| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Далласдаги ирқчилик ҳодисалари манзарасида: Ирқчиликни йўқ қилишда капитализмнинг ожизлиги ва Исломнинг муваффақияти

Далласдаги ирқчилик ҳодисалари манзарасида: Ирқчиликни йўқ қилишда капитализмнинг ожизлиги ва Исломнинг муваффақияти

By htadmin
24.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Далласдаги ирқчилик ҳодисалари манзарасида: Ирқчиликни йўқ қилишда капитализмнинг ожизлиги ва Исломнинг муваффақияти

Ҳотим Абу Ажамия қаламига мансуб

9 июл шанба куни Нью-Йорк Таймс газетаси ўзининг бош мақоласида Даллас амалиётига изоҳ сифатида «Америкада қачон ирқчилик тугайди?», деган саволни ўртага ташлади. Газета – икки афроамерикаликнинг полиция томонидан ўлдирилиши акс этган видеолавҳалардан бу иш гўё оддий қотилликдек бўлиб қолгани кўриниб турибди, дея қора танли фуқароларнинг полиция қўлида қотиллик ва зўравонликка дуч келаётганига ишора қилди.

Унда қўшимча қилинишича, 2014 йил АҚШнинг Миссури штати Фергюсон шаҳрида оқ танли полиция зобитининг қуролсиз қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдириши ортидан бу аламли ҳақиқат миллий масалага айланди, чунки бунинг оқибатида ирқий тартибсизликлар келиб чиқди. Кейин полиция томонидан америкалик қора танлиларга қарата ўқ узиш ҳоллари давом этди. Ўтган пайшанба Миннесота штатида ўлдирилган қора танли киши, шу йили полиция қўли билан ўлдирилаётган қора танли фуқароларнинг 123чиси ҳисобланди.

Ёзувчи Майкл Дайсоннинг Нью-Йорк Таймс газетасида чоп этилган мақоласида икки қора танли кишининг ўлдирилиши норозилик намойишларини келтириб чиқаргани, намойишда полициячиларга қарши снайпердан ўқ узилиб, улардан бир нечтаси ўлдирилгани ҳақида ёзди. Дайсонга кўра, афроамерикаликлар 320 миллиондан зиёд америкаликнинг салкам қирқ миллионини ташкил қилади.

Бу воқеа 2016 йил 5 июл куни Интернетда Луизиана штатида бир полициячининг қора танли Алтон Стирлинг исмли киши ерда ётганига қарамай, беш марта ўқ узгани акс этган видеолавҳа тарқатилиши ортидан бошланди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бу сафар Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида Филандо Кастил исмли яна бир қора танли кишининг полициячи томонидан отиб ўлдирилгани акс этган видео тарқалди. Полиция Филандони ўз машинасида аёл киши ва битта ёш бола билан кетаётганда тўхтатади ва унга қарата ўқ узади, қурбоннинг ҳамроҳ аёли эса ўзининг мобил телефони орқали видеога тушириб, уни Фейсбук орқали жонли тарзда узатиб туради…

Бу икки ҳодисадан олдин ҳам оқ танли полициячилар томонидан қора танли шахсларнинг отиб ўлдирилиши ҳодисаси кўп бўлди. Бу эса АҚШнинг Иллинойс, Луизиана, Миннесота, Флорида, Мичиган, Вашингтон, Техас ва Пенсильвания штатларида ғазабнок одамлар томонидан норозилик намойишлари ўтказилишига туртки бўлди, Нью-Йоркдаги Манхэттен районида ҳам юзлаб одамлар норозилик билан чиқишди… намойиш кўча ҳаракатига ҳалақит бергандан сўнг полиция улардан ўн нафарини ҳибсга олди.

Намойишлар катта бўлмаган ва унда қатнашган одамлар сони ўнлаб ва юзлабдан нарига ўтмаган бўлса-да, бироқ унинг географик жиҳатдан кенг кўламда бўлгани одамлар ғазаби, айниқса, қора танли шахслар ғазаби ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Луизиана ва Миннесота ҳодисаларидан сўнг, аниқроғи, 2016 йил 6 июл куни Техас штатининг Даллас шаҳрида юзлаб америкаликлар оқ танли полициячилар томонидан қора танли шахсларнинг ўлдирилиши давом этаётганига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бироқ намойишда кутилмаган ҳодиса рўй берди: бир снайпер беш нафар полициячини отиб ўлдирди, олти нафарини яралади. Полиция робот ёрдамида бомба портлатиб, снайперни ўлдирди. Кейинчалик снайпер АҚШ қуруқлик қўшинининг захирадаги ҳарбий хизматчиси сифатида Афғонистонда хизмат ўтаган «биринчи класс оддий аскари» рутбасига эга 25 ёшдаги қора танли Мика Хавьер Жонсон экани хабар қилинди.

Америкадаги ирқчилик ва дискриминация ҳолатлари устида кузатув олиб борган бир ҳисоботда айтилишича, АҚШ армиясида ирқчилик яққол намоён бўлиб бормоқда, бу жамиятда ҳукмрон бўлган ирқчилик натижасидир. Гарчи АҚШ конституциясида одамларни ранги, жинси, дини ва бошқаси… билан дискриминация этилиши тақиқланган бўлса-да, бироқ ирқчилик аксар америкаликларнинг ич-ичларига сингиб кеган, улар оқ танли билан қора танлини албатта ажратишади… Бу юртда оқ танлиларнинг алоҳида ривожланган тоза кварталлари бор, қора танлиларни ҳам ўз кўчалари, алоҳида кварталлари бор, у ердаги шароитни учинчи олам давлатларидаги энг паст шароит дейиш мумкин… оқ танлиларнинг мактаблари алоҳида, қора танлиларники алоҳида, оқ танлиларнинг университетлари алоҳида, қора танлиларники алоҳида… АҚШ қамоқхоналаридаги мавжуд маҳбусларнинг 80 %дан зиёди қора танлиларни ташкил қилади.

АҚШ президенти Обама Варшава саммитида бундай «нафратли, жирканчли ҳужумлар»ни қоралади ва «бу ҳужумларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги»ни таъкидлади. АҚШдаги байроқлар 12 июлга қадар ярим туширилади.

Обама ҳарбий қуролларнинг эркин савдосини чеклаш ташаббусига ишора қилиб, «Ҳарбий қуролларнинг одамлар қўлида бўлиши, афсуски, шу турдаги даҳшатли қонли ҳужумларга сабаб бўлмоқда ва келаси кунлар ичида бу ҳақиқатни ҳисобга олишимизни зиммамизга юкламоқда», деди.

Шунингдек, Америка президенти «жиноятчиликка қарши кураш тизимида ҳамон яшириниб келаётган ирқчилик асосида ажратиш муаммосини ҳал этувчи сиёсий чоралар кўришга» аҳд қилганини билдирди.

Америка конституциясида америкалик фуқароларнинг жинслари, ранглари ва динларидан қатъий назар, қонун олдида тенг эканликлари қайд этилган. Бироқ шунга қарамай, бу юртда аксинча ҳолат кузатилмоқда. Чунки судьялар ҳам, прокурорлар ҳам, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам, ҳаммаси ирқчилик ботқоғига ботган. Бу ҳолат ҳеч қандай далил талаб қилмайдиган даражада маълум. Юртдаги қора танлилар, лотинамерикаликлар ва бошқа оқ танли бўлмаган миллатлар ўзларига полиция ходимлари томонидан қонун татбиқ қилинаётган пайтда доим репрессия ва ирқчиликка дуч келмоқдалар.

Одамлар ўртасидаги муносабатда жинсига, рангига, тилига ва ҳатто турмуш савиясига қараб ажратиш, дискриминация қилиш маъносидаги ирқчилик Американи ичкаридан кемирмоқда. Айтмоқчи, бу фақат Америкагагина хос ҳолат эмас. Инсонни инсон биродарига қарши гижгижловчи бундай қаттол мараздан бутун капиталистик давлатлар азият чекмоқда. Мана, яқинда ўтказилган сўровда Британияга ушбу офат қай даражада кириб боргани, Германия ҳам Сурия қочқинлари оқими ортидан қай даражада экани маълум бўлди.

Қонунлар ва конституцияларнинг ўзи жамиятдаги иллатларни, шу жумладан, ирқчиликни муолажа қилолмайди. Башарият ўзининг Холиқи амрларига тўла-тўкис таслим бўлиб, уларни қабул қилиб, итоат этмагунича, бу муаммоларни асло ечиб бўлмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً ۚ وَاتَّقُوا اللَّـهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ ۚ إِنَّ اللَّـهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир»   [Нисо 1]

Яна бундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّـهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّـهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир»    [Ҳужурот 13]

Ушбу оятлардаги нидо ва хитоб ҳар бир инсонга қилинган бўлиб, уларни Аллоҳнинг динига киришга ва Ислом ақидасини қабул қилишга чақирмоқда. Ислом ақидаси Аллоҳга имон келтириб, Исломни қабул қилган кишининг қалбини бундай маразлардан поклаб тозалайди. Бу маънони РосулуллоҳCAB ҳам таъкидлаганлар. Абу Довуд ўзининг «сунан»ида Абу Ҳурайра PAдан Росулуллоҳ CABнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ قَدْ أذْهَبَ عَنْكُمْ عُبِّيَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ وَفَخْرَهَا بِالآباءِ، مُؤْمِنٌ تَقِيٌّ، وَفَاجِرٌ شَقِيٌّ، أنْتُمْ بَنُو آدَمَ، وآدَمُ مِنْ تُرَابٍ، لَيَدَعَنَّ رِجَالٌ فَخْرَهُمْ بِأقْوَامٍ إنَّمَا هُمْ فَحْمٌ مِنْ فَحْمِ جَهَنَّمَ، أَوْ لَيَكُونُنَّ أهْوَنَ عَلَى اللهِ مِنَ الْجِعْلاَنِ الَّتِي تَدْفَعُ بِأنْفِهَا النَّتْنَ»

«Аллоҳ Азза ва Жалла сизлардан жоҳилият кибрини, ота-боболари билан фахрланишни кетказди. Мўмин тақволи, фожир эса бадбахтдир. Сизлар Одам фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Кишилар ё қандайдир қавмлар билан фахрланишни (зеро, улар жаҳаннам олови кўмирларидандир) тарк қиладилар ёки Аллоҳ наздида бурни билан тезак титиб юрувчи ҳайвондан ҳам хор бўлади».

Роя газетасининг 2016 йил 13 июл чоршанба кунги 86-сонидан

TagsАмерикаирқчиликкапитализм
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий режими яҳудийларга хизмат қилиш учун Ғазо секторнини янада бўғмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин масаласи Аббос истаётган қуролсизланган давлат билан эмас, уни озод қилиш билан ҳал бўлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ва яҳудий вужудининг Эронга қарши уруши: Гегемонликнинг завол топаётгани борасидаги сабоқ ва ибратлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/