| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШ-Венесуэла кризиси

АҚШ-Венесуэла кризиси

By htadmin
20.11.2025
842
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ-Венесуэла кризиси

Устоз Холид Али – Америка

Америка ҳукуматларининг Венесуэлага нисбатан қизиқиши йигирманчи асрнинг бошларига – у ерда улкан ҳажмдаги нефть захиралари кашф этилган даврга бориб тақалади. Зеро, АҚШ энергетика компаниялари узоқ ўн йилликлар мобайнида нефть устидан назоратни ўз қўлларида тутиб келади. Бироқ, 1976 йилга келиб, Венесуэла ҳукумати мазкур соҳани тўлиқ миллийлаштиришга қарор қилди.

Венесуэла 1998 йилда Уго Чавес ҳокимият тепасига келгунига қадар, чуқур иқтисодий таназзул ва сиёсий беқарорлик исканжасида қолган эди. Чавес бошқаруви даврида мамлакат Россия, Хитой ва Эрон билан яқинлашиш сиёсатини тутди ҳамда 2013 йилда – президент вафот этгунига қадар – сўл социалистик йўналишдан оғишмай борди. Унинг ўрнини эгаллаган Николас Мадуро ҳам Чавеснинг айни шу социалистик йўлини давом эттирди. Бунинг оқибатида иқтисодиёт янада чуқур таназзулга юз тутди ва Венесуэланинг халқаро майдондаги изоляцияси кучайди. Америка унга нисбатан кўплаб санкциялар жорий этди ва ўтказилган президентлик сайловларининг қонунийлигини тан олишдан бош тортди. 2020 йилга келиб эса, АҚШ Адлия вазирлиги Президент Мадурони гиёҳванд моддалар савдосида ва уларни Америка ҳудудига контрабанда қилишда айблади.

Венесуэла табиий бойликлар бўйича дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири ҳисобланади. Зеро, у 300 миллиард баррелдан зиёд деб баҳоланаётган нефть захиралари ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, 195 триллион куб футдан ортиқ улкан табиий газ захираларига эгалиги билан дунёда тўртинчи ўринда туради.

Сўнгги ойлар мобайнида Америка, ўз ҳудудига кириб келаётган гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни баҳона қилиб, Венесуэлага нисбатан тарангликни кучайтириб борди. Хусусан, ўтган 9 август куни Венесуэла қирғоқлари яқинида учта ҳарбий эсминецни жойлаштирди. 2 сентябрда эса, Венесуэладан ҳаракатланаётган ва гиёҳванд модда ташувчи кема экани иддао қилинган нишонга қарши илк ҳаво зарбасини амалга оширди. 3 октябрда АҚШ уруш вазири расмий баёнот бериб, ўша қирғоқлар яқинидаги гиёҳванд модда ташувчи қайиққа зарба беришга шахсан буйруқ берганини маълум қилди. Ўз навбатида, президент Трамп Марказий Разведка Бошқармаси (CIA)га Венесуэла ҳудудида ўзи «махфий операциялар» деб таснифлаган операцияларни ўтказишга рухсат берганини айтди. Умумий ҳисобда, Америка расмийлари сўнгги ҳафталар давомида содир этилган 15 та ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар. Келиб тушган маълумотларга кўра, мазкур ҳужумлар 62 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

Американинг «The New York Times» газетаси хабарига кўра, баъзи расмийлар норасмий тарзда берган изоҳларида: «Бу ҳаракатлар ортидаги асосий мақсад – Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдаришдир», дея билдиришган. Расмий даражада эса, Вашингтон мазкур ҳарбий операцияларни «Америка чегаралари томон ҳаракатланиши мумкин бўлган, гиёҳванд моддалар соҳасида фаолият юритувчи лотин америкалик террорчи гуруҳларни таъқиб қилишга қаратилган», дея изоҳлаш билан кифояланмоқда.

Бундан яққол аён бўладики, Трамп маъмурияти бошқарувидаги Америка Венесуэланинг улкан табиий ресурслари – хусусан, нефть, табиий газ, олтин ва нодир металлар устидан тўлиқ назорат ўрнатишга интилмоқда. Вазиятни янада кескинлаштираётган асосий омил – бу Венесуэланинг Хитой ва Россия билан ўрнатган савдо алоқаларидир. Хусусан, 2024 йилда Хитой ва Венесуэла ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 6,5 миллиард долларга етди ва ушбу кўрсаткич муттасил ўсиш тенденциясига эга. Мазкур ҳолат Американинг босимини ошириб, унинг ушбу геосиёсий яқинлашувга нисбатан тажовузкор муносабатини янада кучайтирмоқда. Зеро, Қўшма Штатлар Венесуэла ва бошқа Лотин Америкаси давлатларига ўзининг «орқа томорқаси» сифатида қарайди ҳамда уларнинг бойликларига эгалик қилишга ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Вашингтон наздида, ташқи кучларнинг Лотин Америкаси минтақасига ҳар қандай яқинлашуви – урушларни қўзғашни тақозо этувчи «қизил чизиқ» ҳисобланади. Бунга 1989 йилда Панамага ҳарбий босқин уюштирилиб, унинг президенти Норьеганинг гиёҳванд моддалар савдоси айблови билан ҳибсга олингани ҳамда мамлакатдаги сиёсий режим АҚШ манфаатларига мослаб ўзгартирилгани мисол бўла олади.

Америка сиёсатчиларининг бугунги кунда Венесуэлада ҳарбий операция ўтказиш хусусида билдираётган зиддиятли баёнотлари шундан далолат бермоқдаки, Венесуэладаги мавжуд режимни қуйидаги уч сценарийдан бирини қўллаш орқали ўзгартириш режалари ишлаб чиқилмоқда:

Биринчи сценарий: Бевосита ҳарбийлар ёки фуқаролар етакчилигида, ёхуд уларнинг ўзаро ҳамкорлигида ички исённинг юзага келиши. Мазкур сценарий Вашингтон томонидан логистик ва разведкавий кўмак кўрсатилишини, ҳатто Кариб ҳавзасидаги мавжуд ҳарбий контингент воситасида тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам тақдим этилишини тақозо этади. Бироқ, мухолифат сафларининг тарқоқлиги ва заифлиги, шунингдек, Венесуэла ҳукумати махсус хизматлари ва хавфсизлик органларининг юқори салоҳияти туфайли, ушбу сценарийнинг рўёбга чиқиши эҳтимолдан йироқдир.

Иккинчи сценарий: Бевосита ва ҳаддан зиёд ҳарбий куч қўллаш. Мазкур режа Венесуэла ҳарбий инфратузилмасига интенсив зарбалар беришни ҳамда Президент Мадурони қўлга олиш ва судга топшириш вазифасини махсус кучлар бўлинмалари зиммасига юклашни назарда тутади. Айни пайтда, Венесуэла мухолифати етакчиси Мачадо Нобель тинчлик мукофотини қўлга киритгандан сўнг қудрати яқинда намоён бўлган ва халқаро ҳамжамият у билан бирдам бўлишга чақирган мухолифатдаги Америка малайлари учун замин тайёрланмоқда. Ушбу йўналиш, айниқса, Ғарб ва Америка оммавий ахборот воситалари томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Мазкур сценарий тарафдорларининг фикрича, бериладиган бундай зарба режим тузилмасида бўлинишларни келтириб чиқариши ёки ҳарбийлар орасида жиддий норозилик уйғотиши мумкин. Оқибатда, улар ўзларини муқаррар қулаётган режимдан узоқлаштиришга мажбур бўладилар.

Учинчи сценарий: Сиёсий босим. Бунда Трамп, денгизда амалга оширилган бир қатор зарбалардан сўнг, гўёки ғалаба қозонилганини эълон қилади. Сўнгра, Венесуэлани энергетика, миграция ва минтақавий хавфсизлик соҳаларида тўлиқ бўйсундириш, иқтисодий ҳамкорлик битимларини имзолаш ҳамда мамлакат ресурслари устидан назорат ўрнатиш мақсадида дипломатик каналларга қайтади. Пировардида, мамлакатни сайлов жараёнига йўналтиради. Айнан шу йўл орқали Америка мухолифатнинг ҳокимият тепасига келишини кафолатлайди. Афтидан, рўёбга чиқишга энг яқин турган сценарий – айнан шудир. Зеро, Трамп ўзини «тинчликпарвар» сифатида намоён этишга уриниб, Нобель тинчлик мукофотини қўлга киритишга интилаётган экан, унинг (тижорий) музокарачи табиати шуни тақозо этади.

Бу йўналишни 2025 йил 30 октябрда Трампнинг шахсан ўзи айтган сўзлари тасдиқлайди. Унда Трамп Венесуэлага ҳарбий зарба бериш ниятида эмаслигини билдирди. Хусусан, президент лайнери бортида журналистлар томонидан Венесуэлага ҳарбий зарба бериш режалаштирилаётгани хусусида берилган саволга, у «Йўқ», дея жавоб берди. Бундан ташқари, Мадуронинг ўзи мавжуд тарангликни тўхтатиш эвазига нефть ресурсларини тақдим этишни таклиф қилган эса-да, Трамп бу таклифни рад этди. Бу эса, Венесуэланинг Америка томонидан бўладиган тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувдан жиддий хавфсираётганидан ҳамда инқирозни музокаралар йўли билан ҳал этишни афзал кўраётганидан далолат беради.

Ушбу инқирозда, қолаверса, кейинчалик Америка келтириб чиқарган Канадани аннексия қилиш, Гренландияни сотиб олиш ёхуд Ғазога тажовуз қилиш каби бошқа инқирозларда эътиборни тортадиган муҳим жиҳат шундаки, мазкур давлат мисли кўрилмаган такаббур ва зўравонлик билан ҳаракат қилмоқда. Бироқ, бу – унинг куч-қудратига далолат қилмайди. Балки француз мутафаккири Эммануэл Тодд ўзининг «Империядан сўнг» асарида тавсифлаганидек, Американинг заифлиги ва муваффақиятсизлиги белгисидир. Хусусан, Тодд шундай таъкидлайди: «Америка ҳаддан ташқари зўравонликдан ўз қудратини намойиш этиш учун эмас, балки заифлигини яшириш мақсадида фойдаланади». Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَا كُنَّا مُهۡلِكِي ٱلۡقُرَىٰٓ إِلَّا وَأَهۡلُهَا ظَٰلِمُونَ﴾

«Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик»    [Қасос: 59]

 

Роя газетасининг 2025 йил 12 ноябр, чоршанба кунги 573-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsАҚШ-Венесуэла кризиси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир эгри чизиқлар ёнига тўғри чизиқ чизади ва бу эгрилар ҳаловатини бузади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндистонда мусулмонларнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи Исломга қарши кураши доирасида ҳадиси шарифларга ҳужум бошлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.04.2026

    МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/