Бельфур декларацияси давом этиб келаётган тарих ва йироқлаштирилган тушунча
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Бельфур декларацияси давом этиб келаётган тарих ва йироқлаштирилган тушунча
Доктор Моҳир Жаъбарий қаламига мансуб
Америка океанлар ортида узлатда ётган пайтда Европадаги мустамлакачи кучлар (Франция ва Британия) Усмоний Халифалик жисмини бўлак-бўлак қилиб ғажиб ейишарди. Улар Усмоний Халифалик меросларини бўлишиб олиб унинг қайта тикланишини олдини олиш учун 1916 йили имзоланган Сайкс-Пико шартномасига мувофиқ режаларни ишлаб чиқишди. Бу шартномада Британия Фаластинга халқаро миқёсни беришга Франция билан келишиб олди, Россияни ҳам хабардор қилиб, розилигини олди. Келишувга кўра, «Самро минтақаси (Фаластин)да Россия билан маслаҳатлашилганидан кейин бошқа иттифоқчилар ва Макка вакили Шариф розилиги билан халқаро маъмурият шакли» белгиланди. Фаластин Ғарб давлатлари базаси, мустамлакачилик кўприги бўлиб қолиши ҳамда Халифаликнинг қайта тикланмаслиги кафолатланиши учун унга халқаро миқёс берилди.
Европадаги яҳудийлар раҳбарлари Фаластинга халқаро миқёс берилишига қарши чиқишди. Чунки бу яҳудий миллий ватани, деган мафкурага тўғри келмасди. Бу Россиянинг яҳудийларга мазкур сирли шартномани очиб қўйиши ортидан бўлди. Ана шунда Британия яҳудийларга – Фаластинга халқаро миқёс берилиши бир тактик босқич бўлиб, Британия уни бекор қилажагини уқтирди. Бу билан у 1917 йил январда Бельфур декларациясини чоп этишга журъат қилиб яҳудийларни хотиржам қилди.
Беьлфур декларациясида «Фаластинда яҳудий халқи учун миллий ватан ташкил қилиш» айтилди. Британия бу декларацияда «Фаластинда яшовчи яҳудий бўлмаган тоифалар фойдаланаётган диний ва фуқаролик ҳуқуқларини камситиши мумкин бўлган бирор иш содир бўлмаслиги»ни шарт қилган пайтда «битта давлат» ечими ҳақидаги ўз қарашлари уруғини эккан эди. Британиянинг қарашлари тоифачилик давлатида гавдаланади. Яъни яҳудийлар бу давлатда битта тоифа бўладилар, Фаластин уларнинг яҳудий давлати сифатида ўзларига хос давлати бўлмайди, масалан, бугун яҳудийлар раҳбарлар олдига миллий лойиҳа, деган нарсани талаб қилиб қўйишаётгани каби.
Британиянинг бу жинояти, унинг Халифалик давлатини ағдариш жинояти билан чамбарчас боғлиқ ва шунинг учун Халифалик билан Фаластинни эгизаклар, дейиш мумкин. Британия уларнинг иккинчисини ғажиш учун биринчисини йўқ қилди, энди, уларнинг биринчисини қайта барпо қилмасдан иккинчисини қайта тиклашнинг эҳтимоли йўқ. Шу боис Ғарб Фаластиннинг босқинчилик остида туриши Халифаликни олдини олиш, унинг барпо этилишига қарши кураш режаси учун муҳим бўғин, деб билади. Шунинг учун Ислом Уммати Бельфур декларацияси жиноятини хотирада сақлаш билан бирга, шу жиноят шеригини, яъни Халифаликни қулатиш жиноятини ҳам албатта хотирада сақламоғи лозим.
Бугун айни жиноят хотиралари Фаластин аҳлини, ичкаридаги шаттот (диаспора) дея аталаётганларни қамраб олган кучли халқ ғазабига туртки бўлаётган бўлсада ҳамда босиб олинган замин намойишлар ва тўқнашувлар билан босқинчилар оёқлари остида ёнаётган бўлса-да… бироқ у худди эски тарихий бир воқеадек ўтиб кетаверадиган, ҳаёт воқеига таъсир қилмайдиган хотираларга айланиб қолди! Тарих сиёсий онгдан ажралди ва сиёсий фаолият Фаластин ва унинг масаласини онгли тарзда тушуниш ҳаракатидан узилиб қолди. Бундай узилиб, ажралиб қолишга эса Фаластин масаласида тинимсиз ён беришлар бевосита сабаб бўлди. Бу Фаластин режими хавфсизлик хизмати томонидан бўлган шундай бир ҳаром сиёсий саҳна ўйиники, ундаги асосий ифлос ролни ўзини «озодлик», дея атаётган, аслида эса музокараларни ён беришлар учун восита қилиб олган анави ташкилот ўйнамоқда.
Бугун миллий инвестиция лойиҳаси раҳбарлари очкўз режим таомига шерик бўлиш ва ташкилот доирасидаги гуруҳлар квотасига эга бўлиш устида, ҳатто ҳукумат курсилари устида бир-бирлари билан рақобатлашишмоқда. Айни пайтда Британия жинояти ва унинг декларацияси кишини малоллантирувчи сиёсий хитоблардан етарли ўринни эгалламайдиган бўлиб қолди, онглилик йўқолди ва омадсиз манфаатлар пайдо бўлди!! Иш раҳбарларда онглилик йўқолиши билан кифояланмаяпти. Балки ўқув юртлари таълими манҳажи вайрон этилмоқда, авлодлар тарбияси сиёсати манфаатпарастлик рамкасига жойлаштирилиб, университетлар майдонларида туйғули ва сиёсий мусиқага рақсга тушилмоқда… энг кўп тушилаётган рақс миллатчилик рақси бўлиб қолди! Бу ўйинчи раҳбарларнинг ҳаммаси босқинчилар жиноятларини, мустамлакачилар тил бириктирувини ва раҳбарлар хиёнатини гўё унутишгандек. Ахир, бу хоин раҳбарлар Фаластинни худди «Микки Маус» давлатига ўхшатиб тасвирлашадиган, тасвирини Ғарбий Қирғоқ торкўчаларига, Ғазо йўлакларига, Шарқий Қуддуснинг айрим кўчаларига, ҳатто – агар илгарироқ кириб олишга улгурган бўлишса – Қуддус олдидаги Қуббаи Сахра олдига чизиб қўйишадиган бўлиб қолишди.
Шундай қилиб Бельфурни хотиралаш бутунлай ғофиллик билан ўтмоқда. Бир вақтнинг ўзида, Озодлик ташкилоти мухлислари раҳбарларни олқишлашмоқда, раҳбарлар эса юртни шу даражада қадрсиз аҳволга олиб келишдики, бу Британия ўзининг машъум декларацияси билан олиб келган аҳволдан ҳам аянчлидир. Чунки раҳбарлар босқинчи яҳудийларни ҳимоя қилувчи хавфсизлик хизматини тузиш билан Бельфур декларациясидан ҳам ёмон иш қилишяпти. Хавфсизлик хизмати солиқлардан йиғилган маблағ билан боқилмоқда. Бу солиқлар эса босқинчилик остида эзилаётган халқдан йиғилмоқда. Натижада, босқинчилар учун босқинчиликни тарихдаги энг арзон тушган босқинчиликка айлантирди, уларни ҳар қандай мажбуриятлардан озод қилди, жумладан, Бельфур декларацияси матнида айтилган «диний ва фуқаролик ҳуқуқлар»ни таъминлашдан ҳам… Шу қилмишлар орқали режим Фаластинга қарши Бельфурдан ҳам ёмон хоинликлар, тил бириктирувлар қилмоқда.
Бу мункар жиноят фақат Британиянинг ўзига чекланмайди. Унга Франция ҳам рози бўлган. Чунки бугун анави ташкилот раҳбарлари Франция ташаббусига кўз тикиб, унинг ортидан халлослаб чопмоқда. Кейин Франция ортидан (1919 йил) Америка ҳам рози бўлган. Ўшанда Фаластин гуруҳлари раҳбарлари ўз миллий лойиҳаларини шу Американинг икки давлат ечими, деган қарашларига асосан тузишган. Шунчалик ҳам аҳмоқлик бўладими, ахир, бу мухлислар раҳбарларнинг Фаластин масаласини мустамлакачилар қўлига топшириб қўйишгани учун олқишлашмоқда, мустамлакачилар қарашларини ижро этувчи аскарларга айланишмоқда?!
Британиянинг – у билан бир қаторда, Франция ва Американинг – Фаластинга ва Умматга қарши содир этган бундай жиноятларига принципиал жавоб, Умматнинг мустамлакачилар ўрнатиб қўйган ҳукмдорларга қарши қўзғолон қилишидир. Қўзғолон қилиб, ўзининг тортиб олинган жанговар истагини қайтариб олиб, мустамлакачилик ҳукмронлигидан қутулади. У билан бирга, мустамлакачи унинг кўксига ханжар қилиб санчиб қўйишган босқинчи яҳудийлардан ҳам қутулади, Фаластинни, бутун Фаластинни ўз бағрига қайтариб олади… Албатта бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида амалга ошажак.
Роя газетасининг 2016 йил 9 ноябр чоршанба кунги 103-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми