| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

By htadmin
26.07.2026
0
Share:

ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ўзининг навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистоннинг амалдаги валюта курси режимини «судралувчи» (crawl-like) тоифасидан «сузиб юрувчи» (floating) тоифасига қайта таснифлаганини маълум қилди. Жамғарма экспертлари 2025 йилнинг апрелидан бошлаб сўм курсининг мослашувчанлиги ошганини, бу эса халқаро захираларни сақлаш ва иқтисодиётни ташқи шоклардан ҳимоя қилишга ёрдам беришини қайд этган. Шу билан бирга, ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий ҳолати ижобий баҳоланиб, 2025 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 7,7 фоизга, 2026 йилнинг биринчи чорагида эса, йиллик ўсиш суръати 8,7 фоизга етгани, инфляция 7 фоизгача пасайгани олқишланган. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 2,1 фоизгача қисқарган бир шароитда, ХВЖ мамлакатдаги давлат корхоналарининг 80 фоиздан ортиғини хусусийлаштириш зарурлигини ҳам алоҳида тавсия сифатида илгари сурган. (vaqt.uz)

Катта ютуқ сифатида тақдим этилаётган ушбу «сузувчи курс» режими иқтисодий назарияга кўра миллий валюта қийматининг давлат ёки Марказий банкнинг сунъий аралашувисиз, фақат бозордаги талаб ва таклиф асосида шаклланишини англатади. Яъни давлат миллий валюта барқарорлигини таъминлаш учун ўзининг олтин-валюта захираларини интервенция сифатида бозорга чиқармайди ва курсни эркин қўйиб юборади. Бундай шароитда валюта курсининг «эркин сузиши» Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига эмас, балки халқаро молиявий марказларнинг маҳаллий бозорни тўлиқ ўз назоратига олишига хизмат қилади. Бу фикрлар замирида ХВЖ ва АҚШ молия тизими ўртасидаги узвий боғлиқликка оид инкор этиб бўлмас тарихий ва сиёсий фактлар ётади. ХВЖ 1944 йилда АҚШнинг Бреттон-Вудс шаҳрида тузилган халқаро молия тизимининг асосий устуни бўлиб, унда қарорлар “бир давлат — бир овоз” тамойили билан эмас, балки ташкилот бюджетига қўшилган молиявий улуш (квота) ҳажмига қараб қабул қилинади. АҚШ ХВЖда энг катта улушга (тахминан 16,5-17%) эга бўлган ягона давлатдир ва энг стратегик қарорлар қабул қилиниши учун 85% овоз талаб этилиши туфайли, Вашингтон ХВЖнинг исталган қарорига бир томонлама вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ягона куч ҳисобланади. Шу сабабли жамғарма 1989 йилда ишлаб чиқилган «Вашингтон консенсуси» қоидалари орқали ривожланаётган давлатларга кредит бериш эвазига валюта курсларини эркин қўйиб юборишни мажбурий шарт қилиб қўйган. Бунинг оқибатини 1997 йилги Осиё молиявий инқирозида кўриш мумкин: ХВЖ талаби билан курсни эркин қўйиб юборган Индонезия, Жанубий Корея ва Таиланд каби давлатларнинг миллий валюталари Ғарб трансмиллий фондларининг бозордаги сунъий ҳужумлари оқибатида бир неча кунда 50-70%га қадрсизланиб, маҳаллий корхоналар банкрот бўлди ва ғарбликлар қўлига сув текинга ўтди. 1990 йилларда худди шу тавсиялар асосида ўз валютасини эркинлаштириб, стратегик давлат корхоналарини хориж инвесторларига ёппасига хусусийлаштирган Аргентина эса, иқтисодиёт устидан назоратни йўқотиб, 2001 йилда чуқур дефолт ва ижтимоий инқирозга юз тутди. Бугунги кунда ҳам АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) ўз ички муаммоларини ҳал қилиш учун фоиз ставкаларини ўзгартирганда, курси эркин сузиб юрган давлатлардан капитал тезлик билан чиқиб кетиб, миллий валюталар қадрсизланади ва АҚШ ўзининг ички инфляциясини «сузувчи курс» тузоғига тушган давлатлар ҳисобига сингдириб юборади.

Глобал молия тизимида АҚШ доллари ҳукмрон мавқега эга эканини ҳисобга олсак, миллий валютани «сузувчи» режимга ўтказиш давлатнинг иқтисодий суверенитетини ўз қўли билан АҚШ ФЗТ ва Нью-Йорк биржаларидаги чайқовчилар (спекулянтлар) ихтиёрига топшириш билан баробардир. Ўзбекистон каби иқтисодиёти ҳали тўлиқ диверсификация қилинмаган ва кўплаб стратегик соҳаларда импортга қарам бўлган давлат учун курсни жиловлаш ричагидан воз кечиш оғир оқибатларни бошлаб келади. Ташқи сиёсий босимлар ёки глобал инқирозлар пайтида сўм кескин қадрсизланиши мумкин ва бу ички бозорда нарх-навонинг тинимсиз ошишига, инфляциянинг кучайишига ҳамда оддий аҳолининг харид қобилияти тушиб кетишига сабаб бўлади. Ўз муаммоларини ҳал қилишда бундай ташқи молиявий андозаларга суяниш ва иқтисодий ричагларни ажнабийларга топшириб қўйиш сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўз-ўзини бўғизлаш ҳисобланади.

 ХВЖнинг ушбу валюта ислоҳоти билан бир вақтда давлат корхоналарининг 80 фоиздан ортиғини хусусийлаштириш ҳақидаги талаби эса, мустамлакачилик тузоғининг энг хавфли нуқтасидир. «Сузувчи курс» оқибатида миллий валюта қадрсизланганда, мамлакатнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган бойликлари, энергетика, кончилик, транспорт ва газ саноати тармоқлари доллар ҳисобида сув текин бўлиб қолади. Шундан сўнг, ХВЖ ортида турган АҚШ ва Ғарбнинг трансмиллий корпорациялари ички бозорга бемалол кириб, ушбу муҳим активларни арзимаган пулга сотиб олиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ҳеч қандай қўшинларсиз, фақат молиявий занжирлар ва сохта ислоҳотлар орқали бутун бошли давлатни иқтисодий қарамликда ушлаб туриш тактикасидир. Ҳисоботда мақталган 8,7 фоизлик ЯИМ ўсиши ёки бюджет тақчиллигининг камайиши каби чиройли рақамлар асл моҳиятни яшириш учун хизмат қилувчи парда бўлиб, реал ҳаётда бойликларнинг адолатсиз тақсимланишига ва ажнабий корпорациялар фойдасининг юртдан тўсиқсиз чиқиб кетишига йўл очади, холос.

Ўзбекистон ҳукумати валюта бозорини бутунлай ташқи кучлар ихтиёрига топшириб қўймаслик учун миллий сўмнинг сунъий ва босим остидаги кескин тебранишларини жиловлайдиган, ўз ички манфаатларига мос келувчи тартибли назорат тизимини ишга солиши зарур. Хорижлик йирик молиявий биржа ўйинчиларининг ички бозорга кириб-чиқишини ва капитални назоратсиз олиб чиқиб кетишини чеклаш мақсадида капитал ҳаракати устидан маъмурий чоралар ва чегараловчи фильтрлар жорий этилиши шарт. ХВЖ талаб этаётган давлат корхоналарини ёппасига ва тезлаштирилган тарзда хусусийлаштириш лойиҳасини зудлик билан тўхтатиб, энергетика, сув таъминоти, транспорт, олтин ва кончилик саноати каби умуминсоний ва стратегик аҳамиятга эга бўлган бойликлар устидан давлат назоратини қатъий сақлаб қолиш лозим. Бу табиий бойликлар ва муҳим тармоқларни хориж корпорацияларига сотиш ёки уларга монополия қилиб бериш шаръан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам жоиз эмас, балки уларни халқ манфаати учун хизмат қилдирадиган шаффоф тизимга ўтказиш зарур. Шу билан бирга, АҚШ доллари ва хорижий кредитлар қарамлигидан халос бўлиш мақсадида йирик минтақавий савдо ҳамкорлари билан ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, ўзаро миллий валюталардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ички ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали ташқи бозорга боғлиқликни камайтириш бугунги кунда амалга оширилиши мумкин бўлган амалий қадамлардир.

Бироқ мавжуд капиталистик дунё тартиботи доирасида қўлланиладиган бундай вақтинчалик ва маҳаллий чоралар муаммонинг илдизини бутунлай қурита олмайди, чунки ХВЖ ва унинг АҚШ бошчилигидаги мустамлакачи хўжайинларидан тўлиқ ҳамда узил-кесил қутулишнинг ягона ҳақиқий йўли – Ислом низомини ҳаётга қайтарадиган Халифалик давлатининг тикланишидир. Ягона умматни бирлаштирувчи ушбу Ислом Давлатигина халқаро кучлар томонидан жорий этилган ва қоғоз пул (доллар) устига қурилган заҳарли молиявий тизимни тубдан парчалаб, унинг ўрнига олтин ва кумушга асосланган мустаҳкам пул низомини жорий этишга қодир. Ислом шариати инсоният учун сув, ўт-ўлан ва олов(яъни барча энергия манбалари, газ, нефт ва ҳоказо)ни умумий мулк қилиб белгилаган бўлиб, Халифалик бу стратегик бойликларни ХВЖ каби ташкилотларнинг тавсияси билан хусусийлаштириб юборишга ёки чет эл компанияларига талон-торож қилишга асло йўл қўймайди.

Салоҳиддин

26.07.2026

TagsАҚШ молия тизимиХалқаро Валюта ЖамғармасиХВЖ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Динда мажбурлаш йўқ” оятининг хозирги малай хокимлар томонидан жамиятда шариатни татбиқ қилишда нотўғри далил қилиб келтирилаётгани хусусида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидларда намозхонларга қарата мурожаат қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Россияга жорий қилинган санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/