| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

  • Халифалик Барак ва унга ўхшаган мустамлакачиларнинг илдизига болта уради

  • Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

  •  Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир

  • Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор?

  • Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›5+1 форматидаги яна бир саммит

5+1 форматидаги яна бир саммит

By htadmin
11.10.2026
0
Share:

5+1 форматидаги яна бир саммит

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ифодаловчи 5+1 форматидаги саммитлар кенг тарқалмоқда. Бунинг сабаби дунёда содир бўлаётган муҳим воқеалар, геосиёсий ўзгаришлар, қонли можаролар, иқтисодий урушлар, санкциялар ва муҳим савдо йўлларининг ёпилиши каби омиллар Марказий Осиёнинг аҳамиятини тобора ошираётганидир. Бошқача айтганда, Марказий Осиё товарларни экспорт қилиш учун қўшимча бозор ва ресурслар, айниқса ноёб металлар манбаи сифатида янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли 5+1 форматидаги саммитлар давлат раҳбарлари иштирок этадиган даражага кўтарилди. Бундай саммитлар ҳар бир давлат билан алоҳида ҳамкорлик қилиш ўрнига, минтақанинг барча давлатлари билан бир вақтнинг ўзида ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Шу нуқтаи назардан, Жанубий Корея ҳам Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди. 16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея президенти ва Марказий Осиёнинг беш давлати — Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарлари иштирокида биринчи саммит бўлиб ўтди. Ушбу саммит 5+1 форматидаги учрашувлар занжирига яна бир ҳалқани қўшди. Ундан кейин уч кун давомида икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Саммит доирасида энергетика, кончилик, инфратузилма, технология ва инвестициялар соҳаларида 70 дан ортиқ битим ҳамда англашув меморандумлари имзоланди.

Аслида, бундай ҳамкорлик янги эмас. Жанубий Корея ва Марказий Осиё ҳамкорлик форуми 2007 йилда ташкил этилган. Дастлаб у ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ўтказилган, кейинчалик эса вазирлар даражасига кўтарилган. Бироқ илгари давлат раҳбарлари даражасида учрашув ўтказилмаган эди.

Жанубий Кореяни ҳамкорликни шу қадар юқори даражага кўтаришга ундаётган бир қанча сабаблар мавжуд. Уларнинг энг муҳимларидан бири — ресурслар масаласидир. Жанубий Кореянинг ўз ресурслари чекланган, шунинг учун у хориждан ресурслар импорт қилишга қарам. Бугунги геосиёсий ўзгаришлар ва дунёдаги можаролар эса ушбу ресурсларни етказиб бериш занжирларига таъсир кўрсатиб, турли хавф-хатарларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ресурсларга камбағал бу давлат нефть, уран ва бошқа стратегик аҳамиятга эга металларни етказиб бериш манбаларини диверсификация қилишга интилмоқда.

Яна бир ташвишли жиҳат — бу соҳада Хитойнинг тутган ўрнидир. Хитойнинг асосий устунлиги фақат металларни қазиб олишда эмас, балки ноёб металларни қайта ишлаш ва улардан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳам намоён бўлади. Ҳозирги вақтда дунёда аниқланган ноёб металлар захираларининг тахминан 38–44 фоизи, яъни қарийб 44 миллион тоннаси Хитой ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, у ҳар йили ишлаб чиқариладиган ноёб металларнинг тахминан 60–70 фоизини етказиб беради. Хомашёни қайта ишлаш ва тозалаш соҳасида эса Хитойнинг мавқеи янада кучли: у ноёб металларни қайта ишлаш жаҳон бозорининг 90 фоизигача бўлган қисмини назорат қилади.

Бу ҳолат бошқа давлатларни, жумладан Жанубий Кореяни ҳам Хитой технологияларига қарам қилиб қўяди. Хитой эса ушбу вазиятдан ўз манфаатларига мувофиқ таъсир ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин.

Бунга амалдаги вазиятдан мисол келтириш мумкин. Масалан, Хитойнинг рақобатчиси ҳисобланган Япония ҳам шунга ўхшаш ҳолатга дуч келди. 2026 йилда Хитой Японияга нисбатан ноёб металлар билан боғлиқ чекловларни жорий қилди. Япониянинг Тайвань масаласидаги позицияси, хусусан, мудофаа соҳасини мустаҳкамлаши Хитойни ушбу чекловларни қўллашга ундаган омиллардан бири бўлди.

Шу сабабли Сеул Хитойнинг ноёб металлар соҳасидаги босимига дучор бўлмаслик учун бошқа манбаларни излашга алоҳида эътибор қарата бошлади. Айниқса, бугун Хитой ва Америка ўртасида иқтисодий уруш кетаётганини ҳисобга олсак, масаланинг аҳамияти янада ортади. Жанубий Корея Америка таъсири остида эканини ҳам инобатга олсак, у дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар янада катталашади.

Бундан ташқари, Россия Украинадаги урушни бошлаганидан бери Марказий Осиёдаги таъсири пасайиб бормоқда. Чунки ҳозир унинг диққати, ресурслари ва вақтининг асосий қисми урушга қаратилган. Санкциялар ва уруш Россия иқтисодиётини ҳам заифлаштирди. Бу эса, ўз навбатида, унинг Марказий Осиёдаги таъсири қисқаришига олиб келди.

Айни пайтда Ғарб давлатлари ва уларнинг таъсири остидаги давлатлар Хитой ёки бошқа бирор давлатнинг юзага келган бўшлиқни яккаҳокимлик билан эгаллаб олишига тўсқинлик қилишга, шунингдек, Россия таъсирини янада чеклашга ҳаракат қилмоқда. 5+1 форматидаги саммитлар ҳам ана шу мақсадларга эришиш доирасида ўтказилмоқда.

Шунинг учун бундай форматда ўтказилаётган саммитларни фақат иқтисодий соҳагина билан боғлаш тўғри эмас. Уларнинг ортида геосиёсий мақсадлар ҳам турибди ва бу мақсадларнинг иплари Ғарбга бориб тақалади.

Минтақада анъанавий таъсирга эга бўлган Россиянинг заифлашиши туфайли Марказий Осиё давлатлари кўп векторли сиёсат юритиш учун бундай саммитлар имкониятларидан фойдаланишга қизиқмоқда. Улар ўз ресурслари эвазига технологиялар ва инвестициялар жалб қилишни, инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни умид қилмоқда. Айниқса, Қозоғистон ва Ўзбекистон фақат Россия ёки Хитойга қарам бўлиб қолмасликка, бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда. Шу сабабли Марказий Осиё давлатлари барча 5+1 саммитларига катта қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ бугунги мавжуд капиталистик тузум шароитида мустақил ва ҳеч кимга қарам бўлмаган сиёсат юритиш мумкин эмас. Бир мустамлакачининг чангалидан чиқсангиз, бошқасининг чангалига тушасиз. Бошқача айтганда, ўз бозорингизни таъсири остида бўлган давлат маҳсулотлари учун очасиз ва ер ости бойликларингизни ўз қўлингиз билан унга топширасиз!

Мустамлакачилар юқорида тилга олинган саммитлардан ўз таъсирини кенгайтириш учун фойдаланади, баъзан эса уруш орқали ўз ҳукмини бевосита ўтказади. Шу тариқа, мустамлакачиларнинг очкўз сиёсати туфайли дунёда уруш ва можаролар келиб чиқади, уларнинг қурбонлари эса оддий инсонлар бўлади.

Шунинг учун ҳақиқий озодлик ва тараққиётга эришиш Исломий юртларни бирлаштиришни тақозо этади. Агар ҳар бир давлат бирлашмасдан, тор миллатчиликка таяниб, фақат ўз манфаатини ўйлашда давом этса, мустамлакачиларнинг ўлжаси бўлиб қолаверади. Миллатчилик эса бирликка олиб борадиган йўлларнинг энг ёмонларидан биридир. Ҳатто у бирликка тўсқинлик қиладиган фикрдир. Ҳақиқий ва мукаммал бирликка эса фақат тўғри ва ягона мафкура — буюк Ислом мафкураси асосида эришиш мумкин.

Устоз Ҳорун Абдулҳақ

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

Tags5+1Марказий Осиёсаммит 5+1 формати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Боқура ва Ғамр…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дунё иқтисодиёти ҳамон тузалгани йўқ, бунинг зарарли симптомлари кўриниб турибди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ишонч билан фаолият қилаётганимиз ваъда Аллоҳ Таолонинг ваъдасидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...
  • МАҚОЛАЛАР

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида ...

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фикрни маъмурий буйруқ билан жиловлашга уриниш — ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор?

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Қора денгизда Россиянинг Украина савдо йўлларига зарбалари кучаймоқда. Америка бошчилигидаги НАТО эса Румыния ва Болгария соҳилларида ҳарбий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Британия ва Европа Иттифоқининг таълим орқали олиб бораётган таъсир сиёсати янги ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Энергетикада хорижий инвестор энди қаергача кириб боряпти?

    Энергетикада хорижий инвестор энди қаергача кириб боряпти? Стратегик соҳа бутунлай ташқи кучларга топширилмоқдами? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон энергетика соҳасида хорижий капиталистик кучларга тобелик сиёсати янги ва ўта хавфли босқичга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: