| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Бугунги эҳтиёж янги қонунчиликка эмас, балки Аллоҳнинг Шариатини гўзал тарзда англайдиган зотларгадир

  • Ғарб тизими билан алоқани узиш мумкин бўлган ишдир

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Амрар қабиласи раҳбарларини қабул қилди

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
11.07.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: “Кредит, кадастр ва солиқ – Ўзбекистонда тадбиркорларни қийнаётган энг асосий муаммолардан” – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов. (uzdiplomat 02.07.2026й)

Изоҳ: Д. Ваҳобовнинг сўзларига кўра, энг кўп шикоятлар банклардан кредит олиш, гаров талаблари, қишлоқ хўжалиги ерларини аукцион орқали олишдаги тўсиқлар ҳамда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтаришдаги сунъий рейтинг тизимлари билан боғлиқдир. Савдо-саноат палатаси раиси бу муаммоларни шунчаки техник камчиликлар ёки банкларнинг “хавфни ҳисобга олиши” сифатида хаспўшлашга уринмасин, аслида бу рақамлар ва шикоятлар бугунги кунда мамлакатда ҳукм сураётган капиталистик тузум ва эркин бозор иқтисодиётининг табиий ва аянчли оқибатидир. Биринчидан, капитализмнинг қон томири бўлмиш банк тизими аслида тадбиркорни қўллаб-қувватлашни эмас, балки рибо (фоиз) занжири орқали уни тизимли равишда талон-тарож қилишни мақсад қилади. Банклар қўяётган оғир гаров талаблари тадбиркорни ўз бизнесини судхўрларни боқиш учун ишлатадиган замонавий қулга айлантириб қўйган. Иккинчидан, ер ва кадастр муаммоси капиталистик хусусийлаштириш ва либераллаштириш сиёсатининг натижасидир. Ерлар аукционлар орқали пулдорлар ва амалдорлар ўртасидаги монополияга айлантирилган бўлиб, оддий меҳнат аҳлининг ишлаб чиқариш қилиши сунъий тўсиқлар билан чекланган. Учинчидан, солиқ соҳаси, хусусан, ҚҚС тизими капиталистик давлатларнинг ўз хазинасини тўлдириш учун халқ ва тадбиркорлар бўғзидан бўғиб оладиган қонунийлаштирилган зўравонлигидир. “Рейтинг тизими” ва “балл тўплаш” каби сунъий бюрократик ўйинлар тадбиркорнинг ўз маҳсулотидан қолган ҳалол фойдасини ҳам давлат томонидан тортиб олинишини англатади. Яқинда тикланажак Халифалик давлатида, биринчи навбатда, рибога асосланган барча судхўрлик банклари тугатилади ва тадбиркорлар учун адолатли муҳит яратилади. Ер ва кадастр масаласида эса, Шариат қонунларига биноан, ким қаровсиз, ўлик ерни тирилтириб, ундан фойдаланса, ўша ер унинг мулкига айланади ва давлат ерни ишлата оладиган тадбиркорга ҳеч қандай аукционларсиз текинга беради. Улар ерлардан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланар эканлар, ҳеч қандай солиқ ундирилмайди. Умуман олганда, давлат шариат белгилаб қўйган тарзда ва миқдорда солиқ (закот, ушр, хирож) йиғади ёки бошқа алоҳида ҳолатларда ҳам фақат бой-бадавлат кишиларга солиқ солиши мумкин холос.

Хабар: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампни Америка Қўшма Штатлари Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табриклади. (uzdiplomat 04.07.2026й)

Изоҳ: Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, табрик мактубида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва стратегик шериклик руҳида изчил ривожланаётгани қайд этилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг декабр ойида АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Катта йигирмалик” (G20) саммити доирасида Дональд Трамп билан учрашувни интиқлик билан кутаётганини билдирган. АҚШнинг 250 йиллик тарихи 1776 йилги Мустақиллик декларациясидан сўнг 15 миллиондан ортиқ маҳаллий ҳиндуларни геноцид қилиш ва миллионлаб африкалик қулларнинг текин меҳнати эвазига бойлик тўплаш устига қурилган жиноий ўтмишдир. Вудро Вилсоннинг “14 банди” ниқобидан тортиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Бреттон-Вудс тизими орқали долларни дунёга мажбуран тиқиштиришгача бўлган жараёнлар глобал мустамлакачилик занжирини яратди. Бугунги кунда у Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки орқали заиф давлатларни қарз ботқоғига ботирса, Федерал захира тизими (ФРС) воситасида бутун дунё бойликларини талон-торож қилиб келмоқда. Ушбу жиноятларнинг энг яққол замонавий далили – Американинг Фаластинда мусулмонларни ваҳшийларча қириб келаётган сионист яҳуд режимини ташкил топган кунидан буён ҳар йили миллиардлаб долларлик қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлашидир. Афсуски, одамлар бош чаноғи устига қурилган мана шундай ёвуз ва террорчи империянинг ташкил топган куни билан мусулмон юртлари устида ўтириб олган режимлар, жумладан, Ўзбекистон раҳбариятининг ҳам табрик йўллаб, учрашувларни интиқлик билан кутиши – уларнинг нақадар ночор, мағлуб аҳволда эканликларини кўрсатади. Ваҳоланки, мусулмонлар ўз давлатига эга бўлган даврларда ҳеч қайси Халифа кофир юрт ҳукмдорига ялтоқланмаган, аксинча, ўрни келганда, “эй Рум кўппаги…” дея муомала қилган. Чунки улар кофир ва золимларга, айниқса, Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларига хушомадгўйлик қилишдан кўра ўлимни афзал кўрган ҳақиқий рижоллар эди. Бугун эса, минг афсуски, қандай бўлмасин ўз ҳокимияти ва тахтини сақлаб қолишнигина ўйлайдиган, ўлимдан кўра хорлик ва мағлубликни афзал кўрадиган кимсаларга кунимиз қолди. Ислом Умматининг аввалги буюклиги шон-шавкати унинг ўз сиёсий вужуди – Халифалик давлати қайта тиклангандагина вужудга келиши, айниқса, бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди.

Хабар: Наманганда уйида 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди. (daryo.uz 07.07.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми (Диний таълим бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, таълим олган болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Қуръондан таълим берувчиларга қарши амалга оширилаётган бундай “ов” кампаниясидан ўзбек режимининг ёш авлодни ўз Исломидан узиб ташлашга қаратилган тизимли сиёсати яққол намоён бўлади. Аммо режим қанчалик қаттиқ курашмасин, барибир юртимизда Ислом ва Қуръондан таълим берадиганлар доим топилаётгани мусулмон кишини, албатта, хурсанд қилмасдан қолмайди. Зеро бу – халқимизнинг ўз динига ва уни ўрганишга бўлган муҳаббатидан, ташналигидан далолатдир. Шунинг учун ҳам ўзбек режими 18 ёшгача бўлганларнинг диний таълим олиши масаласи ҳақида бош қотираётганини иддио қилмоқда. Бироқ бу қачон амалга ошишидан ташқари, мақсад – ёш авлодни қаттиқ назорат ва босим остида ушлаш эмас, балки уларни мард ва тақволи мусулмон шахс сифатида тарбиялаш бўлиши лозим. Чунки биз кўряпмиз, бир томондан Қуръон ўргатаётганларни “ноқонуний” деб, жиноят иши очилаётган бўлса, иккинчи томондан эса, ҳукуматнинг ўзи ёшлар ўртасида фаҳш ва бузуқ ишларни ёйиш учун катта маблағлар сарфлаб, турли оммавий тадбирларни рағбатлантирмоқда. Бунга яққол мисол қилиб, пиво фестиваллари, тунги клубларнинг бемалол ишлаб ётгани, Ғарб маданиятини тарғиб қилувчи турли мусиқий шоу кабиларни келтириш мумкин. Бугунги Ғарб демократияси олиб келган “эркинлик” мана шундай иккиюзламачиликдан иборатдир – бу тузумда гуноҳ қилишга мутлақ эркинлик берилади, тақволи, ҳалол-пок инсон бўлишга тоқат қилинмайди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ва Унинг Расули ﷺ буюрган динни ўрганиш ва ўргатиш ишларига тўсиқ бўлиш, уни тақиқлаш илоҳий ҳукмларга қарши чиқиш бўлиб, энг оғир жиноятлардан биридир. Шунинг учун биз халқимизни ҳали кеч бўлмасидан уйғонишга, Ғарбнинг бу сарқит тузумидан воз кечиб, ўз Исломига юзланишга ва зулмга сукут сақламасликка даъват қиламиз!

Хабар: Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида «Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли» мавзусида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади. (dunyo.info 07.07.2026й)

Изоҳ: 7-11 июл кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтадиган ушбу тадбир Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Халқаро ислом академияси ҳамда ICESCO каби халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Форумнинг очилиш маросимида 50 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин хорижий меҳмонлар, вазирлар, муфтийлар ва исломшунос олимлар иштирок этди. Форум дастуридан ислом цивилизацияси тарихи, ҳадисшунослик ва калом илмига оид конференциялар ҳамда “Янги Ўзбекистон”даги маънавий-маърифий ислоҳотлар тақдимоти ўрин олган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ва бутун Ислом оламида инсон ақли тўқиб чиқарган капиталистик демократия тузуми ҳукм сураётган бир пайтда, бундай форумларни ўтказишдан асл мақсад – Исломни ҳаётдан, сиёсатдан ва давлат бошқарувидан узоқлаштириш ҳамда халқ кўзига гўё Исломга эътибор берилаётгандек қилиб кўрсатиб, унинг туйғуларини жиловлашдир. Мустамлакачи Ғарб ва уларнинг югурдаклари мусулмонларга Исломни фақатгина тарих, қўлёзмалар, музей экспонатлари ва қуруқ бағрикенглик шиорларидан иборат “ўлик бир маданият” сифатида кўрсатишга уринмоқда. Улар Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг меросини улуғлаётгандек кўринсалар-да, аслида ўша улуғ зотлар ривоят қилган ҳадислардаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳукмларни ҳаётга татбиқ этишдан бош тортаётганлари етмаганидек, Исломга озгина бўлса-да амал қиламан деган одамни қамоққа тиқишмоқда. Бу тадбирлар мусулмонлар устидаги мустамлакачилик занжирини ва куфр низомларини бағрикенглик ниқоби остида қонунийлаштириб беришга хизмат қилмоқда. Ваҳоланки, бугунги кунда бутун дунёда мусулмонлар капитализм балосидан иқтисодий ва сиёсий зулм чекаётган, Фаластиндан тортиб дунёнинг турли чеккаларида Ислом умматининг қони тўкилаётган бир пайтда, Ислом олимларининг асл вазифаси анжуманларда маъруза ўқиб ўтириш эмас. Уламоларнинг асл шаръий масъулияти – Исломни инсониятни қулликдан қутқарувчи мукаммал бир ҳаёт низоми сифатида майдонга олиб чиқишдир. Улар Ғарб тиқиштираёган куфр тузумига мақтов айтишни, ямоқчилик қилишни бас қилиб, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини қайта тиклаш орқали Аллоҳнинг шариатини ҳаётга қайтариш учун бутун кучларини сафарбар қилишлари вожиб эди!

Хабар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 июл кунги мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди. (kun.uz 07.07.2026й)

Изоҳ: Янги қонун лойиҳасига кўра, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, яъни мураккаб ҳарф бирикмаларидан воз кечилиши назарда тутилмоқда. Узоқ йиллардан буён давом этаётган ушбу алифбо “ислоҳотлари” воқелигига назар ташланса, расмийлар даъво қилаётган “миллий тилни ривожлантириш” шиори шунчаки қуруқ ниқоб экани аён бўлади. Биринчидан, тарихий ҳақиқат шундан иборатки, Марказий Осиё халқлари, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари тарихан ҳеч қачон ўз ихтиёри билан лотин алифбосига ўтмаган. Халқимизнинг асрлар давомида тўпланган бой илмий, диний, фалсафий ва маданий мероси доим араб алифбосига боғлиқ бўлган. Мустамлакачи Совет ҳукумати 1920 йиллар охирида мусулмонларни ўз динидан, Қуръондан ва тарихий илдизларидан узиб ташлаш мақсадида лотин алифбосини мажбуран тиқиштирган, кейин эса кириллга ўтказган эди. Бугунги кунда ҳам лотин ёзувининг қайтадан тизимли равишда устувор қилиниши – яна шу халқни саводсизлаштириш сиёсатининг айни давоми холос. Фақат энди бу ўринда рус алифбосидан узоқлашиб, Ғарбча алифбога яқинроқ бир нарсани жорий қилиш масаласи кўтариляпти. Иккинчидан, жамиятда тинимсиз равишда ҳарфларни у кўринишдан бу кўринишга ўтказиш (sh, ch, o‘, g‘ ҳарфлари устидаги йиллар давомида тугамайдиган баҳслар) – катта ва кичик авлод ўртасида тил борасида доимий узилиш пайдо қилиб, уларнинг савод даражаси пасайишига олиб боради. Бундан ташқари, мамлакатда оғир иқтисодий инқироз, ишсизлик, ташқи қарзнинг ортиши, тиббиёт ва таълим тизимининг вайрон бўлиши каби долзарб муаммолар қалашиб ётган бир пайтда, ОАВ ва жамоатчилик диққатини бир нечта ҳарфнинг шаклини ўзгартириш машмашасига банд қилиб қўйиш чалғитувдан бошқа нарса эмас. Тез-тез ўзгариб турадиган алифбо тизими ёш авлоднинг саводхонлик даражасини тушириб юборади, бу эса мустамлакачи давлатларга ўзлигини англамайдиган, заиф ва мустақил сиёсий иродага эга бўлмаган қатламни бошқаришни анча осонлаштиради.

Хабар: Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимининг қарийб ярми ҳаётнинг биринчи ойига тўғри келмоқда. (daryo.uz 08.07.2026й)

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда чақалоқлар ўлими қарийб 7500 ҳолатни ташкил этган бўлиб, энг ачинарлиси, ушбу ўлим ҳолатларининг 47 фоизи ҳаётнинг дастлабки 30 кунига (неонатал даврга) тўғри келмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун ҳукумат Германия кўмагида замонавий генетик лаборатория ишга туширишни, болаларни «ДМед» ягона рақамли тиббий хизматлар тизими орқали кузатишни ҳамда сунъий интеллект модулини қўллашни режалаштирмоқда. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Абдуманноп Абдуқаюмовга кўра, бугунги кунда мамлакатда болалар ўлими ҳар 1000 нафар болага 14,3 ҳолатни ташкил этади. 2025-2030 йилларга мўлжалланган стратегияда ушбу кўрсаткични ҳар 1000 нафар болага 8 ҳолатгача тушириш кўзда тутилган. Таққослаш учун, Европа Иттифоқи мамлакатларида бу кўрсаткич ҳар 1000 нафар болага 5 ҳолатдан кам. Ҳукумат назарда тутаётган ушбу чора-тадбирлар муаммонинг илдизи билан даволашга эмас, балки фақат оқибатларга қарши курашишга қаратилган холос. Чунки бу ўринда масала фақат Ўзбекистонда тиббиётнинг абгор аҳволда эканлиги билан боғлиқ эмас. Зеро, жамиятдаги оғир иқтисодий инқироз ва қимматчилик сабабли ҳомиладор аёллар тўйиб ва сифатли овқатланмаётгани, тирикчилик дардида оғир шароитларда, стресс остида меҳнат қилишга мажбур бўлаётгани ҳам болалар бевақт ўлимининг асосий сабабларидан биридир. Ҳукумат эса онанинг бу аҳволини тубдан яхшилаш ўрнига, муаммонинг ечимини компьютер экранидаги рақамли кузатув ва “беморлар реестри”ни тузишдан қидирмоқда. Албатта, Ўзбекистонда, айниқса, туман ва қишлоқларда тиббиёт замондан анча ортда қолиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳам аслида мавжуд шафқатсиз тузумнинг оналик ва болаликни ҳимоя қилишдаги улкан муваффақиятсизлиги натижасидир. Энди бу муаммони фақат қандайдир таъсирсиз чоралар кўриш билан ечишга уриниш ҳукуматнинг масалага ёндашуви ҳақиқатда жиддий эмаслигини, балки ҳатто асл муаммодан одамларни чалғитмоқчи бўлаётганини кўрсатади. Чунки ҳозир устимизда татбиқ қилинаётган чирик тузум ҳар бир ҳомиладор аёл ҳақида қайғуриб, уни то фарзандни дунёга келтиргунича кўз қорачиғидек авайлайдиган ғамхўр низом эмас. Бундай ғамхўрлик эса, фақат Исломда мавжуд бўлиб, биз уни давлат даражасида татбиқ қилсаккина бу раҳматдан баҳраманд бўла оламиз.

Хабар: Ўзбекистон давлат бюджети узоқ йиллик тақчилликдан кейин илк бор профицитга чиқди. (daryo.uz 08.07.2026й)

Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 207,4 трлн сўм, харажатлари эса 205,6 трлн сўмни ташкил этиб, сўнгги тўққиз йилда илк бор 1,8 трлн сўмлик профицит билан ижро этилди. Ўтган 2025 йилнинг мос даврида бюджетда 29 трлн сўмлик улкан дефицит кузатилган ва у ташқи қарзлар ҳисобидан қопланган эди. 2025 йил мос даврида даромадлар 144,2 трлн сўм бўлганди. Яъни ҳозиргидан (207,4 трлн сўм) 63,2 трлн сўмга кам эди. Ўтган йилнинг дастлабки олти ойидаги харажатлари 173,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2026 йил ярмидаги қийматдан (205,6 трлн сўм) 32,3 трлн сўмга кам бўлган. Мазкур рақамларга эътибор берилса, даромадлар харажатлардан кўра тезроқ ўсгани кўринади. Яъни бу “ижобий кўрсаткич”га турли солиқ тушумларини кўпайтириш ва асосан халқ учун ажратилган маблағлардан иборат харажатларни қисқартириш эвазига эришилган. Аммо бу фақат ярим йиллик натижа холос, йил охирига бориб яна тақчиллик кузатилиши мумкин. Чунки ҳукуматдаги корчалонлар бюджет маблағларини ўмариб, яна тақчиллик пайдо қилиб, уни ташқи қарз эвазига ёпиш схемасидан ҳали бери воз кечишларига ишониш қийин. Энди ҳукумат бюджетдаги профицитга асосан халқаро молиявий ташкилотларнинг заҳарли “тавсия”ларига амал қилгани ортидан эришди, десак муболаға бўлмайди. Чунки айнан улар ўзбек режимига солиқ базасини кенгайтириш ва ижтимоий харажатларни қисқартиришни доимий равишда маслаҳат бериб келади. Бунда халқ фаровонлиги таъминланиши, унинг эҳтиёжлари қанчалик даражада қондирилиши кейинги ўринда турадиган масаладир. Муҳими давлат бюджети мумкин қадар ижобий рақамлар билан безатилса ва бу билан четдаги анави инвесторлар ишончи қозонилса – мана шу Ўзбекистон ҳукумати учун катта ютуқдир. Халқимиз шуни англаб етиши керакки, капиталистик тузумда ижобийдек кўринган натижалар ортида айнан унинг елкасидаги юкнинг оғирлашиши ётади. Аслида эса, давлат бюджетининг маъно ва мазмуни давлатнинг одамлар олдидаги масъулияти ва вазифаларини амалга оширишдан иборат бўлмоғи лозим эди.

Форуқ     

11.07.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳидоят сари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом ҳали куч-иродаси йўқ ҳолида ҳам Европа раҳбарларини ҳуркитмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва АҚШ: Иқтисодий дипломатия ортидаги геосиёсий мақсадлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/