| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

By htadmin
09.05.2026
5
0
Share:

2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасида навбатдаги йирик “ислоҳот” босқичини эълон қилди. Расмий хабарларга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилади. Президентнинг 2025 йил 3 февралдаги фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва қатор вилоятларда тажрибадан ўтган ушбу тизим эндиликда бутун республикага татбиқ этилади. Янги тартибга кўра, ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали 49 йил муддатга ижарага берилиши белгиланган. Ижарага олувчиларга экин турини мустақил белгилаш, ерни иккиламчи ижарага бериш ва дала четида 20 сотихгача бўлган кичик иншоотлар қуриш ҳуқуқи тақдим этилади. Шунингдек, 50 гектардан 500 гектаргача бўлган ерлар саноат плантациялари ва чорвачилик учун ажратилиши, қиймати 10 миллион доллардан кам бўлмаган йирик лойиҳалар учун эса, ерлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри инвесторларга берилиши белгиланган. Давлат бу чораларни “ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” ва “деҳқонларга эркинлик бериш” деб талқин қилмоқда. (daryo.uz).

Бироқ ушбу расмий баёнотларга диққат билан назар ташланса, ҳукуматнинг асл мақсадлари ва бу ислоҳотнинг халқ учун истиқболдаги оқибатлари бутунлай бошқача экани намоён бўлади. Ҳукуматнинг ерларни аукционга чиқариш ва янги тизим ҳақидаги гаплари аслида ер ресурсларини кичик деҳқонлар қўлидан чиқариб, йирик капитал эгалари ва хорижий корпорациялар ихтиёрига ўтказишнинг ҳуқуқий механизмидир. 10 миллион долларлик инвестиция шарти билан ерларнинг тўғридан-тўғри берилиши – бу Ўзбекистон тупроғининг бой қатламларини халқаро ва ҳукуматга яқин маҳаллий олигархлар ўртасида тақсимлаб олиш демакдир. Оддий ўзбек деҳқонида бундай катта маблағ йўқ ва бўлиши ҳам амримаҳол. Натижада, асрлар давомида шу ерда меҳнат қилган халқ ўз ерида ижарачи ёки йирик плантацияларда арзон ишчи кучига айланиб қолади. Аукцион тизими эса, адолатли рақобат эмас, балки кимнинг пули кўп бўлса, ўшанинг ҳукми юришини англатади. Ернинг бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми ҳам аслида ерни арзонгаровга “ўзиникилар”га расмийлаштириб бериш учун хизмат қиладиган қулай воситадир. Бу ерда яширин мақсад – ерни ҳақиқий эгаси бўлган халқдан тортиб олиб, уни иқтисодий товар сифатида йирик банклар ва инвестиция компанияларининг гаров мулкига айлантиришдир.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги фермерларнинг аҳволи шундоқ ҳам аянчлидир. Улар йиллар давомида давлатнинг режавий иқтисодиёти, пахта ва ғалла сиёсати ҳамда банкларнинг кредит занжири остида эзилиб келди. Янги фармондаги ижара ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш банди фермерларга берилган имконият эмас, балки уларни ердан маҳрум қилишнинг юмшоқ йўлидир. Фермернинг қарздорлиги бўлмаслиги ҳақидаги шарт эса, аслида ҳозирги тизимда деярли имконсиз талабдир. Чунки тизим фермерни атайлаб қарзга ботириш учун қурилган. Экин турини мустақил белгилаш эркинлиги ҳам нисбийдир. Чунки сув ресурслари, ўғит, техника ва энг муҳими – маҳсулотни сотиш бозори ҳамон давлат назоратидаги ёки ҳукуматга яқин бўлган кластерлар қўлида қолмоқда. Шоли етиштиришда анъанавий усуллардан мажбурий воз кечиш эса, қишлоқ хўжалигини тўлиқ технологик қарамликка солишдир. Бу деҳқонни қимматбаҳо техника ва хорижий технологияларни сотиб олишга мажбурлайди, бу эса яна банк кредити ва яна молиявий қуллик демакдир. Ўзбек ҳукуматининг ушбу ер “ислоҳоти” – бу халқни ўз тупроғидан айириш ва қишлоқ хўжалигини глобал капиталнинг кичик бир бўлагига айлантириш режасидир. Бугун бизга таклиф қилинаётган 49 йиллик ижара ва аукционлар аслида келажак авлодларимизнинг ҳаққини бойларга гаровга беришдир.

Кўриниб турибдики, янги фармон ерни эркинлаштириш баҳонасида қишлоқ хўжалигини тўлиқ капиталистик рельсларга ўтказиш ва уни йирик маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар назоратига топширишнинг навбатдаги босқичидир. Бу жараёнда оддий халқ манфаатлари эмас, балки капитал манфаати биринчи ўринга чиқарилган. Демак, биз бугун бу тузумнинг асл моҳиятини англамас эканмиз, ерларимиз ва бойликларимиз устидан назоратни бутунлай бой беришимиз мумкин.

Капиталистик демократияда ер давлатнинг ёки бойларнинг мулки ҳисобланса, Исломда ерни бошқаришнинг мутлақо адолатли тизими мавжуд. Пайғамбаримиз ﷺнинг “Ким ўлик ерни тирилтирса, у ўшаникидир” деган ҳадисларига биноан, Исломда ерга эгалик қилиш ҳуқуқи аукциондаги пул билан эмас, балки меҳнат ва ерни ўзлаштириш билан белгиланади. Ким ерга экин экса, уни обод қилса, у ўша ернинг ҳақиқий эгаси бўлади. Давлат бу ерни ижарага бермайди, балки уни ишлата оладиганларга бепул ажратиб беради. Агар кимдир ерни эгаллаб олса-ю, лекин уч йил давомида уни ишлатмаса, Халифалик давлати у ерни олиб, ишлата оладиган бошқасига беради. Бу ернинг бойлар қўлида тўпланиб қолишининг олдини олади. Ислом давлатида деҳқондан ердан фойдалангани учун солиқ ундирилмайди. Фақат ернинг турига қараб ушр ёки хирож олинади. Шунингдек, Халифалик давлати деҳқонни сармоя олдида ожиз қолдирмайди. Давлат деҳқонларни суғориш тизимларини қуриш, уруғ ва техника билан таъминлашни жуда енгил шартларда амалга оширади, ҳозиргидек бор-будини шилиб, ўзини қарзга тиқишни ҳаром, деб билади. Исломда давлат деҳқонни соғиш учун эмас, балки уни даромадли қилиш учун хизмат қилади.

 

Салоҳиддин

09.05.2026й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsтупроғида мардикорянгича тартиб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъват етказувчининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун Туркия-Россия ҳамкорлиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған режими ҳамда унга тобе гуруҳларнинг Путин билан битта стол атрофида ўтириши гуноҳи азимдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/