“Тинчлик” учун ҳамма нарсадан воз кечиб юборасизми?

بسم الله الرحمن الرحيم
“Тинчлик” учун ҳамма нарсадан воз кечиб юборасизми?
Ухлаб ётган бола бирданига йиғлаб юборди, бундан онанинг жаҳли чиқиб, болага: “Э, сенга нима етмаяпти ўзи, тинчгина ухласанг бўлмайдими, сенга яна нима қилиб берай?”, – дея жеркиб ташлади. Бечора гўдак бундай зуғумдан қўрқиб, яна кўзларини юмиб олди. Шу пайтда она боласининг қорни очгани учун йиғлаганини билмади, аниқроғи билмасликка олди…
Агар мана шундай ҳолат юз берса, кимдир онани оқлай оладими? Ҳеч ким оқламаса керак. Шунга ўхшаш ҳолат ҳозир Ўзбекистон мусулмонлари устида содир бўлмоқда. Улар ҳудди қорни очлигидан йиғламоқчи бўлаётган гўдакка ўхшайди, ҳукумат эса: “Сенларга яна нима қилиб берайлик, тинчликка шукур қилиб яшашмайсанми? Ана бошқа давлатларни қара, бир-бирини гўштини еб ётибди. Бутун дунёда уруш бўляпти, битта Ўзбекистон тинч!”, – дея боласига дўқ ураётган онага ўхшайди. Энди бу ҳолатга нима дейсиз? Юқорида онанинг боласини жеркиганини оқламасангиз, бу ҳолатга ҳам шундай муносабатда бўла оласизми?
Ҳайрон қоларли жиҳати шуки, ҳудди дунё бўйича фақат Ўзбекистондагина тинч ҳаёт борлиги тўғрисида одамларга ҳар дақиқада уқтирилмоқда. Яна ҳам ҳайрон қолдирадигани, ҳукумат ҳуддики ўз халқига ўта олийжаноблик қилаётгандек, “тинчлик” аталмиш “неъмат” ни тақдим қилмоқда. Ҳуддики дунёда бошқа ҳеч қайси давлат бундай “имконият” га эга эмасдек, бунга “куч-қудрати” етмаётгандек. Нима, мамлакатда тинчликни таъминлаш аслида давлатнинг асосий вазифаларидан бири эмасми? Ахир бу билан ҳокимият эгалари ўз халқи устидан кулмаяптими? Ахир ҳукуматнинг буни мафкура (фикрий етакчилик) даражасига олиб чиқиб қўйиши ўта шармандали ва кулгили эмасми? Ҳукумат эса, “тинчлик” ни рўкач қилиб фуқаролари, жумладан мусулмонлар устида хоҳлаганини қилаётгани тўғрими? Бу давлатнинг ўта заиф эканлигидан дарак бермаяптими? Бу каби саволлар сизни безовта қилмаяптими?
Энг ҳайрон қоларлиси шуки, бугунги кунда Ўзбекистонда “тинчлик” салкам “бахт” га тенглаштирилмоқда. Ўзи аслида бахт – бу хотиржамликдир. Шунга кўра, тинчлик билан хотиржамлик ўртасида жуда катта фарқ бор, улар синоним сўзлар эмас. Ҳозирда одамларнинг меъдасига урган “тинчлик” сўзи уруш бўлмаётганлигини, яъни мамлакат уруш ҳолатида эмаслигини англатади. Демак, бирор мамлакат тинч, яъни уруш ҳолатида бўлмаса, унинг фуқароларини бахтли, десак бўлаверар эканда? Наҳотки, шу бахт бўлса? Сиз мана шундай “тинчлик” дан ҳақиқатдан ҳам бахтлимиз? Ўзингизни бахтли сезяпсизми?
Тўғри, инсоннинг бахтли яшашида тинчликнинг маълум бир ўрни бор, лекин ҳеч қачон тинчлик бахт учун асос бўла олмайди. Чунки бахт – қалб хотиржамлигидир. Инсоннинг қалби хотиржам бўлсагина бахтли ҳаёт кечиради. Бу хотиржамликка, яъни бахтга эришиш учун инсон албатта маълум бир ақидага, аниқроғи тўғри ақидага асосланиб яшаши керак. Бу ақида албатта Ислом ақидаси бўлиши шарт, чунки фақат Исломгина инсон фитратига мувофиқ келади, ақлини қаноатлантиради ва қалбини хотиржам қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
08.01.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб