Мусулмонлар армияларига: Агар Исро масканига ёрдам бериш учун сизлар ҳаракатга келмасангиз, унда ким?!

Мусулмонлар армияларига: Агар Исро масканига ёрдам бериш учун сизлар ҳаракатга келмасангиз, унда ким?!
«Ҳайкал ташкилотлари» деб аталмиш сохта гуруҳлар ва экстремистик-кўчманчи тўдалар 2026 йил 23 июль пайшанба куни бир кун ичида бостириб кирувчилар сони беш минг кишилик чегарадан ошишини мақсад қилган ҳолда Масжидул Ақсога кенг кўламли бостириб киришни амалга оширди. Тайёргарликлар фақатгина бостириб киришларда иштирок этувчилар сонини ошириш билан чекланиб қолмай, балки Масжидул Ақсо ҳовлилари ичида Талмуд маросимларини, жумладан жамоавий ибодатларни ва сажда қилишни ҳамда диний ўрамаларни олиб кириш ва уларни ошкора ўқишни жадаллаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Ар-Роя: Албатта, вазият ўта оғир ва ўз вазифасини адо этмаётган ҳар бир қодир кишининг зиммасидаги гуноҳ ўта улкандир! Зеро муборак Фаластин замини босиб олинганидан бери, яҳудий вужуди – Фаластин ва Умматга қарши тил бириктиришдан нарига ўтмаган ҳукмдорларни сариқ чақага олмаган ҳолда – унинг аҳлини бадарға қилишга ва муқаддасотларини таҳқирлашга интилиб келмоқда. Ғарб давлатларига келсак, улар яҳудий вужудига ёрдамнинг барча шаклларини тақдим этишдан бир лаҳза ҳам кечикмадилар. Шундай экан, агар Уммат армиялари ўзларининг Ақсоларига ва севиклилари Муҳаммад ﷺ нинг Исро масканига ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасалар, унда ким ҳаракатга келади?!
Бўлажак озодлик жангида иштирок этадиган кишининг шарафи — ўта улуғ шарафдир! Аллоҳ таоло уларни «улкан куч-қудрат эгалари бўлган бандаларим» деб васф этганининг ўзи уларга кифоядир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿فَإِذَا جَاء وَعْدُ أُولاهُمَا بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَاداًلَّنَا أُوْلِي بَأْسٍ شَدِيدٍ فَجَاسُواْ خِلاَلَ الدِّيَارِ وَكَانَ وَعْداً مَّفْعُولاً﴾
«Бас, қачонки иккисидан аввалгисининг ваъдаси келганида, устингизга улкан куч-қудратга эга бўлган бандаларимизни юбордик, бас, улар диёрлар оралаб (сизларни излаб) кездилар. Ва бу амалга ошажак ваъда эди» (Исро сураси, 5-оят).
Ва яна Аллоҳ субҳанаҳу айтади:
﴿فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ لِيَسُوؤُواْ وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُواْالْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوْاْ تَتْبِيراً﴾
«Бас, қачонки охират ваъдаси келганида, юзингизни қора қилишлари, Масжидга худди биринчи марта кирганларидек киришлари ва эгаллаган нарсаларини бутунлай вайрон этишлари учун (уларни юбордик)» (Исро сураси, 7-оят).
Бас, мусулмонларнинг биринчи қибласи ва муқаддас Ҳарамларнинг учинчиси бўлмиш Масжидул Ақсога ёрдам бериш учун ҳар бир аскар ва зобит енг шимариши ва дарҳол йўлга чиқмоғи фарздир! Кимки буни қилмаса, унга пушаймонлик ва қайғу бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِلَّاتَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَاتَضُرُّوهُ شَيْئًا ۗ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾.
«Агар (жиҳодга) чиқмасангиз, У сизларни аламли азоб билан азоблайди ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур ва Унга ҳеч қандай зарар етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир» (Тавба сураси, 39-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ