипотека кредити олишга кўп ҳам рағбати йўқ. Бироқ уй-жой нархларининг бу даражада қимматлашаётгани одамларни ипотека кредити олишга мажбур қилиши мумкин. Бунинг устига, ипотека кредити олишни осонлаштирилгани ҳам яна бир туртки бўлади. МБнинг мазкур шарҳида айтилишича, 2023 йилда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1000 нафарига ипотека кредити олувчилар сони 11 фоизга ошиб, йил охирига келиб 17 нафарга етган. Булардан шундай тасаввур пайдо бўляптики, одамларни ўз маблағлари ҳисобидан уй-жойли бўлиш имконияти сунъий пасайтирилиб, уларни банклар билан боғлиқлигини кучайтириш мақсад қилиняпти. Бунинг оқибатида улкан маблағлар йирик капиталист бойлар қўлида тўпланиб қолади, одамларнинг эса қарздан боши чиқмай, бир умр уни узиш учун ишлашга маҳкум бўлишади. Халқимиз устида капиталистик иқтисод низомининг бундай ҳалокатли оқибатлари ҳукмрон бўлиб олмасидан олдин Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилиш нафақат шаръий вожиб, балки ҳаётий зарурат ҳам бўлиб қолмоқда.

كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

– “Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун”.                          (Ҳашр:7)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

27.05.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик!

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломсиз бугунги хорликдан чиқиб бўлмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони халқаро манфаатлар билан регионал кескинликлар ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/