| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ғазо кўрсатган қаҳрамонлик келаси озодлик йўли учун умид бағишловчи босқичдир

Ғазо кўрсатган қаҳрамонлик келаси озодлик йўли учун умид бағишловчи босқичдир

By htadmin
02.06.2021
890
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғазо кўрсатган қаҳрамонлик келаси озодлик йўли учун умид бағишловчи босқичдир

Устоз Холид Саид

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин

замини матбуот бўлими аъзоси

Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида, улуғ фитр арафасида, шомга азон айтаётган ва рўзадорлар ифтор қилишга ҳозирланиб турган бир пайтда хоин, ғаддор яҳудийлар самолётлари билан севимли Ғазоимизга ўзларининг қора ҳасад бомбаларини ёғдиришди… Қирғин машинаси қамал қилинган Ғазони ўн кун тинимсиз вайрон қилиб, чор атрофга даҳшат ва террор ёйди. Самолётлар воситасида илонлар пўст ташлайдиган ваҳший ва ифодалашга тил ожизлик қиладиган йиртқич жиноятлар содир этилиб, аёллар ва гўдаклар қирғинбарот қилинди, уларни уй-жойсиз қочқинларга айлантирилиб, яшаш учун керакли ҳеч нарсалардан маҳрум қилинди…

Бундан 73 йил аввал (1948 йил май ойида) Фаластин накбаси бўлган. Ўшанда яҳудий қароқчилар ҳар бир эҳтиромли нарсамизни оёқ ости қилиб, ҳеч бир жиноятни қолдирмай содир этишган ва ниҳоят, Фаластинни босиб олишга ва у ерда ўзларининг манфур вужудларини қуришга муваффақ бўлишган эди. Агар яҳудийларга мустамлакачи Ғарб ёрдам бермаганида ва мусулмон юртларидаги ҳукмрон режимлар хиёнат қилишмаганда эди, улар бу вужудларини қуришга асло қодир бўлишолмасди. Бу ҳодисани барча ҳис қилиб, гувоҳ бўлиб турибди. Ўша машъум кундан бери бу адоватчи яҳудий вужуди муборак Фаластин замини аҳлини турли-туман азоб-уқубатларга солмоқда, эҳтиромли нарсаларини оёқ ости қилишда ва муқаддас даргоҳларини топташда давом этмоқда. Исломий юртлар тепасидаги ҳукмдорлар ҳам яҳудийлар билан ҳамон тил бириктиришда ва қўрқоқлик қилишда давом этиб, уларни Уммат ва унинг ғазабидан қўриқлашяпти, бу нажас вужудга таҳдид солувчи ва арконини титратувчи ҳар бир ҳаракатни олдини олишяпти. Яҳудийлар ҳар сафар Фаластин аҳлига адоват қилишар, уларга қарши энг даҳшатли жиноятларни содир этишар, энг кучли қурол-яроғларини ишга солиб, эҳтиромли қонларни оқизишар эди… Булар ҳатто жонли эфирда тарқатиларди ҳам… Аммо анави ҳукмдорлар эса, Аллоҳ Таоло (خشب مسندة) деганидек деворга суялган ёғочлар каби қотиб туришибди ҳамда қабристондаги мурдалар мисол сукут сақлашмоқда. Сукут билангина кифояланмай, баъзида яҳудийларнинг ҳужумларига ёрдам ҳам беришяпти. Яҳудийларнинг қирғин машинасини ишдан чиқаришга, зулм ва ҳужумларига чек қўйишга қодир жиддий ҳаракатларни бошлаш ўрнига, қораловчи баёнотлар бериш ва хайр-эҳсонлар тўплаш билан ўз халқларини алдашга уринишяпти.

Шояд, жорий воқеа-ҳодисалар билан бир вақтда мана шундай хотираларнинг келаётгани яхшилик аломатларидан ва нусрат хабарларидан бўлса, ажаб эмас. Шунингдек, ҳисоб-китобимизни тўғрилаб, ишларимизни тартиблаштириб, янада чуқурроқ тушунишимиз учун ҳамда тенгламаларни душманларимиз ва унинг малайлари биздан истаётган услубдан тескари услубда ёзишимиз учун бизга қулай фурсат бўлаётгани яхшилик аломатларидан бўлса, ажаб эмас. Чунки масалани тўғри ўқиш ва уқиш керак. Ана шунда ҳаракат ҳам самарали бўлади, тўғри йўлдан кетади. Чунки Фаластин йўқотилган ватан ёки қувилган халқ масаласи эмас. Ўша қувилган мазлум муҳожирларни яхши ҳаёт билан таъминлаш учун ёрдам ва қўллаб-қувватлашга қаратилган гуманитар масала ҳам эмас. Йўқ, эй мусулмонлар, балки бу дин ва ақида масаласидир. Чунки, мудом Исро сурасини ўқиётган экансиз, Муборак Фаластин заминининг омонати сизнинг зиммангизда. Ушбу сурада сизнинг илк қиблангиз бўлган, Росулингиз Aнинг Исро қилиб, самога Меърож этган-кўтарилган, масжидлар ичида мусофирлар унга сафар қиладиган ва масжиди Ҳаром билан масжиди Набавийдан кейин учинчи масжид бўлган Ақсо масжиди баён қилинган. Сиз мусулмонларга юракларингиз уриб, томирдаги қонларингиз қайнаб, ичингизда эр кишилик ғурури алангаланиб, динингиз ва имонингиз учун сафарбар бўлмоқ ва сафарбар бўлиш билан ака-укаларингизга нусрат беришингизга йўл қўймаётганларнинг барча кишанларини парчаламоқ энг муносиб лойиқ ишдир.

Бу жирканч яҳудийларнинг навбатдаги тажовузлари кўп муҳим нарсаларни намоён қилди ва асосланмоқ мумкин бўлган буюк ютуқларни рўёбга чиқарди. Масалан:

Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир, фаластинликларга хос миллий масала эмас. Бу масала ҳар қандай раҳбардан ҳам, қўмондондан ҳам, гуруҳдан ҳам буюкдир. Бу Умматнинг ҳаракатга келиб, ушбу муборак заминни озод этишни, чегараларни олиб ташлашни ва армияларни ҳаракатга келтиришни талаб этишида очиқ кўринди, унинг кишанларни парчалаб, ўз ҳокимиятини қайта қўлга киритиш арафасида турганлиги аён бўлди.

Ҳукмрон режимлар юзига қақшатқич тарсаки тушди, уларнинг қўрқоқлиги ҳамда барчалари қаршилик кўрсатувчи ва нормаллаштирувчи каби турли номлар ва турли ниқоблар остидаги тил бириктирувчилар эканлиги фош бўлди.

Воқеа-ҳодисалар яҳудий вужудининг заиф нимжон эканини ва ҳар қандай ҳақиқий қаршилик олдида бардош беришга кучи етмаслигини очиб ташлади. Дарҳақиқат, қамал қилинган Ғазо ва унинг мард йигитлари бу вужудни тумшуғини ерга ишқаб қўйдилар. Буни чор атрофдан қуршалган ва душманидан олдин «дўст»и томонидан нишонга олинган бир гуруҳ мужоҳид ёшлар исботладилар. Ваҳоланки, қирғин қилишда энг кучли қуроллар ва энг янги техника билан таъминланган босқинчи вужуднинг кучи билан бу гуруҳнинг кучини асло тенглаштириб бўлмайди. Ушбу мард йигитлар яҳудий вужудининг картон қоғоздан ясалганини ва ўргимчак тўридан ҳам нимжон бўлиб, ушбу муборак заминни уларни нажаслари билан қўшиб бир соатдаёқ супуриб тозалаб қўйиш мумкин эканини исботладилар. Чунки Уммат Фаластинни тўлиқ ва кенг қамровли халос этишга қодирдир, фақат бунинг учун холис ниятлар ва ростгўй истаклар лозим, шунингдек, ушбу заминни ўраб турган юртларимиздаги армияларимиз ҳаракатга келиши керак.

Муборак заминимизни тўлиқ озод этиш даражасига кўтарилмаган ҳар қандай ечим чил-парчин бўлди. Зеро, «Қуддусга халқаро тус бериш», «Қуддус ҳарамини идора қилувчи уч дин комиссиясини тузиш», «икки давлат» каби мағлубиятли ечимларга чақириш ёки яҳудийларга Фаластин заминида ҳақ берувчи ҳар қандай таклифни ўртага ташлаш, буларнинг барчаси хоинона ечимлардир. Фаластин аҳли бундай ечимларнинг ҳар бирини қатъий ва очиқ рад этмоқлари лозим. Улар бу хоинлар қаршисида собит, мустаҳкам позицияни эгалламоқларининг ҳамда жинояткор яҳудийлар қаршисида улкан мардлик билан турмоқларининг муҳимлиги жиҳод қилишнинг муҳимлигидан кам эмаслигини англаб етмоқлари даркор. Уларнинг орқасида Уммат турганини, уларни бор кучи билан қўллаб-қувватлаётганини унутмасликлари лозим.

Эй мусулмонлар!

Ечим калити сизнинг қўлингизда… халос бўлишингиз йўли очиқ кўриниб қолди… Бас, енг шимариб, анави малай режимларни йиқитишга шошилинг, улардан ўз ҳокимиятингизни тортиб олиб, ўзингизни уларнинг туғёнидан қутқаринг, куч-қувватингизни бирлаштириб, сафингизни баробар-зич қилинг, армияларингиз биқиниб ётган казармаларга ва бош штаб қароргоҳларига боринг. У ердаги зобитлару аскарлар дохил ўз ака-укаларингиз ва фарзандларингизни муборак Фаластин заминидаги диндошларингизни зудлик билан қутқаришга, уларга нусрат-ёрдам беришга чақиринг.

Эй армияларимиз!

Бугун сиз учун ҳеч қандай узр қолмади. Чунки бу яҳудий вужуднинг қанчалар нимжон ва заифлигини, ўзларидан кўра юз баробар оз кучга эга бўлган муборак мужоҳидлар олдида қалтираб қолганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз, танингиз билан сездингиз.

Эй Кинона Мисри армиялари, ахир сизлар 1973 йил октябр, ўнинчи Рамазон қаҳрамонларисиз-ку, қани бу қаҳрамонлигингиз?! Эй Иорданиядаги мард эр кишилар ва Каромадаги машҳур генерал-лейтенант Жозий авлодлари, қани уларнинг авлоди эканингиз?! Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ўзларига тариқат, ла илаҳа иллаллоҳни шиор қилиб олган эй покистонлик аҳрор қўшинлар, қани сизнинг бу тариқат ва шиорингиз?! Эй Туркиянинг Муҳаммад Фотиҳ, Сулаймон ва Абдулҳамиднинг буюк фахрли авлодлари, фахр ва буюклигингиз қани?! Қани Эроннинг қўшинлари ва турли ҳарбий арсеналлари?!

Эй мусулмон қўшинлар!

Биз сизга оташин нидо йўллар эканмиз, имонингизга, ақидангизга хитоб қилмоқдамиз, мард эр кишилигингизга нидо қиляпмиз, наҳотки ўзингиздан хижолат эмассиз?! Наҳотки, дарё бўлиб оқаётган қонлар сизга таъсир қилмаса?! Наҳотки, оловда жизғинак бўлиб, чўғ устида яшаётган биродарларингизнинг ёрдамга чақираётганларини эшитмасангиз?! Салоҳиддин, Қутз ва Бейбарислар тарихини қайта жонлантирадиган ақли расо инсонлар орангизда йўқми?! Кенглиги еру кўкка тенг жаннатга муштоқ эмасмисиз?! Биз диндош ака-укалар эмасмизми?!

Яҳудий вужудининг асл башараси, яъни, енгил қуролларга эга оз сонли гуруҳга ҳам бардош беролмаслиги маълум, ҳеч кимга сир эмас. Бироқ шу озгина инсонларда кучли имон ва нусратга ишонч қудрати бор. Исломий юртлар тепасида ўтирган ва ўзларининг ҳокимиятда туришларида сиздан фойдаланаётган бугунги режимлар агар яҳудий вужудини ҳимоя қилишмаганда эди, бу вужуд етмиш йилдан бери мусулмонлар орасида тирик яшаб турмаган, йўқ бўлиб кетган бўларди. Бас, танланг, кимнинг сафидасиз?! Ё шу режимлар томонида туриб, яҳудийларни мудофаа қиласиз ёки Уммат тарафига ўтиб, режимлар чангалидан қутуласиз ҳамда уларни ағдариб, Умматингиз билан биргаликда яҳудий вужудига қарши ҳаракатга келасиз… Аллоҳ Таолонинг Исро сурасидаги ушбу каломини эсланг ва ҳушёр бўлинг:

﴿فَإِذَا جَاءَ وَعْدُ الْآخِرَةِ لِيَسُوءُوا وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُوا الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُوا مَا عَلَوْا تَتْبِيراً﴾

«Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)»                                                                                                         [Исро 7]

Эй Ислом Умматининг ҳалол, холис фарзандлари, зобит ва аскарлари!

Олдингизда ҳал қилувчи фурсат-имконият турибди. Яҳудий вужудини енгиш ва эгаллаб олган ерларида уни ер тишлатиш сизнинг қўлингиз билан амалга ошади… Бас, бу ишни кечиктирсангиз ёки бу ишга эътибор бермасангиз, сукут қилиб, танбаллик билан ётаверсангиз, динингиз ва диндошларингизга нусрат бериш учун ҳаракатга келмасангиз, Роббингиз раҳматини ўзингиздан узоқлаштирган бўласиз… Мен Аллоҳнинг ушбу каломи сизга тўғри келиб қолишидан қўрқаман:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлди, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз, (наҳотки) охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунёга рози бўлсангиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарсадир. Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблайди ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтиради. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38]

Аллоҳнинг ушбу каломидан ҳушёр бўлинг:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَن يَرْتَدَّ مِنكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلاَ يَخَافُونَ لَوْمَةَ لاَئِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ﴾

«Эй мўминлар, орангиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хоксор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир»                                                                        [Моида 54]

Бас, дарҳол ҳаракатга келинг ва хорлик ғуборини эгнингиздан қоқиб, Аллоҳнинг ушбу каломида айтилгандек йўл тутинг:

﴿ادْخُلُوا عَلَيْهِمْ الْبَابَ فَإِذَا دَخَلْتُمُوهُ فَإِنَّكُمْ غَالِبُونَ وَعَلَى اللَّهِ فَتَوَكَّلُوا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«Уларнинг устига дарвозадан тўсатдан киринглар, қачон ундан кириб олсангиз, албатта ғолиб бўлурсиз. Агар мўмин бўлсангиз, ёлғиз Аллоҳгагина суянинг»                                                                                     [Молида 23]

Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан

0
0

Related posts:

Қатар пуллари инсонпарварлик ёрдами эмас, аксинча Фаластин масаласини тугатиш учун сиёсий мақсадда берилган ифлос пуллардир Уммат яҳудийларга қарши жанг қилиб, Фаластинни улардан тозалашга чанқоқ Американинг яҳудийлар қураётган турар жойларни «қонуний», деб тан олишига ойдинлик киритиш Эй мусулмонлар қўшинлари, орангизда бирорта ақли расо киши йўқми?!
TagsФаластиняҳудий қароқчиларҚазо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Исломий» Саккизлик давлатларининг навбатдан ташқари йиғилишининг якуний баёноти Ғазо ва унинг аҳлига ёрдам бермайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Судан аҳли! Доно – бошқалардан ибрат олган кишидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Константинопол фатҳи ва Ақсога йўл» номи остида интерфаол лекция

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/