| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

  • ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

  • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

  • Халифалик жамият рўбарў келаётган чақириқларга қандай муомала қилади?

  • Эй мусулмонлар, келинг, ўз тиканимизни ўз қўлимиз билан суғуриб ташлайлик ва елкамиздаги рувайбизаларни улоқтирайлик!

  • Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

  • Капитализмдан келиб чиққан дунёнинг бахтсизлиги ва машаққати фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билангина бартараф бўлади

  • Мусулмонлар армияларига: Агар Исро масканига ёрдам бериш учун сизлар ҳаракатга келмасангиз, унда ким?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

By htadmin
01.08.2026
0
Share:

ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

Биз яшаётган аср фан-техника чўққига чиққан, космос забт этилган ва «инсон ҳуқуқлари» баланд минбарлардан куйланадиган давр деб мақталади. Аммо бу ялтироқ витринанинг ортига боқсангиз, инсоният ўз тарихидаги энг аянчли маънавий ва иқтисодий инқирозни бошдан кечираётганига гувоҳ бўласиз. Ер юзида урушлар тўхтамаяпти, очкўзлик устига қурилган тизим сунъий равишда озиқ-овқат ва энергия нархларини шишириб, миллионлаб одамларни бир парча нонга муҳтож қилмоқда.

Бугун инсоният дуч келган бу улкан фожиаларнинг сабаби ер юзида ресурсларнинг етишмаслиги эмас. Муаммо — дунёни бошқараётган, очкўзлик ва инсонни инсон томонидан қул қилиниши устига қурилган капиталистик мафкура ва унинг яроқсиз тузумидир. Капитализм инсонларни жисмоний занжирлардан халос қилгандек кўринса-да, аслида уларни кўринмас молиявий занжирлар билан банд этди.

Капиталистик иқтисодиётнинг олий мақсади инсон фаровонлиги эмас, балки «максимал фойда олиш» ва бойликни бир ҳовуч элита қўлида жамлашдир. Бу мафкура Ғарб дунёсида «гўзал ҳаёт» рекламасини қилаётган бир пайтда, дунёнинг бошқа нуқталарида инсониятни шафқатсизларча қул сифатида ишлатмоқда.

Биз миниб юрган беозор «экологик тоза» электромобиллар ва қўлимиздаги замонавий смартфонлар ичида Конгонинг заҳарли тупроқларида ҳеч қандай ҳимоя кийимларисиз, кунига атиги 1-2 доллар эвазига қулдек ишлатилаётган 40 000 дан ортиқ гўдакларнинг кўз ёши бор. Капиталистик гигантлар Европада тоза ҳаво ва яшил табиат ҳақида бонг ураётган бир пайтда, Африка болаларининг соғлиғи ҳисобига ўз капиталини миллиардлаб долларга оширмоқда.

Бу зулм фақат конларда эмас, замонавий заводлар ичида ҳам давом этмоқда. Машҳур брендларга телефон ва қурилмалар йиғиб берувчи Хитойдаги улкан заводларда ишчилар суткасига 14 соатлаб, ҳарбий интизом остида ва камситувчи маош эвазига ишлатилади. Ички босим ва инсонийликдан маҳрум бўлиш натижасида ишчилар оммавий равишда бино деразаларидан ўзларини ташлаб, ўз жонига қасд қила бошлаганида, тизим раҳбарлари уларнинг шароитини яхшилаш ўрнига, бинолар атрофига одамлар ўзини пастга ташламаслиги учун тўрлар ўрнатиб қўйди. Бу — капитализм учун инсон шунчаки тезроқ ишлаши керак бўлган занглаган «винт» эканлигининг яққол исботидир.

Ҳатто фан-техника ютуқлари, сунъий интеллект ва автоматизация ҳам бу тизим қўлида инсониятга қарши қуролга айланди. Технология инсоннинг оғир меҳнатини енгиллаштириши керак эди, аммо капитализм шароитида у миллионлаб ишчиларни кўчага ҳайдаб, бир ҳовуч рақамли корпорацияларнинг чўнтагини қоппайтириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Замонавий капитализмнинг энг катта фирибгарлиги — ҳеч қандай моддий кафолатга (яъни олтин ё кумуш балансига) эга бўлмаган қуруқ қоғоз пул тизими ва рибо (фоиз) устига қурилган банклардир. Инсонлар ўзларининг бошпана, тиббиёт ва таълим каби энг бирламчи эҳтиёжларини қондириш учун банклардан узоқ муддатли кредитлар олишга мажбур. Натижада, инсон ўз ихтиёри билан ҳар куни эрталаб ёқтирмаган, соғлиғини йўқотадиган иш жойига югуришга мажбур. Чунки унда танлов йўқ — агар у бир ой маош олмаса, банк унинг уйини тортиб олади ва кўчада қолдиради. Бу — тарихдаги энг такомиллашган занжирсиз қулдорлик тизимидир. Илгари қулларни қамчи билан ишлатишган бўлса, бугун капитализм уларни «кредит графиги» билан занжирлаб қўйган.

Охирги йилларда дунёни ларзага келтирган глобал инфляция ҳам табиий жараён эмас. Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, нархларнинг кескин кўтарилишига хомашё етишмовчилиги эмас, трансмиллий нефть, газ ва озиқ-овқат корпорацияларининг ўз фойдаларини ошириш учун нархларни сунъий равишда шишириши, яъни «очкўзлик инфляцияси» сабаб бўлди. Бутун дунёда оддий инсонлар бир парча нон ва иссиқлик учун икки баробар кўп пул тўлаб, тирик қолиш илинжида кун кечираётган бир пайтда, ушбу глобал корпорациялар ўз тарихидаги энг юқори даромад рекордларини янгилашмоқда. Дунёдаги энг бой 5 нафар миллиардернинг умумий бойлиги охирги йилларда икки баробардан зиёд кўпайган бир пайтда, ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқлик чегарасида кун кечирмоқда.

Инсоният бу зулмдан қутулиши учун капитализмни шунчаки ислоҳ қилиш фойда бермайди. Ягона муқобил ва ҳақиқий ечим — бутун борлиқни ва инсон табиатини энг яхши билувчи Зот  томонидан нозил қилинган Ислом низомидир. Ислом жамиятдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни тубдан ва мукаммал ҳал қилади:

 * Уммат (умумий) мулки: Исломнинг энг катта иқтисодий инқилоби шундаки, инсоният ҳаёти учун доимий аҳамиятга эга бўлган барча табиий бойликлар — сув манбалари, ўрмонлар ва ер ости конлари (нефть, газ, олтин, кумуш, кобальт в.б.) ҳеч қачон очкўз корпорациялар томонидан хусусийлаштирилиши мумкин эмас! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда (энергия манбаларида)». Бу бойликлар омма халқникидир. Ундан тушган миллиардлаб долларлик фойда бир ҳовуч олигархларга эмас, халқнинг бепул тиббиёти, таълими ва инфратузилмасига сарфланади.

 * Рибонинг тақиқланиши ва барқарор пул стандарти: Ислом иқтисодиётида банкларнинг ҳаводан пул чиқариб, инсонларни умрбод қарздор қилиб қўйишига йўл қўйилмайди. Рибо (фоиз) қатъиян ҳаром қилинган. Пул ўз-ўзидан пул туғмаслиги лозим, у фақат реал ишлаб чиқариш ва ҳалол меҳнат-ҳалол тижорат орқали айланиши шарт. Шунингдек, пул ўз реал қийматига эга бўлган олтин ва кумушга асосланади, бу эса сунъий инфляцияни бутунлай йўқ қилади.

 * Тизимли ижтимоий кафолат ва келажак технологиялари ечими: Исломда бойликнинг фақат бир гуруҳ одамлар ўртасида айланиб юриши тақиқланади. Закот тизими ва умумий мулклардан тушадиган даромадлар ҳисобидан жамиятнинг ҳар бир аъзосига, унинг меҳнат қилиш-қилмаслигидан қатъий назар, энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари — озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва тиббий хизмат тўлиқ кафолатлаб берилади.

Айнан мана шу тизим туфайли, келажакда сунъий интеллект ва юксак технологиялар ҳаддан ташқари ривожланиб, машиналар одамларнинг иш ўринларини эгаллаб олган тақдирда ҳам, инсоният фожиага юз тутмайди. Капитализм шароитида автоматизация ишчиларни кўчада қолдирувчи офат бўлса, Ислом давлатида (Байтулмол кафолати остида) умумий мулклардан келадиган даромад халққа барибир тақсимланаверади. Шу сабабли, роботлар оғир ва тинимсиз ишларни бажаради, инсон эса кундалик тирикчилик учун қулдек югуришдан озод бўлиб, ўз вақтини илм-фан кашфиётларига, юксак маънавиятга, оиласи тарбиясига ва Яратувчига ибодат қилишга бағишлайди. Исломда технология инсонни кўчага ҳайдайдиган бало эмас, уни озод қиладиган ҳақиқий неъматга айланади.

Капитализм инсониятга гўзал ваъдалар берди, аммо амалда унинг маънавиятини вайрон қилди, оила институтини йўқотди ва миллиардлаб инсонларни замонавий қулларга айлантирди. Бу зулм занжирини парчалаш ва ҳақиқий озодликка эришиш учун бутун инсоният иккита стратегик қадамни ташлаши лозим:

  1. Ислом мафкурасини онгли равишда қабул қилиши.

Ислом шунчаки масжидлар доирасига чекланган шахсий ибодатлар мажмуаси ёки руҳий таскин берувчи расм-русумлар дини эмас. Ислом — инсон ҳаётининг барча жабҳаларини: сиёсат, иқтисод, ижтимо, таълим ва суд тизимини бошқарадиган мукаммал ва теран ҳаёт мафкурасидир. Инсоният капитализмнинг заҳарли ғояларидан қутулиши учун Ислом низомини кўр-кўрона эмас, онгли равишда, ақлий ва фикрий изланишлар орқали ўрганиши лозим. Биз Исломнинг иқтисодий ва ижтимоий адолатини инсониятни қуллик ва тенгсизлик балосидан қутқарувчи ягона ҳаётий муқобил сифатида англаб етишимиз ва қабул қилишимиз шарт.

  1. Исломий адолатни ўрнатувчи Халифалик давлатини барпо этиш.

Капитализм — бу шунчаки назария эмас, у давлатлар, қонунлар ва полиция тизими орқали ҳимоя қилинадиган кучдир. Демак, унга қарши фақатгина қуруқ насиҳат билан курашиб бўлмайди. Капиталистик зулм тизимини бутунлай парчалаш ва унинг ўрнига умумбашарий адолатни қарор топтириш учун Ислом шариатини тўлиқ татбиқ этадиган Исломий давлатни барпо этиш бутун инсониятнинг устувор вазифасидир.

Айнан мана шу Адолат Давлатигина трансмиллий корпорацияларнинг табиий бойликлар устидаги монополиясини тугатади, ер ости конларини халққа қайтаради ва инсонни инсонга қуллик қилишдан қутқариб, оламлар Раббисига қуллик қилиш орқали ҳақиқий ҳурликка олиб чиқади.

Дунё бугун Исломнинг иқтисодий адолатига ва пок маънавиятига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Замонавий занжирлар фақатгина фикрлар ўзгарганда, инсоният капитализмнинг ботил мафкурасидан воз кечиб, Ислом мафкурасини онгли суратда қабул қилганда ва Ер юзида илоҳий адолатни устувор қилувчи Исломий давлатни қайта барпо этгандагина бутунлай парчаланиб кетади. Бу эса, Аллоҳнинг изни билан, албатта, яқиндир! Аллоҳ таоло айтади:

﴿لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ‎﴿٤﴾‏ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ‎﴾‏

“Барча иш аввалу-охир Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг ғолиб ато қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир.”

Абдуллох

01.08.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Миссионерлик ва илм фаннинг Исломий Давлатни қулашидаги роли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Картер: Осиё давлатлари Хитойга қарши туришда АҚШ билан яқин муносабат ўрнатмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти суриялик қочқинларга қилинган ҳужумларни қоралайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/