| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шарқий Ўрта ер денгизидаги таранглик ҳамда унинг сабаблари ва ечимлари

Шарқий Ўрта ер денгизидаги таранглик ҳамда унинг сабаблари ва ечимлари

By htadmin
19.09.2020
964
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шарқий Ўрта ер денгизидаги таранглик ҳамда унинг сабаблари ва ечимлари

Устоз Асъад Мансур қаламига мансуб

Туркия билан Греция ўртасидаги таранглик авж олди. Бунга Туркиянинг нефть ва газ қидириш бўйича денгиз харитасини чизиш учун ўзининг иқтисодий денгиз зонасига ҳарбий кема қўриқчилиги остида тадқиқот кемасини юбориши сабаб бўлди. Ўтган йиллар давомида Шарқий Ўрта ер денгизида йирик миқдорда газ топилганлиги икки давлат ўртасидаги тарангликнинг авж олишига олиб келди. Гап шундаки, Фаластин босқинчиси яҳудий вужуди катта миқдордаги газни тижорат мақсадида қазиб олишни бошлади. 2020 йил 4 январда Греция, Кипр ва яҳудий вужуди Европа қўллаб-қувватловида сув ости қувурини қуриш бўйича келишув имзолашди. Европага газ етказиб беришга мўлжалланган ва 2025 йилда қуриб битказилиши белгиланган ушбу қувурнинг қуввати йилига 10 миллиард м3 газ етказиб беришга мўлжалланган. Шуни ҳам эслатмоқ лозимки, илгари Миср ва Иордания режимлари яҳудий вужудидан газ сотиб олиш бўйича иккита алоҳида битим имзолашган эди. Икки юрт ҳам мусулмон халқининг бу битимга нисбатан яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ва хиёнатдир деган эътиборда кескин норозилик билдиришларига эътибор беришмади. Маълумки, Миср одамларнинг норозилигига қарамай, яҳудийларга арзон нархда газ экспорт қилар эди.

Европа Иттифоқининг қўллаб-қувватлови остида Греция бу зона менга қарашли, шу сабабли Туркиянинг у ерда қидирув амалиёти ўтказиши ноқонуний, дея даъво қилмоқда. Туркия тадқиқот кемаси Кипр билан Крит ороллари ўртасида Грециянинг бир нечта фрегатлари (ҳарбий кемалари) яқинида ҳаракат қилаётган эди. 2020 йил 13 августда грекларнинг битта фрегати ўз ҳаракати давомида туркларнинг қўриқчи кемаси билан кесишиб, қисқа тўқнашув содир бўлди… Натижада грек фрегатининг олд қисми турк фрегатининг орқа қисмига кичик зарар етказди. Шунда президент Эрдоган «грекларни турклар кемасини нишонга олишдан огоҳлантириб, ким унга ҳужум қиладиган бўлса, бу унга жуда қимматга тушиши» тўғрисида баёнот бериб, жумладан бундай деди: «Туркия ҳеч кимнинг ҳаққига кўз олайтирмайди, аммо бирор давлатнинг унинг ҳаққини тортиб олишига ҳам йўл қўймайди. Грециянинг Ўрта ер денгизи ва Эгей денгизидаги позицияси Майис оролига туташган континентал шельф (денгизнинг қуруқликка яқин нисбатан саёз қисми)даги бузуқ ниятга асосланади. Буни на ақлан изоҳлаб бўлади ва на мантиқан».

Франция Грецияни қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва «Крит оролида грек кучлари билан ҳарбий машқ» ўтказди ҳамда буни «президент Макроннинг Франциянинг Шарқий Ўрта ер денгизидаги иштирокини вақтинча кучайтиришга содиқлигининг биринчи далили», дея изоҳлади. Шарқий Ўрта ер денгизига «Рафаль» русумли иккита қирувчи самолёти билан битта «Лафайет» фригатини жойлаштирди. Кейин «Туркияни баҳсли сувларда нефть ва газ қидирув ишлари олиб боришни тўхтатиш»га чақирди. Греция бош вазири Мицотакис 2020 йил 12 августда Макрон билан телефон орқали айни минтақадаги вазият хусусида суҳбатлашди. Суҳбат ортидан твиттерда «Макрон Грециянинг ҳақиқий дўсти ҳамда Европа қадриятлари ва халқаро қонуннинг эҳтиросли ҳимоячиси», деб ёзди. Натижада, хўрланган Греция Франция ва бутун Европанинг қўллаб-қувватлови билан Туркияни курашга чақирмоқда. Европа Иттифоқи давлатларининг ташқи ишлар вазирлари 2020 йил 14 август куни анжуман ўтказиб, унда Грецияни қўллаб-қувватлашди. Улар «Анқаранинг ҳаракатлари душманона ва хавфли», дея таъкидлашди. Шундай қилиб, Европа, хусусан, Франция айни тарангликдан Шарқий Ўрта ер денгизидаги нуфузларини мустаҳкамлаш ва бойликларини ўғирлашда фойдаланишмоқда.

Германия халқаро позицияни тартибга солишда ўзини фаол давлат қилиб кўрсатиш учун воситачилик ролини ўйнамоқда. Шунинг учун унинг канцлери Меркел Эрдоган ва Мицотакис билан телефон суҳбати ўтказиб, вазиятни сокинлаштиришга, вазиятни юмшатишга чақирди. Эрдоган «тинчлик учун сўзлашувлар ўтказишга тайёрлигини билдирди ва «Меркелнинг Мицотакисни айни мақсадга кўндира олишига умид қилишини, Туркия кемаси қидирув ишларини 23 августга қадар давом эттириши»ни билдирди. Бу эса, Туркиянинг газ қидирув ишларини олиб боришда жиддий эмаслигини, уни тинчлик номи билан тўхтатишга тайёр эканлигини англатади!

Америкага келсак, «томонларни бевосита музокараларни бошлашга чақирди». Бир вақтда, Греция ташқи ишлар вазири Дендиас 2020 йил 14 августда америкалик ҳамкасби Помпео билан учрашди ва учрашув ортидан «умид қиламанки, агар халқаро денгиз қонунига ҳамма амал қилса, низо бўлмайди», деди. Бу баёнот шуни кўрсатмоқдаки, Америка Европа давлатлари, айниқса, у ерга ўз кучларини юборган Францияга ўхшаб, Грецияни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаётганини эълон қилмаяпти. Шундан сўнг Франция раҳбари Макрон АҚШ раҳбари Трамп билан телефон орқали боғланиб, мавзу ҳақида суҳбатлашди. Оқ уй «АҚШ ва Франция президентлари Туркия билан Греция ўртасидаги танг вазиятдан хавотир билдирдилар ва иккала тарафнинг ҳам мулоқотга риоя қилишлари зарурлигини таъкидладилар», дейиш билан кифояланди. Бу шунга далолат қилмоқдаки, АҚШ Франциянинг ҳарбий ҳаракатига норози ва Грецияни қўллаб-қувватламаяпти. Шунинг учун ҳам Макрон Трамп билан бевосита боғланишга мажбур бўлди. Чунки Америка Шарқий Ўрта ер денгизида Европа ҳукмронлиги бўлишини истамайди. Шу боис, бу нуфузни йўқ қилиб, ўз нуфузини кучайтиришга ҳаракат қилади. У Британиянинг Кипрдан қувиб чиқаришга ҳаракат қиляпти, демакки, Франциянинг Евроиттифоқ аъзоси бўлган Грецияни қўллаб-қувватлаш, деган ниқоб остида минтақада бўлишига ҳаргиз йўл қўймайди.

Туркия Мудофаа вазири Акар бундай деди: «Лозанна шартномаси Туркия-Греция муносабатларини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Айни шартномага кўра, 23та оролдан 16таси ноҳарбий мақомини сақлаб қолади, икки давлат ҳам шунга имзо чекишган. Бироқ шунга қарамай, барчамиз 16та оролда қурол-яроғ кўрадиган бўлиб қолдик ва бу халқаро қонунга мутлақо зиддир. Миср билан Грециянинг денгиз чегараларини белгилаш бўйича имзолаган келишувлари ҳеч қандай қонунга асосланмаган. Майис ороли Туркиядан атиги икки километр узоқликда, Британиядан 580 километр узоқликда бўлиб, майдони 10 квадрат километрни ташкил қилади. Туркия 1800 км. чизиғига эга, денгиз зонаси 40.000 км2. Шунинг учун мулоқот бу давлатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал этишнинг асосий воситасидир. Турк ва грек экспертлари икки марта Афинада, бир марта Анқарада учрашдилар. Биз тўртинчи учрашувни Анқарада ўтказишни грекларга етказдик». Бундан кўриниб турибдики, Туркия ўзидан тортиб олинган бу зонани қайтариб олиш ҳақида ўйламаяпти ва газ қидирув ишларида ҳам жиддий эмас.

Туркия режимининг бу борада жиддий эмаслиги шундаки, Эгей денгизидаги ороллар Грециядан жуда узоқ, Туркия ҳудудларига эса туташ бўлишига қарамасдан, Мустафо Камол даврида бу ороллардан воз кечган. Мустафо Камол Лозанна шартномасида қолган исломий юртлардан воз кечгани каби, айни воз кечиш билан қатор хиёнатлар содир этди ва бу ҳақиқатдир. Эрдоган айни ҳақиқатни тилга олмайди ва ўша хиёнатларни ювишга ҳаракат қилмайди. Аксинча, Греция билан ҳам, Франция билан ҳам НАТО доирасидаги салибчилик коалициясида ҳамкор.

Демак, Туркия учун ягона ечим НАТОдан чиқишдир. Чунки унинг ҳамма аъзолари ҳар бир масалада унга қарши ҳаракат қилмоқда. Туркия эса, Ғарбга текин хизмат қилиб беряпти, худди Корея урушида бўлгани каби. Ҳатто мусулмонларга қарши ҳаракат қилмоқда, худди Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Сомалида қилаётгани каби. Шунингдек, Туркия Лозанна шартномасидан ҳам чиқиши керак. Чунки мусулмонлар вакили сифатида Халифалик давлати унга имзо чеккан эмас. Балки Мустафо Камолнинг Ғарб мустамлакаси қўллови билан тузилган ноқонуний ҳукумати имзо чеккан. Туркия мана шуларни қилса, бутун Ўрта ер денгизини исломий денгизга айлантириб, у ердан барча мусулмонларга нефть ва газ чиқаришга муваффақ бўлади. Бу эса, аввалги тузум бўлмиш Халифалик тузумига, Ислом бошқарувига қайтилмагунича ҳаргиз амалга ошмайди.

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsгазГрециянефттарангликТуркияШарқий Ўрта ер денгизи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёшлар орасида жиноятчиликка барҳам бериш ҳақида мулоҳаза

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). Шоядки яқин бўлса, деб айтинг!»

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/