Европа-Туркия муносабатлари

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Европа–Туркия муносабатлари: Таранглик ҳамда мусулмонлар ҳисобига фойдаланиш
Асъад Мансур қаламига мансуб
Туркия-Европа муносабатлари Эрдўған қудратга келгандан бери таранг бўлиб келди. Бу таранглик гоҳ кучайса, гоҳ пасайди. Айниқса, Эрдўған Америка кўрсатмасига биноан бош вазир Довудўғлини ишдан бўшатгандан кейин кучайиб кетди. Гап шундаки, Довудўғли 2016 йил 18 март куни қочқинларга доир битимга имзо чекиш билан европаликларга ройишлик кўрсатган, Европа бунга жавобан туркияликларнинг Европага кириш визасини бекор қилишга ваъда берган эди. Шунда Америка – бу ҳолатнинг Довудўғлига Европа таъсирини оширадиган восита бўлиб қолишидан, натижада Англия малайлари ҳокимиятга қайтишга қулай фурсат топишларидан чўчиди. Ҳолбуки, Америка уларни 2002 йилги сайловларда мағлубиятга учратиб, Эрдўған бошқарувга мустаҳкам ўрнашиб олган эди. Шу боис Германиянинг жаҳли чиқиб, 2016 йил 2 июнда немис парламенти арманларнинг қатли ом қилиниши тўғрисидаги ёлғонни қабул қилди.
2016 йил 15 июл куни Эрдўғанга қарши давлат тўнтаришга уриниш юз бергач, европаликлар хурсанд бўлишди. Унинг ортидан амалга оширилган ҳибсга олиш ва тозалаш ишларини танқид қилишди, ҳалигача бунга қарши норозилик билдириб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларни таъминлаш, деган нарсадан фойдаланишмоқда. Ваҳоланки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларни таъминлаш, деган нарсани европаликлар ўз манфаатлари тақозо қилган пайтда оғиз кўпиртириб гапиришади, манфаатларига тўғри келмай қолганда эса, бу нарсадан кўз юмишади. Мисол учун, Туркия Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши ҳибсга олиш амалиётларини олиб борганда, бунга эътибор ҳам бермади, ҳатто бу ҳақда ахборот воситаларида ҳам гапирилмади!
Миллатчилик Ҳаракати партиясининг раиси ҳам худди Эрдўған сингари америкапарастдир. Эрдўған шу партия қўллаб-қувватлови билан 2017 йил 16 апрел куни референдум ўтказиш тўғрисидаги қонунни кучга киритишга муваффақ бўлди. Инглиз ва европапараст бўлган мухолафатдаги Республика Халқ партиясини эса муваффақиятсизликка учратди. Эрдўған президентлик бошқарувини ташвиқот қилишни бошлади ва бунинг акс-садоси европаликлар марказигача етиб борди. Шунда европаликлар ғазабга минишди. Эрдўған ва унинг вазирлари эса президентлик бошқаруви тизимини тарғиб қилиб, Европада – хусусан, Германия, Голландия ва Эрдўғанга қарши ахборот уруши олиб бораётган Австрияда – истиқомат қилаётган туркияликлар овозини қозонишни истади. Натижада, Эрдўған ва унинг тобеларига қарши европаликлар реакцияси аланга олиб, Европада референдум билан боғлиқ конференциялар ўтказишни тақиқлашди. Туркия бош вазири Европага келганда Германия билан Голландия унинг ўз тарафдорлари олдида маъруза қилишига рухсат бермади. Шунингдек, Голландия Туркиянинг оила ва ижтимоий таъминот бўйича вазирасини ҳам ман қилди. Эрдўғаннинг Германияга маъруза қилгани келиши учун тайёргарлик кўрилаётган эди. Шунда бу ҳолат баҳонага тўсиқ ўрнида бўлди (баҳона топа олмай қолди). Шунинг учун Эрдўған бормади. Сўнг, таранглик кучайиб, Эрдўған Германия билан Голландияни нацизмда айблади. Барчамизга яхши маълумки, Эрдўғаннинг ўзи ҳам Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ўшалар каби иш тутиб, «Олам нега Халифаликка муҳтож?» номли конференцияни тақиқлади, орасида болалар ва аёллар ҳам бўлган юздан зиёд одамни қамоққа олди. Унинг бу иши Европанинг нацистлигидан ўтиб тушди!
Европа Туркияда президентлик бошқаруви бўлишига қарши. Чунки бу салтанат-ҳукмронликни америкапараст Эрдўған қўлига бериб қўяди, парламентда қарорлар қабул қилиш салоҳияти қолмайди. Зеро, президент қарор қабул қилса, парламент бунга қарши чиқиб, олий судга мурожаат қилади. Бунга қадар президент қарорларини ижро этиб, Америка юклаган вазифани адо этиб бўлади. Айниқса, парламент Туркиядаги инглиз малайларнинг охирги қалъаси бўлиб, унинг тўртдан бир ўрнини Республика Халқ партияси эгаллаган. Голландия жамоатчилик хавфсизлигини ҳимоя қилиб, турк диаспорасининг оммавий учрашувларини тартиблаштиришга тайёр эмаслигини баҳона қилди. Голландиянинг бундай қилиши ўз ерида суверенлиги доирасидаги ички масаладир ва унинг демократик қадриятлари эса Эрдўғаннинг яккаҳокимлигини қўллаб-қувватлашга йўл қўймайди. Натижада, Голландия ўзининг Эрдўғанга қаршилигидаги асосий сабабни, яъни Эрдўған яккаҳоким бўлиб олиб, европаликлар нуфузига зарба беришидан хавфсираётганини фош қилиб қўйди.
Эрдўған бундан фойдаланиб, Голландияга қарши янада кўпроқ ҳужум қилди. Уни келаси референдумда президентлик бошқарувига қарши бўлганларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб, унга қутуриб ҳамла қилди. Голландия қилмишларини «фашизм ва нацизм», дея сифатлаб, «Туркия голландиялик масъулларни мамлакатга киришдан ман этиши мумкин»лигига ишора қилди ҳамда «Туркия ўз тараққиёти орқали бутун олам билан рақобатлашаётганини, Европа эса бунга тўсқинлик қилаётганини» даъво қилди. Эрдўған кўпроқ овоз тўплаш учун туркларда миллатчилик туйғусини қўзғаб, Европага нисбатан кескинликни кучайтирди. Шунингдек. Европага нисбатан Эрдўғаннинг хусумати ҳам йўқ эмас. Чунки Эрдўған 2005 йил Европа Иттифоқига қўшилиш учун расман мурожаат қилганда, Европа бундан бош тортди. Ўшанда бу масалани роса пайсалга солиб, шарт кетидан шартларни қўяверди. Туркия даражасига етмаган бошқа кичик давлатларни эса қабул қилди. Зеро, Эрдўған Америка сиёсатига эргашмоқда, Америка Евроиттифоқни заифлаштиришга, унга аъзо давлатларни ўзининг соясига эргашадиган, унинг ҳукми остида юрадиган, доллар билан рақобатлашувчи евродан воз кечадиган давлатларга айлантиришга уринмоқда. Чунки Европа АҚШ билан ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан рақобатлашмоқда ҳамда АҚШ ҳукмронлиги остидаги НАТО доирасидан ташқарида алоҳида ҳарбий қудрат яратишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам Америка Эрдўғанни Европага қарши қўллаб-қувватлаяпти. Мана шу омилларнинг барчаси бир бўлиб, Туркия билан Европа ўртасидаги тарангликни кучайтирмоқда.
Европа Эрдўғанга босим ўтказишни истайди. Аммо бу алоқаларни бира тўла узадиган босим бўлишини истамайди. Чунки Эрдўған Европа учун қочқинлар оқимини олдини олиш келишувига риоя қилиши ҳамда Туркия-Евроиттифоқ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳажмини ушлаб туриши керак. Масалан, Европа статистика бьюроси «Евростат»нинг таъкидлашича, Европа билан савдо айланмаси ҳажми бўйича Туркия бешинчи ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, Туркия Европа билан стратегик ва ҳарбий ҳамкор ҳамдир, Европа ундан АҚШ ва Россияга қарши фойдаланишни истайди. Шунингдек, Туркия ҳам Европа билан тўла алоқани узишни истамайди. Чунки унинг экспорти учун Европа биринчи ўринни эгаллайди. Шу боис Туркия ташқи ишлари вазири «Биз Голландия билан унинг қилмишига яраша муносабатда бўлмаймиз ва тарангликни кучайтиришни истамаймиз», деган гапларни гапирди.
Шуни таъкидлаш лозимки, айрим Европа давлатлари сайлов кампанияларини гувоҳи бўлмоқда, ультра ўнгқанотлар Европани бошқараётган икки қанотга-мўътадил ўнг қанот билан мўътадил чап қанотга таҳдид қилмоқда.
Голландиядаги Демократик партияси айни вазиятдан фойдаланиб, Туркия билан бўлган муносабатни қасддан таранглаштирмоқда. Бунда ультра (экстремистик) Ҳуррият партиясига қарши овоз тўплаш мақсадида ультра ўнг қанот матбуотидан фойдаланмоқда. Сайлов 2017 йил 14 мартда амалда ўтиб ҳам бўлди ва унда Демократик партияси ғалаба қозонди.
Германияда ҳам келаси сентябрда умумий сайловлар бўлади. Меркель ҳукуматининг ҳам ультра ўнг қанот матбуотидан фойдаланаётганини, мусулмонларга қарши зўравонлик ҳаракатларини олиб бораётганини кўряпмиз. Натижада, жамоатчилик орасида, Меркелнинг Христиан Демократлар партияси овози ортиб бормоқда, альтернатив экстремистик партияси овози сони эса пастлаб кетмоқда.
Францияда ҳам экстремист Ле Пеннинг Миллий фронтига қарши худди шундай ишнинг амалга ошишига умид қилишмоқда. Бу билан экстремист партиялар кўзлаётган Евроиттифоқни парчалаш хатарини бартараф қилмоқчи бўлишяпти.
Шундай қилиб, европаликлар Голландиядаги сайловлар натижасидан кўнгиллари тўлиб, эркин нафас олишди, буни Меркель «демократиянинг яхши куни», дея баҳолади.
Эрдўған ҳам ўзининг Европа билан бўлаётган кураш кампанияси доирасида, Европа судининг иш берувчилар ҳар қандай муслимани шаръий либоси сабабли ишдан бўшатишга ҳақли, деган қароридан фойдаланди. 2017 йил 16 мартда «Евроиттифоқ суди билан Европа суди ярим ойга қарши салибчилик юришини бошлади», деди (ярим ойдан мурод, усмоний Халифаликнинг сўнгги кунларидаги байроқдир). Шунингдек, 1995 йилги Серебриница қатли омидан ҳам фойдаланди. Ҳолбуки, Эрдўғаннинг ўзи Россия ёнида туриб, салибчи давлатлар бошчиси Америка билан Сурия аҳлига қарши иттифоқчилик қилмоқда, Ҳалабни салибчилар ва уларга тобе давлатлар қўлига топширмоқда, Сурия ва Ироқдаги мусулмонларга зарба бериши ва қатли ом қилиши учун салибчилар самолётларига ҳарбий базалар очиб бермоқда, НАТОга аъзо европалик салибчилар билан коалиция тузмоқда. Шу билан бирга, Туркияда европаликлардан қолган илмоний, демократик фикрларни кенг ёйиб, шуни татбиқ қилмоқда, шунга даъват қилмоқда, Исломдаги бошқарув тузуми бўлган Халифаликка ва унга даъват қилаётганларга қарши курашмоқда.
Туркия билан Европа ўртасида бўлаётган ишлар, Америка-Европа кураши доирасига киради. Бир вақтнинг ўзида, Туркия ҳам, Европа ҳам айни вазиятдан ўзининг шахсий ички манфаати йўлида фойдаланмоқда. Масалан, Эрдўған президентлик бошқаруви билан боғлиқ референдум жангида ғалаба қозониш учун аксилевропа туйғуларини қўзғамоқда. Европа эса экстремист ўнг қанот келиши билан Евроиттифоқ парчаланиши олдини олиш учун туйғуларни қўзғамоқда. Эрдўған мусулмонларга содиқ, уларнинг динига ёрдам берувчи ва Ислом даъватини кўтариб чиқувчи бўлмагани учун мусулмонлар мана шундай курашлар қурбони бўлиб қолмоқда. Аллоҳнинг изни ила яқинда келадиган халифа мусулмонларга содиқ бўлади, динларига ёрдам беради ва Ислом даъватини ёяди.
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ