| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ислом цивилизацияси марказидаги мафкуравий тўқнашув

Ислом цивилизацияси марказидаги мафкуравий тўқнашув

By htadmin
30.01.2026
291
0
Share:

Ислом цивилизацияси марказидаги мафкуравий тўқнашув

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил 25 январ куни Тошкентдаги ташрифи чоғида АҚШнинг Глобал шериклик масалалари бўйича махсус элчиси Паоло Замполли Дональд Трамп номидан Ислом цивилизацияси марказига АҚШ конституциясининг нусхасини топширди.

“Америка мустақиллигининг 250 йиллиги шарафига биз мамлакатимизни белгилаб берувчи тамойиллар: эркинлик, қонун устуворлиги ҳамда эътиқод ва маданиятга бўлган ҳурмат билан фахрланган ҳолда ўртоқлашамиз. Давлат асос солинганидан 250 йил ўтгач ҳам, ушбу рамз бутун дунёда акс-садо бераётган Америка етакчилигининг намунаси бўлиб қолмоқда”, деди Замполли.

Шу ерда савол туғилади: Нега АҚШ ўз конституциясини музейга эмас, университетга эмас, балки Ислом цивилизацияси марказига топширди? Ваҳоланки, Ғарб дипломатиясида ҳеч қачон “беғараз совға” бўлмайди. Ҳар бир совға ортида таъма, рамз ортида даъво, макон ортида эса мақсад ётади. Шунинг учун ҳам бу танлов тасодифий эмас.

Расмий Тошкент Ислом цивилизацияси маркази каби лойиҳаларни Ислом оламида қандай “ислом” қабул қилиниши кераклигини белгилайдиган марказ сифатида илгари суришга интилмоқда. Бу уриниш Исломни ҳаётни бошқарувчи низом сифатида эмас, балки давлат томонидан шакллантириладиган, чегараланган ва назорат остидаги маърифий концепция даражасига туширишга қаратилган. Яъни Тошкент бу лойиҳалар орқали “Ислом мерос сифатида мумкин, ҳукм сифатида эмас” деган сиёсий позицияни институционал шаклга солмоқчи. Мазкур лойиҳалар тўғридан-тўғри Ғарб томонидан ишлаб чиқилган “мўътадил Ислом”, “динлараро мулоқот”, “маданиятлар иттифоқи” каби концепцияларга таянади. Бу лойиҳаларнинг асл мақсади Исломни ўз манбаидан – ваҳй ва ҳукмдан – узиб, уни глобал либерал тартибга мос, сиёсий даъводан маҳрум, фақат руҳий-ахлоқий доирада қоладиган дин сифатида қайта шакллантиришдир. Бу эса Исломнинг мафкуравий мақомидан очиқча воз кечишни талаб қилиш демакдир. Яъни Ислом ҳаётни тартибга солувчи низом эмас, ҳокимият манбаи эмас, жамиятни бошқарувчи ғоя эмас, деган даъводир. Бу талаб Исломни инкор этиш эмас, балки уни ўз моҳиятидан маҳрум қилиш, қудратини сўндириш ва таъсирини шахсий ҳаётга чеклашга қаратилган мафкуравий босимдир. Шу тариқа Ғарб Исломни йўқ қила олмас экан, уни ўз қўли билан қайта таърифлашни мақсад қилмоқда. Бу эса маърифат эмас, балки мусулмонлар идрокини бошқариш, марказлашган мафкуравий муҳандисликдир.

Шунинг учун ҳам Паоло Замполлининг АҚШ конституцияси нусхасини айнан Ислом цивилизацияси марказига топшириши тасодиф эмас, балки ҳисоб-китобли ва мақсадли қадамдир. Бу ҳаракат орқали “қонун қаердан олинади, меъёрни ким белгилайди, Ислом қай даражада қолиши керак” деган саволларга жавоб рамзий тарзда таклиф этилмоқда. Яъни Ислом ўз маконида ҳам инсон тўқиган конституция билан ёнма-ён қўйилиши, унга тенглаштирилиши, охир-оқибат эса Исломнинг мафкуравий устуворлиги сояга сурилиши керак, деган сиёсий ишора берилмоқда. Агар Усмоний Қуръон яқинда Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасидан Ислом цивилизацияси марказига кўчирилгани инобатга олинса, Вашингтон ўзининг энг муҳим сиёсий ҳужжатини Мусҳаф турган маконга қўйиши: “Биз Ўзбекистондаги Исломни ўзимиз назорат қиламиз. Сизнинг қўлингизда Мусҳаф бор, лекин тартиб, мезон ва чегара биздан. Сизнинг диний асосингиз бўлса, бизнинг дунёвий асосимиз бор ва улар назорат остида ёнма-ён яшай олад”, – деган маънони англатувчи қадамдир. Бошқача айтганда, бу маданий тадбир эмас, балки мафкуравий саҳналаштириш бўлиб, Исломнинг қонун ва давлатчилик манбаи сифатидаги мақомини инкор этиш ҳамда қонун ва давлатчилик манбаи инсон бўлсин, деган нуқтаи назарга қаратилган рамзий даъводир.

Мусулмонлар бундай ишораларни англамасликка ҳаққи йўқ. Шунинг учун улар ҳар қандай ташқи мафкуравий ишораларни кўр-кўрона қабул қилмасдан, уларни исломий ақида, исломий фикр ва онг ҳамда сиёсий фаҳм мезонлари асосида таҳлил қилишлари шарт. Чунки Замполли топширган ҳужжат экспозиция эмас, муайян позиция, совға эмас, мафкуравий ҳужумдир.

Бундан ташқари, Америка Ғазо ва Суданда билвосита ваҳшиёна қирғинларни амалга ошираётган бир пайтда, Тошкентда “эркинлик”, “қонун устуворлиги” ҳамда “эътиқод ва маданиятга бўлган ҳурмат” ҳақида сафсата сўқиши: “Биз Ислом дунёсини қонга ботириб турган бир пайтда, унинг маънавий майдонида қонун ва эркинликдан сўзлаймиз”, – демоқчидек. Яна бир жиҳати, АҚШ конституциясининг Ислом цивилизацияси марказига топширилиши ортидан мафкуравий фронтдаги “тинчлантирувчи” восита сифатида мусулмонлар онгидаги Америка агрессияси ҳақидаги тасаввурни маданий алоқалар билан ювишга уринишдир.

Қотил Америка минтақада сиёсий Ислом кучайишининг олдини олиш учун давлат назоратидаги “мўътадил ислом” моделини энг хавфсиз вариант деб билгани ҳолда, диний таълим ва тарғибот лойиҳаларига маблағ ва экспертлар ажратмоқда. Шунингдек, Замполли Ислом цивилизацияси марказига топширган Трамп “совғаси” каби манипулятив ҳаракат орқали бир нечта сигналлар йўлламоқда:

– Диний бағрикенглик имижи: АҚШ ўзини исломий қадриятлар ва маърифатга ҳурмат билан қарайдиган давлат сифатида кўрсатиш ортидан секуляр бошқарув тизимини исломий қадриятлар билан “келиша оладиган” шаклда тақдим этишга уринмоқда. “Ислом ва Америка қадриятлари уйғун” деган сунъий уйғунлик ясамоқчи.

– “Мўътадиллик” лойиҳаси: АҚШ “Ислом цивилизацияси маркази” орқали минтақадаги “мўътадил ислом” моделини қўллаб- қувватлашини ва сиёсий Исломга қарши курашишини англатмоқда.

– Минтақавий рақобат: Россия ва Хитойнинг таъсирига қарши минтақада АҚШ ўзининг “маънавий ва ҳуқуқий” устунлигига ишора қилмоқда.

Ислом – фақат руҳонийлик дини эмас, ёки ибодат ва ахлоқ дини эмас, балки инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган муайян турмуш тарзидир. Бу турмуш тарзи исломий ақидадан келиб чиқадиган ва инсоннинг ҳар бир муаммосига амалий ечим берадиган ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуаси ҳамда ҳаёт ишларини тартибга соладиган ўзгармас ва мукаммал низом асосида шаклланади. Шунинг учун لا إله إلا الله محمد رسول الله ақидаси ҳам руҳий, ҳам сиёсий ақидадир. Шу тариқа, мусулмон одам Ислом ақидасини қўллаш натижасида ҳаётда муайян турмуш тарзи билан яшайди. У Аллоҳнинг амрларига бўйсуниши ва Ислом қонунларига амал қилиши шарт. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِتَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِمَآ أَرَىٰكَ ٱللَّهُۚ

– “Албатта, Биз сизга одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган нарса (қонунлар) билан ҳукм этишингиз учун Китобни ҳақ ила нозил қилдик”. (Нисо:105)

Ислом Аллоҳ таоло розилигига йўналтирилган исломий турмуш тарзи бўйича ҳаёт кечиришни талаб қилиши билан бирга, одамлар ўртасидаги алоқа ва муносабатларда Ислом қонунларини татбиқ қилиш йўлини ҳам белгилаб берди. Бу йўл ўзгармас ва барқарор бўлиб, исломий бошқарув шакли Рошид Халифалик давлатидир. Шунга кўра, ҳар бир мўмин инсон Қуръон ва Суннат асосида ҳаёт кечириши учун Халифалик соясида яшамоғи лозим.

Паоло Замполли томонидан Ислом цивилизацияси марказига топширилган АҚШ конституцияси эса, бутунлай бошқа фалсафага таянади. У инсон томонидан ишлаб чиқилган, динни давлатдан ажратадиган секуляр бошқарув шаклидир. Шунга кўра, Америка асосда ҳам, иккинчи даражали масалаларда ҳам бир-бирига мутлақо зид бўлган икки мафкуравий тузумни сунъий равишда уйғунлаштиришга уринмоқда. Аслида эса, бу уриниш Исломнинг мусулмонлар тақдирини ҳал қилувчи таъсирини сўндиришга қаратилган. Мақсад битта – Умматни мафкуравий жиҳатдан қуролсизлантириш ва мусулмонларни ўз тақдирини белгилаш даъвосидан воз кечиб, жирканч капиталистик тузумга рози бўлиб яшайдиган, унга мослашган ва унга қарши чиқмайдиган оммага айлантириш. Бу эса, ўзининг Уммат устидаги ҳукмронлик умрини узайтириш учун қўллаётган мафкуравий стратегиясидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: 

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ ۗ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ ۙ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ

– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: “Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир”. Қасамки, агар сизга келган илм(ҳақиқат)дан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди”. (Бақара:120)

 

Иззатуллоҳ

30.01.2026й

TagsИслом цивилизацияси марказидаги мафкуравий тўқнашув
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сўнгги ҳодисалар Умматнинг қайта қўзғалишга қодирлигини кўрсатдими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой президентининг Франция сафари ва Европа билан бўлган савдо

  • МАҚОЛАЛАР

    Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/