| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

“Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

By htadmin
11.05.2026
88
0
Share:

“Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитойга 6-7 май кунлари расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 3 май куни расман эълон қилди. Хитой–Ўзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг 8-сессиясида Абдулла Арипов Хитой томонидан Сиёсий бюро аъзоси, Давлат кенгаши вице-премьери Лю Гочжун билан биргаликда раислик қилади.

Ушбу қўмита икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг асосий механизми ҳисобланади. Унда иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги йирик лойиҳалар: темир йўллар, энергетика, инфратузилма амалга оширилмоқда. 2026 йил Хитойнинг 15-Беш йиллик режасининг бошланиш йили ҳисобланади, шунинг учун ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилиниши мумкин.

Абдулла Ариповнинг Пекинга амалга оширадиган икки кунлик ташрифи ва Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг 8-сессияси икки давлат муносабатларида «янги саҳифа» сифатида талқин этилмоқда. Бироқ, дипломатик хушмуомалалик пардаси ортида Хитойнинг Марказий Осиёдаги ҳаракатлари тобора «иқтисодий колониализм» аломатларини намоён қилмоқда. Хитойнинг 15-беш йиллик режаси старт олаётган бир пайтда, Пекин Ўзбекистонни ўз иқтисодий машинаси учун навбатдаги хомашё базаси ва технологик қарамлик майдонига айлантириш стратегиясини жадаллаштирмоқда.

Табиий ресурсларнинг бир томонлама оқими

Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо алоқаларида яққол дисбаланс кўзга ташланади. Ўзбекистон Пекин учун, аввало, энергия ресурслари (табиий газ), уран ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчи манбадир. Ўзбекистоннинг Хитойга экспорти асосан қайта ишланмаган ёки ярим тайёр маҳсулотлардан иборат. Хитойдан эса юқори қўшилган қийматга эга бўлган техника, электроника ва кимёвий маҳсулотлар кириб келмоқда. Бу мустамлакачилик услубларидан  бири бўлиб, унда Хитой Ўзбекистондан арзон ресурс олади ва унга тайёр маҳсулот сотиб, ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан тозалайди.

«Бир макон, бир йўл» доирасидаги «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли каби йирик лойиҳаларнинг асл мақсади Хитой товарларини Европа бозорларига чиқариш учун арзон ва қисқа йўл яратишдир. Бу  лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга эмас, балки Хитойнинг экспорт занжирини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўплаб лойиҳалар Хитой банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Тожикистон ва Қирғизистон мисолида кўрганимиздек, бундай қарзлар стратегик активларни (конлар, ерлар) Пекин назоратига ўтишига сабаб бўлмоқда.

Ташриф доирасида муҳокама қилинадиган «рақамли иқтисодиёт» ва «яшил энергия» соҳаларидаги ҳамкорлик Ўзбекистонни Хитой технологияларига тўлиқ боғлаб қўйиш хавфини туғдиради. Шунингдек, Хитойнинг «хавфсиз шаҳар» ва юзни таниш технологиялари минтақага кириб келиши нафақат иқтисодий, балки аҳолини назорат қилиш механизмларининг ҳам Пекин стандартлари асосида шаклланишига олиб келади. Хитой қуёш панеллари ва электромобилларининг кенг миқёсда кириб келиши маҳаллий инновацияларни бўғиб қўяди ва мамлакатни узоқ муддатли сервис ва эҳтиёт қисмлар қарамлигига мубтало қилади.

Хитой, ҳозиргача уйғур мусулмонлари устида «хитойлаштириш»  сиёсатини олиб бормоқда. Масжидларнинг гумбазлари олиб ташланмоқда, Қуръон ўқиш таъқиқланмоқда, муслима аёллар мажбуран мушрик ва даҳрийларга эрга берилмоқда. Мана шундай вазият асносида Хитойнинг Шарқий Туркистонда синовдан ўтказган кузатув тизимлари (Hikvision ва Huawei каби компаниялар технологиялари) Ўзбекистон шаҳарларига «хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида олиб кирилмоқда. Шунинг учун Пекин билан тузилаётган ҳар бир «шартнома» аслида Шарқий Туркистондаги  миллионлаб мусулмон биродарларимизнинг қони устига қўйилган имзодир.

Ўзбек ҳукумати шу даражага етдики, БМТ минбарларида Хитойнинг Шарқий Туркистондаги ҳаракатларини «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» деб баҳолаган ҳужжатларга қўл қўймоқда. Бу исломий биродарлик тамойилининг ўта жирканч суратда топталишидир. Ўзбекистон ҳукумати учун Хитойнинг репрессив сиёсати «ибрат» бўлиш ўрнига, афсуски, «тажриба алмашиш» майдонига айланаётгандек гўё.

Хитойнинг репрессив сиёсати Ўзбекистон ҳукумати учун энг катта огоҳлантириш бўлиши лозим. Бугун уйғур мусулмонларига зулм қилаётган қўл, эртага минтақани иқтисодий жиҳатдан ютиб юборгач, ўз «мафкураси» ва «назорати»ни Тошкент ва Самарқанд кўчаларида ҳам ўрнатишга уринади. Зеро, Шарқий Туркистон — бугунги кунда дунёнинг энг йирик «очиқ осмон остидаги турмаси»га айланган. Бироқ, Ўзбекистон Бош вазирининг Пекинга ташрифи доирасидаги музокараларда бу мавзу ҳатто тилга ҳам олинмайди. Сабаби — Пекиннинг иқтисодий экспансияси ва минтақа режимларини «қарз кишани» билан боғлаб қўйганидадир.

Пекиннинг Марказий Осиёдаги асосий мақсади — АҚШ ва Россия билан бўлган рақобатда минтақани ўзи учун «ҳимоя девори» ва иқтисодий колонияга айлантиришдир. Хитойнинг 15 (ўн беш) йиллик режаси минтақани Пекиннинг иқтисодий вилояти сифатида белгилайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва минтақа давлатлари икки йирик — Ғарбнинг «институционал» ва Хитойнинг «инфратузилмавий» — экспансияси орасида қолган. Бир томондан IFC ва Ғарб институтлари «хусусийлаштириш» ниқоби остида стратегик активларни трансмиллий корпорациялар бошқарувига ўтказишга уринаётган бўлса, иккинчи томондан Хитой «қарз дипломатияси» орқали ўз иқтисодий машинасининг хомашё таъминотчисига айлантирмоқда.

Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларининг тизимли қирғин қилиниши ва репрессияга учраши — бу Ғарб сиёсатчилари даъво қилаётгандек «инсон ҳуқуқлари» масаласи эмас, балки Умматнинг муқаддасотларига қилинган ҳужумдир. Иқтисодий инвестициялар эвазига ушбу зулмга кўз юмиш, нафақат маънавий таназзул, балки сиёсий хорликдир. Золимнинг қуролини сотиб олиш ва унинг қарзларига ботиш — эртага шу зулмнинг ўз юртимизга ҳам кириб келишига замин яратади.

Ҳозирда Марказий Осиё геосиёсий «катта ўйин»нинг янги ва эҳтимол, энг ҳал қилувчи майдонига айланмоқда. АҚШнинг диққат-эътибори Яқин Шарқда вужудга келган қалтис вазият, Қизил денгиздаги хавфсизлик ва Эрон билан бўлган совуқ урушга қаратилган бир пайтда, минтақада пайдо бўлаётган «геосиёсий бўшлиқ»ни Россия ва Хитой ўз манфаатлари йўлида тўлдиришга уринмоқда. Натижада, АҚШ минтақада Россия ва Хитой таъсирини мувозанатлаб турувчи куч эди, эндиликда эса, бу мувозанат Пекин ва Москва фойдасига оғиб бормоқда.

Аслида, мусулмон юртлари Америка, Россия ёки Хитойнинг «хомашё базаси» бўлишга эмас, балки адолат маёғи сифатида дунёга нур тарқатувчи куч бўлишга лойиқдир. Кофирларнинг арқонига ёпишиш фақат хорлик ва мағлубият келтиради. Зеро, ҳақиқий ғалаба ва азизлик Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутишдадир. Аллоҳ таоло айтади:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ

– “Ва жам бўлган ҳолинггизда Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлинманг”    (Оли Имрон:103)

Бу илоҳий нидо Умматнинг мавжудлик шартидир. Оятдаги «Аллоҳнинг арқони» — бу Унинг ҳукмлари, Шариати ва мукаммал низомидир. Бироқ, бу арқонни «маҳкам тутиш» учун мусулмонлар уни ижро этувчи, ҳимоя қилувчи ва Умматни бир нуқтага жамловчи бир сиёсий таянчга эга бўлиши шарт. Ушбу буйруқнинг амалий воқеси — бугунги малай режимлар қўлостидаги мусулмонларнинг тарқоқ ҳолда бўлиши эмас, балки ягона идора ва ягона раҳбар атрофида бирлашган Буюк Уммат бўлишидир. Шундай экан, бугунги кунда мусулмонларнинг энг катта фожиаси ва заифлигининг асл сабаби — ушбу илоҳий «арқон»нинг сиёсий ва амалий ҳимоячиси бўлган пайғамбарлик манҳажидаги Халифаликнинг йўқлигидир. Зеро, мусулмонларнинг бирлиги фақатгина Халифа сайланиши ва унга байъат берилиши билангина шаръий камолига етади. Халифалик — бу шунчаки бошқарув шакли эмас, балки Умматнинг жисмини бирлаштирувчи, унинг хавфсизлигини таъминловчи ва Ислом ҳукмларини ҳаётга тўлиқ татбиқ этувчи «қалқон»дир.

Оятнинг давомидаги «ва бўлинманг» деган қайтариқ бугунги кунда мусулмон ўлкаларининг элликдан ортиқ кичик бўлакларга бўлиниб кетганига берилган энг катта танбеҳдир. Бу бўлиниш кофир мустамлакачиларнинг (Сайкс-Пико ва бошқа режалари орқали) қўли билан амалга оширилди. Натижада, бойликларимиз талон-торож бўлди, муқаддасотларимиз оёқости қилинди, Шарқий Туркистон, Фаластин ва бошқа мазлум биродарларимизнинг ноласига жавоб берадиган нажоткор куч қолмади. Демак, Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиш — фақатгина намоз ёки рўза билан чекланмайди. Бу — Исломни давлат, жамият ва халқаро майдонда ҳукмрон қилиш учун ҳаракат қилишни англатади. Золим мустамлакачи кучлар мусулмонларни айнан «бўлинганлик»лари сабабли хорламоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда, Аллоҳнинг арқонини жам бўлиб маҳкам тутишнинг ягона йўли — мусулмонларни ягона байроғи остида бирлаштирадиган, уларнинг иқтисодий ресурсларини ўз эгаларига қайтарадиган ва золимларнинг қўлини кесадиган ягона исломий бошқарувни тиклашдир. Токи мусулмонлар бир тана бўлиб бирлашмас эканлар, уларнинг бойликлари бегоналарнинг озуқасига, ерлари эса мустамлакачи кофир кучларининг жанг майдонига айланаверади.

Демак, ҳақиқий азизлик — Аллоҳнинг низомига тўлиқ қайтиш ва Унинг буйруғига мувофиқ, битта вужуд бўлиб, бир киши, яъни Халифа атрофида жамланишдадир!

 

Иззатуллоҳ

11.05.2026й

Tagsгеоиқтисодий амбициялариПекин“Ипак йўли”даги қарз тузоғи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам Судан аҳли учун бирор яхшилик келтирмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мужоҳид шайх Солиҳ Орурийнинг ўлдирилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/