Оқимга қарши сузмаслик учун…!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Оқимга қарши сузмаслик учун…!
Шайх Аднан Мизян
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими аъзоси
Ижтимоий тармоқларда воизлар, уламолар ва нуфузли кишилар ўртасида ҳамон жиддий мунозара давом этмоқда. Унинг акс садоси баъзан араб оммавий ахборот воситалари саҳифалари ва экранларига етиб бормоқда. Бу мунозара яҳудий вужудининг қутурган жиноий машинаси ва унинг ортида турган кофир Ғарб қуроллари томонидан Эрон ҳизби ва унинг инқилобий гвардияси аъзолари ва раҳбарларига йўлланган ва ҳали ҳам йўлланаётган зарбаларга оид ҳис-туйғулар ва баёнотларни назорат қилиш ҳақида… Шунингдек, Шом ва Ироқда болаларни ўлдирган, аёлларни зўрлаган ва йигитларни қамоққа олган қотиллар ўлимидан хурсандчиликни изҳор этиш ракеталари «сунний» ва «шиа» деб ажратмай ўлдираётган Америка ва босқинчи вужуднинг уруш машинаси қаршисида айни пайтда шаръан бирлашиш керак бўлган сафлардаги бўлинишнинг бир тури эканлиги ҳақида… Ва барча ички жангларни кейинга қолдириш вожиблиги… ҳақидадир. Уларнинг баъзилари, одамларда ё Эрон ва унинг қўлловчи, ҳатто олқишловчи малайлари томонида бўлиш ёки Америка ва яҳудийлар билан бирга бўлиш танлови бор, деб айтишгача боришди.
Шубҳа йўқки, умумий душманга қарши ички бирлик бутун тарих давомида эришилган ғалабанинг энг муҳим моддий ва психологик асосларидан биридир. Воқеалар қаршисида – умуман ва батафсил равишда – турли мақсад ва ҳис- туйғуларга эга бўлган, бир-бирига қарама-қарши ва тарқоқ жамиятлар билан жангга кириш ҳамма учун мағлубиятга келтиради. Шунинг учун Ғарб ва малай араб медиа машинаси яҳудийлар оммавий ахборот воситалари билан параллел равишда уруш давом этаётган минтақадаги, яъни Яқин Шарқдаги жамиятнинг таркибий қисмлари ўртасида ички бўлинишни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун бу ҳужумга унинг вайронкор таъсирини тўхтатадиган ёки имкон қадар чеклайдиган тарзда қарши туриш муфаккирларнинг вазифасидир.
Бироқ, бугунги кунда кенг тарқалган бирлашиш чақириғини диққат билан ўрганган киши унинг ҳар икки тарафдаги фақат қурбонларга қаратилганини кўради. Чунки Сурия ва Ливан мусулмонларига, шунингдек, Шом қўзғолони тарафдорларига бугун ўтмиш учун ҳисоб сўраш ва золимнинг ўлимига шодланиш вақти эмас, аксинча, умумий душманга қарши сафларни бирлаштириш вақтидир, дея мурожаат қилинмоқда. Яъни ўн йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида бўйни пичоқ остида бўлганларга мурожаат қилиняпти, ушбу пичоқни ушлаб турганларга эса, улар билан сафларини бирлаштиришни истаганлар бўйнидан вақтинча бўлса ҳам, пичоқни олишлари учун мурожаат қилинмаяпти.
Шунинг учун айтамизки, тўғри мурожаатда қуйидаги фактлар ҳисобга олиниши керак:
- Эрон режими ва унинг малайлари томонидан халқнинг қирғин қилиниши, кўчирилиши, аёлларнинг зўрланиши ва ёшларнинг панжара ортида йўқ қилиниши, шунингдек, Сурия, Ироқ ва Ливан аҳлига қилинган зулмлар ўтмишдаги иш эмас, аксинча, ҳозиргача давом этаётган ишдир. Шом тоғути қамоқхоналарида юзлаб покиза опа-сингиллар номуслари топталди ва бу жиноятлар Эрон ва унинг жангарилари ҳимояси остида содир этилди. Теҳрон иттифоқчилари назорати остидаги Сурия ва Ироқ лагерларида ўн минглаб одам очликдан ўлмоқда. Бугун миллионлаб Сурия мусулмонлари аксарияти бевосита Эрон жангарилари томонидан босиб олинган уйларидан кўчирилган.
- Эрон режими лойиҳаси минтақа устидан ҳукмронлик қилишга, шунингдек, гарчи тўлови минтақа аҳолиси қонини тўкиш, болаларини ўлгунча оч қолдириш бўлса ҳам, уларга душманлик қилиш ва қул қилишга асосланган. Сурияда содир бўлган ва содир бўлаётган воқеалар Ливандаги Эрон ҳизбининг шаръий масъули шайх Муҳаммад Язбак «Қаршилик ҳаракати билан бирга бўл, у ер ва бу ерда ўлаётган халқлар учун йиғлама» деб айтганидек, бир «муфаққиҳ» асосчининг манҳажини амалга оширишдан бошқа нарса эмас. Эрон режимининг яҳудий вужудига қарши уруши ёки Америка билан тортишуви, яқинда унинг юқори мартабали сиёсатчилари таъкидлаганидек, минтақадаги улушлар бўйича келишмовчиликларнинг бир қисми сифатида содир бўлмоқда.
- Агар ҳозирги сафларни бирлаштириш чақириғи ҳарбий бирликка қаратилган бўлса, бунга чақирилган мусулмон халқлар ўз армияларининг қуролларига эга эмас. Улар бу бирликка эришиш учун ҳокимиятни ўз қўлларига қайта олишлари керак. Бунга Эрон режими бир неча бор тўсқинлик қилган ва ҳали ҳам тўсқинлик қилмоқда. Чунки бу, яҳудий вужудига қарши туришида унга ёрдам беришидан кўра кўпроқ, унинг лойиҳасига хавф туғдиради. Кейин, жанг майдони Эрон жамоаси томонидан, ҳарбий нуқтаи назардан қараганда бошқалар билан бўлишиш мақсадга мувофиқ бўлмаган режа ва мақсадлар доирасида бошқарилади. Айниқса, ушбу курашдан кўзланган яқин ва узоқ мақсадда Эрон улардан фарқ қилади. Хусусан, Ливандаги Эрон ҳизби сафларида, кўлами ҳали номаълум бўлган улкан хавфсизлик бузилиши юз берганидан кейин, Эрон учун режаларни бошқалар билан бўлишиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун ҳозирги вазиятда сафларни бирлаштиришнинг имконият доирасидаги амалий мазмуни маънавий ва психологик бирлик бўлиб қолади. Бу икки нарсада намоён бўлиши мумкин:
Биринчи: Эрон ҳизбининг Ливан ва Суриядаги кўчирилган тарафдорларини қабул қилиб, уларга бошпана бериш. Аслини олганда, бу яҳудий вужуди ва Американинг ҳафсаласини пир қиладиган тарзда, оммавий равишда амалга ошди. Чунки яҳудий вужуди ва Америка Эрон томонидан зулмга учраган мазлумларнинг Эрон ҳизби тарафдорлари бўлган қочоқларни рад этишларига умид боғлаган эди. Шунга кўра, сафлар бирлигининг бу қисмига, Аллоҳнинг фазли ила, эришилди ва у ортимизда қолди.
Иккинчи: туйғулар бирлиги ва медиа соҳасидаги ҳамжиҳатлик, шунингдек, Америка ва Россия билан бирга Ислом Умматига қарши курашган ва ҳали ҳам курашаётганлар ҳалокатидан шодланишни тарк этиш. Бу талаб амалга ошиши учун бу борада амалий нарсани бера оладиган манфаатдор томонга, яъни Эрон ва унинг малайларига тўғри йўналтирилиши керак.
Эй мусулмонлар: эй, қора ва оқ ҳўкиз, шунингдек, уларнинг ортидаги ҳўкизлар емишга айланмаслиги учун яҳудийлар ва Америкага қарши сафларни бирлаштиришга интилаётган ислоҳотчилар, агар сизлар бўйни пичоқ остида бўлиб, ҳозир ҳеч нарса қила олмайдиганларга сафларни бирлаштириш ва ҳисоб-китобни кейинга қолдириш ҳақида бир бор мурожаат йўллаган бўлсангиз, Эрон ва унинг иттифоқчиларига пичоқларини мусулмонлар бўйидан олишлари ҳақида юз бор мурожаат йўллашингиз керак. Токи, улар дарҳол Сурияни тарк этиб, унинг кўчирилган аҳолиси ўз уйларига қайтсин. Қотил Башар режимини ҳимоя қилишни бас қилиб, қувғинга учраган халқнинг ундан ўз ҳокимиятини қайтариб олишига халақит қилмасин ҳамда Ироқ ва Ливан қамоқхоналаридаги мусулмон ёшларни озодликка чиқарсин. Эрон, гарчи тақийя (диний эътиқодини яшириш) юзасидан бўлса ҳам, қилган жиноятлари учун пушаймонлигини ва кейинчалик уларнинг ҳар бирини тузатмоқчилигини эълон қилсин. У ўзининг Уммат бирлигини парчаловчи, Унинг дахлсизлигини бузиб, қонини тўкувчи ирқчилик лойиҳасидан воз кечсин. Атрофидаги мусулмон халқлар билан янги оқ саҳифани очишга ҳаракат қилсин. Мусулмонларнинг ўз ҳокимиятларини тоғут ҳукмдорлардан қайтариб олишларига, шунингдек, Умматни Ислом давлатида, Ислом бошқарувида ва Ислом ақидаси асосида бирлаштиришга асосланган Уммат лойиҳасига қўшилишини эълон қилсин.
Ҳа, бу талаб осон иш эмас. Бу, албатта, бутун Эрон лойиҳасини бекор қилишни англатади. Бу баъзилар уни имконсиз нарсани талаб қилиш сифатида кўриши мумкин бўлган мурожаатдир. Эрон ҳукмдорлари биз чақираётган нарсадан кўра яҳудийлар ва Америка билан иттифоқчи бўлишни афзал кўришлари ҳам мумкин. Аммо бу сафларни хаёлда эмас, балки ҳақиқатда бирлаштира оладиган ягона мурожаатдир.
Бўйни бир томондан Эрон пичоғи, иккинчи томондан яҳудий вужуди қиличи остида бўлган, шунингдек, «бизни булардан қай бири сўйиб, фарзандларимизни ўғирлаб кетаркин, уй-жойларимиз «Вулкан» ракеталари билан вайрон қилинармикин ёки МК-82 бомбалари биланми», дея хавотирда яшаётганларга мурожаат қилишга эътиборни қаратиш фикрий таъсир доирасидан ташқарида бўлган самарасиз мурожаат бўлиб, бундай кимсаларга халқ тилидаги «Оқимга қарши сузувчилар», деган нарса тўғри келади.
Роя газетасининг 2024 йил 16 октябр чоршанба кунги 517-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми