| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бугунги “тинчлик”нинг ортида кўр-кўрона тобелик, мутелик, мазлумлик ва шу халқнинг хорлиги яширинган

Бугунги “тинчлик”нинг ортида кўр-кўрона тобелик, мутелик, мазлумлик ва шу халқнинг хорлиги яширинган

By htadmin
05.12.2016
1967
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Бугунги “тинчлик”нинг ортида кўр-кўрона тобелик, мутелик, мазлумлик ва шу халқнинг хорлиги яширинган

Тинчлик нима? Бугунги тинчликдан қалбингиз ҳотиржамми? Қалбалар ҳотиржам бўла олмаган “тинчлик”, тинчлик деб номланишга лойиқми? Жамиятимизда тинчлик деган тушунчага ёпишиб олиш шунчалар оммалаштирилдики, “тинчлик учун” деган шиорни ўзларига байроқ қилиб олиб унинг ортига истаган разиллигини яшириб олган манфур кимсаларнинг омади чопди. Бу манфур кимсаларнинг оғизларидан тинчлик деган сўзнинг тушмай қолганига алданган халқ уларнинг асл мақсадлари нима эканлиги тўғрисида фикрламай қўйди. Хатто шу халқнинг қони тўкилганда ҳам, бир неча бор берилган ваъдалар бажарилмай, алданганлиги фош бўлса ҳам тинчлик деб айтилган мана шу шиорга яна ва яна умид билан кўз тикаверадиган бўлиб қолди. Бу ҳолат эса айтиб ўтганимиздек манфур кимсаларнинг иштахаларини янада очиб юборди. Аслида ана шу манфур кимсалар бу халқни алданишга, ёлғон эканлигини билиб турса ҳам умидланишга ўргатиб, барча нарсалардан кўз юмиб, вахший хайвоннинг исканжасидан қочаётган инсон сингари фақат тинчлик, тинчлик, тинчлик дейдиган бўлиб қолиши учун ҳаракат қилишди.

Тинчлик дегани нима? Устимизда диктатор режими қонимизни сўриб турса ҳам шу бошқарувга рози эканлигимизни билдириб, бошимизни эгиб туришимизми? Тинчлик дегани ўз эътиқодимиз бўйича амал қилишга чекловлар қўйилса ҳам сукут қилишимизми? Тинчлик дегани, бахордан то қишгача пахта даласида сарсон бўлиш, таълим ва тиббиётга эътибор қаратмай тиббиёт ходимлари ва ўқитувчи, ўқувчиларнинг текин мардикор сифатида ишлашларими? Ёки 1999 йил 16-феврал ва 2005 йил Андижон воқеаларини ҳукумат истаганидек талқин қилишимиз, ҳукумат истамаган томонга эътибор қаратмаслигимизми? Ёхуд МХХ, ИИВ каби куч органларидан оёқларимизни қалтироқ тутадиган даражада қўрқишимизми? Бир тўда зўравон золимлар мамлакат худудидаги исталган соҳани монополлаштириб олишию хоҳлаган вақтларида корхона ва заводларни, мамлакат аҳолиси учун муҳим бўлишига қарамай, сунъий банкротлик ҳолатига тушириб чет эл сармоядорларига сотишими?  Қисқача айтганда бу ҳукумат назарда тутаётган тинчлик қандай бўлади?  Бу борада фикрлаётган инсонларни қийнайдиган саволлар кўплаб топилади.

Бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиш керак, бу саволлар устида фикрлаш керак.

Бу саволларнинг жавобини излаш жараёнида ҳукумат томонидан ўйлаб топилган ёлғонлар исканжасига тушиб қолмасликка ҳаракат қилиш керак. Ана шу ёлғонлар бутун бир жамиятни ўз эътиқодидан бошқа томонга буриб юборди. Яъни бу жамиятдаги кўп инсонлар мусулмон бўла туриб “Ислом шариатида барча муаммоларга ечим бор” деб айта олмайдилар, лекин “Тинчлик бўлса барча нарса бўлади, аввало тинчлик” деган жумлани баралла айтишни канда қилишмайди. Албатта бу гапларимиздан бизни тинчликни ёмон кўради деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Лекин ҳукуматнинг алдовларига учган инсонларнинг кўпчилиги Ислом шариатидан кўра тинчликни муҳим деб таърифу тавсиф қилишлари кўпчилигимизда нотўғри тушунчаларни вужудга келтирди ва келтирмоқда. Ҳукумат ва унинг хизматчилари жамият онгига сингдиришлари бўйича ўз ҳаққини талаб қилиш, адолат учун курашиш, ўз эътиқоди бўйича яшашга интилиш ҳам тинчликка рахна солишдир. Демак, улар хоҳлаётган тинчлик – ўз ҳақ ҳуқуқларидан воз кечган халқнинг сукути, адолат учун курашмаслик ва зулмларга кўникиш ёки шу зулмларни худдики кўрмаётгандек кўз юмиш ёхуд эътиқоди талаб қилган амалларни бажаришдан узоқлашиш. Шу ўринда яна савол туғилади.  Бу халққа тинчлик керак экан, лекин ўз ҳақ ҳуқуқи, адолат керак эмасми? Инсонларнинг ҳақ ҳуқуқлари таъминланмаса, адолат бўлмаса бундай ҳолатда қандай тинчлик бўлади?

Тинчлик шиорини ниқоб қилиб олган бу ҳукумат, мана шу шиор остида халқни алдаб, ҳақ йўлга даъват қилувчиларни “тинчликка рахна солмоқда” дея жамиятга ёмон кўрсатишни ўзига касб қилди. Аслида эса, адолат бўлмаган, зулмга ботган бошқарув остидаги жамият қандай қилиб тинч бўлиши мумкинлиги шу ёлғонларга ишонаётганларнинг ҳаёлларига ҳам келгани йўқ. Ҳа, бугунги ҳолат тинчдек кўриниши мумкин, лекин бу ёлғон тинчликнинг ортида кўр-кўрона тобелик, мутелик, мазлумлик ва шу халқнинг хорлиги яширинган. Наҳотки шундай зулмларга тўлган ёлғон тинчлик бизга керак бўлса?! Ахир бу асли тинчлик эмаску, бугунги ҳолат золимларнинг манфаати учун керак бўлган ва улар “тинчлик” деб номлаб олганидан бошқа нарса эмас.

Ҳукумат ўзининг зулмли бошқарувини янада мустахкамлаш учун жамиятни Ислом динига даъват қилиб инсонларни уйғотмоқчи бўлганларга қарши жинояткорона ҳаракатини кундан кунга кучайтириб, мусулмонларга нисбатан адоватини очиқ ойдин кўрсатиб, ўз душманлигини шиддатли тарзда, гоҳ яширин, гоҳ ошкора давом эттириб келмоқда. Исломга душманлигини яшириш учун ўзини тинчликни сақлашга ҳаракат қилаётгандек кўрсатиши ҳукуматнинг ёлғонларидан биридир. Ислом хеч қачон тинчликни бузувчи омил сифатида намоён бўлган эмас. Исломни кўтариб чиқувчилар адолат тикланиши учун зулмни йўқотиш мақсадида золимларга қарши курашади. Жамиятимиздаги кураш эса, Исломга даъват қилувчилар билан золим ҳукумат ўртасидаги курашдир. Даъватчиларнинг мақсади тинчликка рахна солиш эмас, аксинча даъватчиларнинг мақсади пок Исломий ҳаётни жамиятимизда ҳукмрон  қилишдан иборатдир. Уларнинг фаолияти айнан мана шу мақсадга қаратилган. Даъватчилар Исломий ҳаёт тикланишини ва барча инсонларнинг ҳақ ҳуқуқлари поймол қилинишдан тўхтатилишини, золимларнинг мазлумларга қилаётган зулмларига чек қўйилишини ва бизнинг бошқарувимиз адолатли бошқарув бўлишини ният қилишган. Шуни билишмиз керакки адолат фақат Ислом тузуми татбиқи билангина тикланади. Асл фаровонлик, қалблар ҳотиржам бўладиган тинчлик Ислом бошқаруви остида шаклланади. Устимизда Ислом татбиқ қилинишлиги билан на фақат бу дунёда, балки Охират диёрида ҳам юксак мартабага эришиш имконияти кенгаяди. Исломий ҳаётдан Аллоҳ Таъоло рози бўлади.

Демак, бизга Исломий ҳаёт керак, бунинг учун Исломий йўл билан ҳаракат қилишимиз вожибдир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

08.10.2016й

0
0

Related posts:

Асл тинчликка эришиш учун кимга бош эгиш керак? “Тинчлик” учун ҳамма нарсадан воз кечиб юборасизми?
Tagsтинчлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Умматнинг асосий масаласи шахсларни ўзгартириш эмас, балки барча турдаги мустамлакачилик ва қарамликдан юртни озод қилишдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия армиясидаги юқори лавозимли қўмондонларгача етиб борган ўзгаришларга бир назар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фаластин учун икки давлат ечими найранги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/