| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

By htadmin
31.03.2022
813
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

(Биринчи ҳалқа)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Бугунги кунда Украинада йирик давлатлар ёки унинг атрофидаги минтақавий давлатлар ўртасида рўй бераётган ҳодиса ва курашлар келажакда дунёнинг турли минтақаларида ҳам содир бўлиши мумкин, масалан, Тайван, Шимолий Корея каби, ёки Совет Иттифоқи парчалангандан кейинги Россияга чегарадош айрим поссовет республикалар каби. Бу кураш ва ҳодисалар йирик давлатлар ўртасидаги глобал халқаро кураш бўлиб, ундан нуфузни мустаҳкамлаш, назорат ўрнатиш ва ҳукмронлик қилиш кўзланган. Шунингдек, Америка ўзининг ҳукмронлик ва зўравонлик сиёсатини иложи борича узоқ вақт сақлаб қолишни мақсад қилган. Бу курашлар Украина ёки бошқа ердаги чекланган минтақа устида бўлаётгани йўқ. Балки каттароқ нарсалар устида, яъни давлатлар тузилмаси ва халқаро позиция устида кетмоқда… Американинг бутун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучи ва вазни билан ўша халқаро позицияни мустаҳкамлашга уриниши устида бормоқда. Айни дамда ушбу зулму зўравонлик ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳукмронлик уринишларига бошқа давлатлар ҳам қўшилган. Бу ишларни обдан тушунмоқ учун халқаро позиция мазмунини ва унинг ҳозирги – айниқса, Совет Иттифоқи парчалангандан кейинги – моҳиятини англамоқ лозим.

Биз халқаро позиция деганда дунёнинг биринчи давлати ва у билан рақобатлашаётган давлатлар мавқеини назарда тутамиз. Бу масала халқаро алоқалар тузилмасига ва халқаро тузилмага таъсир ўтказувчи давлатларга тааллуқли масаладир. Уни тушуниш учун дунёдаги фаол давлатларнинг халқаро сиёсатдаги мавқеини, муносабат ва режаларини тушуниш лозим. Бунга қўшимча, бу давлатларнинг биринчи давлат ёки биринчи давлат билан рақобатлашаётган давлат сифатида ўз мавқеини сақлаб қолиш учун олиб бораётган сиёсий ишларини ҳам, шунингдек, уларнинг бошқа давлатлар билан бўлган алоқа ва муносабатларини ҳам – бу давлатлар иттифоқчи, тобе ёки бошқа давлат таъсири остидаги давлатлар бўладими, бундан қатъий назар – тушуниш лозим. Чунки буларнинг барчаси халқаро муносабатларнинг табиатига ва халқаро позициянинг шаклланишига ҳамда халқаро позицияни юзага келтирган ўзгаришларга таъсир қилади. Халқаро позиция ҳам, дунёдаги фаол давлатлар ўртасидаги алоқалар тизими ҳам бир хилда давом этмайди, ҳамиша ўзгариб туради, бир кеча кундузда янгиланиб қолиши ҳам мумкин. Бунга Совет Иттифоқи парчаланганда ёки Варшава шартномаси бузилганда юз берган ўзгаришни мисол қилиш мумкин. Баъзан халқаро позиция қарор топиб шаклланиши учун иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ ва Совет Иттифоқининг пайдо бўлишида бўлганидек ёки шу кунларда халқаро майдонда бўлаётганидек, узоқ вақт давом этадиган аччиқ ва узлуксиз тўқнашувлар керак бўлади. Халқаро позициянинг ва халқаро алоқалар тузилмасининг қисқача тушунчаси мана шу.

Ўтган минг йиллик мобайнида ва янги минг йиллик бошланишида халқаро кураш ҳамда халқаро муносабатларнинг шаклланиши ва дунёда ўз нуфузига эга давлатларнинг пайдо бўлиши қатор рол-вазифалар ва ўзгарувчан ҳолатлар билан кечди. Бу вақт мобайнида бир тарафдан халқаро позицияга таъсир ўтказиш ёки дунёдаги биринчи давлат устидан ҳукмронлик ўрнатиш ҳолатлари рўй бериб, давлатлар тузилмаси ўзгариб турди. Яна бир тарафдан эса, кучайиш ва бошқа давлатлар устидан назорат ўрнатиш ҳолатлари ёки заифлашиш ва халқаро саҳнда ўз нуфузини йўқотиш ҳолатлари юзага келиб, халқаро позиция тузилмасининг шакли ҳам ўзгариб турди.

Биз айни кураш учун бир намуна сифатида маълум давр ҳақида ҳамда дунёдаги фаол ва нуфузли давлатлар тизими тўғрисида сўз юритмоқчимиз. Бу Халқаро позицияда ўзгаришлар рўй берган Совет Иттифоқи парчалангандан кейинги то бугунги кунимизгача бўлган даврдир. Унда айниқса, Украина масаласи халқаро ўзгаришларга таъсир қилишда муҳим бурилиш нуқтасига айланди. Мисол учун яқин келажакдa халқаро майдонда янги халқаро позиция пайдо бўлиши ва шаклланишига олиб келувчи янги вазият юзага келиши мумкин.

Ҳа, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин халқаро позиция янгича қиёфа ва янги кучлар билан шаклланиб, НАТО етакчиси АҚШ билан Варшава шартномаси етакчиси Россия пайдо бўлди. Бу ҳолат ўтган 1990 йилда, яъни Варшава шартномаси бекор қилингунга қадар сақланиб турди. Ушбу шартнома бекор бўлгач, Шарқ тизимининг (Россиянинг) иккинчи таъсирли давлат сифатида халқаро позициядаги нуфузи ҳам тамом бўлди. Шу билан Америка ҳалқаро позицияда, дунё сиёсатини белгилаб, унинг сиёсий харитасини чизишда ҳамда нозик халқаро масалаларга тўғридан-тўғри таъсир қилишда деярли ягона давлатга айланди. Варшава шартномаси бекор бўлган ушбу давр мобайнида Америка халқаро ёки минтақавий курашларни ҳал қилиш бўйича ҳатто бутун дунёни ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига эргаштирадиган даражага етди. Масалан, Ироқ, Афғонистон, Сербия, Корея каби дунёнинг бир неча давлатларида бўлгани каби. Иш заиф давлатларгагина чекланмади, балки Американинг такаббурлик ва зўравонлиги заиф давлатлардан йирик давлатларгача етиб борди. Масалан, Хитой ва Россия каби давлатларга ҳарбий ва сиёсий келишувларни ҳақоратомуз тарзда жорий қилди. Бунга ракеталар ва баъзи ядровий каллакларни йўқ қилиш масаласи ҳамда Жанубий Хитой денгизидаги Тайван масаласи мисол бўлади.

Америкага бундай ҳукмронликка ва салкам яккаҳокимликка эришишда унинг ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан кучли экани, сиёсий нуфуз доирасининг кенглиги ва малайларининг кўплиги ёрдам берди. Дунёда сиёсий, ҳарбий, иқтисодий адолатсизлик ва зўравонлик шу даражага етдики, бу айниқса, иқтисодий ҳукмронликда ҳамда бозорлар ва нефть каби муҳим товарлардаги ҳукмронликда кўплаб катта давлатларни безовта қилиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқарди.

Биз катта давлатларнинг норозилигини ифодалаш йўллари ва Американинг дунёдаги глобал адолатсизлигини бартараф этишга интилишлари ҳақида сўз юритишдан олдин, Америка Совет Иттифоқи давридан кейин қасддан келтириб чиқариб, улардан фойдаланган ва йирик давлатларни улар билан овора бўлишга мажбур қилган халқаро муаммоларга бир оз тўхталиб ўтмоқчимиз. Зотан, Америка ўзининг сиёсий ҳукмронлигини, дунё назоратини ва унга бўлган яккаҳокимлигини сақлаб қолиш ва унинг илдизларини халқаро миқёсда кенгайтириш, бир вақтнинг ўзида, унинг ҳукмронлигидан қутулмоқчи бўлган ҳар бир давлатга қарши қўлидан келган барча имкониятларни ишга солиб курашиш мақсадида шу муаммоларни келтириб чиқарган.

1 – АҚШ доллари ҳукмронлигини дунёдаги асосий муомаладаги валюта сифатида сақлаб қолиш ҳамда дунё мамлакатларини долларни барча валюталар учун асос-қоплама ва савдо айирбошлашнинг бош воситаси деб ҳисоблашга мажбурлаш.

2 – Давлатлар ўртасидаги яқинлашувга ва иттифоқларга, хусусан Европа бирлигига, Россия билан Хитой ўртасидаги ёки Шимолий Корея билан Хитой ўртасидаги ҳамкорликка қарши курашиш.

3 – Муҳим товарлар устидан глобал иқтисодий ҳукмронлик ўрнатиш ва Жаҳон бозорларини, xусусан, нефть, электроника, тиббиёт ва фармацевтика саноатини монополиялаштиришга ҳаракат қилиш.

4 – Дунёнинг кўплаб давлатларидаги, айниқса, исломий минтақалардаги Америкага малай ҳукмдорлар жорий қилган қулдорлик кишанидан қутулишга уринувчи халқларга қарши туриш.

5 – Хоҳ йирик давлатлар минтақаси бўлсин, хоҳ заиф давлатлар минтақаси бўлсин, фарқсиз, дунёнинг кўплаб минтақаларига ҳарбий базалар қуриш ва жойлаштириш. Масалан, Европа давлатларига ракета тизимларини жойлаштириш ва собиқ Совет Иттифоқи давлатларида ҳарбий базалар ўрнатиш каби.

6 – У ер ва бу ердаги малайлари ва гигант ҳамкорлари орқали қасддан халқаро иқтисодий кризислар келтириб чиқариш ва молия бозорларига зарба бериш. Шу орқали Америка давлатлар иқтисодиётини вайрон қилишни ҳамда доим Америкадан ёрдам сўрайдиган, Америка уларга ёрдам қўлини чўзадиган бир ҳалокат доирасида қолишларини истайди.

7 – Зулм-зўравонликни авж олдириш ва дунёни Американинг сиёсий манфаатига хизмат қиладиган урушларга тиқиш, масалан, Афғонистон ва Ироқ урушлари каби.

8 – Америка сиёсатига зоҳирда ёки реал қарши ҳаракат қилувчи давлатларга иқтисодий санкциялар қўллаш. Илгари ва ҳозирда Эронга шундай қилган. Шимоли Кореяга ҳам қўллаган. Шу кунларда эса, Америка ўзининг Украинадаги сиёсий ҳукмронлигига қарши исён қилгани учун Россияга нисбатан санкция қўллаш ҳаракатида.

Американинг хатти-ҳаракатига мисоллар мана шу… Шу орқали у сиёсий ҳукмронлигини сақлаб қолишга ва дунё назоратини ўз қўлида ушлаб туришга уриняпти. Бир вақтнинг ўзида, ўсишга ва унинг айни сиёсатига нисбатан итоатсизлик қилишга интилган ҳар қандай давлатга жазо қўллашга уринмоқда. Хўш, йирик давлатлар бундай сиёсатга итоат қилишдими, бизни минишингиз ёки иқтисодий ва сиёсий юкларингизни  юклашингиз мумкин, дея Америкага ўз елкаларини тутишяптими?! Ёки бутун дунё бундай зулм ва зўравонлик, баъзан қул қилувчи сиёсатдан зада бўлдими? (Давоми бор).

Роя газетасининг 2022 йил 16 март чоршанба кунги 382-сонидан

0
0

Related posts:

Шом қўзғолони давлатлар позицияси ва сиёсий алдов ўртасида АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири Америка ҳодисалари ва унинг халқаро позицияга таъсири
TagsУкраина мавзусихалқаро позиция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳозир Ҳиндистон зўравонлигига барҳам бериш вақти етмаган бўлса, қачон етади?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиёсий ечим Башар Асад ва унинг режимини қўзғолон интиқомидан қутқаришга қаратилган

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазо жон беряпти, ўзбек режими эса Ғарб билан ош-қатиқ бўляпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/